🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси
" Дўстлик" медали соҳиби ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали
Мактублар учун: @Salxodjayeva_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Дўстлар, "Ой ва Қуёш" ҳикоясига сотув тугатилди.

Эртага қолган учта қисмни баравар ташлаб беришим ҳам мумкин. Бу қандай олқишлаб туришингизга боғлиқ 😂
Ҳозир бошқа— янги ёзилажак ҳикоям қаҳрамонлари билан яшашни бошладим. Аллоҳ хайрли қилсин.
Яхши янгиликлар остонасида турибмиз, дуо қилиб қўясизлар.

2.1k 0 3 47 754

Ой ва Қуёш

14-қисм

Йигит кўксидаги алами ортиб, эшикни қулфлади.
У онда-сонда учраб қоладиган от-аравали кўчалар бўйлаб паришон кетар экан, ногоҳон Қамарнисони эслади.
—Унинг тақдири не бўлди экан?
Отаси билан кетгандир, балки Тошкентда ёлғиз қолгандир? Кимсасиз эди йигит. Дору дунёси қоронғу, келажаги мавҳум, оиласи пароканда бўлган бечора.

***
Нажмиддин жияни ва етти ойлик чақалоқни олиб тун қоронғусида йўлга тушди. У қирқ ёшлардаги йигит бўлиб, ўзига яраша дарди бор эди.

Бир пайтлар ота-онасининг қаршилигига қарамай, қўшнисининг қизига уйланади. Кўп йиллар фарзанд кўрмайдилар. Нажмиддин унинг хатоларига кўз юмади, камчиликларини кечиради. Аёлини ҳаммадан устун қўйиб яшайверади. Ота-онаси бетоб бўлиб қолганда ўзи қарайди, ҳатто кийим-кечагини ҳам ўзи ювади, овқатларини едириб қўяди, аёлини авайлаб яшайверади. Ота-онаси ўтиб кетгач, янаям аёлига боғланиб қолади.
Онаси шўрлик ўлгунича
—Аёлингда яхшилик йўқ, унинг онаси ҳам ношукур, ўйловсиз аёл эди, ёшинг ўтмай, яна биттасига уйлан, фарзандингни кўриб ўлсам, армоним йўқ эди,-дея ҳасратда ўтди. У Қутлуғнинг кўнглига қаради.
Ўшанда бозорга ҳандалак чиққанди. Нажмиддин аёли учун олган икки дона ҳандалакни қўйнига солиб кирар экан, доим аразда турадиган Қутлуғ бугун янаям хўмрайиб олган эди.
—Ассалому алайкум, ҳа, хоним ари чақдими? Ҳазиллашди эркак.
—Талоғимни беринг, сиз билан яшамайман. У чақчайиб эрига тикилди.
—Менинг қўядиган хотиним йўқ! Айниқса, сиздек ҳурлиқони! Ҳазиллашган бўлди эркак.
Аёл андишасизлик қилиб бир гап айтиб юборди-ю, эркак қўл силтади.
—Кет, талоқсан! Уч талоқ!
Тарсиллаб чиқиб кетди Қутлуғ. Тугунини қўлтиқлаб кетди. Нажмиддин айвон устунига суянганича ўтирар экан аёли айтган гап суяк-суягидан ўтиб, хатто иликларини оқизиб юбораётганини ҳис қилди. У қўйнидаги ҳандалакларни олиб димоғига олиб борди. Бир томчи ёш, йўл-йўл ҳандалакнинг кўк тўнидан сирғалиб, пастга тушиб кетди.
Бошқа уйланмади. Қутлуғ эрга тегиб кетганига анча бўлди.
Унга жиянини ота-онаси қошига олиб борииб қўйиш эвазига Қобулдан яхши бир уй, бир дўкон ваъда қилинган, поччаси етиб қўйиши билан уйлаб қўйишини ҳам айтганди.

Ҳозир Қамарнисонинг юкларини кўтариб кетар экан Термиз орқали Амударё бўйлаб Ҳайратон соҳилига етиб олишни мўлжаллаётган эди.
Сафар олис , аммо ҳар бир жойда уларни махсус кузатувчилар кутиб олар, йўловчилар тўхтовсиз йўл босарди...
Қамарнисо  умр бўйи уйдан эшикка чиқмаган қиз эди. Йўл машаққатини чекиб бораркан, яқинлари дийдори, фарзандининг камолини мақсад қилиб олган, уни отасининг қўлига эсон-омон етказиб олиш ҳақида орзу қиларди.

***
—Ака, уйланмасангиз бўлмас, Тошкент қирғинда қолмиш. Йўллар батамом беркилди. Энди умидни узинг. Оила қуринг, бола-чақа қилинг. Бу беш кунлик бевафо дунё кимга садоқат қилибдики, бизга вафо қилса. Уйдан кетганингизга икки йилдан ошди. Эркак кишининг аёлсиз яшаши қийин. Аҳмаднинг уни ҳар кўрганда бошланадиган маърузаси рад этилиш билан якунланарди. Бугун ҳам индамай тинглаган Шамсуддин кейинги кунларда жудаям қийналганини ич-ичидан тан олди, аммо бу қийинчилик ёлғиз Қамарнисонинг васли билангина ечиларди.
Усиз оила қурмоғидан маъно кўрмасди. Кўнглига буйруқ беролмас, қачон бўлса ҳам у билан қайта топишишига ишонарди. Кейин у ёлғизликка ҳам кўникиб бораётган эди.
Баъзан тушларида аёлининг оёқларини уқалаб ўтириб байт айтаётган гўзал сиймосини кўрар, янгроқ овозини тинглар, шаҳло кўзларига узоқ термулар, тонгда энтикиб уйғонарди.

***
Амударёни кечиб ўтиш энг хатарли нуқта эди. Қўлдан ясалган қайиқлар омонатдек туюлар,  ҳар қимирлаб кетганида Қамарнисо гўдагини маҳкам бағрига босар, чарчоқдан юмилиб кетаётган кўзларини зўрға очиб борар, дарёнинг охири йўқдек туюларди. Нажмиддин ҳам омонатни ўз эгасига етказмоқ умидида сергак ўтирар, чарчаган вужудига тун ярмидан ошгандаги уйқуни енгиш оғирлик қилаётган эди. Йўл бошқарувчи йигит ўрганиб кетганми сокин эшкак эшиб кетарди.
Ҳайратонда уларни бошқа бир муҳожирлар кутиб олди ва бир уйга бошлаб кетдилар.
Ўша кечаси Қамарнисо қаттиқ ухлади, Нажмиддин қиз кирган ўтовсифат уй  ёнида яна бедор тонг оттирди.

Давоми бор

Феруза Салходжаева


https://t.me/ijod_sehri21

3.3k 0 15 32 559

Ассалому алайкум, қадрдоним

Кўнгил ўзи нуқтадек бўлса керак, аммо унга бутун оламни сиғдирса бўлади.
Кўнгил юлдузга ўхшаса керак,  қанча олисласа, шунча кичрайиб кўринади, аслида эса Қуёшдан катта.
Демак, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ экан-да. Кўнглимизни кенг қилсин Роббим, токи барча яхшиликлар сиғиб кетсин. Кўнглимизни яқин қилсин Аллоҳии, токи меҳримиз қуёшидан ҳар бир қалбдаги улкан оламлар ёришиб кетсин!

Аллоҳим кенг феъл, кетмас давлат берсин!

Хайрли тонг
Кунпнгиз яхши ўтсин. Барча ўйлаган ниятларингиз амалга ошсин, Аллоҳ ўзи енгиллик берсин.


@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

6.4k 0 254 9 105

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
20.May.25y. 22.Zulqaʼda.1446y
Seshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
03:23  TONG Saharlik tugashi.

04:20  BOMDOD.

05:00  QUYOSH.

12:25  PESHIN.

17:27  ASR.

19:43  SHOM   Iftorlik vaqti.

21:14 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti


Ой ва Қуёш

13—қисм

***
Баҳор келди. Одамлар ёппасига далага отланади. Илдизми, кўкатми, бурчоқми, нима топса, оғзига тиқади. Тути бор хонадонларнинг омади кулди. Оши-тут, нони-тут. Ойниса ўзини ўйламайди, нима топса, Қамарнисонинг оғзига тутади. Эмизикли аёл. Норасида гўдакка ҳам ризқ керак. Уйда ҳеч вақо қолмади. Осимбойнинг бойлиги, мол-мулки изсиз йўқолган, омборлар таланганди.

***

Тўлқин билан Хурсанд Осимнинг бойлигини олиб, аллақачон Тошкентни тарк этган, Тешавой қизиллар томонга ўтиб, амал курсисига  миниб олганди

***
Ойниса ётиб қолди. Келини келтирган бир пиёла оби ёвғонни ичган бўлди-ю, ўзини ёстиққа ташлади. Тўхтовсиз йўталар эди у.
Иккинчи кундан ваража тута бошлади, тўхтовсиз қалтирар, алаҳлар эди. Энди оби ёвғонни ҳам ичмай қўйган, ихраб ётарди.
Эрта тонг амаллаб ўрнидан турди. Безгак тутган вужуди билан қалтираб деворларни ушлаб юриб таҳорат олди. Ҳарсиллаб жойнамозга ўтирди...
Сўнг жойига беҳол чўзилди. Қамарнисонинг оппоқ юзи очликдан кўкимтир тусга кирган, ўғлини зўрға кўғариб турарди.
—Болам, куним битган кўринади. Тушимда отамни кўрибман. Катта йўлнинг бошида кутиб турибдилар. Сиз тоғангизни чақиринг. Охирги васиятим, ота-онангизнинг олдига кетинг. Ўғлим энди қайтмаса керак. Бу ерларда ёлғиз қолманг, болам.
Қамарнисо йиғлади. Мук тушиб ўтириб қолди.
Эшик зулфини тақиллади. Сезгандек, келинчакнинг тоғаси келганди. Қўлида пиёланинг оғзидек келадиган иккита нон бор эди. Қамарнисонинг кўнгли озгандек бўлди. Болани тоғасига тутқазиб, битта кулчани маҳкам тутганча қайнонаси ётган уйга кирди.
—Ойижон, нон! Нон!
Аёл кўзларини очди, нондан бир тишлади. Сўнг оҳиста пичирлади.
—Алҳамдулиллоҳ. Ла илаҳа иллоллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ... Шу нон охирги насибаси бўлди.

Қамарнисо унинг очиқ қолган кўзларини оҳиста юмиб қўйди.
Йиғлашга ҳам мадори қолмаганди.
Ташқарига бир аҳволда чиқаркан, тоғаси уни зўрға суяб қолди.
—Онажоним ҳам мени ташлаб кетдилар...

***

Шамсуддиннинг муслфирлик заҳматини чекаётганига бир йил бўлди. Тошкент билан алоқа буткул узилган, савдоси бир юришиб, бир юришмай юрган кунлар дўконига бир одам келди.

Ўша куни у энди эшикдан кириб, матоларини пештахтага олаётган эди. Эшик очилиб, ўрта бўй, дурустгина кийинган, ёши  олтмишлардан ошган бир киши кириб келди. Кирган одам пештахталарга кўз югуртириб, сўнг сотувчига юзланди, ранги оқаргандек бўлди. Шамсуддин ҳам уни қаердадир кўрган эди. Харидор эшикка юрмоқчи бўлган эди, йиги жонҳолатда сўз қотди.
—Амаки! Хурсанд амаки! Кейин унинг истиқболига ошиқди. Кўришмоқ учун қўл узатди.
—Ассалому алайкум.
Хурсанд ҳам кўришган бўлди.
—Қачон келдингиз? Тошкентдагилар омонми? Хурсанд каловланиб турар, сира кутмагани бу учрашув уни қўрқувга солмоқда эди.
Шамсуддин чаққон ҳаракатлар билан иккита курси қўйди.
—Ўтиринг, ота!
Ота! Хурсанднинг юраги ўйнамоққа бошлади.
—Қачон келдингиз, амаки?
— Беш-олти ой бўлиб қолди. Биз ҳам Қошғарлик бўлиб кетдик.Тошкентга бало келган, кўчалар ўликларга тўлганмиш, одамлар очликдан сулайиб,ўлиб ётган эмиш. Биз-ку амаллаб қочиб қолдик. Айтганча, бандалик экан, болам, отангни ҳам, онангни ҳам бериб қўйибсан. Аллоҳ раҳмат қилсин.

Шамсуддиннинг юраги шиғиллаб кетди.Оғриқ турган бошини эгди. Онаси ҳам оламдан ўтибди-да! Дийдор қиёматга қолибди.
—Ўғил бўлиб нима қилиб беролдим. Иккисининг қабрига қўлимдан бир кафт тупроқ насиб қилмади. Кейин бирдан кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Анча пайт гоҳ йиғлаб, гоҳ ўй суриб ўтирди.
—Мусофирлигим панд берди, деди кўзи яна ёшланиб, кейин ўзини ўнглаган бўлдида, Қуръон ўқиди. Аввал отасига, сўнг онасига бағишлади. Кейин яна ўқиди, ҳар иккисига бағишлади. Хурсанд ўрнидан туриб эшикка юраркан йигит журъат қилиб сўради.
—Бошқа янгилик эшитмадингизми, амаки.? Умид билан келувчининг кўзига тикилди.
—Йўқ. Бошқа хабар эшитмадим, деди Хурсанд сўнг , хайрлашиб чиқиб кетди.
Шамсуддинни қайғу босди. Қани қаноти бўлсаю, тоғу тошда писиб ётган қизиллардан қочиб юртига етиб борса.

Давоми бор

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21

4.2k 0 13 24 488

***
Қумнинг бир заррасиман, аммо бепоён чўлнинг дардини ортмоқлаб юрибман.

Жалолиддин РУМИЙ

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


Ассалому алайкум, Хайрли тонг,
Қадрдонларим!
Бугунги душанба куни барчамизга хайрли бўлсин.! Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саховат, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у-жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт-саодат ато қилсин. Юртимиз тинч бўлсин !
Янги ҳафтанинг боши—оппоқ душанба тонги муборак бўлсин!

ЯНГИ КУН  МУБОРАК

Тангрим янги тонгни берибди бизга,
Тонгги шабнамларга бу олам тўлсин.
Кўз очиб уйғонган азизим сизга,
Яна янги тонглар муборак бўлсин

@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21

7.9k 0 244 10 70

Дуо

Мана уч кун бўлди уста ишлатаётганимга. Ўзим қатори йигит экан. Ишхонага кондиционер ўрнатиш учун эълонларни қидирар эканман, биттаси кўнглимга ўтиргандек бўлди. Қўнғироқ қилишим билан шароитни тушунтирдим.
—Ака, саксон сантиметрлик деворни тешиш керак, қўлингиздан келадими?
—Боплаб ташийман, ока, хавотир омен.
Йигит ишонч билан гапиргани учунми негадир кўндим. Вақтини келишиб, манзилни бердим.

Эртаси эрталабдан телефоним чақирди. Кечаги уста. Исми Рамзиддин экан. Ишни бетон деворни тешишдан бошлади. Бир соатда боплаб ташлайман деган одам кечгача уриниб ҳам деворни теша олмади. Эртаси яна келди, индин яна. Иш қуроли ҳам эскими, дамба-дам бузилади, унга сари асабларим қақшайди. Охири ҳайдаб юбориб, ўрнига устароқ биттасини чақирмоқчи бўлдим. Шу пайт онам телефон қилиб қолди.
—Ҳа,болам, ишларинг юришиб қолдими?
—Бўляпди, ойи, — нима дейишни билмай чайналдим.
—Деворни тешдингларми?
—Ҳа, оз қолди.
—Овқатландингми?
—Энди, ойи...
—Вақтида овқатлан, ўйлама, ҳаммаси яхши бўлади. Ҳозир дуо қилиб қўяман.

Телефонни ўчириб, устанинг қошига бордим. Ҳалиям кичкина девор тешгичда тариллатиб ётибди.
Бунақада бир ой ишлайди. Мен эса иншоотни топширишим керак.
Йигитнинг олдига бордим, эски тешгич панд бериб, қийналяпди. Қўллари қавариб кетибди. Шунда ҳам зўр бериб қурилмани деворга тирайди, қани қимирласа!
Онда-сонда цемент аралаш қум тўкилиб қолади..
Иш дегани бунақа бўлмайди. Бошқа, яхшироқ уста топишим керак.
Бир қарорга келдим. Ҳайдаб юбормоқчи бўлиб олдига боргандим Рамзиддиннинг телефони жиринглаб қолди. У тешгичнинг овозини ўчириб, экранга қаради, сўнг ҳижолат аралаш олмасам бўлмайди, дегандек кўзимга термулди.
—Онам! Кейин телефонининг овоз кучайтиргичини ёқиб, девор тешадиган қурилмасинининг тумшуғини бураб гаплаша кетди.

—Ассалому алайкум, ойи.
—Ва алайкум ассалом, болам, ишларинг юришиб қолдими?
—Ҳа, мана бўлди, ойи, охири кўриниб қолди.
—Овқатландингми?
—Ҳа онам, биласизу ўзимни хафа қилмайман, қорним тўқ.
—Вақтида овқатлан, ишни ўйлама, ҳаммаси яхши бўлади! Мен ҳозир дуо қилиб қўяман.
—Раҳмат, онам!

Юрагим бошқача бўлиб кетди. Ажаб, ҳамма оналар бир хил бўлар экан-да. Оналаримиз бизга бир хил савол берган, фақат у мендан яхшироқ жавоб берганди.
Шу пайт хаёлимга бир ўй келди. "Бу йигитнинг ҳам онаси кутяпди. Ҳайдаб юборсам, онасига нима дейди. Ёрдам беришим керак.!"
Уста ўртоғимга қўнғироқ қилиб, бир кунга девор тешгич қурилмасини сўрадим. Бир соатга қолмай олиб келдим. Ўзим қарашиб юбордим. Бетон девор ва ниҳоят таслим бўлганди.
Рамзиддин хурсанд. Қоронғу тушиб қолган бўлса ҳам кондиционерни ўрнатаиб, бугун ишни битириб кетмоқчи бўлди. Кўнмадим. Иккимиз ҳам чарчаган эдик. Уни машинамда уйига олиб бориб қўйдим. Машинадан тушар экан
—Ака, ёрдам бермасангиз, ўзим эплолмас эканман. Сизнинг ғайратингиз билан иш битди, —деди айбдорона.
—Йўқ, дўстим, —дедим унга.
— Биз ҳеч нарса қилмадик. Оналаримизнинг дуоси қўллаб юборди, холос!

(тугади)

Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21




Кўпдан бери кузатаман, ўзим ўқитувчи бўлиб ишлаганман, хозир нафақадаман, икки киз икки келиним бор, набиралар қуршовида бахтли, тахтли
бувиман, Ферузахон ва гуруҳ аъзолари учун доимо дуодаман.

Ҳабибахон Мўминова

https://t.me/ijod_sehri21

4k 0 1 10 99

Ой ва Қуёш

12-қисм

Мусофир юртларга келганига яқинда бир йил бўлади. Ҳозир намоздан чиқади-ю, йўлдан иккита нон сотиб олади,  уйига бориб, қумғонда чой қайнатади.  Бир-икки бўлак нон кавшаб, уйқуга ётади. Не-не умидлар билан сотиб олинган ҳовли-жойлар ютаман, дейди. Баъзан Қамарнисо билан хаёлан гаплашади. Унга Фузулийдан, Бедилдан байтлар ўқиб беради, эркалайди, кулдиради. Димоғига хушбўй, нозик ифор урилгандек бўлади. Шаҳло кўзларидан итоат, вужудидан нафосат, сўзларидан назокат уфуриб турадиган аёлини ўйлай-ўйлай кўзлари уйқуга кетади.

Икки марта Тошкентга отланди. Бирида ўққа тутилиб, қайтган бўлса, бирида йўллар тамомила ёпилганининг гувоҳи бўлди.

Ҳозир ўзини янаям ожиз ҳис қилди. Қочқиндек. Заифаларни ёлғиз ташлаб, ялло қилиб юрган одамдек эди у.
Анча пайтгача исимади. Кўрпага ўраниб ётаркан у томондан, бу томонга ағдарилар, ҳар доимгидан ҳам безовта эди...
Тонгга яқин кўзи илинибди. Дўконига етиб боргач ҳам ўзига келмади. Ёнидаги дўкон эгаси—қўшниси Аҳмад кирди.
—Ассалому алайкум, оға, саломатмисиз?

Алик олиб сўрашаркан, бирдан ёзғириб қолди.
—Кечаси исимадим. Ухлолмадим.
Аҳмаднинг жағи очилди.
—Уйланинг, ака, оила қурсангиз, оғзингизга бир қошиқ оби ёвғон тутадиган одамингиз бўлади. Оилангиз чарчоғингизни олади, суҳбатлашсангиз дилдан ғамингиз арийди. Кейин фарзандлар туғилса, уйингиз қувончга тўлади. Тошкент ўруснинг қўлига ўтди, энди у томондан умидни узинг....

Шамсуддин индамади. Қандай умид узсин, кўнглини бой бериб бўлган бўлса.

***
Ва ниҳоят қишнинг дами кесилди. Баҳор шабадалари эсиб қолди. Кўпчилик қаҳратондан омон чиқмади. Очликдан силласи қуриган одамлар ўликларни мозорга олиб боришга ҳам кучи етмай қолди. Акаси,ё укасининг жасадини  шундоққина девор тагига судраб келиб, устидан эски деворни ағдариб қўядиганлар кўпайди. Кунжара еб шишиб ўлганлар, очлик азобидан қийнала-қийнала жон берганлар жасади кўчаларни тўлдирди. Мамлакатдан файз-барака кетди

Баҳорнинг иккинчи ойида Афғонистондан мактуб келди. Қамарнисо тоғаси келтирган мактубни аввал кўзларига суртди, сўнг пешонасига босиб ўпди, кейин қалтироқ қўллари билан очди. Мактуб отасидан эди.
Кўз ёшлари хатга томиб ўқиркан, охири ўпкасини тутолмай қолди қиз.

"Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳийм

Ушбу мактубим тез ва яқин кунларда етиб маълум бўлсинки, улким Тошканди азимда яшаб, истиқомат қилаётган севимли ва ардоқли қизим Қамарнисога деб билурман.

Азиз фарзандимга афғон юртидан соғинчли салом.

Ассалому алайкум.

Жонимдан азиз, кўзим нури, дилим шодлиги  бўлғон бебаҳо фарзандим, сани анчадан  буён кўрмаганлиғим сабаб  кўнглимда бир соғинч, қалбимда бир паришонлик ҳукм сурар. Аллоҳ таоло санга енгил ҳаёт ва сиҳҳат, тўкин ризқ бергай, иймон ва ихлосингни мукаммал қилғай. Амийн.

Қизим, бу йўқлик туфайли менинг қалбимдаги сўзларни қоғозга тушурмоқ зарур бўлди. Билиб қўй: Шарқий Туркистон билан йўллар батамом беркилди, у тарафга ўтиш маҳол бўлди. Лекин айланма йўллар орқали биз Афғонистон сарҳадларига етиб олдик. Алҳамдулиллаҳ, бу ерда ишларимизни йўлга қўйиб олдуқ, тирикчиликда барқарорлик ҳосил бўлди.
Ҳамма сани сўрағайдир, сани кутаётгандир. Менинг кўнглим ҳам санинг сийратингни орзу қилур. Ҳар бир тонгда сани эслайман, ҳар бир тун сани соғинаман. Агар иложи бўлса, биз томонга келгин, меҳр-муҳаббатимиз қайта тўлсин.
Онанг, жигарларинг, қариндошларинг ҳаммаси салом айтурлар. Санга кўп дуо ва қувват тилайдилар. Тоғангдан илтимос ва ўтинч ила сўрадикки, қачон қийналиб қолсанг, ёки соғинсанг, хабар бер, тоғанг сени олиб йўлга чиқадир. Маълум қиламан; афғон юртига ватандин одамлар келиши давом этмоқда. Шуни унутмагинки, кўзларимиз санга нигорон.

Аллоҳ таоло кўзимнинг оқу қораси сан жигарбандимни икки дунё саодатига муяссар қилғай, иймонингни маҳкам этгай.  Ота-онангнинг дуосидан баҳраманд қилғай. Кўзим тикилган йўллардан келгайсан, деб умид қиламан.
Меҳру муҳаббат ила,
Отанг  Абдуқодир ёздим"

Отаси уни чақирган эди. У хатни қайта-қайта ўқиди. Ёлғизлик, соғинч очлик азоб бериб юрган кунларда яқинларининг соғ-саломат юрганлигини эшитиши кўнглига оз бўлсада таскин берганди.

Давоми бор
👍 босиб ўтинг

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21

4.3k 0 11 25 815

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ватан ичра энг азиз Ватан—ОТА УЙИМ!

Онам эккан гилос, отам эккан қирқоғайни... Жигарларим билан ўртага дийдорни дастурхон қилдик. Бахтнинг бир бўлаги, таниш манзаралар...
Ҳар доимгидек илиндим.
Тасвирлар Нозиахонники.

@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21

4.3k 0 14 38 132

Ассалому алайкум

Ҳар тонг ва ҳар кунни шукроналик билан қарши олиш ҳам саодатдир. Яна бир тонгни, яна бир кунни бизга беминнат тақдим этган Роббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин!


Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!


@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

10k 0 330 11 71

Яхшилик шамоли бўлсин.

Тошкентда бирдан кучли шамол туриб, чанг-тўзон осмонга кўтарилди.

Сизларда нима гап, дўстлар?

4.6k 0 8 121 124

... Тўйга ҳамма қариндошлар таклиф этилди. Меҳмонхонага чиройли жой ҳозирланди. Куёвлик либосини кийиб, қўлимга келин учун харид қилинган гулдастани кўтариб эшикка қараб юрар эканман, опам меҳмонхонага киришимни сўради
Кирсам, бир уй хотин. Ҳамма билан бир-бир кўришиб чиқдим. Қаттиқ ҳаяжонда эдим. Кексароқ аёллар дастурхон атрофига жойлашган, ёшроқлари девор томонда бир қатор бўлиб турар, егилиб, елкамни тутиб кўришиб келавердим. Охирида онам турган экан. Ясаниб, чиройли бўлиб олибди. Юзлари куларди-ю, кўзи тўла ёш эди.
—Бахтли бўл, қўшганинг билан қўша қари! —деди онам.
Кейин мени қўйиб юбордилар, эшикка қараб юрар эканман ортимдан чақирдилар.
—Илёсхўжа! Ялт этиб қарадим. Қайтиб онамнинг бағрига отилдим.
Қучоқлаб туриб қулоғимга шивирлади онам
—Мени унутиб қўймайсан-а, болам!
—Ойи. Ойи.. Кап-катта йигит ўпкамни босолмай қолдим.
—Сизни унутиб бўладими, ОНА!
Ташқарида эса сурнай нола қилишни, карнай оламга жар солишни бошлаб юборганди. Кўп қаватли уйимиз остонасидан чиқар эканман, жўраларим қийқириб юборди.
—Болла, Илёсхўжага баракалла!
—Баракалла!
У ёғи шодиёнага уланиб кетди.
Сабриянинг ота-онасини ҳам йиғлатиб, қизини олиб кетдим.

Ота-оналар фарзанди камоли деганда мана шу кунларни тушунадилар, орзу қиладилар.
Онажоним ҳам барча ўзбек аёллари каби бахтиёр эди
Тўйхонага кириб келар эканман онамни қидирардим. Ана улар, кутганимдек икки кўзи менда эди. Сабрия остонадаёқ салом қилишни бошлаб юборганди.
Онам билан кўришар экан қандайдир тўлқинланиб кетди. Волидам унинг қулоғига нимадир деган эди...
Ёлғиз ўғлининг тўйида жудаям чиройли юрди меҳрибоним.. Табассум билан, хушкайфият билан. Онамнинг ўзидек файзли ўтди тўйимиз.

Тўй тарқаб, келин-куёв учун ажратилган хонага кирганимизда Сабрия бир гап айтиб қолди.
—Ойижон боя менга нима дедилар биласизми? Ҳаётдаги энг қиммат бойлигим—жавоҳиримни сизга бердим, уни эҳтиёт қилинг,-дедилар... Титраб кетдим...

Феруза Салходжаеванинг "Бир қадам" китобига киритилган "Қанотсиз фариштам" ҳикоясидан.

https://t.me/ijod_sehri21

4.7k 0 26 6 279

Ой ва Қуёш

11—қисм

***
Тошкентга бойқуш оралади. Одамлар ҳадиксираб, қўрқувда яшар, бойлар таланган, эси борлари ҳам қочиб кетган, ўртахоллар бой аталиб қамалган, зиёлилар отилган, йўқсил, мискин кўпайган эди. Аста-секин чин очарчилик бошланди. Одамлар чайнагани урвоқ тополмай қолди. Касаллик кўпайди. Ҳар бир уйдан ўлик чиқа бошлади. Одамларнинг жанозада туришга ҳоли йўқ эди.
Ойниса умрида очликни кўрмаган, келини ҳам тўқ хонадонда катта бўлганди. Бойларку қочиб қутулди, ўзига тўқроқлар таланди, аммо камбағаллар ҳам рўшнолик кўрмади.

Эгамберди аравакаш энг камбағал одам эди пешонасида биттагина оти ва араваси бўлиб,  извошчилик қилиб оиласини боқаркан, кунлардан бир кун  уйига бир қизил аскар кириб келади ва оилани боқиб турган ягона отни текинга олиб кетади, энди оила нима ҳисобига кун кечиради, буни сўраб ҳам ўтирмайди.

Туркистондан Россиянинг марказий губернияларига хом ашё захираларининг ташиб кетилиши ўлкадаги иқтисодий инқирозни янада чуқурлаштириб юборди.Барча пахта, жун, тери, мўйна маҳсулотлари ҳам Марказга жўнатилди. Бунинг устига Туркистоннинг моддий захирасидан ҳарбий соҳа эҳтиёжлари таъминланишини ҳам Туркистон аҳлининг бошига тушди.

Қамарнисо, Ойнисалар тилла тақинчоқларини сотиб, егулик учун сарфлай бошладилар.

**"
Шамсуддин бир неча бор Тошкентга қайтмоққа уринди, аммо бари самарасиз кечди. Йўллар ёпилган эди.

***
Қаҳратон қиш келди. Дунё дунё бўлиб бундай совуқни кўрмаган бўлса керак. Эшиклар эрталабгача муздан очилмай қолади. Тизза баравар қор, курайдиган одам йўқ. Очлик силлани қуритган.
Қамарнисонинг ой-куни яқинлашди.  Нимжонгина жувон ота-онаси, севган ёри узоқда, ягона меҳрибони қайнонаси ёрдамида  илиққина танчанинг четида,  чақалоғини дунёга келтирди.
Ўғил чақалоқни қўлига олган Ойниса узоқ дуо қилди.
—Ота-оналик, ризқ-насибалик бўл, болам.
Кейин келини учун атала ҳозирламоқчи бўлди. Бир пайтлар бу уйларда атала қилинмасди. Осимбойнинг отаси ўлганда битта қўйнинг бор гўшти тўғралган, думба ёғига қоврилиб бир қозон атала қилинган, келиб-кетувчиларга ошдан олдин бир косадан тарқатилганди.

Қор гупиллаб турар, ҳақиқий қаҳратон бошланган эди. Осмондан заҳар томчилар ёғар, уйлар ташқари билан бир хил хароратда—музлаб ётар, аммо ҳаракат қилмаса, бўлмасди.
Калиши қорга ботган Ойниса ўчоқ бошига қараб юрди. Боши айланиб кўзи тингандек бўлди. Уйнинг деворларини ушлаб, ошхонага етиб олди. Эшигини амаллаб очди, қатор турган ўчоқларда катта-кичиклигига қараб бешта қозон турарди. У энг кичик қозонни латта билан артган бўлди, кейин тагига олов ёқди. Осимбой давридан қолган ўтинлар бисёр эди. Қозонга бир қошиқ ёғ, бир пиёла ун солди, битта пиёзни тўғраб, тилларанг бўлиб қизарган ун устига ташлади. Ошхонани ёқимли ис тутди, кейин уч косача сув қуйди. Қозон қайнаб чиққач, қўлбола курсичага ўтирганча оловга термулди. Шамсуддинни дунёга келтирганида, қизлари туғилганида қайнотаси Ойнисага атаб битта қўчқор сўяр, келинчак учун ҳар куни шўрва осилар, қовурдоқ тайёрланарди. Кўзига ёш келди. Кейин ўрнидан туриб косага атала сузди, боя келган изи билан уйга қайтди. Қамарнисо терлаб-пишиб атала ичаркан
—Ойижон, ўғлингиздан омонат гап бор эди, —деди.
—Гапиринг, болам, унинг тўзғиб, терлаган юзига ёпишган сочларини озғин қўллари билан текислади онаизор.
—Ўғил бўлса, исмини Кавокиб қўйинглар, деб эдилар.
—Кавокиб? У нима дегани? Ажабланди Ойниса.
Қамарнисо бошини ёстиққа ташлаб, беҳол сўзлади.
—Юлдузлар дегани, ойижон. Кейин пиқиллаб йиғлай бошлади.
Келини илк бор кўз ёш тўкиши эди, қайнонанинг ҳам кўнгли бузилди. Кейин чақалоқни қўлига олди.
—Кавокиб... Илойим истиқболинг ойдин бўлсин. Ота-онали, ризқ-насибали бўлгин....

***
Шамсуддин мусофир юртда отасининг вафоти, Тошкентдаги очарчилик ҳақида эшитган, онаси, аҳли аёли ҳақидаги маълумотни кутиб, илҳақ эди. Ватан учун борадиган йўллар ёпилган, савдогарлар қадами узилган, борганлар ҳам омон қайтмас бўлганди.
Шомга азон айтилди. У сувсар телпагини, қалин пўстинини кийиб, дўконини ёпди, қулфлаб, ташқарига чиқди. Масжид сари йўл оларкан кўнгли соғинчдан орзиқиб кетди.

Давоми бор

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21

4.6k 0 14 27 895

Ой ва Қуёш

Феруза Салходжаевадан янги ҳикоя

Биз билан ҳиссиётлар уммонига ғарқ бўлинг

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


https://t.me/ijod_sehri21

Ассалому алайкум, хайрли тонг.

Роббим!
Дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, ҳомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солиҳ жуфтлар насиб этгин!

Роббим!
Бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини,
кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимизданда хайрлироғини насиб айла!

Роббим!
Сендан ҳалол ризқ, нафли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз.
Илмимизни зиёда эт!
Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки...
Тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва муҳаббат эгаллаб олсин!
Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун ҳам Илм бер!
Ихлос бер! Тақво бер!

Роббим !
Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга эшиттир!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир!
Тоатинг йўлида, бизни амал қилдир!
Роҳматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб қўй!
Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!

https://t.me/ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

8.3k 0 287 24 128

Ассалому алайкум Ферузабону.яхшимисиз?
Умрингизга ижодингизга. риззингизга барака берсин. Кўп вактлардан бери ашаддий мухлисингизман. Ҳамма ёзган хикоя. эсдаликлар ва бағишловларингизни қолдирмай ўкиб бораман. Уларнинг ҳар бири менинг учун қадрли, чунки уларда менинг ҳам кечинмаларим бор. Умримнинг қайсидир давиқалари акс этган. Қахрамонларингиз гўёки менинг яқинларим, баъзан ўзим  деб тасаввур қиламан.
Асарларингизни кайта- кайта ўқияпман. Сизни илк бор ҳамкасбим— Гурланлик Замира Жуманиязова таништирди.каналингизга кўшди, ундан жуда миннатдорман.
Ферузахон, ўзбек адабиёти кўпдан сизнинг асарларингиздай иштаҳа очар асарларга муҳтож эди. Уларни уқиган ҳар бир китобхон олам-олам завқ билан бирга ўзига якин дилкаш дўст топади деб уйлайман. Ижодингизга ривож, ўзингизга соғлик тилаган холда, сизга кааааатта раҳмат деб коламан.

Ҳурмат билан Гурланлик мухлисангиз Дармонжон Базарбаева, нафакадаги она тили ва адабиёт ўқитувчиси.😍

https://t.me/ijod_sehri21


Ой ва Қуёш

10-қисм

Шамсуддин тоғу тош, чўлу биёбон кезиб, икки ой деганда кўзлаган манзилига етиб борган, кейин бир ой бозорларни ўрганган бўлса, кейинги ойдан ҳовли излашга тушган, ундан кейинги ойда эса раста ва дўконлар, уй харид қилган, энди отаси жўнатиши лозим бўлган молк-мулкни кутаётган эди.
Аммо карвон етиб келиши у ёқда турсин, нишони ҳам келмади. Узуқ-юлуқ гаплардан отасининг бетоб бўлиб қолгани ҳақидаги хабарни эшитди, аммо умидини узмади.
Келганининг олтинчи ойида у Тошкентни, ота-онасини ва яна бир азиз сиймони қаттиқ соғинганини  ҳис қилар, баъзан фироқ чидаб бўлмас даражага келар, шунда Қамарнисонинг оппоқ юзларини хаёлида гавдалантира бошлар, кейин юрак-бағрини ўртаган соғинч уни азобга сола бошларди...

***
Осимбойнинг жанозасига ёлғиз ўғли қатнаша олмади. Жияни Аброр қабрга қўйди...
Одамлар тарқаб, яқин қариндошларгина қолгач, Солия бир чойнак чойни кўтариб, Ойнисанинг ёнига кирди. Янгасига чой қуйиб узатган бўлди. Кейин секин гап бошлади
— Аброржонни билан гаплашдим. Тоғамни қабрга ўзим олиб тушдим дейди. Акам бечорага ёлғиз ўғлидан бир кафт тупроқ буюрмади. Закотини бермай, молларидан айрилди. Ўша закот менинг ҳақим еди. Ўз ҳақимни сўраб келгандим. Эшитдим, етти ёт бегоналарга топширган экан, ҳаммаси хиёнат қилибди. Ўғлим касодга кирди деб ёрдам сўрасам, маслаҳат берди эрингиз. Шу ёлғиз жигарим эди, демади, уйидан қувгандек қилиб чиқарди.
Аллоҳ ўз фазлу марҳамати билан бойлик беради, одамлар уни ўзим топдим деб, бахиллик қилади, натижада икки дунё азобга қолади. Буни оғам мисолида кўрмоқлик мумкин. Агар ҳозир закотини берган бўлганида моли омонда бўларди. Ҳали қиёматда бахиллик қилиб бермаган мулки билан  бўйнига урадилар. Астағфируллоҳ...
Солиянинг овози ўчай демас, аксинча нутқи тоборо авжланарди.
—Қўйинг, опа, қарғаманг, дуо қилинг инингизни— Аллоҳ гуноҳларини мағфират қилсин.
—Қарғамаяпман. Куйганимдан айтяпман. Ёғ ялаганда ёт яхши, қон қусганда қариндош. Мана битта ёстиққа бош қўйган сиз билмаяпсизку мол-дунёсини кимга берганини? Аброржонга берганда ҳам сақлаб берарди.
Ойниса индамай тинглар, ўзининг дарди ўзига етиб-ортиб ётган шу пайтда қайнопасининг иддаолари ортиқча эди унга.

***
Қамарнисо эрининг ёди билан тирикдек эди. Бир ойгина яшаб оламжаҳон бахт ҳадя этган жуфти билан кўришмоқ умидида кўп машаққатларни енгиб борарди. Ота-онасининг, яқинларининг фироқи бир томон, Шамсуддиннинг соғинчи бир томон эди. Ҳар кеч бир ҳадя кўтариб келадиган, кўзига термулиб ғазал тинглайдиган, байтлар ўқиб берадиган ёри олисларда.  Қамарнисонинг ёлғиз юпанчи бор. Вужудида яна бир митти вужуд кундан кун, ойдан ой ўтиб ўсиб бормоқда. Эсон-омон дунёга келтириб, отаси билан юз кўриштирса, бу дунёда армони бўлмас.

Эшиги оҳиста тақиллади.
—Киринг, онажон. Қайнонасининг ҳурмати учун ўрнидан турди келинчак.
— Яна йиғладингизми?
—Ҳа, болам, Солия аммангиз кўп аччиқ гапларни айтдилар. Ўзимга келолмаяпман. Қайнотангиз мол-мулкни кимга топширган эканлар? Шамсуддинга етиб бормабди. Ўйлаб ўйимга етолмайман. Нега биздан яширдилар. Ўғлим нима қиляпди мусофир элларда? Бизнинг ҳолимиз қандай кечади? Ойниса ўз-ўзига сўзлагандек бир нуқтага тикилиб гапираверди.
—Аллоҳим меҳрибон, бир ғамхўримизни жўнатар, онажон.
Келинчак Тошкенти азимда қолган ёлғиз меҳрибонинг пинжига тиқилди.
Ойниса унинг бошини, елкаларини силади.
—Эсон-омон бағрингизга босиб олинг, икки жонни саломат етказсин.

***
Ҳаммаси секин-аста билинди.
Аввал бойлар йўқ қилинди. Бор мол-мулклар тортиб олинди. Ҳақиқий қароқчилик бошланганди. Халқ таланди. Тошкентни очлар босди, касаллик, ўғрилик кўпайди. Ош авлиё, нон пайғамбар бўлди. Етмиш хил таом еган бойларнинг уйида сичқонлар ҳасса таяниб юрадиган бўлди. Қама-қама кўпайди. Халқ қўрқув, очлик, таҳлика ичида қолди.
Осимбойдан қолган ёғ, ун, дон-дунлар билан кун кечираётган икки аёлнинг уйига куппа кундузи ўғри тушди.
Ўзини халқ вакили деб таништирган Тешавой бир пайтлар кунини зўрға кўрар, Осимбойга итдек ялтоқланарди. Энди ҳукуматнинг ишончли одами бўлибди. Иккита формали одам билан кириб, ертўладаги бор озиқ-овқатни ташиб кетди.

Давоми бор

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21

4.9k 0 19 29 323
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.