Иккита дипломи бор ўқитувчи, икки фандан ҳам дарс олиши мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4675-савол:
Ассалому алайкум. Мени саволим куйидагича. Мен укитувчиман иккита бакалавр дипломим бор. Биттаси физика фанидан, биттаси тарихдан. Мен битта мактабдан хам физика хам тарихдан дарс олишим мумкинми? Бу кай тартибда амалга оширилади. Жавобиз учун олдиндан рахмат
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ҳа мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 1 августдаги 238-сонли буйруғига 12-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра ўқитувчи лавозимининг малака тавсифларига биноан:
а) бошланғич синф ўқитувчиси учун:
б) фан ўқитувчиси учун:
🤟Юқоридаги қоидага кўра фан ўқитувчиси шу фан бўйича олий педагогик маълумотга эга бўлиши кераклиги айтилмоқда.
Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.
✅ Шунга кўра сиз икки фан бўйича олий педагогик маълумотга эга бўлсангиз, унда икки фандан дарс беришингиз мумкин.

➖ бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлиги;
б) фан ўқитувчиси учун:
➖ фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлиги ёхуд фан йўналишига (хусусиятига) тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатганлиги талаб этилади.