Ой ва Қуёш
10-қисм
Шамсуддин тоғу тош, чўлу биёбон кезиб, икки ой деганда кўзлаган манзилига етиб борган, кейин бир ой бозорларни ўрганган бўлса, кейинги ойдан ҳовли излашга тушган, ундан кейинги ойда эса раста ва дўконлар, уй харид қилган, энди отаси жўнатиши лозим бўлган молк-мулкни кутаётган эди.
Аммо карвон етиб келиши у ёқда турсин, нишони ҳам келмади. Узуқ-юлуқ гаплардан отасининг бетоб бўлиб қолгани ҳақидаги хабарни эшитди, аммо умидини узмади.
Келганининг олтинчи ойида у Тошкентни, ота-онасини ва яна бир азиз сиймони қаттиқ соғинганини ҳис қилар, баъзан фироқ чидаб бўлмас даражага келар, шунда Қамарнисонинг оппоқ юзларини хаёлида гавдалантира бошлар, кейин юрак-бағрини ўртаган соғинч уни азобга сола бошларди...
***
Осимбойнинг жанозасига ёлғиз ўғли қатнаша олмади. Жияни Аброр қабрга қўйди...
Одамлар тарқаб, яқин қариндошларгина қолгач, Солия бир чойнак чойни кўтариб, Ойнисанинг ёнига кирди. Янгасига чой қуйиб узатган бўлди. Кейин секин гап бошлади
— Аброржонни билан гаплашдим. Тоғамни қабрга ўзим олиб тушдим дейди. Акам бечорага ёлғиз ўғлидан бир кафт тупроқ буюрмади. Закотини бермай, молларидан айрилди. Ўша закот менинг ҳақим еди. Ўз ҳақимни сўраб келгандим. Эшитдим, етти ёт бегоналарга топширган экан, ҳаммаси хиёнат қилибди. Ўғлим касодга кирди деб ёрдам сўрасам, маслаҳат берди эрингиз. Шу ёлғиз жигарим эди, демади, уйидан қувгандек қилиб чиқарди.
Аллоҳ ўз фазлу марҳамати билан бойлик беради, одамлар уни ўзим топдим деб, бахиллик қилади, натижада икки дунё азобга қолади. Буни оғам мисолида кўрмоқлик мумкин. Агар ҳозир закотини берган бўлганида моли омонда бўларди. Ҳали қиёматда бахиллик қилиб бермаган мулки билан бўйнига урадилар. Астағфируллоҳ...
Солиянинг овози ўчай демас, аксинча нутқи тоборо авжланарди.
—Қўйинг, опа, қарғаманг, дуо қилинг инингизни— Аллоҳ гуноҳларини мағфират қилсин.
—Қарғамаяпман. Куйганимдан айтяпман. Ёғ ялаганда ёт яхши, қон қусганда қариндош. Мана битта ёстиққа бош қўйган сиз билмаяпсизку мол-дунёсини кимга берганини? Аброржонга берганда ҳам сақлаб берарди.
Ойниса индамай тинглар, ўзининг дарди ўзига етиб-ортиб ётган шу пайтда қайнопасининг иддаолари ортиқча эди унга.
***
Қамарнисо эрининг ёди билан тирикдек эди. Бир ойгина яшаб оламжаҳон бахт ҳадя этган жуфти билан кўришмоқ умидида кўп машаққатларни енгиб борарди. Ота-онасининг, яқинларининг фироқи бир томон, Шамсуддиннинг соғинчи бир томон эди. Ҳар кеч бир ҳадя кўтариб келадиган, кўзига термулиб ғазал тинглайдиган, байтлар ўқиб берадиган ёри олисларда. Қамарнисонинг ёлғиз юпанчи бор. Вужудида яна бир митти вужуд кундан кун, ойдан ой ўтиб ўсиб бормоқда. Эсон-омон дунёга келтириб, отаси билан юз кўриштирса, бу дунёда армони бўлмас.
Эшиги оҳиста тақиллади.
—Киринг, онажон. Қайнонасининг ҳурмати учун ўрнидан турди келинчак.
— Яна йиғладингизми?
—Ҳа, болам, Солия аммангиз кўп аччиқ гапларни айтдилар. Ўзимга келолмаяпман. Қайнотангиз мол-мулкни кимга топширган эканлар? Шамсуддинга етиб бормабди. Ўйлаб ўйимга етолмайман. Нега биздан яширдилар. Ўғлим нима қиляпди мусофир элларда? Бизнинг ҳолимиз қандай кечади? Ойниса ўз-ўзига сўзлагандек бир нуқтага тикилиб гапираверди.
—Аллоҳим меҳрибон, бир ғамхўримизни жўнатар, онажон.
Келинчак Тошкенти азимда қолган ёлғиз меҳрибонинг пинжига тиқилди.
Ойниса унинг бошини, елкаларини силади.
—Эсон-омон бағрингизга босиб олинг, икки жонни саломат етказсин.
***
Ҳаммаси секин-аста билинди.
Аввал бойлар йўқ қилинди. Бор мол-мулклар тортиб олинди. Ҳақиқий қароқчилик бошланганди. Халқ таланди. Тошкентни очлар босди, касаллик, ўғрилик кўпайди. Ош авлиё, нон пайғамбар бўлди. Етмиш хил таом еган бойларнинг уйида сичқонлар ҳасса таяниб юрадиган бўлди. Қама-қама кўпайди. Халқ қўрқув, очлик, таҳлика ичида қолди.
Осимбойдан қолган ёғ, ун, дон-дунлар билан кун кечираётган икки аёлнинг уйига куппа кундузи ўғри тушди.
Ўзини халқ вакили деб таништирган Тешавой бир пайтлар кунини зўрға кўрар, Осимбойга итдек ялтоқланарди. Энди ҳукуматнинг ишончли одами бўлибди. Иккита формали одам билан кириб, ертўладаги бор озиқ-овқатни ташиб кетди.
Давоми бор
Феруза Салходжаева
https://t.me/ijod_sehri21