⚡️
Мактаб ўқитувчиларига қандай устама ва қўшимчалар тўланади? (1-қисм)Ўқитувчилар учун қандай турдаги устамалар бор? Уларнинг миқдори қанча? Қандай ҳолатларда устама тўланади? Ушбу саҳифада мактаб ўқитувчилари учун устама турларини кўриб чиқамиз.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги
“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ – 4940-сон қарорига мувофиқ:✅ бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига
50 фоиз;✅ бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига
100 фоиз устама.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ – 5117-сон қарорига мувофиқ:✅ таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар
(инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик
50 фоиз устама.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги
“Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ – 4306-сон қарорига мувофиқ:✅ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча
150, 175, 200 фоизТаълим муассасаларида
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:✅ халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига
150 фоиз;✅ асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига
100 фоиз устамаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 апрелдаги
“Қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ – 1315-сон қарорига мувофиқ:✅ қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига
ҳар ойда 15 фоиз устамаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги
“2022 — 2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПФ – 134-сон қарорига мувофиқ:✅ халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга
— уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз устамаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги
“Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
425-сон қарорига мувофиқ:✅ касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
5,5 баравари миқдорида устамаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги
“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги
638-сон қарорига мувофиқ:✅ инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун лавозим маошининг
10 фоиздан — 40 фоизгача устамаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги
“Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги
471-сон қарорига мувофиқ:✅ олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб
10 фоиздан — 50 фоизгача устама.