Блогер Отабек Бакиров Ҳукуматнинг халқдан ажратилган махсус поликлиника ва шифохоналари ҳам ёпиладими деяпти
Ҳукумат раиси ва ўринбосарлари Malibu, парламент катталари Tahoe’да юрса, вазирлар ҳам Malibu’да юрса уят бўлар?
Янги ўлчовлардан келиб чиқилса, Onix ва Tracker айнан вазирбоп мошин кўринади (ҳа, айрим вазирларга фақат метанда юрадиган Damas ярашади). Қолаверса, уларни локализациясига қараб росмана маҳаллий мошин деса бўлади (чайқовчи монополистлар фақат ғилдирагини қотирган импорт мошинлардан фарқли ўлароқ).
Вилоят ҳокимлари Tahoe ва Traverse’га ўтса, иерархия бўйича туман ҳокимлари Cobalt’да юриши керак. Тўғрими?
Киройи халқ хизматкорлари шунақа бўлади-да!
Айтинг, айтинг, халққа яқинлашиш навбати энди шифохоналарга ҳам етсин. Халқдан ажратилган махсус поликлиникалар, Германия, Исроил ва Корея клиникаларига махсус рейслар ҳам бекор бўлиб қолар?
Қоронғу поликлиникаларда навбатда кўришгунча?