ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:
@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ТУНГИ ИБОДАТДАН УХЛАБ ҚОЛСА


Тунда намоз ўқий олмаган бўлсангиз ҳам ниятингиз сабабли сиз учун кечани қоим қилганлик ажри ёзилади.
📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким кечаси туриб намоз ўқишни ният қилган ҳолатда тўшагига келиб ётса, кейин унга уйқуси ғолиб келиб, тонг кириб қолса, унга ният қилган нарсаси ёзилади ва унинг уйқуси унга Рабби азза ва жалла тарафидан ҳадя бўлади". (✍ Насоий ривояти)

Кечада туриб ибодат қилиш одати бўлган банда туришни қасд қилиб кейин ухлаб қоладиган бўлса унга ниятига яраша амал қилмаса ҳам ажру-савоб  ёзилиши Аллоҳнинг фазлидир. Уйқу эса Аллоҳ унга тортиқ қилган туҳфаси бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


БЕВА ҚОЛГАН ОТА (ОНА) НИКОҲИГА ЭЪТИРОЗ
#оила

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бева қолган ота ёки оналарни турмуш қилишига фарзанлар қарши бўлиши хақлими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!  Қаршилик қилишга мутлақо ҳақлари йўқ. Ота-она фарзандлари томонидан муҳокама қилинмайди. Муносиб одами топилса уйланишига ёки муносиби чиқса турмушга чиқаман десалар фарзандлар қаршилик қилмасликлари керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/216166)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


НЕГА БИЗДА ДАФНДАН КЕЙИН «ТАБОРАК» СУРАСИНИ ҚИРОАТ ҚИЛИШ ОДАТИ БОР?


Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон «Таборак» сурасини охиригача қироат қилганини эшитиб, буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганда у зот: «У (Таборак сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар.

Ўликнинг қабр ичида туриб Қуръон қироат қилгани собит бўлганидан кейин тириклар қабр устида туриб қироат қилишларини нима учун ман қилиш керак?! Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида марҳамат қиладиларки: «Албатта, Аллоҳнинг китобида бир сура бор, унинг оятлари ўттизта холос, кишига қиёмат куни шафоат қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. У Таборак сурасидир».

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Маййит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб кечасидаги намозда «Мулк» сураси ўқирди», дерлар.
Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан «Мулк» сурасини ўқирди, дейди!» дейилган.
Шунинг учун, бизда дафндан кейин «Таборак» сурасини қироат қилиш одат бўлган. Яъни, бу иш одатдир.
Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


☝️ БИЛИБ ОЛАЙЛИК...
#намоз

📌 Намознинг шартлари:

https://t.me/nurli_yol/331
https://t.me/nurli_yol/334

📌 Намознинг фарзлари:

https://t.me/nurli_yol/338
https://t.me/nurli_yol/341

📌 Намознинг вожиблари:

https://t.me/nurli_yol/345

📌 Намознинг суннатлари:

https://t.me/nurli_yol/351
https://t.me/nurli_yol/357

📌 Намознинг одоблари:

https://t.me/nurli_yol/364

📌 Намозни бузувчилар:

https://t.me/nurli_yol/371
https://t.me/nurli_yol/381
https://t.me/nurli_yol/401


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#илм

📌 Илм икки қисмга бўлинади. Фарзи аъйн ва фарзи кифоя.

Фарзи аъйн бўлган илм ҳар бир инсонни ўз зиммасига фарз қилинган илмдир. Уни илми ҳол ҳам дейилади. Яъни ким қайси ҳолатда бўлсин ўша ҳолатининг илмини ўрганиши фарздир. Масалан балоғат ёшига яқинлашган ўғил ва қизларга, балоғатга етганларидан сўнг зиммаларига фарз бўладиган амалларни зиммасидан соқит бўладиган даражада илмини ўрганиш фарзи аъйндир.
Буларнинг аввалги сафида иймон келтириш фарз бўлган нарсаларни билиши туради. Сўнг қайси ҳолатларда иймондан чиқиб қолиш мумкин бўлган сўз ва амалларни билиш туради. Шунингдек ҳар бир касб эгасига ўша касбини ҳалол ва ҳаромини ўрганиш ҳам фарзи аъйн бўлади.

Қуръон ва ҳадисда келган илмдан мурод шаръий илмлар кўзда тутилган бўлиб, дунёвий илмлар ҳолатдан келиб чиқиб фарзи кифоя даражасига кўтарилади. Яъни инсонлар дунёвий томондан қайси соҳаларга эҳтиёжлиги бўлса, ўша илмларни ўрганиш фарзи кифоя даражасида бўлади.

Диний илмлар ҳам дунёвий илмлар ҳам фарзи кифоя мақомида бўлади, лекин диний илмларнинг фарзи кифоялиги “Ҳасанун лиаъйниҳи” яъни бу илм ўзи гўзал бўлганлиги туфайлидир. Дунёвий илмларнинг фарзи кифоялиги эса, “Ҳасанун лиғойриҳи” яъни у илмдаги гўзаллик одамларнинг унга бўлган эҳтиёжи туфайли пайдо бўлган. Муҳтожлик сезилмасдан аввал унда гўзаллик йўқ эди. Вақтлар келиб одамларнинг унга эҳтиёжи қолмаганда яна ўз ҳолига қайтади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ДАРДГА ЙЎЛИҚИШИМИЗ ГУНОҲЛАРИМИЗ КЎПЛИГИДАНМИ?
#эслатма

❓CАВОЛ: Аллоҳнинг амрисиз зарра тикон ҳам кирмайди дейишади. Турли хил дардга йўлиқишимиз гуноҳларимиз кўплигиданми ёки бошқа сабаби ҳам борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кунда мусулмон одам гирифтор бўлаётган ҳар қандай бало-офат, қийинчиликлар – улар умумий бўлсин, хос бўлсин – инсонларнинг зулми туфайли берилган илоҳий жазо деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Кимдир бирор балога йўлиқса, у одам солиҳми, фосиқми, каттами, кичикми, балоғатга етганми, етмаганми, оқилми, мажнунми, масъулми, масъул эмасми, айбдорми, беайбми – фарқи йўқ, ҳаммаси қилган зулми ва гуноҳлари учун илоҳий жазо олибди, дейишади. Нимага бундай деяпсиз деб сўралса, Аллоҳ таолонинг “Сизга қайси бир мусибат етса, ўз қўлингиз қилган касбдандир”, деган ояти билан жавоб беришади (Шууро сураси, 30-оят).

Бошимизга тушган бало-мусибатларнинг сабаби ҳақиқатдан ҳам гуноҳларми? Бу оятнинг ягона тафсири шуми?
Муфассир Икрима ушбу оятнинг шарҳида “Банданинг қоқилиши ёки ундан қаттиқроқ нарсага учраши Аллоҳ унинг бирор гуноҳини мағфират қилиши ёки бирор даражага кўтариши учундир”, деган (Тафсири Бағовий).

Бало-офат ва қийинчиликлар одамнинг ўз қўли билан касб қилган иши учун жазо ўлароқ берилгани каби бошқа сабабларга кўра тушиши ҳам мумкин. Масалан, пайғамбарларга, солиҳларга тушадиган балолар ана шундай. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг энг оғир балога учрайдигани анбиёлардир, сўнг энг афзалларидир”, деганлар (Баззор, Аҳмад ва бошқалар ривоят қилишган).

Икрима айтганидек, бу каби балолар банданинг зулми туфайли берилган жазо эмас, балки унинг даражасини кўтаришдир.

Бу борада шайх Ибн Ошур шундай дейди: «Солиҳларнинг бошига тушган бало-офатлар, мусибат ва аламлар уларнинг ажри зиёда бўлишига ва Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган бошқа нарсаларга сабаб бўлади. Аллоҳ баъзан ҳаддидан ошганларга яхшиликлар, неъматлар ҳам беради, бу эса азобини кечиктириш ва бундан бошқа, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган сабаблар учундир. У Зот махлуқотларининг барча сир-асрорларини, ниятларини, яхшилик ва ёмонликлардан иборат амалларининг миқдорини ҳамда нафслари ва ақлларининг турли яхшилик ва ёмонликларга бўлган истеъдодини билади».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ мўмин учун бирор нарсани тақдир қилса, унга албатта яхшилик бўлади ва мўминлардан бошқаларда бундай бўлмайди: агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади; бирор зарар етса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади», дедилар»
. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


МАҲРАМЛИК МАСАЛАСИ
#маҳрам

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бола асраб олинганда, икки яшар бўлгунича эмизиб қўйилса, ота она учун номаҳрам бўлмайди дейилган. Савол: кўп ҳолларда бола кўра олмаётган оилалар ёки сутдан қолган оналар қандай қилиб эмизиши мумкин?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёл киши ўғил болани асраб олмоқчи бўлганда уни ўзига маҳрам қилиб олиши учун ўша аёлнинг онаси, ёки қизи, ёки опаси, ёки синглиси, ёки ака-укасининг хотини ўша болани икки ёшга тўлмасидан аввал эмизиши керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/216674)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ЙЎҚОЛГАН НАРСАГА ХАҚ ТАЛАБ ҚИЛИШ
#эслатма

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен йўлда ўзимга тегишли бўлган нарсамни йўқотиб қўйгандим. Уни бир киши топиб олибди. У киши бу нарсани қайтараётган пайтида мендан хақ талаб қилди. Ушбу нарса тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Топиб олинган буюмни ўз эгасига қайтариш вожиб. Бу учун ҳақ талаб қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/223089)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


САЖДАИ САҲВ
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Зам сура ёки аттаҳиятни ўқиётганда ярмига борганда эсдан чиқб қолса ва бошидан бошлаб ўқилса саждаи саҳв қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Уч тасбеҳ миқдорича ўйланиб қолса саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/228859)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ ҒАНИМАТ ФУРСАТНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🤲 Дуолар ижобат бўладиган шанба куни бомдод намозидан аввал сахарда Ҳожат намозининг айни суннатга мувофиқ вақтидир.

"Ҳожат намози" нима?

🎙 Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов, Фатво маркази катта устози

❤️ Ҳожат намози қандай ўқилади?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


АСР НАМОЗИГА 30 ДАҚИҚА ҚОЛГАН БЎЛСА ПЕШИН ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#намоз

❓CАВОЛ: Бошқа бир намоз вақти кираётган бўлса фақат фарз намози ўқиладими? Дейлик, аср намози киришига қирқ дақиқа ёки ярим соат вақт қолган бўлса фақат фарз ўқиладими? Ёки аср вақтига 30 дақиқача қолгани учун пешин намози мутлақо ўқилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон қадар намозларни аввалги вақтидан кечиктирилмагани мақсадга мувофиқ. Агар бирор юмуш билан намоз вақти кечикиб, кейинги намоз вақтигача ярим соат ёки ундан кам вақт қолган бўлса, суннат намоз ҳам ва фарз намозлар ҳам ўз ўрнида ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


КЎЗГУГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

❓CАВОЛ: Қибла тарафда кўзгу бўлган ҳолатда намоз ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фиқҳий китобларимизда жонли нарсанинг суратига қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилган. Аммо кўзгуга қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилмаган. Чунки кўзгудаги акс собит турмайди, шунинг учун у суратдан кўра кўпроқ сояга ўхшайди. Агар кўзгу намозхонни чалғитса, унга қараб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Аммо чалғитмайдиган бўлса, кўзгу томонга қараб намоз ўқиш макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди


🧕 МАҲРАМ ЁНИДА ҲИЖОБДА БЎЛИШ
#аврат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Қиз болага турмушга чиққандан сўнг, эрининг уйида, ҳамма унга маҳрам бўлса, уйда умуман номаҳрамлар бўлмаса шундай ҳолатда маҳрамлар ёнида ҳижобда юриши шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатан номаҳрамлар бўлмаса шарт эмас. Маҳрамларини ёнидаги беркитиши керак бўлган авратни беркитса бўлди. Аммо эрнинг ака-укалари номаҳрам ҳисобанади, шуни биласиз деб ўйлаймиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/165457)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛСАЮ ИМКОНИЯТ БЎЛМАСА
#ғусл

CАВОЛ: Агар инсон тушида зино қилса шу сабабли ўнгида маний чиқиб ғусл вожиб бўлсаю ғусл қилишга имконияти йўқ бўлса ва имкон бўлгунича намоз вақтлари кирса, таҳорат қилиб намоз ўқиса бўладими ёки намозни ўқимай турадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалани бирор аҳли илмга учраб вазиятни тўлиқ тушунтириб шунга қараб масалани батафсил ўрганиб олиш лозим. Зеро саволдаги имкон йўқ дегани қай даражада имкони йўқлиги билиш лозим. Беш вақт намоз каби қазоси бор намозларда агар ғусл қилса намоз вақти чиқиб кетадиган бўлса, таҳорат олиб намоз ўқиши мумкин эмас. Балки бу ҳолатдаги одам аввал ғусл олади кейин намоз ўқийди. Намоз вақти чиқиб кетган бўлса, қазосини ўқийди.

Агар бу одамда ҳақиқатда таяммум қилиш жоиз бўлган ҳолатлар топилса, то имконият бўлгунга қадар таяммум қилиб намоз ўқийди. Таҳоратни ўзи билан ўқиб бўлмайди.

Инсон ўзи яшайдиган уйида ғусл қилишга шароит йўқлиги деярли учрамайдиган ҳолат, ҳатто қишлоқ жойда бўлса ҳам. Чунки инсон худди уйини иситиш, овқат қилиши учун шароит қилиб олгани каби ғусл ва таҳорат олишга шароит қилиб олиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


БИР НАМОЗНИ ЎҚИЁТГАНИДА ИККИНЧИ НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КИРИШИ
#намоз

❓CАВОЛ: Мен пешин намозини уйда ўқиётган эдим. Тўртинчи ракатида асрга азон айтилди. Ўқиган пешин намозим дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ўқиган пешин намозингиз дуруст, уни қайта ўқилмайди. Бу ҳақида Имом Қўҳистоний шундай зикр қилганлар:

"أَنَّ الْوَقْتَ لَوْ خَرَجَ فِي خِلَالِ الْوَقْتِيَّةِ لَمْ تَفْسُدْ وَ هُوَ الْأَصَحُّ وَ هُوَ أَدَاءٌ لَا قَضَاءٌ وَ هُوَ الْأَصَحُّ كَمَا فِي قَضَاءِ الزَّاهِدِي. وَ يُسْتَثْنَي مِنْ ذَلِكَ خُرُوجُ وَقْتِ الْفَجْرِ فَإنَّهُ مُفْسِدٌ"

Вақтлик намозни ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намози бузилмайди. Энг тўғри гап шудир. Мазкур намоз адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади, қазо ҳисобланмайди. Энг саҳиҳ гап шудир. “Зоҳидий”нинг қазо бобида ҳам шундай зикр қилинган. Аммо бундан бомдодни ўқиётганида, унинг вақти чиқиши истисно қилинади. Чунки у (бомдод вақтининг чиқиши) намозни бузувчидир” (“Жомеур-румуз” китоби).

Демак, бир фарз намозини ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқса, намоз бузилмайди. Чунки иккинчи фарз намозининг вақти киради. Масалан: пешинни ўқиётганида, асрга азон айтилса, пешиннинг вақти чиқиши билан асрнинг вақти киради. Шунингдек, асрнинг вақти чиқиши билан, шомнинг вақти киради, шомнинг вақти чиқиши билан, хуфтоннинг вақти киради. Шунга кўра, намозни бир фарз намозининг вақтида бошлаб, иккинчи фарз намозининг вақтида тугатган бўлади. Шунинг учун унинг намози дуруст ва адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади. Фақат бомдод намози бундан мустасно. Чунки бомдоднинг вақти чиққанидан кейин пешиннинг вақти кирмайди. Шунинг учун бомдодни ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса, унинг намози бузилади ва қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ФАРЗ НАМОЗИНИНГ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИГАН БЎЛСА
#намоз

CАВОЛ: Фарз намозини учинчи ва тўртинчи ракатларида фотиҳа сурасидан сўнг зам сура ўқиса саждаи саҳв қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини ўқишлик суннат амал. Кимдир Фотиҳадан кейин зам сура ўқиб қўйса, бу билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди.

Суннат ва нафл намозларнинг барча ракатларида Фотиҳадан кейин зам сура қўшиш вожиб бўлиб, уни тарк қилиш билан саждаи саҳв қилинади.

Бу борада "Фатово ҳиндия"да шундай дейилади:

ولو قرأ في الأخريين الفاتحة و السورة لا يلزمه السهو، و هو الأصح

"Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларда Фотиҳа ва зам сура ўқиган бўлса, саждаи саҳв лозим бўлмайди". Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ШАВВОЛ РЎЗАСИНИ ТУТИШ
#рўза

САВОЛ: Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, бу йил Рамазон ойи 29 кун бўлганлиги сабабли 29 кун тутдик, шаввол ойида 6 кун тутилса бир йил бўлади дейишади, аммо 29 + 6 =35 350 кун бўлиб қолвоттику? 7 кун тутиш керакми ёки 6 кун тутсаям бир йил бўлаверадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 
Шариатимизда бир ой рўза тутиш фарз қилинган. Ўша бир ой гоҳида 29 гоҳида 30 кун бўлади. Ортидан 6 кун рўзани кетма-кет тутиш шарт эмас. Ўша ой ичида тутилса бўлди. Ҳатто фуқаҳолар ҳайтдан кейиноқ кетма-кет тутишни макруҳ ҳам деганлар. чунки бир вақтлар шу рўзага қаттиқ берилганидан одамлар 36 кун рўза тутилади деган фикргача боришган. Мустаҳаб амални вожиб даражасига кўтаришган. Бундай қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61988)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


РЎЗА ВА НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИНИ ҲИСОБЛАШ
#қазо

❓CАВОЛ: Мен неча ёшда балоғатга етганимни эслолмайман. Шу ҳолатда неча ёшдан қазо рўза ва намозларимни тутишим ва ўқишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, ёшлигида намоз ўқимаган, рўза тутмаган киши балоғатга етган, яъни эҳтилом бўлган ёки ҳайз кўрган вақтидан ҳисоблаб, қазоларини ўқишни бошлайди.

Қачон балоғатга етганини билмаса, ўғил бола 12 ёшдан, қиз бола 9 ёшдан ҳисоблаб қазоларини ўқий бошлайди. Бу эҳтиётдир.

Абул Фазл Мавсилий айтадилар: "Ўғил бола балоғатга етганини айтганда тасдиқланадиган энг кам муддат 12 ёшдир, қиз бола балоғатга етганини айтганда тасдиқланадиган энг кам муддат эса 9 ёшдир. Бундан бошқа гаплар ҳам айтилган, лекин мана шу сўз ихтиёр қилинган" (“Лубоб” китоби, Ҳажр боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.