Алтернариоз - aнорнинг мева этининг чириши
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube
Бошланишида, анор мевасининг юзасида ва баргларида кичкина қизғиш қўнғир думалоқ доғлар пайдо бўлади. Ички чириш касаллиги боғда кўп холатларда гуллаш ва мева ривожланишининг бошланғич даврларида ёмғирдан кейин пайдо бўлади ва сақланиш давригача ривожланишни давом эттиради. Шу сабабдан уни сақлаш давридаги касаллик деб хам юритилади.
Бу касаллик гул косаси атрофидан тарқалади, лекин гул косанинг ташқи пўстлоғи ва қаттиқ қобиғи ўзининг соғлом кўринишини сақлаб қолади. Касалланган меванинг қаттиқ қалин қобиғи соғлом кўринади ва қаттиқлигича қолади.
Ички ўзаги эса гул косасидан тортиб қисман ёки тўлиқ чирийди ва мевада кичкина қизғиш қўнғир доғлар пайдо бўлади. Зарарланган мевалар оч рангга киради ва истеъмол учун яроқсиз бўлиб қолади.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube