Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Facebook: facebook.com/chilonzorhokimiyati
Telegram: @Chilonzor_tuman_hokimligi
Instagram: instagram.com/chilonzor_uz
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCtYn3TUByWyiT2V27u7PVvw
Murojaat uchun:
Email: chilonzor@tashkent.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Аҳоли_саломатлиги
#Тиббий_кўрик

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.1996 йилдаги “Тиббий -ижтимоий патронаж тизимини ташкил қилиш тўғрисида”ги 71-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Соғломи авлод учун” Халқаро хайрия фонди бошқаруви билан ҳамкорликда 2025 йил мобайнида маҳаллалардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини тиббий кўрикдан ўтказиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Тасдиқланган режа асосида туманимиздаги 55 та маҳалла кесимида оилавий полтклиникалар билан ҳамкорликда тиббий кўриклар ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, "Бешқўрғон", "Тирсакобод" маҳаллари аҳолиси учун айни режа асосида тиббий кўриклар ўтказилди.

Куни-кеча “Кўркам” МФЙ идорасида ўтказилган худди шундай тиббий кўрикда ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатлами Худудлараро тиббий ижтимоий патронаж бригадаси ҳамда тумандаги 36-ОП шифокорлари томонидан кўрикдан ўтказилди.

Мазкур тиббий кўрикда “Кўркам” маҳалласида истиқомат қилувчи жами 64 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди ва дори-дармонга эҳтиёжи бор фуқароларга шифокор тавсиясига кўра бепул дори-дармонлар тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


#Аҳоли_билан_мулоқот

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Доно Маҳмудова ўз округи таркибида бўлган "2-Чарх Камолон" маҳалласи аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Мулоқотлар жараёнида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинди ва муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотлар билан олиб бориладиган музокаралар ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


#Инвестиция_дастури_ижроси
#202_сонли_умумтаълим_мактаби
#Очилиш_маросими

Чилонзор туманидаги 202-сонли умумтаълим мактабида очилиш маросими бўлиб ўтди


Хабар берганимиздек, туманимиздаги 202-сонли умумтаълим мактаби биноси Инвестиция дастури асосида тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Куни-кеча айни мактаб биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари, тегишли мутасаддилар ва масъуллар, мактаб жамоаси ва маҳалла аҳли иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими табрик сўзи билан очиб берди. Тадбирда сўзга чиққан масъуллар мактаб жамоаси ва маҳалла аҳлини замонавий шаклда тўла таъмирланган ва янги қиёфадаги ушбу мактаб биносининг очилиши билан қутлади ва ўқувчиларга янада пухта билим олишларига омад тилади.

Тадбир давомида масъул мутасаддилар мактабда ўқувчилар ва ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди ҳамда ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.

🔝🔝🔝Туманимиз таълим тизимида ёш авлод учун яратилаётган бундай қулай шарт-шароитлар таълим сифатини янада юксак пағоналарга олиб чиқишга замин яратади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


TOSHKENT SHAHAR KADASTR dan repost
SIZDAN SAVOL, BIZDAN JAVOB

Savol: O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlar e'tirof etilishining asosiy shartlari qanday?

✔️ Javob: O‘RQ 937-sonli Qonuniga ko‘ra, huquqlarni e'tirof etishning asosiy shartlari quyidagilardan iborat:

1️⃣ yer uchastkasi boshqa shaxsga ajratilmaganligi yoki auksionga chiqarilmaganligi;

2️⃣ yer va mol-mulk solig‘i bo‘yicha qarzdorlik mavjud emasligi;

3️⃣ har bir kategoriyaga xos boshqa shartlar (investitsiya majburiyati bajarilganligi, shirkat a'zosi hisoblanishi va boshqalar);

4️⃣ yer uchastkasidan foydalanishda nizo mavjud emasligi;

5️⃣ muhofaza zonasida, sug‘oriladigan yerda joylashmaganlgi;

6️⃣bosh reja talablariga zid emasligi.

#Kadastr #sizdan_savol

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
🚀 Telegram | 🔵Facebook |📷 Instagram | 🎬YouTube


QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI VAZIRLIGI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#BU_MUHIM

🏠 Ko'p qavatli uylarga xizmat ko'rsatuvchi boshqaruv organidan nimalarni talab qilishingiz kerakligini bilasizmi?

Rasmiy sahifalarimizga a'zo bo'ling👇
|🌍Web| 📸Instagram|💬Facebook|😎Telegram| 📹Youtube|


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Очилиш_маросими
#138_мактаб

Хабар берганимиздек, куни кеча туманимиздаги 138-сонли умумтаълим мактабида тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Жамила Шермуҳаммедова, сектор раҳбарлари, ҳокимлик мутасаддилари ва маҳалла аҳли, мактаб жамоаси иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев табрик сўзи билан очиб берди. Иштирок этган барча мутасадди раҳбарлар маҳалла аҳлини ва мактаб жамоасини замонавий шаклда тўла таъмирланган ушбу мактаб биносининг фойдаланишга топширилгани билан табриклади ва ўқувчиларни чуқур билим олишга чорлади.

Тадбир давомида туман ҳокими бошчилигида масъул мутасаддилар мактабда ўқувчилар ва педагоглар учун яратилган шарт- шароитдарни кўздан кечирди ва ўвувчилар билан мулоқотда бўлди.

▶️▶️▶️Туманимизда ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилаётган бундай имконият ва шарт-шароитлар уларни янада кучлироқ билим олишга, янада олға интилишга ундайди.

🔼🔼🔼Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ "Агар сен фақат чиройли нарсаларни кўришга қодир бўлсанг, бу сенинг қалбинг гўзаллигидан далолатдир.

👉👉👉 Чунки дунё - ҳар кимса ўзининг аксини кўрадиган ойнага қиёсдир."

Жалолиддин Румий

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi

7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.