BUXORO.UZ | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Иброҳим Мўминов кўчаси, 1-уй

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri




Қоракўллик мигрантлар билан онлайн мулоқот ташкил қилинди

Туман ҳокими Хуршид Тохиров куни кеча хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслари билан қизиқди.

Онлайн тарзда бўлиб ўтган учрашувда 100 нафардан ортиқ қоракўллик меҳнат мигрантлари иштирок этиб, бандликни таъминлаш, яқинларига кўмак бериш каби масалаларда ўзларининг мурожаатларини билдиришди. Ҳар бир мурожаат ва билдирилган таклифлар шахсан туман ҳокими томонидан қатъий назоратга олинди. Мулоқот давомида бандликни таъминлаш масалалари юзасидан иштирокчиларини қизиқтирган кўплаб саволларига батафсил жавоб берилиб, туманда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган дастурлар, ташкил қилинаётган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


#digital
#imkoniyat

🌐 «GAP» IТ соҳасида аёллар клуби ўз лидерларини қидирмоқда!


Хабарингиз бор, хотин-қизларни ахборот технологиялари соҳасига жалб этишга қаратилган «GAP» IТ соҳасида аёллар клуби ташкил этилган.

Ушбу клуб доирасида IТ соҳасида аёллар сонини кўпайтириш мақсадида шу кунга қадар бир нечта учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

🚀 Клубнинг фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида вилоятларда IТ соҳасидаги лидер қизларни ўз жамоамизга таклиф этамиз!

IТ соҳасига қизиқишингиз юқори бўлса, турли тадбирларда фаол иштирок этиб, соҳага оид билимларингизни оширган ҳолда кучли нетворкингга эга бўлишни истасангиз, жамоамизга қўшилинг! Биз сизга ривожланиш имкониятини берамиз.

Қуйидаги ҳавола орқали маълумотларингизни тўлдиринг ва биз сиз билан боғланамиз.

🔗 https://forms.gle/F2neEnUBzQYch2QY8

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Пролига. Турнинг марказий учрашувида "Бухоро" "Хорaзм"ни қабул қилади.

Бугун Про лиганинг 3-тур учрашувлари давом эттирилади.Турнинг марказий ўйини Тошкентда "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Унда "Бухоро" жамоаси "Хоразм"ни меҳмон қилади. Учрашув 16:00га белгиланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси очилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


#маданият
#халқаро_тадбир

Халқаро Туркий ташкилоти(Турксой)га аъзо давлатлар Маданият вазирлари доимий кенгашининг 39-йиғилиши якунида Туркманистоннинг Анау шаҳрини 2024 йилда туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган эди. Шу муносабат билан 26-27 март кунлари Ашхободда Анау шаҳрининг 2024 йилда туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилиниши билан боғлиқ маданий тадбирлар бўлиб ўтди.
Анаунинг фахрий мақомини эълон қилиш тадбирларида Ўзбекистон Республикаси номидан Бухоро вилояти ижодий жамоаси фаол иштирок этди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган павильон миллий ҳунармадчилик маҳсулотлари билан безатилди. Шунингдек, мазкур павильонда Бухоронинг қадимий қўшиқлари янгради. Бу эса хорижий меҳмонларни ўзига мафтун этди.

Шунингдек, анжуман доирасида Ашхобод шаҳрида туркман шоири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган “Туркман замини – қадимий маданиятлар маркази” мавзусида халқаро матбуот анжумани ҳам ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, туркий дунёнинг маданий пойтахтини ҳар йили сайлаш тўғрисидаги қарор 2010 йилда туркий тилли давлатлар раҳбарларининг Х саммитида қабул қилинган эди.

2019 йил 30 ноябрь куни Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида ўтказилган ХХХVI навбатдаги қурултойда Турксой томонидан 2020 йилда Хива шаҳри Турк дунёси маданияти пойтахти деб расман эълон қилинди. Ўтган йиллар давомида бу шарафли мақом Астана, Эскишеҳир, Қозон, Мари, Шеки, Туркистон, Кастамон, Ош, Бурса, Шуша шаҳарларига берилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube






📊 Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг март ойи сўровномасида фаол иштирок этинг

Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сўровнома 2024 йил 2 апрелга қадар давом этади.

@kutilmalar_mart2024_bot


📊Примите активное участие в опросе Центрального банка по определению инфляционных ожиданий за март

Поделитесь своим мнением и суждениями об уровне инфляции и её факторах. Ваше мнение важно для нас. Опрос будет проводиться до 2 апреля 2024 года.

@kutilmalar_mart2024_bot

#sorovnoma #опрос

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.