📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Ҳадис_920

МОЛИМ, МОЛИМ…



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллуҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда: Молим, молим, дейди. Унинг молидан фақат уч нарсадан бошқа ҳеч нарса қолмайди: еб йўқотгани, кийиб эскиртиргани, ёки ўзгага бериб охират учун сақлагани. Қолган моли эса у кетганидан сўнг одамларга бўлади», дедилар.

✍️ Имом Муслим ривояти



📜 Шарҳ: Бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам банданинг «Молим, молим» дейишини айтдилар. Кейин эса унинг молидан фақат уч хил фойда қолишини, аммо уларнинг фақат битта тури доимий манфаат эканини баён қилдилар. Қолганлари эса вақт ўтиши билан йўқ бўлиб кетади.

📌 Биринчиси: Еган овқатлари ва ичимликлари — улар танада йўқолади, яъни уларни истеъмол қилиб тугатади.
📌 Иккинчиси: Турли хил кийимлар — улар эскиради, фойдаланувчи учун яроқсиз бўлади.
📌 Учинчиси доимий фойда: Банда Аллоҳ йўлида садақа беради ва савобини охират учун захира қилади. Бу банданинг ҳақиқий бойлиги ҳисобланади.

Бошқа барча мол-мулк: ерлар, ҳайвонлар, хизматкорлар, пуллар, тилла буюмлар ва шунга ўхшаш нарсалар банда вафотидан кейин меросхўрлар ёки бошқа кишиларга ўтади. Бу нарсалар вафот этган бандага бирор фойда келтирмайди, аксинча бу бойликлар учун ҳисоб бериши керак бўлади.

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Ҳадис_510 #Такрор

ШАЪБОН ЯРМИГА ЕТГАНДА, РЎЗА ТУТМАНГЛАР

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَقَدَّمُوا رَمَضَانَ بِصَوْمِ يَوْمٍ وَلَا يَوْمَيْنِ، إِلَّا رَجُلٌ كَانَ يَصُومُ صَوْمًا فَلْيَصُمْهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: إِذَا انْتَصَفَ شَعْبَانُ فَلَا تَصُومُوا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий (ﷺ): «Рамазон олдидан бир-икки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши бирор рўза тутиб юрган бўлса, ўшани тутсин», дедилар».

✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.

«Сунан» эгаларининг ривоятида: «Шаъбон ярмига етганда, рўза тутманглар», дейилган.


📜 Шарҳ: Аҳли китоб бўлмиш кофир қавмлар ўзларига фарз қилинган рўзанинг қайси кун бошланишига шубҳа қилиб, бир-икки кун олдин тутишар, оқибатда нафл ибодат билан фарз ибодатни аралаштириб юборишар эди.
Исломда эса иккиланишга, нафл ва фарз¬ларни аралаштириб юборишга рухсат йўқ. Мусулмонлар ҳар бир ибодатни жазм билан, азму қарор билан нафлни нафл ўрнида, фарзни фарз ўрнида адо этишлари лозим.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (ﷺ) Рамазон киришидан олдин бир-икки кун қолганда рўза тутишдан қайтарганлар.
Аммо бир одам маълум кунларда, мисол учун, душанба ва пайшанба кунларда нафл рўза тутиб юришга одатланган бўлса-ю, ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, тутса бўлаверади.
Шунингдек, баъзи бир кишилар назр рўза ният қилиб қўйган бўлсалар-у, ўша назр рўзани тутишлари Рамазондан бир-икки кун олдинги кунларга тўғри келиб қолса, улар ҳам тутсалар бўлаверади.

Юқорида зикр этилган сабабларга ҳамда Пайғамбаримиз (ﷺ)нинг «Шаъбон ярмига етганда, рўза тутманглар», деган ҳадисларига биноан, Шаъбон ойининг ўн олтинчи кунидан бошлаб, то Рамазони шариф киргунча нафл рўза тутиш макруҳ бўлади.

📌 Ушбу тафсилотларни яхши тушунмаслик оқибатида Одамлар ичида Шаъбон ойида рўза тутиб бўлмас экан, деган тушунча юзага келган. Аслида эса гап Шаъбон ойининг иккинчи ярмида эканлигини билиб олдик.

📌 Қазоларни тутиш жоиз. Шунингдек одатда душанба ва пайшанба рўза тутаётганлар ҳам тутишлари мумкин

Шаъбон ойининг аввалида рўза тутиш масаласини эса келгуси ҳадисларни ўрганиш жараёнида билиб оламиз, иншааллоҳ.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан


📚 KУНЛИК ҲАДИС

1k 0 30 1 20

🧕 АЁЛ КИШИ РАМАЗОНДА:

📌 1. Рўза тутиш ажри,
📌 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
📌 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!

❗️Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.

📗 Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!"
Бухорий ва Муслим ривояти

Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!


📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Ҳадис_919

🪖 САРҲАД ҲИМОЯСИ


Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

📗Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир марҳумнинг амали муҳрланади, фақат Аллоҳнинг розилиги йўлида чегарада турган (аскар) бундан мустасно. Унинг амали қиёмат кунигача ўсишда давом этади ва у қабр фитнасидан омонда бўлади", дедилар.


📜 Шарҳ: Аллоҳ розилигини кўзлаб чегарачи бўлиш ва мусулмонлар яшайдиган давлатни душмандан қўриқлаш энг буюк амаллардан бири бўлиб, унинг савоби доимий бўлади. Юқоридаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир марҳумнинг амали муҳрланади", дедилар. Яъни, ҳар бир вафот этган кишининг амал дафтари ёпилади ва ўлгандан кейин унга ҳеч қандай савоб ёзилмайди. "Фақат чегарада турган аскар бундан мустасно" яъни у мусулмонларнинг ҳудудлари, сарҳадларини ҳимоя қилади. Чунки унинг амаллари савоби "ўсиб бораведи" яъни, то қиёмат кунигача ортиб бораверади, вафот этгандан кейин ҳам кўпаяверади ва қабр фитнасидан қутилиб қолади. Мункар ва Накир савол-жавобидан омонда бўлади.
Баъзи олимлар: "Бу сўздан унинг олдига фаришталар келмайди ва уни сўроқ-саволга тутмайди, аксинча унинг Аллоҳ розилиги йўлида чегарачи бўлиб ўтгани чин иймонига далил бўлади, деган маъно назарда тутилган", дейишади.
Бошқа бир гапда: "Фаришталар унинг олдига келишади, лекин унга зарар беришмайди", дейилган.

@ muhaddisuz

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС

978 0 17 6 20

РАМАЗОН ОЙИДА УМРА ҚИЛИШ
#ҳаж_ва_умра

CАВОЛ: Рамазон ойида умра қилса, ҳажни адо қилгандек бўлармиш. Ҳатто ҳаж қилгандан хам аълороқ экан. Сабаби муқаддас ой ва шайтонлар кишанланар экан. Охирги пайт бу каби гап-сўзлар кўпайиб қолди. Шу гаплар тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж умрадан афзал ҳисобланади. Бу умра Рамазонда қилинган бўлса ҳам ва унда охирги ўн кунлик қиёми, эътикофи бўлса ҳам ҳукм шундайлигича қолади. Бунга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари далолат қилади:

" اَلْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا، وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلَّا الْجَنَّةُ " (رواه البخاري ومسلم).

📗 “Умра кейинги умрагача бўлган (кичик) гуноҳларга каффаротдир. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақат жаннатдир” (✍ Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яна Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж тўғрисида марҳамат қилиб айтадилар:

" مَنْ حَجَّ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ عَادَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ " (رواه البخاري ومسلم).

📗 “Ким ҳаж қилиб, фаҳш сўзларни сўзламаса ва фисқ ишларни қилмаса, онадан туғилган кунидагидек (гуноҳлардан пок) бўлиб қайтади” (✍ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Юқорида мутлақ ҳаж ва Рамазонда қилинган умрани қиёсладик. Фарз ҳажни эса умуман умра билан қиёслаб бўлмайди. Чунки ҳажнинг ҳукми фарз, умра эса суннати муаккададир.

Рамазон ойида қилинган умра ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:

" عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً مَعِي "

📗 “Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади” (✍ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда Рамазонда қилинган умра Пайғамбар алайҳиссалом билан қилинган ҳажга тенг эканлиги баён қилинмоқда. “Ҳажга тенг келади”, деган сўзни уламоларимиз “ҳажнинг савобига тенг келади”, деб тушунтирадилар. Лекин айнан мана шу умра зиммага фарз бўлган ҳажнинг ўрнига ўтмайди. Бу масалада ҳамма уламолар якдил фикрдалар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Ҳадис_918

«ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ»НИНГ ФАЗЛИ



عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ‏رَضِيَ اللهُ عَنْهُ‏ أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ مَنْ أَسْعَدُ النَّاسِ بِشَفَاعَتِكَ يَوْمَ ‏الْقِيَامَةِ؟ قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ‏: لَقَدْ ظَنَنْتُ يَا أَبَا هُرَيْرَةَ أَلَّا يَسْأَلُنِي عَنْ هَذَا ‏الْحَدِيثِ أَحَدٌ أَوَّلُ مِنْكَ لِمَا رَأَيْتُ مِنْ حِرْصِكَ عَلَى الْحَدِيثِ: أَسْعَدُ النَّاسِ ‏بِشَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ خَالِصًا مِنْ قَلْبِهِ أَوْ نَفْسِهِ. رَوَاهُ ‏الْبُخَارِيُّ.‏

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида қиёмат куни шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни қалбидан [ёки вужудидан] ихлос билан айтган кишидир», дедилар».
✍️ Бухорий ривоят қилган.


📜
Шарҳ:
Саҳобалар ичида энг кўп ҳадис ривоят қилган зот Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудир. Бунга асосий сабаблардан бири у кишини ҳадисга бўлган кучли иштиёқлари, имкон қадар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажралмасдан доим бирга бўлишларидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан чиққан ҳадисларни жон қулоғи билан тинглар ва ёдлаб олар эдилар. Кўпинча саволлар ҳам берар эдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ана шундай саволларидан бирида:
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида қиёмат куни шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким?» яъни, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг кўп насибадор бўладиган ким, деб сўраган эканлар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман» дебдилар.
Бу эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу учун буюк шаҳодатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фалон саволни Абу Ҳурайрадан бошқа одам бермаса керак, деб юришларига сазовор бўлиш катта гап. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз гапларини давом этдириб:
«Одамлар ичида қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни қалбидан [ёки вужудидан] ихлос билан айтган кишидир», дедилар.
Бу ерда ҳам ихлосга алоҳида эътибор берилмоқда. Ихлос Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш.

Демак, калимаи тавҳидни Аллоҳни кўриб тургандек ҳис билан, чин қалбдан айтиш қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан энг кўп баҳраманд бўлишга олиб келар экан.
Аввало, чин қалбдан ихлос билан айтиш шартлигию ихлос билан айтиш амалсиз бўлмаслигини унутмаслигимиз лозим.
Иккинчидан, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дейишдан мақсад, фақат шу иборани айтишдангина иборат эмас, Аҳли сунна ва жамоа қабул қилганидек, калимаи тавҳидни айтиб, унинг тақозоси бўйича иш тутишдир.

☝️ Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қиёмат, шафоат каби нарсалар ҳақида савол бериш мумкинлиги.
2. Қиёматда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари умматларининг ихлос ва қилган амалларига қараб бўлиши.
3. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли улуғлиги.
4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг аҳли фазл эгаларидан эканликлари.
5. Бировнинг фазли ҳақида ўзига хабар бериш мумкинлиги.
6. Ҳадисга ҳарис бўлиш – ниҳоятда қизиқишнинг яхшилиги.
7. Ихлос билан иш тутиш зарурлиги.

Ҳадис ва Ҳаёт китоби асосида.

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Ҳадис_917

ЭРТАМИ-КЕЧМИ, МАСЖИД ТОМОН БОРСА


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎

📗 ‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эртами-кечми, масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида ‎жаннатдан манзил тайёрлайди», дедилар».‎

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.‎


┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#савол_жавоб

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉  @ImomgaSavol_AbuHurayra_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© Учтепа тумани «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди 🕌


#зикр_дуо_салавот

🌙 САЛОВОТ – МУАММОЛАРГА ЕЧИМ

📖 “Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам У зотга саловот айтинг ва салом юборинг!” (“Аҳзоб” сураси, 56-оят).


💬 Мулла Али ал-Қори раҳимаҳуллоҳ бир масалага жавоб топа олмай, бир муддат тўхтаб қолди.
✅ Кейинчалик масалага ечим топгач, шундай деди:
✨ "Бир қанча вақт менга масаланинг жавоби аён бўлмади. Сўнг 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим барокати сабабли Аллоҳ таоло менга илҳом берди".

✅ Агар муаммоларингизга ечим топа олмай, тараддудга тушсангиз, саловотга шошилинг!

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

📖 Ўқилиши: Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.

Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан». 


🌷🚀@muminauz


КЕЛИННИНГ ЁТОҚХОНАСИГА КИРИШ
#оила

CАВОЛ: Келиннинг ётоқхонасига уй аъзоларининг бемалол кириши, унинг буюмларига тегиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Келиннинг уйига бошқалар унинг рухсатисиз киришлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЖУМА КУНИ РЎЗА ТУТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

БУГУНГИ ИФТОРЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

✍️ Имом Термизий ривояти

📚 KУНЛИК ҲАДИС


🌓 БАРОТ КЕЧАСИ МАСАЛАСИДА

📌 Аввало шуни яхши билинки кунларнинг баъзиси баъзисидан, кечаларнинг баъзиси баъзисидан афзал эканлиги ҳақида ҳадислар кўп. Баъзи амаллар баъзисидан афзал эканлиги ҳақида ҳам ҳадислар кўп. Бундай вақтда шайтон ўша амалларни ва кечаларни савобидан бебаҳра қолдириш учун бор ҳийласини ишлатади. Унинг ҳийласи ибодатдан қайтариш илан бўлмайди, балки ўша ибодатларга бидъатни қўшиш билан бўлади.

📌 Вафот этганни ортидан ҳаж, умра, садақот, қурбонликлар қилиш шак-шубҳасиз савобли амал. Маййитга фойдаси тегишида шак-шубҳа йўқ. шундай ўринда шайтон бу амалларга бидъатни аралаштириб савобдан бебаҳра қилади. Ўша амалларни учида, йигирмасида ёки йигирмасида қиласан деб кунини тайин қилидириб қўяди. Махсус таомларни қилиш керак деган эътиқодни сингдиради. Шу билан энг афзал ибодат бидъат бўлиб Аллоҳнинг наздида мақбул бўлмай қолади.

☝️ Бароат кечаси ҳам улуғ кеча, унда қилинган ибодат ва дуо афзаллигига шак-шубҳа йўқ. 16та саҳобийлардан бу кеча ҳақида ривоят келган. Албатта махсус бир намозни тайин қилиб олиш ёки махсус сураларни ўқишни тайин қилиб олиш ёки ҳадисларда келмаган бирор амални қилса савоб бўлади дейиш нотўғри. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кечада уйқуни тарк қилиб зорланиб Аллоҳга дуо қилганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


🌓 ШАЪБОН ОЙИ ЯРМИДАГИ КЕЧАДА


Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар.

✍️ Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган.


🏷 Изоҳ: Бу йилги Бароат кечаси милодий 13 феврал пайшанбадан 14 феврал жумага ўтар кечасига тўғри келиши кутилмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

📌 Мустаҳаб / Мандуб – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилган ва салафи солиҳлар хуш кўрган амал. Уни бажарса савоб бўлади, аксинча бўлса эса гуноҳ бўлмайди. Баъзи уламолар уни “фазилат” деб ҳам атаганлар.

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС


Тўй анъаналари: Пайғамбаримиз суннати ва бугунги ҳақиқат

🗣Тўй инсон ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлиб, у фақат икки инсоннинг бирлашуви эмас, балки янги оила пойдеворининг қўйилишидир. Ислом бу борада аниқ йўриқлар бериб, никоҳни енгиллаштириш, ортиқча исрофгарчиликдан қочишга чақирган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳни енгиллаштириш ва маънавий жиҳатдан бой қилишга чақирганлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафийя (розияллоҳу анҳо) билан тўй қилганларида, валима таоми сифатида савиқ (қовурилган буғдой ёки арпа уни) ва хурмо тортдилар.» (Ибн Можа, 1909-ҳадис)
Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўй маросимларини ортиқча дабдаба билан эмас, балки оддий ва баракали таомлар билан ўтказганлар. Тўй маросимининг асосий мақсади исрофгарчилик қилиш эмас, балки никоҳнинг эълон қилиниши ва мўминларнинг бир-бирига дуолар қилишидир.

🔈Бугунги ҳолат
Афсуски, бугунги кунда бу тамойиллар аксинча амалга оширилмоқда. Ҳозирги ўзбек тўйларига назар ташласак, ҳаддан ташқари дабдабали маросимлар, юзлаб меҳмонлар, қимматбаҳо либослар ва ортиқча харажатлар билан ўтмоқда. Кўп ҳолларда тўй ўтказиш учун қарз олиш, банкдан кредит олиш ёки ортиқча мажбуриятларни бўйнига олиш ҳоллари ҳам учраб туради.

Нима қилишимиз керак?
1. Никоҳни осонлаштириш: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Никоҳнинг энг баракали бўлгани энг осон ва энг енгил қилингани» (Ибн Ҳиббон, 4163-ҳадис)
2. Исрофгарчиликдан воз кечиш: Тўй маросимлари ортиқча чиқим ва риё учун эмас, балки барака, дуолар ва оилавий бахт учун бўлиши керак.
4. Жамиятни хабардор қилиш: Бу борада уламолар, имомлар ва катталар ёшларга тўғри йўналиш беришлари, никоҳ ва тўй тамойиллари ҳақида тушунтиришлари зарур.

t.me/muhaddisuz


#shabon_oyi #roza #vaqtlar

🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

🕌 3 кунлик рўза - 1 йиллик рўзанинг савобига тенг

📿 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бирон ойда шаъбондагидек кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутардилар".


┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС

4.1k 0 161 2 14
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.