Pedkadr.tdi.uz dan repost
Тоифа Сертификати бор педагоглар ҳам касбий Сертификат олишлари керакми?
Савол: Мен 2024 йилда Олий таълим ташкилотини тугатдим ва сентябрь ойидан бошлаб стажёр-ўқитувчи бўлиб ишга кирдим. Ноябрь ойида аттестация синовида қатнашдим ва иккинчи тоифали ўқитувчи бўлдим. Мен касбий сертификат синовларида қатнашаманми ёки йўқми? (Т.Р.Р. Тошкент в, Бўстонлиқ туманидаги 36 мактаб ўқитувчиси)
Жавоб: Қатнашмайсиз албатта. Тоифа сертификат бор бўлган ёки тоифа тестларида "мутахассис лавозимини сақланган" педагоглардан касбий Сертификат талаб қилинмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 февралдаги 87-сон қарорининг 3-банди (янги таҳрирда):
Белгилансинки:
стажёр-ўқитувчилар бир йилга ишга қабул қилинадилар, муддат якунлангандан сўнг, фақат касбий сертификат олган ёки навбатдан ташқари педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, камида мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган даражада кўрсаткичга эга бўлган педагоглар билан белгиланган тартибда ўқитувчи сифатида меҳнат шартномаси тузилади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб топилган педагог кадрлар ҳам касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади;
талабгор – касбий сертификат олишга даъвогар бўлган давлат умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб ўта олмаган стажёр-ўқитувчи ёки мутахассис лавозимидаги, шунингдек педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб топилган педагог кадрлар.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 февралдаги 87-сон қарори, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 8 августдаги 06-12-1798-сон хати
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot