"MUSTAQIL" ijtimoiy - siyosiy gazetasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


RASMIY KANAL
Biz orqali yurtimiz va xalqaro maydonda sodir bo`layotgan Ijtimoiy-siyosiy jarayonlar, joylarda ro'y bеrayotgan voqеa hodisalar va yangiliklardan xabardor bo`lib boring!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Сирдарёда 11-синф ўқувчиси Чикаго университетига қабул қилинган биринчи ўзбек бўлди

Асилбек Ашуров АҚШнинг Чикаго университетига тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинган. У ютган грант миқдори 420 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Маълумот учун, Чикаго университети дунё миқёсида 14-ўринда, иқтисод соҳаси бўйича 4-ўринда туради.

Telegram | Facebook | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза юбориш тартиби билан қуйидаги видео орқали танишинг.

Telegram | Facebook | YouTube


8 март байрамида неча кун дам оласиз?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба қўшимча дам олиш куни.

Telegram | Facebook | YouTube


Россияда USAID дан ёрдам олган тузилмалар фаолияти чекланади — Матвиенко

Россия парламенти USAID ва шунга ўхшаш ташкилотлардан ёрдам олган тузилмалар хатти-ҳаракатларига тўсқинлик қилувчи қонунларни ишлаб чиқди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.

"Биз USAID ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотлардан ёрдам олган тузилмалар хатти-ҳаракатларига тўсқинлик қилувчи жуда ваколатли қонунларни ишлаб чиқдик. Биз бундай тузилмалар хатти-ҳаракатларини фош қилдик. Масалан, улар кимдан, қанча ва қандай мақсадларда пул олишганларини", — дейди Россия Федерацияси кенгаши спикери Валентина Матвиенко.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бундан кейин Россияда юқоридаги каби турли ташкилотлардан ёрдам оладиган тузилмалар сони кескин камаяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, USAID агентлиги фаолиятига нега чеклов қўйилгани ҳақида маълумот берилган эди.

Telegram | Facebook | YouTube


Сирдарёдаги боғчада амалиётчи ходим болага игна санчди

Сирдарё вилояти, Сардоба туманидаги боғчаларнинг бирида 6 ёшли болага жим бўлиши учун бир неча бор игна санчиб таҳдид қилинган. Бу ҳақда "Бу кун" информацион дастурида маълум қилди.

Унга кўра, болага игна санчган қиз касб-ҳунар коллежидан келган амалиётчи бўлиб, боғча опа ўрнига вақтинча болаларга қараб турган. Бу даврда болакайни жим қилиш учун игна санчишдан фойдаланган. Кейинчалик, қиз боланинг ота онасидан бу иши учун кечирим сўраган.

Экспертиза хулосаси ҳам болага бир неча бор игна санчилганини тасдиқлаб, талаба қизга нисбатан БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Telegram | Facebook | YouTube


Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Хонадонлардаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилиши айтилмоқда.

—Имтиёзли кредитлар ажратилмайди;
—Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади;
—Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.
Ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича  ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2017 йил 10 октябрдаги 3318-сонли қарорида томорқа ер участкаларидан фойдаланиш тартибини бузаётган ер эгаларига нисбатан ер солиғининг 3 баробар оширилиши, тегишли тартибда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланган эди.

Telegram | Facebook | YouTube


Яшил иқтисодиёт йилида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши давом этмоқда

...2025 йилнинг биринчи чорагида республикада 848 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга зиён етказилган. Айбдорларга қонунга мувофиқ жазо чоралари қўлланилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди...

Батафсил: 👉🏻 https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/TDDIDN7yq8G

Telegram | Facebook | YouTube


ГАЗЕТАНИНГ НАВБАТДАГИ СОНИНИ МУТОЛАА УЧУН  ЭЪТИБОРИНГИЗГА ҲАВОЛА ЭТАМИЗ.
БИЗ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНГ. 

✅ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ: @Mustaqil_uzb

✅ ФЕЙСБУКДАГИ САҲИФА:  https://www.facebook.com/profile.php?id=100089755464339

✅ ИНСТАГРАМ: https://www.instagram.com/mustaqil_gazetasi

YOUTUBE.COM/@Mustaqilpress

☎️ АЛОҚА: (93) 231-45-49. (93) 003-22-74

@Mustaqil_uzb.


ОТМ битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашувчи янги дастур ишлаб чиқилди

“Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-61-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашиш учун “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади.
Жумладан, уларга бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, қулай шартларда молиялаштиришда кўмаклашилади.
Талабалар ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказилиб, ғолиблар иш билан таъминланади.
Иш берувчи ташкилотлар аниқланади. Уларга жойлашиш учун ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги ОТМларда қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконини берувчи дастурлар асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади.

Telegram | Facebook | YouTube


"1 мартдан ойликлар ошади" — вазирлик ҳолатга аниқлик киритди

Ижтимоий тармоқларда “1 мартдан ойлик ва нафақалар ошиши” ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз бўлиб чиқди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 1 мартидан ойлик ва нафақалар 10 фоизга, 1 августдан эса яна 10 фоизга оширилиши ҳақидаги хабарлар расмий тасдиқланмаган.

“Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, вазирлик иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилиниши ҳақида маълум қилиб, текширилмаган хабарларни тарқатмасликни сўраган.

Telegram | Facebook | YouTube


DIQQAT E`LON !!!

Hurmatli SamDTU jamoasi, hamkasblar va talabalar!

SamDTU Ortopedik stomatologiya kafedrasi va SamDTU 2-son davolash fakulteti onkologiya kafedrasi tomonidan 2025 yil 21 fevral kuni soat 11:00 da Ochiq integratsion ma'ruza o'tkazadi.

📌Ma’ruza mavzusi “Onkologiya hushyorligi. Stomatologiyada onkologik kasalliklar”

📌Ma’ruzachi: Ortiqova N.X.t.f.n., SamDTU “Ortopedik stomatologiya” kafedrasi dotsenti

📌Ma'ruzachi: Ulmasov F.G. SamDTU 2-son davolash fakulteti onkologiya kafedrasi dotsenti, t. f. n.

Ma’ruza stomatologiya fakulteti 3-5 kurs talabalari, magistratura va klinik ordinatura rezidentlari, yosh olimlar, kafedra assistentlari va amaliyot shifokorlari uchun mo‘ljallangan.
Ekspert: SamDTU Terapevtik stomatologiya kafedrasi kafedra mudiri, t. f.d., prof. Zoirov T.E.

O‘tkazilish joyi: “Ortopedik stomatologiya” kafedrasi ma’ruza zali. (Samarqand viloyat stomatologiya poliklinikasi)

Telegram | Facebook | YouTube


Вазирлик ўқитувчига қўл кўтарган аёлга ҳукм ўқилганини маълум қилди

Ўқитувчига қўл кўтарган аёлга суд ҳукми ўқилди. Суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Аёл айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро Г.Х дарс вақтида синфхонага бостириб кириб ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани видеоси муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Воқеадан сўнг аёл видеомурожаатда жаҳлим чиқиб кетган эди, ўзимни бошқара олмадим дея узр сўраб чиққан.
Вазирлик хабарига кўра, ҳолат бўйича маъмурий иш қўзғатилган. Сўнгра судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган психиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Хулосага кўра, аёл ақлий заифликнинг енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган вақтда ҳаракатларига жавоб бера олмаган деб топилди.

Telegram | Facebook | YouTube


ОНА ТАБИАТНИ АСРАШ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ

Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир. Тойлоқ туманидаги 20-мактабда ана шу мавзуда тадбир бўлиб ўтди.

Бунинг учун албатта ёш авлодларимиз онгу тафаккурида ушбу бебаҳо бойлигимиз бўлган табиат, атроф-муҳит мусаффолиги, уни асраб авайлашга бўлган эътиборини кучайтиришимиз керак. Шу муносабат билан мактабимиз ўқувчи-ёшлари ўртасида тез-тез экологик мавзуда тадбирлар ўтказилиб турилади. Бўлиб ўтган тадбирда ўқувчилар ўзларининг экологик мавзудаги ижодкорлик қобилиятларини намойиш этдилар. Ким мазмунли шеър ва қўшиқлари билан иштирок этган бўлса, кимдир чиройли манзараларни тасвирини чизди. Яна кимдир эса қўл меҳнати орқали ясалган буюмлари намойиш этди.

М.Худойқулова,
Тойлоқ туманидаги 20-мактаб директори


Telegram | Facebook | YouTube


Энди ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.)

Унга кўра, Меҳнат кодексига «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ИД-картасини, меҳнат ва пенсия дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, мустақил равишда, жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиш белгиланди.

Telegram | Facebook | YouTube


Инсон ҳаётига юқори хавф солувчи омиллар рўйхати тузилади

Ҳукумат қарори билан “Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Мазкур реестр Адлия вазирлиги томонидан юритилиб, инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхати тузиб борилади ва доимий қайта кўриб чиқиб, янгилаб борилади.

Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар такрорланса ва долзарблигини йўқотса реестрдан бекор қилинади.

Реестр юритишнинг мақсади – назорат органлари фаолиятининг қонунийлиги ва ошкоралигини таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат назорат тизимини шаффоф ва ҳисобдор қилишдан иборат.

Telegram | Facebook | YouTube


MILLIY LIBOSLAR - MILLIY IFTIXORIMIZ

Pastdarg`om tumanidagi 2-son DMTT da “Milliy liboslar – milliy iftixorimiz ifodasi” shiori ostida milliy va zamonaviy liboslar namoyishi bo‘lib o‘tdi.
Xalqimizning ming asrlik o‘tmishi, qadimiy urf-odat va an’analari, didi, estetik qarashlari, shuningdek, o‘ziga xos xususiyatlarini aks ettirgan tadbir bolajonlar o‘rtasida o‘zbekona kiyinish madaniyatini targ‘ib qilish, milliy an’ana, urf-odat va qadriyatlarimizni ulug‘lash, yosh avlodni ana shu qadriyatlar asosida tarbiyalash, yoshlar orasida kiyinish madaniyatini yanada shakllantirish maqsadida o‘tkazilgani bilan ahamiyatlidir.
Milliy va zamonaviy liboslar yigit - qizlarimizga yarashadi. Qolaversa, bu kabi liboslar xalqimiz, ayniqsa, yoshlarimizda milliy qadriyat va milliy liboslarimizga bo‘lgan hurmat tuyg‘ularini yanada yuksaltiradi.

Ziyoda NORQULOVA,
Pastdarg`om tumanidagi 2-son DMTT direktori


Telegram | Facebook | YouTube


Буюк Британияга энди жуда кўпчилик ўзбекистонликлар мавсумий ишга бориши мумкин

Буюк Британия компаниялари Ўзбекистон фуқаролари учун мавсумий ишларга ажратиладиган квоталар сонини оширади.

Ўзбекистон Миграция агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва Буюк Британиянинг бир қатор давлат ташкилотлари ва рекрутинг компаниялари раҳбарлари иштирокидаги музокараларда "Мавсумий ишчилар схемаси" (Seasonal Workers Scheme") лойиҳаси доирасида фаолият юритувчи Ишчи кучи етказиб берувчилар ассоциацияси, Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилоти, "Pro-Force", "HOPS Labour Solutions", "Fruitful jobs LTD" ва "Concordia Charity" каби рекрутинг компаниялари вакиллари қатнашган.

Британия томони Ўзбекистон билан келгусида бу йўналишдаги алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаган.

Telegram | Facebook | YouTube


8 ой тил курсига борган ёшларнинг 6 ойлик тўловини давлат тўлаб беради

...Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар билан ишлаш натижадорлигини ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари бўйича муҳим қарорлар эълон қилинди...

Батафсил: 👉🏻 https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/eWh98Cz_3tg

Telegram | Facebook | YouTube



19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.