SARIOSIYO YANGILIKLARI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


⚡️Янгиликлар, ахборот, сиёсат, жамият ва Халқ!
админ: @sultoniman

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Surxondaryo viloyati hokimligi dan repost
📢 Tadbirkorlar va ishbilarmonlar diqqatiga!

Sizda faoliyatingizni rivojlantirish, loyihalaringizni kengaytirish hamda yangi tashabbuslarni amalga oshirish bo‘yicha muammolar yoki takliflar mavjudmi?

Vohamizda faoliyat yuritayotgan barcha tadbirkorlar o‘zlarining mavjud muammolari, shikoyat va takliflari yuzasidan Savdo sanoat palatasi Surxondaryo viloyati hududiy boshqarmasiga quyidagi ishonch telefonlari yoki telegram guruhi orqali murojaat qilishlari mumkin.

Ishonch telefoni:
(876) 225 10 84;
(876) 225 10 85.

Mas’ul: +99891 585 25 28.

Telegram guruh:
@Surxondaryo_tadbirkorlar_murojat

❗️Har bir murojaat ijrosi qat’iy nazorat olinadi va mas’ullar tomonidan o‘rganilishi ta’minlanadi.

Surxondaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


АОКА | Сурхондарё dan repost
Журналист ва блогерлар учун семинар ўтказилди

Бугун Сариосиё туманида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар, адлия бошқармалари ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун семинар ташкил этилди. Унда АОКБ бошлиғи Заҳириддин Тўраев, адлия бошқармаси “Ҳуқуқий ахборот” бўлими бошлиғи Абдумўмин Раҳмонов, бўлим бош маслаҳатчиси Бунёд Авазов ҳамда бир гуруҳ журналист ва блогерлар иштирок этди.

Семинар давомида бугунги кун журналистикаси ва блогосфераси олдида турган энг муҳим масалалар, мавжуд муаммолар таҳлил қилинди. Соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар, сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги борасидаги ҳуқуқий ва ахлоқий чегаралар, сифатли, фойдали контентлар сони ва салмоғини ошириш юзасидан ўзаро фикр, тажриба алмашилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#sayyor_qabul

Sariosiyo tumani «INSON» ijtimoiy xizmatlari markazi rahbari Z.Jalolovning tumandagi "Lochin" hamda "Xalqobod" mahallalarida sayyor qabuli bo'lib o'tdi.

Yangi tashkil etilgan markazning xizmat turlari va ijtimoiy-iqtisodiy infrastrukturasi borasida tushuncha berildi. Fuqarolarning murojaatlari tinglandi hamda ijroga qaratildi.

Sayyor uchrashuvda 50 nafardan ziyod fuqarolarning turli turkumdagi murojaatlari qabul qilindi.

https://t.me/sariosiyo_yangiliklari1


💼Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажаруачи этиб тайинланди.

Вилоятнинг собиқ ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев президент раислигидаги йиғилишда ишдан олинган эди.

Эркинжон Оқбўтаевичнинг эл - юрт олдидаги хизматлари мисли кўрилмаган даражада бисёр. Бу шахснинг одамийлик ва инсонпарварлик хислатларига тасаннолар айтса арзийди!

https://t.me/sariosiyo_yangiliklari1




Жаҳон сиёсатида ўрин тутган ва мен ҳурмат қилган шахслардан бири ўз фаолиятини якунлади!

Таҳсинга сазовор чекиниш!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇨🇦 Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқди.

Салкам 10 йил бош вазир лавозимида ишлаган. Трюдо бу қарорини Оттавадаги матбуот анжуманида эълон қилди. У Либерал партиянинг янги етакчиси сайланмагунча ўз лавозимида қолади.

Трюдо охирги пайтларда Илон Маск томонидан фаол танқид қилинган сиёсатчилардан биридир. У Канада ҳукуматини иммигратсия сиёсати, солиқлар бўйича танқид қилди ва Канада Консерватив партияси раҳбари Пер Поилеврни очиқ қўллаб-қувватлади.

https://t.me/sariosiyo_yangiliklari1


Yig`loqi dillarga monand jamoling,
Yig`laysan tun-u kun, tinimsiz holing,
Senda charchoq qayda? Ko`pmi madoring?
Yig`lagin, yosh to`kkin, yig`loqi yomg`ir,
Ko`z yoshing dilingdan to`ka qol! Yomg`ir!
Alamni unutgin, betinim yig`la,
Oshiqlar uchun ham, baxtsiz uchun ham,
Armonni unutgin, dardni unutgin,
Sevishgan, dard bilgan dillar uchun ham!
Mayin shivirlagin, chiqarma ovoz!
Tunda ozor berma, baxtli dillarga!
Sen baxting izla, ko`p berma ozor!
Yaxshisi yosh to`kkin uzun yo`llarga!
Namlikda yaltirar, har tomchi yomg`ir,
Negadir sendan hadikim ham bor,
Sadpora dillarga bir boqchi yomg`ir?
Mayin tomchilarda qanday bir sir bor?
Balki sen bahorning kuychisidirsan?
Balki sen sevgiga azob beruvchi?
Lek ne bo`lsa hamki, sen baxtlidursan,
Yomg`irda dillarni xarob etguvchi!

Sultonmurod Po'latov

"Beg'ubor yoshligim" she'riy to'plamidan


Мен билиб ғамсиз инсон,
Бориб наззора этдим!
Тавоб айлаб чин дилдан,
Ҳайрат ошкора этдим!

- Сўрсам беғамлик сирин,
Очиб кўрсатди дилин.
Қаро доғларни кўриб,
Юрак афгора этдим!

Шукур этган борига,
Наҳот бечора бўлса?!
Ўзга чорани изланг!
Гар сизда чора ўлса!

Не ажаб саодат бу,
Ғамни садпора этдим!
Мен - Султон Пўлат бўлиб,
Шукурни чора этдим!


⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ dan repost
“Мамлакат аҳли зулм­га чидаши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди”,

©Амир Темур  “Тузук­лар”ида.

💬 Бизнинг телеграм каналга аъзо бўлинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
O'zbek san'atining legendalari❤️

https://t.me/sariosiyo_yangiliklari1


Sariosiyo tumani hokimligi Axborot xizmati ️ dan repost
Kuz manzaralari | Yuqori To‘palang milliy tabiat bog‘i

Surxondaryo viloyati Sariosiyo tumanida joylashgan Yuqori To‘palang milliy tabiat bog‘ining “Zevar” bo‘limi xo‘jalik hududida kuzgi tabiat manzaralari

|Telegram|Web-site|Facebook|YouTube|Instagram|X


Ўтмишга саёҳат dan repost
Фарзандингизга ишонч — Тарбиянинг тамалидир...

Тарихдан бир мисол: 1432 йилда Султон Мурод II нинг ўғли Меҳмед II дунёга келади. Ўғли 12 ёшга тўлганда отаси тахтдан воз кечади ва ўғлига Усмонийлар империясини бошқаришни топширади. Бу иши билан шох ўғлига ишониниши кўрсатади. Ёшгина подшохни тахтга ўтирганини эшитган ҳочлилар Усмонийлар устига бостириб боради. Шошиб қолган кичик подшох отасига хат битади: «Ота, келиб тахтингизни эгалланг» дейди. Жангда мағлуб бўлиш Усмонийлар империясининг Европа ёқасидаги ҳукмронлигига барҳам берарди. Шох: «Ўғлим, подшо сенсан. Қўшиннинг бошида сен туришинг керак. Душман билан жанг қил! Тахтни сенга топширганман» дейди.  Ана шунда Меҳмед II ҳақиқатни англаб етиб, ростдан хам бошқарув уни қўлига тўлиқ ўтганини тушунади. «Отам ўйнамаётган экан. Менинг давлатни бошқара олишимга, зеҳнимга, қобилиятимга ишонибди» дея фахрланиб, вазиятни ўз қўлига олиб, отасига зудлик билан хат жўнатади:
«Отажон, агар подшо сиз бўлсангиз, келиб қўшинга бошчилик қилинг. Агар подшо мен бўлсам, буюраман, келиб қўшинга қўмондон бўлиб, бошчилик қилинг!».
Ҳар икки ҳолатда ҳам Мурод II қўшинни бошқаришга мажбур бўлган. Отасининг шу ишончи туфайли ўғли кичик подшо 21 ёшида Истанбулни фатҳ этади. Отасининг мутлақ ишончи туфайли муваффақиятга эришади.


Тарихий воқеалар, тавсилотлар, болаликнинг ширин ва аччиқ ҳотиралари фақатгина бизнинг телеграм каналда!!!

Ўтмишга саёҳат!

13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.