АОКА | Сурхондарё


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Аёлларнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрни бор

Бугуннинг аёли ишда ҳам, оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз фаоллиги, ташаббускорлиги, фидойилиги билан юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Халқаро хотин-қизлар куни арафасида уларга бўлган ҳурмат-эҳтиром янада юксалди.

Хусусан, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раиси Чори Жумақулов соҳа фахрийлари ҳамда Матбуот уйида меҳнат қилаётган хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатди.

Сиз каби меҳрибон, фидойи, оқила хотин-қизларимиз уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, давлат ҳамда жамиятнинг барча соҳаларида ўрнак ва намуна бўлиб келмоқдасизлар, дейилди тадбирда.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Мўътабар аёл зотига таъзим қиламиз

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Денов туманида ҳам 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда меҳрибон оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, лобар қизларимиз шаънига энг гўзал тилаклар, бетакрор таърифу ташбеҳлар айтилмоқда.

Ҳурматдан ял-ял ёнаётган чеҳралар, эътибордан шодланаётган мунаввар дилларда ҳаётдан мамнунлик, бахтиёрлик ҳисси жўш урмоқда.

“Биз ҳар йили бу кунни интиқлик, қалбимизда ажиб илиқлик билан кутамиз. Ушбу шукуҳли айёмда ҳаммамиз бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб, меҳр ва тарбия бериб вояга етказган буюк она сиймосига, мўътабар аёл зотига таъзим қиламиз. Зеро, инсон қадрини улуғлаш аввало азиз-у мукаррама аёлларимизни улуғлашдан бошланади”.

Шавкат Мирзиёев


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Сурхон_ифтихорлари

Ўзбекистон фахри Элдор Шомуродов Римнинг Олимпико стадионини ларзага солди

Кеча Европа лигаси нимчорак финалида Италиянинг “Рома“ клуби Испаниянинг “Атлетик“ клубини 2:1 ҳисобида енгди. Ғалаба голи захирадан майдонга тушган воҳадошимиз Элдор Шомуродов 90+4-дақиқада гол уриб “Рома“га ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор февраль ойида “Рома“нинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Мозори Шарифда Ўзбекистон савдо уйи очилмоқда

Ушбу савдо уйи 220 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, тадбиркорларга маҳсулотларини Афғонистон бозорига чиқариш, ҳамкорлар топиш ва экспортни кенгайтириш учун қулай платформа яратади.

Ўзбекистон савдо уйида фармацевтика, электротехника ва қурилиш материаллари учун доимий фаолият юритувчи шоурум ва омборхона мавжуд.

Маълумот учун, Балх вилоятининг маркази ҳисобланган ушбу шаҳар Термиздан 58 км жанубда жойлашган. Бу қадим шаҳарда халифа Али ибн Абу Толиб (р.а) дафн этилган деб ишонилади ва унинг шарафига Мозори Шариф дея юритилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


❗️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Токи хавфу хатар бор, шудир темир тарбия:
Ҳар биримиз - посбонмиз, ҳар биримиз - армия!


✍️ Сирожиддин Саййид

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида спектакль саҳналаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" 2024 йил 15 августдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида драматург Шавкат Пардаев томонидан ёзилган "Имом Термизий" номли спектакль саҳналаштирилди.

Мазкур асар Имом Термизийнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини акс эттириб, унинг ислом илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссасини ёш авлод ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган. Спектакль Жамоатчилик кенгаши томонидан маъқулланиб, томошабинларга намойиш этишга тавсия этилди.

Ушбу саҳна асарининг тақдимоти Имом Термизий шахсияти ва меросининг тарихий аҳамиятини янада очиб бериш, маънавий қадриятларни тарғиб этиш ва миллий маданиятимизни бойитишда муҳим аҳамият касб этади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


⚡️ Бугун вилоят “Ишонч” телевидениеси 28 ёшга тўлди

Илк тамал тоши қўйилган 1997 йилнинг 6 март кунидан бошлаб, то бугунга қадар “Ishonch TV” халқимиз қалбидан муносиб ўрин эгаллади, салоҳиятли ижодий жамоа шаклланди, кўплаб кўзга кўринган ижодкорлар унинг маҳорат мактабида тобланди.

Юқори телевизион технологиялар билан жиҳозланган телевидение бугун ўз кўрсатувларини техник сифат борасида юқори тиниқликни таъминлайдиган рақамли – HD форматда эфирга узатиб келмоқда.

Истедодли журналист Абдуғани Қодиров раҳбарлигидаги “Ишонч” телерадиокомпаниясини ташкил этишда ҳамда ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшган ва бугунда фаолиятини олиб бораётган барча ходимларни ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этамиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Азиз юртдошлар!

Барчангизни ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлишга чақирамиз!

Лицензия асосида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари орқали Умра сафарига боринг!


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


⚡️Бугун – Сурхондарё вилояти ташкил этилган кун

1941 йил (бундан 84 йил олдин) –
Собиқ СССР Олий совети президиуми қарорига асосан Сурхондарё вилояти алоҳида маъмурий бирлик сифатида ташкил этилди (Унгача 1925 йилнинг 29 июнидан Бухоро вилояти таркибидаги Сурхондарё округи бўлган)

Ўшанда ҳудудда Термиз шаҳри ҳамда Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Сариосиё, Термиз, Шеробод ва Шўрчи туманлари бўлган.

Сурхондарё 1960 йилнинг 25 январида Қашқадарё вилояти билан қўшилган (Қашқадарё Сурхондарё вилояти таркибига киритилган). 1964 йилнинг февралида қайта ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 1941 йилнинг 6 мартида Андижон ва Наманган вилоятлари ҳам ташкил этилган.

🌐 https://t.me/АОKA_Surxondaryo


❗️ Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда босқичма-босқич олиб ташланадиЭнергетика вазирлиги.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#бизни_кемирувчи_иллатлар

ЕЧИМ — ЎЗИМИЗДА!


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Denov tumani hokimligi Axborot xizmati dan repost
8-MART – XALQARO XOTIN-QIZLAR KUNI MUNOSABATI BILAN O‘TKAZILAYOTGAN TANLOV ISHTIROKCHISI

Shaymardanova Ashurgul Meliqulovna
Oʻshor mahallasining xo‘jalik ishlarida mehnat qilib, aholini oziq-ovqat mahsulotlari bilan ta’minlashga o‘z hissasini qo‘shgan, tomorqadan samarali foydalanish boʻyicha katta ijobiy tajribaga ega – “Oilangiz faxri – namunali Ona” – Oilasining baxti va farovonligini yaratayotgan mehribon ayollar yo'nalishi bo'yicha tanlovda ishtirok etmoqda.


Denov tumani hokimligi
Axborot xizmati

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube


Абу Дардо розияллоҳу анҳу муаллим ва олимларнинг фазли тўғрисида шундай деган:

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обиддан ортиқлиги, менинг сизларнинг энг пастингиздан ортиқлигим кабидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг фаришталари, осмонлар ва ер аҳллари, ҳатто уясидаги чумоли ва балиқ одамларга яхшиликдан таълим берадиганларга саловат айтади», дедилар” (Имом Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти).

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


💐 Юксак мукофотлар муборак, сурхондарёлик азиз аёллар!

Президент Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фидойи аёлларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Мукофотланганлар орасида қуйидаги сурхондарёликлар ҳам бор:

🏅 “Дўстлик“ ордени билан
▫️ Шомуратова Ойгул Жабборовна – Термиз тумани ободонлаштириш бошқармаси гул етиштирувчиси.

🏅 “Шуҳрат“ медали билан
▫️ Жўраева Озода Ҳасановна – Денов туманидаги 1-оилавий болалар уйи раҳбари;

▫️ Равшанова Фарида Файзуллаевна – Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи;

▫️ Тошпулатова Қизлархон Эшбоевна – Шўрчи туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, темирчи-уста.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан давлат хизматчилари неча кун дам олишади?

Бандлик вазирлиги 8 март — Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан дам олинадиган кунларни эълон қилди.

Унга кўра:

8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;
9 март (якшанба) — дам олиш куни;
10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
21 март (жума) — Наврўз байрами;
22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
23 март (якшанба) — дам олиш куни.

❗️Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Журналистлар уюшмаси Сурхондарё бўлимига янги раҳбар тайинланди

Жумақулов Чори Пардаевич Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ч.Жумақулов меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Ахборот” бўлими мудири, “Адолат тарозиси” газетаси бош муҳаррири ўринбосари, “Жануб вақти” газетаси бош муҳаррири, “Халқ йўли” ҳамда “Тиббиёт ва ҳаёт” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими бошқаруви раиси, ХДП вилоят кенгаши раиси лавозимларида ишлаган. Икки чақириқ Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати бўлган.

Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмалари аъзоси Ч.Жумақуловнинг “Замин ва замон фарзандлари”, “Ҳаёт сабоқлари” бадиий-публицистик китоблари чоп этилган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.