Цитрус экинларининг антракноз касаллиги 🍋
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube
Касаллик барг, новда ва меваларни зарарлайди. Баргларда унинг иккала томонидан хам яққол кўриниб турувчи дастлаб оч жигарранг, кейинчалик кулранг думалоқ доғлар пайдо бўлади. Нам об-ҳавода доғларда баргнинг устки томонида концентрик айлана бўлиб жойлашувчи қора нуқталар хосил бўлади, улар замбуруғнинг спора хосил қилишини ифодалайди.
Баъзан бундай нуқталар тўкилган баргларда хам учрайди. Новдаларнинг учлари дастлаб жигарранг, кейинчалик эса оч кулранг тус олади ва қурийди. Нам об-хавода уларда хам патогеннинг спора хосил қилиши кузатилади. Меваларнинг пўсти тўқ қўнғир доғлар билан қопланади кўпинча мева бандининг туташган қисмида, баъзан бошқа жойларда хам доғлар катталашади, енгил ботади, юмшайди ва буришади.
Мос ҳолдаги шароитларда уларда хам спора хосил қилишни ифодаловчи қора нуқталар хосил бўлади. Чириш меванинг ичига секин кириб боради. Ўсимликни кучсизлантиришга сабабчи бўладиган омиллар касалликнинг ривожланишига имкон беради. Антракнознинг етказадиган зарари ўсимликни алохида қисмларининг нобуд бўлиши билан ифодаланади, натижада хосилдорлик ва меваларнинг сифати пасайиб кетади, шунингдек ўсимликларнинг хосил бериш даври ва умри қисқаради.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube