Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
27
عَنْ وَاثِلَةَ بْنِ الأَسْقَعِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «نَزَلَتْ صُحُفُ إِبْرَاهِيمَ أَوَّلَ لَيْلَةٍ حَلَّتْ مِنْ رَمَضَانَ، وَأُنْزِلَتِ التَّوْرَاةُ لِسِتٍّ مَضَيْنَ مِنْ رَمَضَانَ، وَأُنْزِلَ الإِنْجِيلُ لِثَلاثَ عَشْرَةَ خَلَتْ مِنْ رَمَضَانَ، وَالْقُرْآنُ لأَرْبَعٍ وَعِشْرِينَ خَلَتْ مِنْ رَمَضَانَ».
حسن.
Йигирма еттинчи ҳадис:
«Восила ибн Асқаъдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Иброҳимнинг саҳифалари Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда нозил бўлган. Таврот Рамазоннинг олтинчисида нозил қилинган. Инжил Рамазоннинг ўн учинчиси бўлганда нозил қилинган. Қуръон эса Рамазоннинг йигирма тўртинчисида».
Ҳасан ҳадис.Манба.