ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:
@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ
#оила

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, (Аллоҳ сақласин) Фарзанд ота-онасига оқ бўлса, ўқиган намози, қилган солиҳ амаллари қабул бўлмайдими? Уни ўқиган намозидан фойда борми?
2). Фарзанд ота-онага оқ бўлса ёки оқ бўлганини вақт ўтиб тушуниб етиб билса ва у вақтда улардан бирлари бўлмаса нима бўлади? Тавба килса кечириладими? Киёматда дўзахга тушмайдими.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

1). Ўқиган намозлари зиммасидан адо бўлади, қабул қилиш Аллоҳдан.
2).


قال النبي صلى الله عليه وسلم : إن العبد ليموت والداه أو أحدهما وإنه لهما لعاق فلا يزال يدعو لهما ويستغفر لهما حتى يكتبه الله بارًا البيهقي في شعب الإيمان

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта банда ота-онасининг иккиси ёки бири уни оқ қилган ҳолда вафот топса, сўнг фарзанд иккисининг ҳаққига дуо қилишда ва уларни мағфират қилишни сўрашда бардавом бўлса, ота-онасига оқ бўлган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни “ота-онасига яхшилик қилган” деб ёзиб қўяди” дедилар.
✍️ Байҳақий ривояти.

وأخرج البيهقي في الشعب عن الأوزراعي قال : بلغني أن من عق والديه في حياتهم ثم قضى دينًا إن كان عليهما، واستغفر لهما، ولم يستسب لهما كتب بارًا، ومن بر والديه في حياتهما، ثم لم يقض دينًا إذا كان عليهما، ولم يستغفر لهما، واستسب لهما كتب عاقًا

Авзоий : “Ким ота-онасининг ҳаётлик даврида уларга оқ бўлиб, вафотларидан кейин бўлса ҳам ота-онасининг зиммасидаги қарзларини адо қилса ва Аллоҳдан уларни мағфират қилишини сўраса ва уларга ҳақорат олиб берадиган ишни қилмаса, “ота-онасига яхшилик қилувчилардан” деб ёзиб қўйилади. Ким ота-онаси ҳаётликларида уларга яхшилик қилса, сўнг вафот топганларидан кейин зиммаларидаги қарзларини адо қилмаса, гуноҳларини мағфират қилинишини сўрамаса ва уларга ҳақора олиб берадиган ишларни қилса, “ота-онасига оқ бўлган” деб ёзилади”.
✍️ Байҳақий ривояти.

Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онаси ҳаққига қандай дуо қилишни таълим бериб “Нуҳ” сураси 28-оятида марҳамат қилади:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ

Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/wparxiv/129585)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


"Сен бомдод намозига уйғонган кун,
Шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир"


Шайх Зулфиқор Ахмад Нақшбандий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИКНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Мен пластик жарроҳман. Инсонларни вақт ўтиб қариши натижасида пайдо бўлган нуқсонларини ва туғма орттирилган жароҳатлар ва бошқа таъсирлардан сўнг келиб чиққан нуқсонларини жарроҳлик йўли билан ўзгартирамиз. Бу билан беморларни жамиятга қайтишига ва ўзида кўрган камчиликларни йўқотишга ёрдам берамиз. Илтимос, жавоб берсангиз, диний томондан бунга қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Пластик жарроҳликнинг жоиз ва ножоиз турлари бор:
🔹Жоиз турига туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш ва даволаш киради.
🔹Ножоиз турига мўътадил, соғлом аъзони янаям чиройли қилиш мақсадида катта ё кичик қилиш ёки бошқа шаклга киритиш киради. Пластик жарроҳликнинг ножоиз тури шариатимизда катта гуноҳ бўлиб, Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартириш ҳисобланади. Бу ишни қилган ҳам, қилдирган ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томондан ланатлангандир.

Зарурат юзасидан қилинадиган пластик жарроҳликка таъна аъзосини ўз вазифасига қайтариш, моддий ёки маънавий зарар бўлса, ортиқча бармоқни олиб ташлаш ёки ёпишиб қолган бармоқларни ажратиш, қийшиқ бурунни тўғрилаш, соч экиш ва шунга ўхшаш амалиётлар киради. Бундай нуқсонлар куйиш, касаллик ва бошқа сабаблар билан пайдо бўлган бўлса ҳам, уни пластик жарроҳлик йўли билан даволаш жоиз. Чунки даволаниш ҳанафий ва моликий мазҳабида мубоҳ иш бўлса, шофеъий ва баъзи ҳанбалийлар наздида мустаҳабдир (“Фатҳу бабил иная” китоби ва “Кувайт фиқҳ энциклопедия”си). Шу каби зарарли ортиқча вазнни камайтиришнинг жарроҳликдан бошқа йўли қолмаса, инсонга безарар бўлиш шарти билан пластик жарроҳлик жоиз бўлади. Аъзоларнинг асли ҳолига келтириш эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига тўғри келади:

لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

яъни: “Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” (Тин сураси, 4-оят).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг урушда бурни кесилиб кетганида кумушдан, кумуш мос келмагач тиллодан бурун қилиб олишга рухсат берганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Жоиз бўлган жарроҳликда ҳам, бошқа аъзоларга зарар етмаслиги ёки кутилган фойдадан каттароқ зарар келмаслиги керак. Бу амалиётлар беморнинг рухсати билан ўз соҳасининг моҳир кишилари томонидан амалга оширилади.

Соғлом аъзоларни ҳою-ҳавасга берилиб, ўзгаларга тақлид қилиб юз шакли ёки рангини ўзгартириш, бурун, лаб ёки кўкракни катта ёки кичик қилиш каби ишлар шаръан жоиз эмас. Зеро шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради, Қуръони каримда шундай дейилади:

وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا

яъни: "(Шайтон айтди:) “Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 119-оят).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан бу мавзуда шундай ривоят қилинади:

يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد)

яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганларини эшитдим” (Имом Аҳмад ривоятлари). Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳадисда зикр қилинган ношаръий ишларни эркаклар ҳам қилиши мумкин эмас. Касаллик бўлмасдан, одатий ҳолатда юзга ажин тушишини пластик жарроҳлик ёки укол билан кетказиш жоиз эмас.

Қизлик пардаси зўравонлик ёки бахтсиз ҳодиса сабабли йиртилса, уни тикиш жоиз бўлади. Лекин зинокорлигини ёпиш учун бўлса, жоиз эмас (“Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми” мавзусида Халқаро ислом фиқҳи академияси қарори).

Диққат қилинса, юқорида косметик жарроҳлик ҳақида гап кетди. Жарроҳликка алоқаси бўлмаган косметика алоҳида бир мавзу бўлиб бу ҳақида қуйида батафсил ўқишингиз мумкин: https://t.me/diniysavollar/136. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


📌 Ухлашдан олдин қуйидаги муҳим ишларни бажаргин:

– Таҳорат қил;
– Витр ўқи;
– «Оятал курсий»ни ўқи;
– Ётишдаги зикрларни айт;
– Мулк сурасини ўқи;
– Одамларни кечир;
– Тавба қил;
– Уйғотувчини («будильник»ни) созлаб қўй.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


📌 “Кунига 100 марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)
📌 “Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллоҳит-тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим). Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/25423)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


МЕНГА ЙЎЛ КЎРСАТИНГЛАР
#дуо

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени ёмон ҳаёллар ва тез жаҳлим чиқадиган бўлган, бу учун нима қилишим, қайси дуони ўқишим керак? Намозда ҳам гоҳи жойларида адашиб кетаябман, бунда нима қилишим керак? Ёрдам беринг.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
📌 Ҳадиси шарифларда билдирилган дуолар қуйидагилар: “Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)
📌 “Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)
📌 “Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 11 Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит)
📌 “Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий)
(“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)
📌 “Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад)
📌 “Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (Имом Аҳмад)
📌 “Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)
📌 “Кундузи “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ав би аҳадин мин халқика фа минка ваҳдака ла шарийка лака фалакал ҳамду ва лакаш-шукр” дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.)
📌 “Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий)
📌 “Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳи таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий) “
📌 “Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм) (Имом Раббоний ҳазратлари дин ва дунё зарарларидан сақланиш учун ҳар куни беш юз марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ” ўқирди. Ўқишни бошлашдан аввал ва тугатганидан кейин 100 мартадан саловот айтарди.)
📌 “Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний)
📌 “Кунда 25 марта “Аллоҳумма борикли фил мавт ва фи ма бадал мавт” ни ўқиган киши шаҳид бўлади.” (Радд-ул мухтор)
📌 “Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа)
📌 “Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
📌 “Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий)
📌 “Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
“Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул озийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа)
📌 “Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳал озийм аллази ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййум ва атуби илайҳ” ни ўқиш керак.)

1.3k 0 116 1 13

👳🏻🧕 БАЛОҒАТ ЁШИ ҲАҚИДА
#рўза #намоз

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, балоғат ёши ўғил болаларга 12, қиз болаларга 9 ёшдан деб билар эдим. Сизларнинг бир саволга жавобингизда балоғат ёши эҳтилом бўлиш дейилибди. Маълумки баъзиларда эҳтилом бўлиш кечроқ, 15-16 ёшларда бўлади. Бундай ҳолатларда намоз ва рўза неча ёшдан бошланади? Болаларни неча ёшдан намозга буюриш керак?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бола ўн ёшга етганида намоз ўқимаса уришга буюрганлар.

عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар». Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган. ✍️ Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.

Аммо фарз бўлиши, ўқимаса гуноҳ ёзилиши эҳтилом ёшидан бошланади. Эҳтилом бўлмаган ўғил-қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Қазосини ўқимоқчи бўлганлар ўша балоғат ёшидан буён қолдирганларини қазосини ўқийдилар. 10 ёшдан қолдирганини эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54438)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ЗАНЖИРЛИ ЯЪНИ ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓CАВОЛ: Айрим фирмалар уларнинг маҳсулотини сотиб олганингиз учун сизга бошқа харидор олиб келиш ҳуқуқини тақдим этади. Улар қўйган шартларга кўра ва улар айтган миқдорда харидор олиб келсангиз сизга маълум миқдорда маблағ ёки биронта қимматбаҳо буюм берадилар. Бу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кунда бу иш турли кўринишларда ва турли шартларга кўра амалга оширилмоқда. Лекин уларнинг барчасида топиладиган ҳолат яъни уларни жамлаб турувчи нарса маҳсулот сотиб олган шахс занжир қаторига қўшилади ва бошқа харидорлар излашга киришади. Гоҳида муваффақиятга эришиб маълум маблағларга эга бўлиши мумкин.

Бу ишларнинг шаръий ҳукми келишув шартлари ва ҳолатларига қараб ўзгариб боради:

⚡️1. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш яъни бошқа харидор олиб келиш шарт қилинса бу бай фосид ҳисобланади. Масалан, бир пачка дорини 100 долларга бошқа харидор олиб келиш шартига кўра сотилса жоиз эмас.

⚡️2. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса ва сотиб олувчи унга қўшилмаса бу бошқа оддий байлар каби жоиз ҳисобланади.

⚡️3. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса, лекин маҳсулот ўзинининг бозордаги ҳақиқий қийматидан юқори нархга сотилса савдо занжирига қўшилиш учун уни сотиб олиш жоиз эмас. Масалан, баъзи фирмалар 200 долларлик дорини 500 долларга сотади ва сотиб олувчига "Хоҳласангиз занжирга қўшилинг ва даромад олинг, хоҳласангиз йўқ, шарт эмас" деб айтади. Сотиб олувчининг асл мақсади дори эмас, балки ана шу занжирга қўшилиб олиш бўлса бай жоиз эмас.

⚡️4. Агар маҳсулот ўз нархида сотилаётган бўлса ва уни сотишда занжирга қўшилиш шарт қилинмаса, лекин уни сотиб олувчи занжирга қўшилиб даромад топиш учун сотиб олса ва унга қўшилса бу олдинги байдан алоҳида иш ҳисобланади. Фиқҳий қоидаларга кўра у воситачи ёки даллол ҳисобланади. Бунда воситачига ҳақ бериш масаласи асосида ҳукм чиқарилади. Одатда бу шаклда юритиладиган келишувларда воситачи бир нечта, масалан иккита харидор топсагина бериладиган маблағга ҳақли бўлади. Бу тариқа келишув ҳам жоиз эмас.

Бундан ташқари у ўзи топган харидорлар орқали топилган одамлар ҳисобидан ҳам маблағ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу хусусда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ қуйидагиларни айтади: "Тажриба шуни кўрсатдики, ушбу ҳолатларда сотилаётган маҳсулот қимматбаҳо, гоҳида бозорлардан топилмайдиган нарса бўлади. Одамлар уни савдо занжирига қўшилиш учунгина сотиб оладилар. Бундан олдинроқ фирмалар маҳсулотни сотмасдан ҳам бу ишни амалга оширганлар. Улар одамлардан яхшигина пул олиб уларнинг қўлига биргина карточка берганлар. Карточкани олган одам занжирга қўшилган ва бошқа одамларни унга қўшиб маълум миқдорга етганда маълум маблағларни қўлга киритган. Бу айни қиморнинг ўзгинаси ҳисобланади. Бу "Пирамида.." деб аталади. Кўп давлатлар бу шаклдаги савдо амалиётини қонун билан таъқиқлаб қўйдилар. Шундан кейин улар карточка ўрнига баъзи маҳсулотларни нархидан баландроқ нарх эвазига сота бошладилар. Лекин, мазмун ва мақсад пирамида системасининг айни ўзи. Буни кўп давлатлар ҳали таъқиқламади. Лекин шариат ҳукмига кўра бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз #Қуръон


Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ФОТИҲА СУРАСИ ОХИРГИ ОЯТИ
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! “Фотиҳа” сурасининг охирги оятида «анъамта алайҳим»дан кейин тўхтаб нафас олиб, кейин «ғойрил»дан давом эттирса бўладими? Чунки оятнинг охиридаги 6 та ҳаракат чўзишга нафас етмай қолаяпти.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38293)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


14-ЯНВАР ВА СОВҒА
#эслатма

САВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда 14-январ келади, шу боис яқинда қизлардан болларга ватан химоячилар куни билан совға улашади. Шу ҳалолми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўз эрларига жоиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/123450)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


СИНГЛИМНИНГ АҲВОЛИ ЯХШИ ЭМАС
#дам_солиш

САВОЛ: Бир неча йилдан буён синглимнинг аҳволи яхши эмас. Замонавий медицина уни ҳеч қандай касалликка чалинмаган деб баҳолаяпти. Aммо синглим ўз-ўзидан гапирадиган, қўрқиб кетадиган баъзан бақириб йиғлаб қоладиган одатлар чиқарган. Олиб бормаган табибимиз, синамаган усулимиз қолмади. Баъзи имом-ҳатиблар “Ичига жин кириб олган” ҳам дейишяпти. Бизга ёрдам беринг, бу ташвишдан ҳалос бўлиш учун шариатда қандай ечим бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинларнинг ҳам имонли яхшиси, имонсиз ёмони бўлади. Уламоларимиз имонсиз ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, деб айтадилар. Бунда кўпинча, одамларнинг ўзлари айбдор бўлади. Жинлар васвасага учраган, Аллоҳ таолонинг зикридан, Қуръони карим тиловатидан узоқ ва ғафлатда бўлганлар, жинлардан сақланиш учун ўқиладиган дуоларни ўқимай юрганларга тегиши мумкин. Албатта бу Аллоҳ таолонинг изни билан бўлади.

Айрим инсонлар бемор бўлиб қолсалар, дарров фолбинлар, “азайимхон”ларга мурожаат қилишади. Уларнинг фикрича, “тумор” қилиб бериш билан ёҳуд “иситма-совутма” қилиб бериш билан, ёки “жин ҳайдаш” билан бутун дарддан фориғ бўлишармиш. Тасаввур қилиб кўринг, агар бу амаллар ҳақиқат бўлса, ер юзида бирон бемор қолармиди, итоатсизлик битмасмиди? Демак, бундай хатти-ҳаракатлар зарурат эмас, мўмайгина даромаддир.

Жин кириб олибди, жин тегибди, деган ташвишлардан узоқ бўлиши учун инсон кундалик ибодатларини ўз вақтида адо этиши ҳамда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўқиб юрган суралар ва дуоларни ўқиб юриши керак. Жумладан, эрталаб бомдод намозидан сўнг “Оятал курси”, “Ихлос”, “Фалақ”, “Нас” сураларини ўқиб юрилса, Аллоҳ таоло турли сеҳр ва кўз тегишидан сақлайди. Шунингдек, кечаси ухлашдан олдин ҳам худди шу сураларни ўқиб ўзига-ўзи дам солиб ётиш тавсия этилади.

Сиз ўз сиглингизга дам солдиришингиз лозим. Дам солиш бу — Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримни тиловат қилиш ва Аллоҳнинг исмларини айтиш ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида келган дуоларни ўқиб паноҳ тилашдир. Ундан бошқа нарсаларни ўқиб дам солиш Ислом таълимотига кирмайди. Дам солишнинг энг афзали — инсон ўзига-ўзи дам солишидир. Агар киши ўзига-ўзи дам сололмаса, ишончли – илмли ва тақволи кишининг олдига бориб дам солдириши этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

2k 0 22 4 17

ЧОЙХОНАДА АРОҚ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, агар дўстлар билан чойхонада йиғилиб дийдорлашаётган пайтимизда, ёнимиздаги хоналарда бошқа одамлар ароқ ичиб ўтиришса ва у чойхонани хўжайини вино ва ароқ сотиш ва ичиш учун руҳсат бeриб қўйган бўлса, биз у инсонга шу иши ривожланишига ҳиссамизни қўшиб сабабчи бўлиб қолмаймизми? Айтишларича бундай жойга Аллоҳни лаънати ёғилиб тураркан. Биз бошқа жойда йиғилганимиз маъқулми ёки улар ўзлари учун жавобгарми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг лаънати ёғилса сизларга ҳам тегиб кетади. Одамлар кейинчалик бошига бирор иш келса нима хато қилдим экан деб юраверади. Тўғри ўйлабсиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53470)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🧕 АЁЛЛАР КЎЗИГА ҚЎЯДИГАН ТУШ ВОСИТАСИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биламизки, аёлларга киприк улаш мумкин эмас, лекин туш воситасидан фойдаланса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! У ҳам лак каби киприкка ёпишиб остига сув етказишдан ман қилса намози адо бўлмайди. Шунинг учун жоиз эмас. Ювиб остига сув етказиш шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/107659)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ТЎЛАМАГАН ЙЎЛКИРАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.
Шуни ёдда тутиш лозимки, бировларнинг ҳақлари энг аввало эгасига қайтариш шарт бўлади. Эгаси ёки унинг меросхўрларини топишнинг иложи умуман бўлмагандагина унинг номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ БЕТАҲОРАТЛИК
#жаноза

САВОЛ: Ассалому алайкум! 1). Жума марузаларидан бирида имом “жаноза намозида таҳоратсиз қатнашган киши иймонини янгилаб олиши кeрак” дeганини эшитдим. Бошқа бир имом эса “никоҳини янгилаб олсин” дeди. Шу гапларни қандай тушунайлик? Ахир иймон эскирмайдику?! Никоҳга кeлсак, уйланмаган бўлиши мумкинку. Жаноза намозида таҳоратсиз қатнашган одамга динда ҳукм қандай? Хатосини тузатиш учун нима қилиш кeрак?
2). Биринчи саволга боғланган ҳолда намоз инсонга балоғатга eтганлигидан фарзлигини биламиз. Жаноза намозини ҳам хатоларсиз, қонун қоидаси билан қатнашиш шарт бўлган муддати борми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
1). Таҳоратсиз намоз шу қатори жаноза намозини ҳам ўқиш ҳаром ҳисобланади. Парво қилмасдан бўлаверади деб ўқиш фиқҳий китобларда куфр дейилган. Шунинг учун жанозага борганда жанобатдан пок, бетаҳоратликдан пок ҳолатда бориши керак. Таҳоратсиз ўқиса ҳам бўлаверади демаган бўлса, кофирга ҳукм қилинмайди.
2). Жаноза ҳам балоғатга етгандан бошланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54585)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🧕 ЧАҚАЛОҚҚА АЁЛ КИШИ АЗОН
#азон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Чақалоқни қулоғига аёл киши азон айтса бўладими? Айтиб қўйган бўлса нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34449)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🧕 АЁЛЛАР ТЎПЛАНИБ ЧОЙХОНАДА ЎТИРИШИ
#жамият

САВОЛ: Ассалому алайкум! Биз қизлар овқатланиш учун албатта спиртли ичимликлар йўқ чойхонага кирамиз. Алохида кабинага ўтирамиз. Шу мумкинми? Бир киши бизни бу ишимизни қоралаяпти. Уйда ўтиринглар деяпти.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа тўғри, аёллар заруратсиз бу каби жойларга боришлари тўғри эмас. Аёллар уйларида ўтирганлари яхши. Ҳатто аёллар намозларини ҳам ичкарида ўқиганлари афзал. 

عن عبدِ اللهِ بنِ مسعودٍ رَضِيَ اللهُ عنه، عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم قال: “صلاةُ المرأةِ في مَخدعِها أفضلُ من صلاتِها في بيتِها، وصلاتُها في بيتِها أفضلُ من صلاتِها في حُجرتِها” (رواه ابو داود والبزار) 

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир”, деганлар”
Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти. 

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/180818)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


АЗОНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ
#азон

CАВОЛ: Уйимиз туман марказида бўлгани учун тўртта масжиддан муаззин азон чақирганда оз-оз вақт фарқи билан тиниқ эшитилади. Бу ҳолатда муаззинга қандай эргашиб қайтариб туриш керак ва азон дуоси қандай ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонга (паст овозда) жавоб қайтариш мустаҳабдир. Эшитувчи хоҳ эркак, хоҳ аёл, хоҳ пок, хоҳ жунуб бўлсин фарқи йўқ. Баъзи уламолар азонга жавоб қайтаришни вожиб дейдилар.

Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.

"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади. "Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган. Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.

Баъзи уламолар азонга жавоб бериш фақат тил билан эмас, балки масжидга бориб намоз ўқиш билан бўлади, деганлар.

Бир нечта азон эшитилса, биринчи эшитилганига жавоб берилади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
  
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.