Postlar filtri


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Бир йилда икки марта аттестацияда иштирок этиш мумкинми?


Савол
: Мен 2024 йил баҳорги аттестатсияда навбатдан ташқари тури бўйича иштирок етиб иккинчи тоифани олдим. Яна шу йил кузги аттестацияда қатнашмоқчиман. Лекин, завучимиз "бир йилда бир марта аттестацияда қатнашасан, кузгида эмас, 2025 йил баҳорги аттестацияда қатнаша оласан"- деди. Завучимизнинг шу гапи тўғрими? (Н.М.М. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри 57 мактаб ўқитувчиси)


‼️Жавоб: Бу нотўғри албатта (завучнинг гаплари). Бундай чекловлар мавжуд эмас. Январь-июнь ойлари аттестацияси натижаларидан қатъи назар Сиз август-декабрь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этишингиз мумкин!

P.S. Мурожаатда кўрсатилган манзилда фаолият олиб бораётган масъулларга
НИЗОМ билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.

Педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади. Жумладан,

Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади
Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади
Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади

Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади
Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади
Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Мактаб психологларининг аттестацияси қандай ташкил қилинади?

Савол: Эшитишимча, 2025 йилда мактаб амалиётчи психологларининг аттестацияси ташкил қилинар экан. Шу тўғрими? Агар тўғри бўлса, психологлар аттестацияси қайси ойда ўтказилади? Ўтказиш тартиби қандай? Саволлар қайси йўналишдан тайёрланган батафсилроқ маълумот бериб ўтсангиз. Психологлар Вазирлар Маҳкамасининг 577-сонли қарори асосида 4 босқичда баҳоланадими? (М.Ў.Ч. Сурхондарё в, Олтинсой тумани)

❗️Жавоб: Эшитганларингиз тўғри, 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагоглар аттестациясида мактаб психологлари иштирок этишлари мумкин. Аттестация жараёнлари қуйидаги муддатларда ташкил қилинади:
Январь-февраль ойларида мутарожаатлар (аризалар) қабул қилинади;
Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Психологлар аттестацияси ҳам, 2021 йил 17 сентябрда 572-сон қарор билан тасдиқланган
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ асосида икки босқичда ўтказилади.

биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 (35 та мутахассислик фандан+5 та педагогнинг касбий стандартларидан) та тест топшириғи берилади.
Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.

иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади


Савол: Мактаб психологлари учун тоифадан ўтиш синовлари 2025 йилда биринчи марта ташкил қилиняпти. Шунда аттестация ҳамма психологлар учун навбатдаги-мажбурий бўладими ёки навбатдан ташқари бўладими?

Жавоб: Биринчи марта ташкил қилинаётган аттестация "ҳамма учун бир хил турда, яъни навбатдаги - мажбурий ёки навбатдан ташқари тури бўйича ўтказилади" - деган мажбурий талаб мавждуд эмас.
Аттестация турини танланиши меҳнат стажига ёки декрет таътиллари ҳамда яна бир қанча омилларга боғлиқ. Низомнинг

'https://t.me/pka_tdi_uz/8422?comment=119639' rel='nofollow'>6 - бандидаги имтиёзлари бўлмаса-навбатдаги мажбурий аттестация бўлади.
2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган мактаб амалиётчи-психологларининг аттестацияси кимлар учундир навбатдаги-мажбурий, кимлар учундир эса навбатдан ташқари тури бўйича ҳам бўлиши мумкин.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш давом этмоқда.

📌 Мурожаатларни:

📍Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги
pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) - платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:;

📍Ягона интерактив давлат хизматлари портали 👉
my.gov.uz/uz орқали

📍давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

📌 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

📌 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

📌Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг
ШАХСИЙ КАБИНЕТлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.

📌Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин!

P.S.
📍Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
📍Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
📍Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Вазир жамғармасидан 2025-2026 йилларда тўлаб бериладиган устамалар учун ўтказиладиган саралашнинг биринчи босқич — тест синовлари учун фан спецификациялари эълон қилинди


✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва номзодларни саралаш бўйича
reglament ҳамда саралашнинг биринчи босқич — тест синовлари учун фан спецификациялари эълон қилинди:

Бошланғич таълим - https://t.me/pka_tdi_uz/8272
Биология -
https://t.me/pka_tdi_uz/8273
Она тили ва адабиёт -
https://t.me/pka_tdi_uz/8277
Математика -
https://t.me/pka_tdi_uz/8278
Тарих -
https://t.me/pka_tdi_uz/8279
Инглиз тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8280
Жисмоний тарбия -
https://t.me/pka_tdi_uz/8281
Кимё -
https://t.me/pka_tdi_uz/8282
Қорақалпоқ тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8283
Тожик тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8284
Француз тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8285
Иқтисодий билим асослари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8286
Корейс тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8287
Рус тили (миллий) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8288
Тасвирий санъат ва чизмачилик-
https://t.me/pka_tdi_uz/8289
Туркман тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8290
География -
https://t.me/pka_tdi_uz/8291
Қирғиз тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8292
Мусиқа маданияти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8293
Рус тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8294
Технология (сервис хизмати йўналиши) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8295
Ўзбек тили (Давлат тили) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8296
Давлат ва ҳуқуқ асослари - https://t.me/pka_tdi_uz/8297
Информатика ва ахборот технологиялари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8298
Қозоқ тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8299
Немис тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8300
Тарбия -
https://t.me/pka_tdi_uz/8301
Технология (технология ва дизайн) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8302
Физика -
https://t.me/pka_tdi_uz/8303

P.S Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари ( 9 ой давомида ойига 1155000*5,5= 6 млн 352 минг сўмдан жами 57 млн 172 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш давом этмоқда.

📌 Мурожаатларни:

📍Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги
pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) - платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:;

📍Ягона интерактив давлат хизматлари портали 👉
my.gov.uz/uz орқали

📍давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

📌 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

📌 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

📌Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг
ШАХСИЙ КАБИНЕТлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.

📌Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин!

P.S.
📍Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
📍Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
📍Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
❓Савол: Мен ҳозиргина навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилдим. Тўловим ўтган ёки ўтмаганлигини қандай билсам бўлади?

❗️Жавоб: Билиш учун Шахсий кабинетингизга кириб тўлов квитанциясини юклаб кўринг. Квитанцияда "Тўланди" деган ёзув бўлса, демак тўловингиз қабул қилинган ҳисобланади. Шунингдек, тўлов қилингунга қадар мурожаат ҳолати қаторида "Тўлов жараёнида" деган ёзув кўриниб туради. Тўлов қилинганидан кейин мурожаат ҳолати “Жараёнда” га ўзгаради.


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

❓Савол: "Навбатдан ташқари аттестация учун тўловни ИНВОЙС рақами орқали қилинг" - дейишяпти. ИНВОЙС рақамини қаердан олиш мумкин?


❗️Жавоб:
ИНВОЙС рақами тўлов хабарномаси (квитанция)да ёзилган бўлади.

📍Тўлов хабарномаси (квитанция)ни ҳар бир педагог
ШАХСИЙ КАБИНЕТИ дан юклаб олиши мумкин.

📍Шахсий кабинет мурожаати муваффақиятли юборилган педагоглар учун очилади.

📍Шахсий кабинетга ONE ID-тизими орқали
кирилади.

P.S Тўловларни Payme, Click, Upay, Paynet - электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин


Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол: Тўғридан-тўғри олий малака тоифасини умрбод сақлаш учун ариза юбормоқчи эдим. Лекин,
pedagog.uzedu.uz - тизимида менинг педагогик стажим 18 йил кўринмоқда. Аслида эса ҳозирги кунга қадар 27 йиллик пед стажга эгаман. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади?

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари малака тоифалари олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда жорий этилган
pedagog.uzedu.uz - платформаси бир қанча электрон тизимлар билан интеграция қилинган ҳамда педагоглар тўғрисидаги маълумотларни шу тизимлардан автоматик тарзда олинади. Жумладан, педагогларнинг иш фаолияти билан боғилиқ маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — my.mehnat.uz - сайтидан олинади. Юқоридаги савол ҳолатга ўхшаш вазиятларда қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

биринчи қадам:-Таълим ташкилотида педагогларнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) —
my.mehnat.uz -сайтига киритишга масъул бўлган шахс (кадрлар бўйича мененжер ёки шу масалага масъул қилиб бириктирилган директор ўринбосари ва ҳ.к.з) томонидан маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги текшириб кўрилади.

иккинчи қадам: - педагог томонидан
'https://t.me/pka_tdi_uz/8363?comment=119469' rel='nofollow'>ONE ID -тизими орқали pedagog.uzedu.uz - платформасидаги шахсий кабинетга кирилади ва "педагог маълумотларини янгилаш" тугмачаси босилади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Малака тоифаси олиш учун Олий маълумотли бўлиш шартми ёхуд ўқиб-ишлаётган талабалар ҳам тоифа олишлари мумкинми?


❓Савол: 4 курсда ўқиб, ишлаётган талабалар ҳам навбатдан ташқари аттестатциядан ўтишлари мумкинми?

❓Савол: Мен Маматисақова Наргиза маълумотим ўрта-махсус. Саволим қуйидагича мен ҳам тоифа олишга ҳақлиманми? Ё тоифани фақат олий маълумотлилар оладими?


❓Савол: Ўрта махсус маълумотга эга педагог, ҳозирда олийгоҳда ўқимоқда. Шу педагог аттестацияга қатнашса бўладими?

❓Савол: Менинг саволим қуйидагича олдинги педагогика билим юртини битирган ўрта махсус маълумотли кадрлар мактабларда ишламоқда. Уларнинг дипломига умумтаълим мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси деб ёзилган. Уларга малака тоифаси қачон берилади? Жавоб учун олдиндан рахмат!

❓Савол: Мен Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 96-мактабда расм-чизмачилик ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Иш стажим 30 йил, маълумотим ўрта-махсус. Мен ҳам аттестацияга қатнашишим мумкинми?

❗️Жавоб:
Низомнинг 5-банди: Аттестацияга таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог кадрлари жалб этилади.
📌
Таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлари, шунингдек, ишлаб чиқариш таълими усталари касбий стандартлар ҳамда ходимларнинг ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака даражасига қўйиладиган талаблар асосида тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар (кейинги ўринларда — манфаатдор вазирликлар ва идоралар) томонидан аттестациядан ўтказилади.

📌 Таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.

P.S.
Ҳам ўқиб (кундузги, кечки, сиртқи, махсус сиртқи) ҳам ишлаётган талабалар малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган аттестацияда Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини олганларидан кейин иштирок этишлари мумкин. Магистратурада ўқиётганлар бундан мустасно!


Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш давом этмоқда.

📌 Мурожаатларни:

📍Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги
pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) - платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:;

📍Ягона интерактив давлат хизматлари портали 👉
my.gov.uz/uz орқали

📍давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

📌 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

📌 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

📌Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг
ШАХСИЙ КАБИНЕТлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.

📌Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин!

P.S.
📍Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
📍Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
📍Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Чет тили фани ўқитувчилари учун малака синовлари қандай шаклда ўтказилади?


❓Савол
: ✍️ Мен Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги 43-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчисиман. Тоифам иккинчи.Саволим: Баҳорда бўладиган аттестацияда инглиз тили ўқитувчилари қай тартибда имтиҳон топширади? Тест бўладими ёки 4 та йўналишдами? (Т.С.Я)

❗️Жавоб: Низомнинг 37-бандида: Ўқув фани бўйича малака синовлари:
Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари учун тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга қаратилган ижодий синовлар шаклида ўтказилиши ҳамда Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари, маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари ҳамда таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ва чет тили фани ўқитувчилари учун тест синовлари шаклида ҳам ташкил этилиши мумкинлиги
;

Низомнинг 31-бандида: Педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилиши, Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фани бўйича малака синовлари (кейинги ўринларда – малака синовлари)ни ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили 10 март ва 10 октябрга қадар тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда SMS-хабарнома орқали педагог кадрларга юборилиши-белгилаб қўйилган.

P.S. Чет тили (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчилари учун малака синов шакли (тест ёки тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга орқали амалга оширилиши) ҳар йили январь-июнь ойлари аттестацияси учун 10 мартга қадар, август-декабрь ойлари аттестацияси учун 10 октябрга қадар эълон қилинади!

Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

⁉️Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган педагоглар ҳам тўлов қиладиларми?


❓Савол:
Мен январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборган эдим. Аттестация турини танлашда навбатдаги-мажбурийни танлаган эдим, сабаби бу менинг биринчи аттестациям эди. Лекин, менга аттестация тури нотўғри танланган деб РАД ЖАВОБИ келди. Шундай бўлиши мумкинми?

❗️Жавоб: Мумкин, албатта. Биринчи марта аттестацияда иштирок этаётган педагоглар фақат навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этишлари кераклиги тўғрисида талаб мавжуд эмас.

Олий таълим муассасасини тамомлаб, иш стажига тўлиқ уч йил тўлмаган педагоглар ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкин (бу улар учун биринчи аттестация ҳисобланади).

📌Низомнинг 4-банди: Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
📍Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

❗️ Низомнинг 21-банди Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

P.S. Аттестация учун тўлов қилиш амалдаги малака тоифалари, таълим турлари ёки аттестацияда нечанчи марта иштирок этишига боғлиқ эмас, балки аттестация турига боғлиқ.

Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Олий тоифали ўқитувчилар ҳам навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкинми?


Савол: Мен 2021 йилда навбатдан ташқари аттестацияда фаним бўйича олий тоифа сертификатини олган эдим. Ушбу сертификат муддати 2026 йилда тугайди. Аммо, мен шу йилги январь-июнь ойларида бўлиб ўтадиган аттестацияда навбатдан ташқари қатнашиш учун мурожаат йўлладим, мурожаатим қабул қилинди ҳамда тўловни амалга оширдим. Лекин, баъзи ўқитувчилар "олий тоифали ўқитувчилар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок эта олишмайди"-дейишяпти. Бу гап асослими? Нега олий тоифали ўқитувчи навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб тоифасини бир йил олдин ҳимоя қила олмайди? Агар асосли бўлса, мен тўлаган тўлов қайтариладими? (Р.З.З. Бухоро в, Вобкент т, 4 мактаб ўқитувчиси)

‼️ Жавоб: Бу гаплар асоссиз, албатта (баъзи ўқитувчиларнинг гаплари). Навбатдан-ташқари аттестацияда иштирок этиш бўйича чекловлар мавжуд эмас. Барча ўқитувчилар, шу жумладан амалда олий малака тоифага эга бўлган ўқитувчилар ҳам ўз хоҳишига кўра навбатдан-ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкин. Ижобий натижалар қайд этилганида янги беш йиллик муддатга амалга қиладиган янги сертификатларни олишлари ҳам мумкин.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Савол: Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак?

Жавоб:Низомнинг 44-банди
Иккита босқич натижаларига кўра:


а) олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:


✅ 80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган;

✅ 80 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига)

✅ туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

б) биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:


❇️ 80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;

❇️ 70 баллдан 79 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;

❇️ 70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

в) иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:


✳️ 70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилган;

✳️ 60 баллдан 69 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланган;

✳️ 60 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);


г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:


✅ 60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

✅ 55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

✅ 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.


Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.


Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.


P.S 44-1. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
❓Савол: Matematikadan Gmat yoki GRE sertifikat bor ustozlsrga toifa olishda qanday imtiyozlar bor?


❗️Жавоб: Бу сертификатлар учун тоифа олишда ҳеч қандай имтиёзлар берилмайди . Низомнинг 36-банди
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.

Сертификатлар учун фақат шу фанларга ва фақат мажбурий аттестацияда имтиёз берилади

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
Миллий Сертификатлар учун ҳам тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) тоифа бериладими?

Савол: Мен Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумунидаги 1 мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчисман. Яқинда она тили ва адабиёт фанидан А даражадаги миллий сертификат олдим. Мен ҳам энди тўғридан-тўғри тоифа олиш учун имтиёз деган жойига миллий Сертификатимни жойлаб мурожаат юборсам бўладими?

Жавоб: Йўқ бўлмайди, албатта. Бошланғич таълим ўқитувчиларига, шунингдек, юқори синф ўқитувчиларига ҳам тоифа беришда миллий сертификатлар учун имтиёз берилмайди.

Низомнинг 36-банди
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд)* тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.

*-С1 ёки унга тенглаштирилган миллий ёки халқаро Сертификатлар учун фақат шу фанларга ва фақат мажбурий аттестацияда имтиёз берилади


Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
⁉️МАЛАКА ТОИФАСИНИ ОЛИШ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ СЕРТИФИКАТИ ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ (ЧҚТБ фани ўқитувчилари бундан мустасно)!


❓Савол: ✍️ Мен мактабгача таълим ташкилотида методистман. Ўқишни 2019 йили тугатганман. 2020 йил ишга кирдим. Шу кунга қадар малака оширишга бормаганман. Шунда ҳам аттестацияда қатнаша оламанми? Эшитишим бўйича фақат малака оширганлар тоифа олишда қатнашар экан, шу тўғрими?

❗️Жавоб:
Бу нотўғри албатта (эшитганларингиз)! Сиз тоифа олишингиз учун малака оширишдан ўтган бўлишингиз талаб қилинмайди.

Асос: Низомнинг 23-банди Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда НИЗОМга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.
📌Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

📍педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

📍қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

📌Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

‼️Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.

P.S.
Аттестацияда иштирок этиш учун юбориладиган ҳужжатлар орасида малака ошириш Сертификати талаб қилинмаган.

Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
#ПКА_2025_Педагогларга_ёрдам

2025 йил январь-июнь ойларида ўтказилдиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда
https://pedagog.uzedu.uz/ - тизимида тушунмовчилик ёки муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, тизим операторларига мазкур тугмачани босган ҳолда ўз саволларингизни юборишингиз мумкин.

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
⁉️Мажбурий аттестациялар орасидаги муддат беш йилдан кам бўлмаслиги керак!


❓Савол:
Мен Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги 7- мактабнинг Кимё фани ўқитувчисиман. Менинг амалдаги тоифам мутахассис тоифаси эди. 2024 йил август-декабрь ойларида ўтказилган педагог кадрлар аттестатцияда 56 балл олдим. Менинг шахсий кабинетимга "аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган"- деган қарор ҳам келди. Менга мактаб директори 2025 йил баҳорги аттестацияда "аттестациянинг навбатдаги-мажбурий тури бўйича қатнашасан"- деяпти.Шу тўғрими?

❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта (мактаб директорининг гаплари) Низомнинг 4 бандида:
"Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши; Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилиши"-белгилаб қўйилган.

56 балл бу -амалдаги тоифаси мутахассис бўлганлар учун ижобий кўрсаткич ҳисобланади. Энди Сиз учун навбатдаги мажбурий аттестация 2029 йилда бўлади. 2029 йилга қадар эса ўз ихтиёрингизга кўра навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишингиз мумкин.


P.S Мурожаатда кўрсатилган манзилда фаолият олиб бораётган масъулларга НИЗОМ билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Pedkadr.tdi.uz dan repost
❓Савол: Мен ҳозиргина навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилдим. Тўловим ўтган ёки ўтмаганлигини қандай билсам бўлади?

❗️Жавоб: Билиш учун Шахсий кабинетингизга кириб тўлов квитанциясини юклаб кўринг. Квитанцияда "Тўланди" деган ёзув бўлса, демак тўловингиз қабул қилинган ҳисобланади. Шунингдек, тўлов қилингунга қадар мурожаат ҳолати қаторида "Тўлов жараёнида" деган ёзув кўриниб туради. Тўлов қилинганидан кейин мурожаат ҳолати “Жараёнда” га ўзгаради.


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.