🌱MOBETCO & RAINBOW


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


“MOBETCO” & "RAINBOW" компанияларнинг расмий канали, компаниямизнинг маҳсулотлари ва фойдали маслаҳатлари билан танишишингиз мумкин. Агроном мутахассислар билан боғланиб консультация олиш имконияти мавжуд. @Sardorbek_agronom
📲 +998 55 500 26 00

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Анорнинг мева этининг чиришига қарши қандай курашиш мумкин?

Касалликка қарши курашишда ёки олдини олишда, эски меваларни ва қуриган шохларни олиб ташлаш лозим.

Эрта бахор тиним даврида таркибида миснинг хлорли оксиди сақловчи Copside 85%, Copside plus 50%, гул куртаклари кўрина бошлаганида хамда барглар пайдо бўла бошланида Euroceb 80%, Tancap xtra, Elite 75%, Five star 40% фунгицидларидан бирини қўллаш самарали химоя тизимини яратиб беради.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Алтернариоз - aнорнинг мева этининг чириши

Бошланишида, анор мевасининг юзасида ва баргларида кичкина қизғиш қўнғир думалоқ доғлар пайдо бўлади. Ички чириш касаллиги боғда кўп холатларда гуллаш ва мева ривожланишининг бошланғич даврларида ёмғирдан кейин пайдо бўлади ва сақланиш давригача ривожланишни давом эттиради. Шу сабабдан уни сақлаш давридаги касаллик деб хам юритилади.


Бу касаллик гул косаси атрофидан тарқалади, лекин гул косанинг ташқи пўстлоғи ва қаттиқ қобиғи ўзининг соғлом кўринишини сақлаб қолади. Касалланган меванинг қаттиқ қалин қобиғи соғлом кўринади ва қаттиқлигича қолади.


Ички ўзаги эса гул косасидан тортиб қисман ёки тўлиқ чирийди ва мевада кичкина қизғиш қўнғир доғлар пайдо бўлади. Зарарланган мевалар оч рангга киради ва истеъмол учун яроқсиз бўлиб қолади.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Хурматли 😎 Mobetco & 😎Rainbow компаниясининг ижтимоий тармоқларда кузатиб борувчи цитрус хўжалиги рахбарлари хамда ахоли томорқа ер эгалари!

Сиз томонингиздан парваришлаб келинаётган цитрус (лимон, мандарин, апелсин, кумкуват) экин турларида учрайдиган цитрус антракноз замбуруғли касаллигига қарши қуйидаги фунгицид турларини ўсув даври мобайнида олдини олиш ҳамда даволаш мақсадида қўллашингиз мумкин.


✅ Metnate 70%
✅ Copside plus 50%
✅ Five star 40%
✅ Copside 85%
✅ Euroceb 80%

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Цитрус экинларининг антракноз касаллиги 🍋

Касаллик барг, новда ва меваларни зарарлайди. Баргларда унинг иккала томонидан хам яққол кўриниб турувчи дастлаб оч жигарранг, кейинчалик кулранг думалоқ доғлар пайдо бўлади. Нам об-ҳавода доғларда баргнинг устки томонида концентрик айлана бўлиб жойлашувчи қора нуқталар хосил бўлади, улар замбуруғнинг спора хосил қилишини ифодалайди.

Баъзан бундай нуқталар тўкилган баргларда хам учрайди. Новдаларнинг учлари дастлаб жигарранг, кейинчалик эса оч кулранг тус олади ва қурийди. Нам об-хавода уларда хам патогеннинг спора хосил қилиши кузатилади. Меваларнинг пўсти тўқ қўнғир доғлар билан қопланади кўпинча мева бандининг туташган қисмида, баъзан бошқа жойларда хам доғлар катталашади, енгил ботади, юмшайди ва буришади.

Мос ҳолдаги шароитларда уларда хам спора хосил қилишни ифодаловчи қора нуқталар хосил бўлади. Чириш меванинг ичига секин кириб боради. Ўсимликни кучсизлантиришга сабабчи бўладиган омиллар касалликнинг ривожланишига имкон беради. Антракнознинг етказадиган зарари ўсимликни алохида қисмларининг нобуд бўлиши билан ифодаланади, натижада хосилдорлик ва меваларнинг сифати пасайиб кетади, шунингдек ўсимликларнинг хосил бериш даври ва умри қисқаради.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Хурматли Mobetco & Rainbow компанияларининг ижтимоий тармоқда кузатиб борувчи ахоли томорқа ер эгалари хамда сохибкор боғбонлар!

Сиз томонингиздан парвариш қилиб келинаётган мевали хамда манзарали дарахтларингизни илдиз қисмини жиддий зарарловчи Хруш (бузоқбош) қўнғизининг личинкаларига қарши қуйидаги номлари келтирилган препаратларни зараркунанданинг илк белгилари пайдо бўлганда ёки тупроқда аниқланганда қўллаш юқори самара беради.


✅ Delta 10%
✅ Gunsyao ultra 20%
✅ Rainifos 48%
✅ Punto 70%
✅ Cyperain 10%
✅ Elnur Pro 60%


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Бузоқбош қўнғизлар зарарлари ҳақида биласизми?

Бузоқбош (хруш) қўнғизлар – ушбу зараркунанда республикамизнинг барча худудларида учраб, катта ва кичик ёшдаги мевали дарахтлар, манзарали дарахтлар, ток ва тутзорлар, бутазорлар, цитрус экинларнинг илдизини кемириб, жиддий зарар етказади.


Зарарланиш даражасига кўра дарахтларнинг қуриб қолиши кўплаб учрайди. Баъзан бузилган боғларнинг ўрнига экилган экинларга хам зарар етказади. Зараркунанда органик ўғит солинган, ёки узоқ вақтдан бери ишлов берилмаган тупроқларда, кўплаб учрайди.


Бузоқбоши қўнғизлар 3-4 йилда бир маротаба бўғин (авлод) қолдиради. Шундан 2,5-3,5 йили қуртлик даврида ўтади. Дарахт илдизини фақат қуртлик даврида зарарлайди, вояга етган қўнғизлар илдизларни шикастламайди.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube




😎 Ассалому алайкум хурматли Mobetco & Rainbow компанияларининг ижтимоий тармоқда доимий кузатиб борувчи соха вакиллари хамда ахоли томорқа ер эгалари!

Бугунги кунда хонадонлардаги, шахарлардаги мавжуд мевали ва манзарали дарахтлар танасининг шахар мўйловдори зараркунандаси таъсирида, катта зарар кўраётгани барчамизга кундек равшан. Шу боисдан ушбу зараркунандага қарши қуйидаги номлари кўрсатилган препаратларни қўллаш унга қарши курашишда самарали натижага эришишда ёрдам беради.


Rainifos 48%
Elnur ultra
Cyperain full 25%
Rainifos plus 55%
Delta 10%

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Шахар мўйловдори ҳақида биласизми?

🪳 Шахар мўйловдори – Бу қўнғиз қизғиш қўнғир ёки жигарранг тусда. Устки томони қалин туклар билан қопланган бўлиб, танасининг асосий рангини яшириб туради.

Тана узунлиги 28 мм дан 47 мм гача. Бу қўнғизлар табиатда учиб чиқиши апрель ойининг ўрталарида бошланади. Тоғли шароитда эса кечроқ, яъни апрел ойи охирлари ва май ойи бошларида бошланиб, июль ойлари ўрталаригача давом этади. Қўнғизлар дарахт ёриқларига ва чуқурчаларига 1-3 тадан тухум қўяди.

Тухумдан чиққан личинкалар дарахт қобиғининг остки қисмидаги луб қавати билан озиқланади. Улар кузга бориб, дарахтнинг ёғоч қисмини хам кемира бошлайди ва шу ерда қишлайди. Кечроқ туғилган личинкалар қобиғ остида қишлайди ва келгуси йил қобиқ остидан дарахт танасининг учки қисмига ўтиб шу йил ёзда ёғочлик ичида ривожланади.

Личинкалар иккинчи йил июнь ойлари охирига бориб озиқланишни тўхтатади. Ғумбакка айлангандан сўнг сентябр ойидан етук қўнғизлар чиқади. Қўнғизлар табиатга қош қорайганда чиқади. Кундузи хилват жойларга беркиниб ётади. Агар дарахт батамом қуриб битмаган бўлса, янги чиққан қўнғизлар уларни тарк этмайди.

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube




Хурматли Mobetco & Rainbow компанияларининг ижтимоий тармоқда доимий кузатиб борувчи ахоли томорқа ер эгалари хамда соха вакиллари!

🌲 Сиз томонингиздан парваришланаётган қарағай (сасна) ўсимлигини, ашаддий қарағай хермес зараркунандаларидан ишончли химоя қилишни энг самарали усули қуйида номлари айтиб ўтилган препаратлар билан вақти - вақти кимёвий ишловларни амалга оширишдир.


✅ Punto 70%
✅ Euro plan pro 25%
✅ Acegoal 20%
✅ Delta 10%
✅ Floca Xtra 50%
✅ Flowprid Plus 35%

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Қарағай ўсимлигининг сўрувчи зараркунандалари

Қарағай хермесларининг асосий озуқаси бўлиб қарағай дарахтларининг хар хил турлари хизмат қилади. Хермесларнинг тўлиқ ривожланиш шакли бўлмаган тур, личинкалари ва ёши каттароқ фазаларидаги чиқарадиган оқ, пахтасимон қопламаси билан кўриниб туради. Хермеслар дарахтларнинг таналаридаги, новдаларидаги, шохлар ва қуббаларидаги суюқлик билан озиқланади.


Йиллик хаёт кечириш даври, уйли шароитларда 5-6 авлодлардан иборат бўлади ва тухум қўядиган урғочиларнинг учта шаклларини ўз ичига қамраб олади. Қарағай хермесининг зарари жуда катта. Бу зараркунандалар билан зарарланган қарағай дарахтлари кучсизланади, уларда ўсиш кескин пасаяди. Новдалари қийшаяди, улардаги игна барг ривожланмайди ёки нормал ривожлангани яримисигача ўсади.


Улар бир йиллик ёш новдалар билан озиқланади, у ерда йирик қалин деворчали бужғунларни галида вужудга келишига сабабчи бўлади. Бу новдада улар 7-9 тадан бўлади. Бундай новдалар ўсишдан орқада қолади, улардаги барглар яхши ривожланмай қолади, эртароқ сарғайиб тўкилади. Хар йили бу зараркунандалар билан зарарланган ўсимликлар кучсизланиб қишда қуриб қолади.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube




Арча унсимон қуртига қарши қандай курашиш керак?

Хурматли 😎Mobetco & Rainbow компанияларининг ижтимоий тармоқда кузатиб борувчи соха вакиллари, ахоли томорқа ер эгалари!

🌲 Хонадонингизда мавжуд арча хамда игнабаргли дарахтлардаги арча унсимон қуртига қарши самарали курашиш учун қуйидаги препаратлардан бирини қўллашингизни тавсия этамиз.

✅ Rainbonil 20% 0,25 л/га
✅ Flowprid Plus 35% 0,3 кг/га
✅ Punto 70% 0,1 кг/га
✅ Elnur Ultra 55% 1,5 л/га
✅ Cyperain 10% 0,3 л/га
✅ Floca Xtra 50% 0,3 кг/га

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Арча унсимон қурти ҳақида биласизми?

🌲 Арча унсимон қурти – Асосан игна баргларда, новдалар новдаларда баъзан асосий танада яшайди. Қуртлар ёппасига зарарлаганда игна барглар қўнғир тусга киради. Ерга тўкилади, уларда моғир замбуруғлари ривожланиб қораяди. Урғочиси сарғиш қўнғир, баъзан кўкимтир рангда 2-3 мм узунликда.

Икки ва уч ёшли личинкалари қалқончалар пўстлоқ ёриқларида қишлаб қолади. Қишловдан кейин личинкалар чиқади. Игна барглар ва ёш новдаларга ўтади. Кузга бориб йўғон новдаларда тухум қўядиган урғочилари пайдо бўлади. Урғочиси 92 тадан баъзан 23 тагача тухум қўяди. Унсимон қуртлар урғочи ва эркаги тузилиши ва ривожланиши билан фарқланади.

Унсимон қуртларнинг танаси чўзиқ, баъзиларида параллел ёнбошли, кўпинча тухумсимон, қоринчанинг учига томон ингичкалашганлиги билан қалқондор ва сохтақалқондорлардан фарқ қилади. Уларнинг усти оқиш унсимон қобиқ билан қопланган. Улар тухум қўйиш даврида танани ўраб олган оқ пахтасимон халтача чиқаради.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube






Ажойиб янгилик!

😎Барчага маълум бўлган Rаinbow компанияси кундан кунга ўсиш ривожланиш юлида илмий изланишлар олиб боришдан тўхтамайди. Шу нуқтаи назардан эндиликда дунё дехқончилиги ривожи учун табиат, ҳаво, тупроқ, ҳамда инсоният саломатлиги учун мутлоқ зарарсиз ҳисобланган 100% табиий маҳсулотлардан тайёрланувчи, саноат синтетик маҳсулотларидан ташкил топмаган янги давр инноватсион биостимуляторларни ишлаб чиқаришни юлга қўймоқда. Бу билан эса глобал муаммога айланган соғлом ва табиий экинлар етиштиришга ёрдам бериб, барқарор қишлоқ хўжалигини тарғиб қиламиз.


Соғлом ва ҳавфсиз келажагимиз юлида ҳизмат қилишда сафимизга қўшилинг!

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00
https://rainbowagrobio.com/

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Ноябрь ойида боғларда амалга ошириладиган тадбирлар.

Уруғли боғларда тўкилган баргларида зараркунандалар ва касаллик юқумлари сақланади, шунинг учун боғларда қатор оралари тупроғи ағдарилиб хайдалади, хайдалмай қолган хар бир дарахт атрофи 25-30 см чуқурликда ағдарилиб чопилади. Касалланган, синган шохлар, қуриб қолган дарахтлар қирқилади ва боғ ташқарисига чиқарилиб ташланади.


Об-хаво шароитига қараб, дарахтлар барги ёппасига тўкилган боғларни монилиоз, парша(калмараз) каби касалликларга қарши ювиш даражасида 3% ли бордо қайнатмаси ёки таркибида миснинг хлорли оксиди сақловчи Copside 85%, Copside plus 50% фунгицидлари билан ишловни амалга оширилади.



Хосилга кирган боғ ва токзорларда хар 2-3 йилда бир маротаба гектарига 20-40 тонна гўнг, минерал ўғитлардан фосфор 150-180 кг ва калий 50-60 кг соф ҳолда солиниб, боғлар 45-50 см токзорлар қатор оралари 25-30 см чуқурликда шудгор қилинади. Юқорида айтиб ўтилган ишлар тугаллангач, ер ости сувлар чуқур бўлган ва мавсумда етарлича суғорилмаган боғ ва токзорлар суғорилиши керак.

Махаллий органик ўғитларни еғиш, токзорларда симбағазларни таъмирлаш ишлари хам кеч кузги юмушлари сирасига киради. Ноябрь ойида мева ва узум ҳосилини хаммаси териб тамомлаган бўлади. Тўкилган ёнғоқ, бехи, бодом, мева қолдиқлари териб олинади. Боғларда қолиб кетган яшик, нарвон ва бошқа ускуналар олиниб, хаммаси дала шийпонлари, омборхоналарга сақлаб қўйилади.


Шуни айтиш лозимки, мева-узум қолдиқларидан тозаланмаган, яшиклар албатта дезинфекция қилиниб, қуритиб сақлаб қўйилади. Бунинг учун махсус ажратилган жойда катта идишларда 3-4 % ли формалин эритмаси тайёрланиб, унга яшик, челак, ёки корзинка контейнерлари ботириб олинади.

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Октябрь ойида боғларда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар!

🍂Суғориладиган бўз тупроқларда дарахтнинг танаси атрофидаги (дарахтнинг илдизларини шикастламаган холда) тупроқ 15-18 см. чуқурликда шудгорланади. Ҳосилга кирган боғларда хар 2-3 йилда бир маротаба гектарига 20-30 тонна органик ўғит (гўнг) минерал ўғитлардан фосфор 180 кг/га, калий 90 кг/га соф холда солиниб 45-50 см чуқурликда шудгорланади.


✅ Ҳар йили эса
60 кг
фосфор,
30 кг
калий соф холда солинади
(ўғит қўллаш меъёри
мевали дарахтларнинг ёши, хосилга кирганлиги, бир гектар майдондаги кўчат сони, кучли ёки кучсиз ўсувчанлигини хисобга олиб кўпайиши хам мумкин. Кузда калийли ўғитларни қўллаш дарахтларни совуққа чидамлилигини оширади. Боғ қатор ораларига сидерат ўтлар экиб шудгорлаш хам тупроқнинг табиий унумдорлиги ошиши хамда структурасининг яхшиланишига ёрдам беради.


🌳 Боғларда тўкилган баргларда зараркунанда ва касаллик юқумлари сақланади, шунинг учун боғларда қатор оралари тупроғи ағдарилиб хайдалади. Касалланган, синган шохлар, қуриб қолган дарахтлар қирқилади ва боғ ташқарисига чиқариб ташланади. Об-хаво шароитига қараб, агарда октябрь ойи охирида дарахтлар барги ёппасига тўкилса, бундай боғларни монилиоз, парша, клястероспориоз, бактериал куйиш, оидиум ва бошқа замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши бордо суюқлиги,
Сopside 85%, Copside plus 50%
каби фунгицидлар билан ишловларни амалга ошириш тавсия этилади.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.