«𝐒𝐀𝐇𝐎𝐕𝐀𝐓𝐋𝐈 𝐈𝐍𝐒𝐎𝐍𝐋𝐀𝐑» Respublika HJF


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Яҳшилик қилиш ҳудди ҳушбўй нарсага ўҳшайди.Уни кўтариб юрган ҳам,сотган ҳам,олган ҳам қўйинки атрофдаги барча наф олади.
📝Телеграм:@SaxovatAdmin1
Humo: 👉 9860040121141754
MasterCard: 👉 5440810003732673
Akramov Jasur

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri










Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ижтимоий_ролик
#Видеони_улашинг

Йўлларда болаларни асранг!

Ҳар йили минглаб болалар йўлларда йўқотилади… Улар айбдор эмас. Улар шунчаки бола…

Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандингизга йўл қоидаларини ўргатинг, уларни йўлларда назоратсиз қолдирманг! Бир дақиқалик бефарқлик
бир умрлик пушаймонликка айланиши мумкин…

Йўлда эҳтиёт бўлинг! Болаларни ҳимоя қилайлик! 🚸

Telegram Instagram Facebook






Рамазоним келибди Она...

Қаранг кунлар кунга уланиб,
Вақтлар елдай елибди Она...
Ўн бир ойки аршни айланиб,
Рамазоним келибди Она...

Гуноҳлардан поклай деб дилни,
Шукурларга тўлдириб тилни,
Яна ортда қолдириб йилни,
Рамазоним келибди Она...

Кўнгилларда тўпланибди гард,
Кимлардадир ошиб кетди дард,
Ҳидоятга бошлайдиган мард,
Рамазоним келибди Она...

Титраябди завқдан юрагим,
Рўёб бўлсин қилган тилагим,
Дуолардан тушмас билагим,
Рамазоним келибди Она...

Вужудимга ҳаловат солай,
Ёнингизда доимо қолай,
Ифторликка нималар олай,
Рамазоним келибди Она...

Минг шукурлар Алҳамдулиллаҳ,
Шу кунларга етказди Аллоҳ,
Жаҳаннамдан бўлай деб паноҳ,
Рамазоним келибди Она...

Саҳарликлар тайёрлай ўзим,
Саловатдан тинмасин сўзим,
Сизни кўрсин жаннатда кўзим,
Рамазоним келибди Она...

Гуноҳлардан поклай деб дилни,
Шукурларга тўлдириб тилни,
Яна ортда қолдириб йилни,
Рамазоним келибди Она...






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яхши одамлар!








Рамазон ойидаги ўғрилардан эҳтиёт бўлинг.

Рамазон ойидаги ўғрилар сизнинг мол-мулкингизни эмас, сиз учун энг қимматли бўлган вақтингизни ўғирлайдилар. Натижада, саноқли кунлардан иборат бўлган Рамазон ойини бефойда ўтказиб, ҳеч қандай савоб топмай қоласиз.

Рамазон ойидаги ўғрилар;

Биринчиси, телевизор. Кунингизни телевизор қаршисида ўтказиб, бефойда сериалларни томоша қилиб вақтингизни зое қилманг.

Иккинчиси, телефон. Узоқ вақт кимлар биландир керак-нокерак гапларни гаплашиб, уни орасида ғийбат, бўҳтон, ёлғон-яшиқ гапларни ҳам аралаштириб рўзангизни савобини кетказиб қўйманг.

Учинчиси, ижтимоий тармоқлар. Агар улардан Аллоҳни розилигига сабаб бўладиган мақсадларда фойдаланмасангиз, уни ҳам йиғиштириб қўйинг. Чунки, вақтнинг энг катта ўғриси ижтимоий тармоқлардир.

Тўртинчиси, Аллоҳнинг зикридан холи бўлган турли хилдаги ўтиришлар, йиғилишлар ҳам Рамазондаги қимматли вақтнинг ўғриси ҳисобланади.

Рамазон ойидаги саноқли кунларимизни ўғриларга бериб қўймайлик.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни мағфират қилсин!
Барча ибодатларимизни қабул айласин!
Жаннатда ота-онамизга
тож кийдиришимизни насиб айласин!

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлси
н!






#Эҳсон_қилинг
#Яҳшилик_қилинг

Яхшиликка шошилинг!

Уч нафар боласи бор муҳтож ёлғиз она ёрдамингизга муҳтож. Болаларининг мактабга кийиб бориши учун кийими йўқ. Она кун ора кунлик ишларга чиқиб, тирикчилик қилади, аммо кичик фарзандини боғчага бериш учун маблағи йўқ. Уйлари ҳам ижарада.

Рамазон ойида савобларингизни кўпайтириш ва эҳсон қилиш учун ажойиб имконият! Келинг, ушбу оилани қўллаб-қувватлайлик!

Аллоҳ йўлида ҳисса қўшмоқчи бўлган хайрли инсонлар ушбу рақам орқали боғланишлари мумкин:
+998911577636
📍Қўқон шаҳридан

Яхшиликка шошилинг!
Админлар томонидан ўрганилган


Telegram Instagram Facebook



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.