КОГОН ТУМАНИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА!Хабарингиз бор, Когон туманида сектор раҳбарлари томонидан тасдиқланган режа-графикка мувофиқ ҳар ҳафта туман маҳаллаларида оммавий қабул бўлиб ўтмоқда. Унда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар қонун доирасида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан туманнинг Наврўз маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан ҳудуднинг Ҳўчкоб ва Даштобод маҳаллаларини ўзаро боғловчи ички йўл чиқартиришда кўмак сўраб қилинган мурожаат туман ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
Мазкур қишлоқларни боғловчи йўл махсус техникалар ёрдамида чиқартирилиб, аҳоли талаб ва истаклари қаноатлантирилди. Бунинг натижасида мактаб ўқувчиларининг умумтаълим мактабига қатнов масофаси 4 км га қисқарди.
Шунингдек 3 сектор ташаббуси билан туманнинг Тун-ироқ мфй Тун-ироқ қишлоғининг 500 м ички йўллари шағаллаштирилди.
|Когон туман ҳокимлиги расмий канали
Telegram |
facebook |
Youtube