ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛСАЮ ИМКОНИЯТ БЎЛМАСА
#ғусл
❓CАВОЛ: Агар инсон тушида зино қилса шу сабабли ўнгида маний чиқиб ғусл вожиб бўлсаю ғусл қилишга имконияти йўқ бўлса ва имкон бўлгунича намоз вақтлари кирса, таҳорат қилиб намоз ўқиса бўладими ёки намозни ўқимай турадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалани бирор аҳли илмга учраб вазиятни тўлиқ тушунтириб шунга қараб масалани батафсил ўрганиб олиш лозим. Зеро саволдаги имкон йўқ дегани қай даражада имкони йўқлиги билиш лозим. Беш вақт намоз каби қазоси бор намозларда агар ғусл қилса намоз вақти чиқиб кетадиган бўлса, таҳорат олиб намоз ўқиши мумкин эмас. Балки бу ҳолатдаги одам аввал ғусл олади кейин намоз ўқийди. Намоз вақти чиқиб кетган бўлса, қазосини ўқийди.
Агар бу одамда ҳақиқатда таяммум қилиш жоиз бўлган ҳолатлар топилса, то имконият бўлгунга қадар таяммум қилиб намоз ўқийди. Таҳоратни ўзи билан ўқиб бўлмайди.
Инсон ўзи яшайдиган уйида ғусл қилишга шароит йўқлиги деярли учрамайдиган ҳолат, ҳатто қишлоқ жойда бўлса ҳам. Чунки инсон худди уйини иситиш, овқат қилиши учун шароит қилиб олгани каби ғусл ва таҳорат олишга шароит қилиб олиши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸