Давлат бошқаруви академиясида бу сафарги ўрта ва қуйи бўғин рахбарлари учун мўлжалланган махсус малака ошириш курслари ўз якунига етмоқда
⚡️Давлат бошқаруви академиясида давлат органлари ва ташкилотларининг рахбар ходимлари учун олти кунлик махсус малака ошириш курслари ўз якунига етмоқда. Ушбу ўқув дастурида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 30 нафарга яқин давлат фуқаролик хизматчилари қатнашиб, бошқарув соҳасига оид замонавий билимлар билан танишишди.
📝 Ушбу ташаббус давлат фуқаролик хизматчилари компетенцияларини янада ривожлантириш ва инсон ресурсларини бошқариш сифатини оширишга хизмат қилади.