Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали
Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)
Реклама: +99 878-150-02-02 (432)
Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🇺🇿🇬🇪 Инфографика: Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

1️⃣Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Иқтисодий
тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 8 йилдаги Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилувчи инфографика тайёрлади.

📶 2017-2024 йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш 89,1 млн доллардан (2017 йилда) 325,7 млн долларга (2024 йилда) 3,7 баробар ошди.

🔝 Экспорт 8,7%га ошиб, 72 млн долларни (2023 й. – $66,2 млн.) ташкил этди.

🔝 Импорт 62,5%га ошиб, 253,7 млн долларни (2023 й. – $156,1 млн.) ташкил этди.

📊 Ўзбекистонда Грузия инвестициялари иштирокидаги 69 корхона рўйхатга олинган.

🪧 2017-2024 йиллар давомида Грузиянинг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари ва кредитларининг умумий ҳажми 4,6 млн долларни ташкил этди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/iq5
рус review.uz/iq5
инг
review.uz/en/iq5

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇨🇳 Хитойда рақамли қишлоқларнинг ривожланиши

Хитойда учувчисиз қишлоқ хўжалиги техникаси 121 мингга етди ва ҳозирда 66,7 млн. га қишлоқ хўжалиги ерларида қўлланилмоқда.

BeiDou навигация сунъий йўлдош тизими Хитой томонидан мустақил равишда қурилган ва мамлакатнинг миллий хавфсизлиги, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган.

🗂 Ҳозирда 490 мингдан ортиқ машиналар 20 млрд дона машина маълумотларини тўплайдиган Beidou дан фойдаланмоқда.

🔎 Атроф-муҳит сифатини мониторинг қилиш учун 3005 та қишлоқ ҳавоси сифатини ўлчаш станциялари ва 4688 та қишлоқ ер усти сувлари сифатини ўлчаш станциялари ташкил этилди.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/x1w

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


✔️ Ҳоким ёрдамчилари – халқ орасида (“Ёрқин ҳаёт” МФЙ)

📍"Иқтисодий шарҳ" журнали "маҳаллабай" тизимини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ёритмоқда. 

📌 Журналнинг навбатдаги сонида Китоб туман ҳокимининг “Ёрқин ҳаёт” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Дилноза Умарова билан суҳбат ташкил этилди.

✂️Таҳририят интервьюдан парчалар келтиради:

2024 йилдаги энг катта ютуқлардан бири – оилавий кредитлар дастури доирасида имтиёзли кредит олиб ўзини ўзи банд этган бир қатор фуқароларимиз фаолиятларини кенгайтириб, ЯТТ ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакилларига айланишгани бўлди. Ҳозирда маҳалладаги 5 нафардан 20 нафаргача ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлашган.

➖ Маҳаллада оилавий тадбиркорликни бошламоқчи бўлган 43 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар ажратиш учун тавсияномалар берилди, уларга жами 916,0 млн сўмлик кредит маблағлари тақдим этилди. Бундан ташқари, ёшлар ва аёллар дафтарида рўйхатда турган фуқароларга субсидия маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар ажратилди. Шунингдек, маҳаллада 13 нафар ҳунарманд шаклланиб, улар “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш учун субсидиялар олди.

Хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар бўйича маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Хорижга ишлашга кетган 65 нафар фуқаро билан ижтимоий тармоқлар орқали боғланиб, уларнинг хориждаги иш ўринлари, даромад топиш манбалари ва ватанга қайтиб ишлаш истаги бор-йўқлиги ўрганилмоқда.

➖ Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини такомиллаштириш учун бир неча таклифим бор. Биринчидан, рақамлаштириш ва автоматизация жараёнларини еттилик орқали ишлашнинг самарадорлигини ошириш учун ягона платформадан фойдаланиш муҳим.

Жамолиддин Турдимов
"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/i2c
рус review.uz/i2c

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🖊 🇬🇧Ўзбекистон ва Буюк Британия таҳлил марказлари NiGEM глобал моделини жорий этиш устида ишламоқда

CERR ва Иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар миллий институти (NIESR) ўртасида имзоланган меморандум макроиқтисодий моделлаштириш соҳасида ҳамкорликда иш олиб бориш учун асос яратади. Ушбу ҳамкорлик илғор методологиялар ва таҳлилий воситалардан фойдаланиш имконини беради, бу эса прогнозларнинг аниқлигини оширади.

🌐 Қайд этиш керакки, NiGEM модели дунёнинг етакчи марказий банклари, ҳукуматлари ва молия институтлари томонидан иқтисодий прогнозлаш, сценарийларни таҳлил қилиш ва стресс-тестларни синаш учун кенг қўлланилади.

🇺🇿 Ўзбекистон учун ушбу моделнинг амалга оширилиши иқтисодий ўсишни прогноз қилиш, пул-кредит ва фискал сиёсатдаги ўзгаришлар оқибатларини баҳолаш, шунингдек, ташқи зарбалар таъсирини таҳлил қилишда янги имкониятлар яратади.

🏦 NiGEM моделини амалга ошириш Жаҳон банки ва Инновацион ривожланиш агентлиги кўмагида давлат илмий-тадқиқот институтларини модернизация қилиш ва стратегик режалаштиришни такомиллаштириш лойиҳаси доирасида амалга оширилади.

“NiGEM модели бизга глобал иқтисодий тенденциялар ва уларнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқурроқ таҳлил қилиш имконини беради, бу эса, ўз навбатида қабул қилинган қарорлар сифатини оширади”, - дея таъкидлади О. Хакимов.


Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/qj9
рус review.uz/qj9
инг
review.uz/en/qj9

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🫗Касалликларнинг олдини олувчи солиқ

Таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи моддалар бўлган ичимликларга акциз солиғининг қўлланилиши нафақат касалланиш даражаси қисқаришига, балки бюджет маблағларининг кўпайишига ҳам олиб келади.

📊 Таркибида шакар бўлган ичимликлар рационга ҳеч бир озуқавий қиймат қўшмаган ҳолда бутун дунё бўйлаб калория ва шакар истеъмолининг ошишига салбий ҳисса қўшмоқда. Шакар ва ширин ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш соғлиқ учун бир қатор салбий оқибатларни келтириб чиқариши, жумладан, кариес, ортиқча вазн ҳамда 2-тоифа диабет ва семириш ривожланишига сабаб бўлиши ўз исботини топган.

📉 Ҳозирда 100 дан зиёд мамлакатларда таркибида шакар бўлган ичимликлар учун акциз солиғи ундирилади. Худди шундай солиқ МДҲга аъзо давлатлар – Россия Федерацияси, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонда ҳам жорий қилинган.

📊 Дунёнинг кўпгина мамлакатларида таркибида шакар бўлган ичимликлар учун акциз, асосан, икки усулда ундирилади:

▪️алкоголли маҳсулотларнинг нархига қараб ундириладиган адвалор ёки қатъий белгиланган ставка;
▪️ичимлик таркибидаги шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи моддалар миқдорига қараб белгиланган прогрессив ёки комплекс ставка.

🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘Шакар истеъмолини камайтириш учун акцизли механизм
🔘Хориж тажрибаси (Чили, Ирландия, Малайзия, Марокаш, Панама, Буюк Британя)

Дилшод Пулатов
, Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлар институти

Азиза Убайдуллаева, Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлар институти

"Иқтисодий шарҳ" журнали №10/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/k32
рус review.uz/k32

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📖 Нуссбаумнинг “Сиёсий ҳиссиётлар” китоби

2013 йилда америкалик файласуф, Чикаго университетининг ҳуқуқ ва этика профессори Марта Нуссбаумнинг “Сиёсий ҳиссиётлар. Нега муҳаббат адолат учун муҳим?” китоби чоп этилди.

💬 Китобда “Адолат ва барча учун тенг имкониятлар” тамойилларига амал қилинадиган, шунингдек, “шароитлар яратиладиган ҳамда саъй-ҳаракатлар ва ватанпарварликни талаб қилувчи тегишли лойиҳаларни амалга оширишга қатъий интилиш сақланиб қолган” баркамол жамиятга эришиш йўлларини излашга асосий эътибор қаратилган.

⚡️Биринчи қисми “либерализм тарихи муаммолари”га бағишланган. Унда муаллиф инглиз файласуфи ва сиёсий мутафаккири Жон Локк (1632-1704) ижоди давридан бошлаб, “фаровон ва либерал-демократик жамият психологияси” сиёсий фалсафасини тасвирлашга ҳаракат қилган.

⚡️Иккинчи қисмида муаллиф адолат ва барча учун тенг имкониятларга интилаётган либерал жамият ҳақидаги ўз қарашларини баён қилади. Адолатга интилиш ҳар бир инсоннинг тенг қадр-қимматини эътироф этишдан бошланади, бунда индивидуал фаолликни, айниқса, ўта заифлик шароитларида ҳурмат қилиш муҳимлигига эътибор қаратилади.

“Оммавий ҳиссиётлар” деб номланган учинчи қисмида муаллиф ижтимоий ҳиссиётларга айрим қарашларнинг ижобий ва салбий томонларини очиш учун санъат, адабиёт ва сиёсий элита мисолларига таянади. Ушбу бобларда Нуссбаум ижтимоий ҳиссиётлар моделининг ишончлилигини намоён этиш учун бой тарихий тафсилотларга таянади.

🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘Ҳиссиётлар ва сиёсат
🔘Либерал қарашлар тарихи
🔘Ижтимоий саъй-ҳаракатлар
🔘Ҳаракатларга мажбурлаш
🔘Муҳаббат ва санъат
🔘Оммавий ҳиссиётлар

Фазлиддин Насретдинов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/fpi

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review


📍 Давлат томонидан ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишнинг аҳамияти

XXI аср жаҳон иқтисодиётининг янги даражага кўтарилиш даври бўлиб, глобализация давлатлар иқтисодиётининг кўплаб соҳаларига кириб бориши туфайли меҳнат бозори ва халқаро меҳнат миграцияси жараёнларида ўзгаришлар юз берди. Ўзбекистонда меҳнат миграцияси жараёни ўзига хос хусусиятларга эга. Мамлакатда ортиқча ишчи кучи мавжудлиги, иш билан таъминлашдаги муаммолар ва паст иш ҳақи сабабли аҳолининг бошқа давлатларда ишлаш учун кўчиб кетиш ҳолатлари кўп кузатилади.

🔹 Меҳнат миграцияси Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурслари кўчишининг вақтинчалик хусусияти ҳисобланади. Иш ўринларининг етишмаслиги ва иш ҳақининг камлиги миграция жараёнини оммалаштиради. Жаҳондаги ташқи меҳнат миграциясининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсири кундан-кунга ошиб бормоқда.

🫥 Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграцияси, аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ истиқболли режаларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Шу муносабат билан, янги иш ўринлари ташкил этиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади.

🫥 Меҳнат миграциясини тартибга солиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг аҳволини яхшилаш учун замонавий стратегияларни ишлаб чиқиш зарур.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/i5q

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📊 Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил ортиши кузатилмоқда

1️⃣Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил январь ойида 1084 бирликни ташкил этиб, 2024 йил декабрь ойига нисбатан 8,4 фоизга сезиларли ошган.

📊 Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган.

📉 Ҳудудлар кесимида Сурхондарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

📈 Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 35 тага ошган.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/w52
рус review.uz/w52
инг
review.uz/en/w52

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🧠 Мослашувчан ижтимоий ҳимоя

Мазкур мақолада Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимидаги МИҲнинг аҳамияти, унинг самарадорлиги, халқаро тажрибалар ва мамлакатдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинади. Шунингдек, ижтимоий ҳимоя механизмларини такомиллаштириш ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш учун тавсиялар берилган.

🤝 Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилганидан сўнг, ижтимоий ҳимоя механизмлари ва ташаббусларини такомиллаштириш зарурияти пайдо бўлди. Мослашувчан ижтимоий ҳимоя (МИҲ) концепцияси иқлим ўзгариши ва глобал муаммоларнинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида қабул қилинган.

💻 МИҲ, камбағал ва заиф оилаларнинг барқарорлигини оширишга ёрдам беради. У табиий офатлар, иқтисодий инқирозлар ва пандемияларга қарши курашишда ижтимоий ҳимоя механизмларини интеграциялаштиради.

🎖 Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлар, масалан, GIZ ва Жаҳон банки, МИҲ моделини жорий этишда давлатни қўллаб-қувватлашга қизиқиш билдирмоқда. Бу, мамлакатда ижтимоий ҳимоя тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш учун муҳимдир.

🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари
🔘Мослашувчан ижтимоий ҳимоя ҳақида
🔘МИҲнинг асосий вазифалари
🔘Ўзбекистонда мослашувчан ижтимоий ҳимоя ҳолати
🔘Халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда
🔘Тавсиялар

Мамлакатда / Ижтимоий ҳимоя

Муроджон Халиков,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/356

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🫥2025 йил январь ойи Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорлик фаоллиги ошиши билан бошланди (+инфографика)

📍 Ўзбекистондаги иқтисодий вазиятни баҳолаш учун Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мунтазам равишда вилоят ва туман даражасида тадбиркорлик фаолияти ҳолатини кузатиб боради.

📝 2025 йил январь ойи учун мониторинг натижалари шуни кўрсатдики:

🔼Солиқ тушумлари ҳажми 11,5% ошган
🔼Божхона тўловлари бўйича тушумлар 14,5%га ошган
🔼Товарлар экспорти ҳажми 8,1%га ошган

⬆️Таҳлил қилинаётган даврда 6126 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган.

Султонмурод Озодов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/86b
рус review.uz/86b
инг
review.uz/en/86b

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿Янги Ўзбекистонда ўтмишдаги буюк давлатларнинг молия тизими ва аждодларимиз молиявий тафаккурини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.😉

✂️ "Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти сизни ушбу дам олиш кунларида аждодларимизнинг иқтисодий қарашларини ўз ичига олган нашрларни ўқишга таклиф қилади:

🔝 “Авесто”да иқтисодий фикр куртаклари

Республикамиз олимларининг тадқиқотларига кўра, зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлган “Авесто”, яъни, “Ҳаёт йўриқномаси” (асли “Овасто”)да ҳам муҳим иқтисодий фикрлар баён этилган. Жумладан, сунъий суғориш асосида деҳқончилик юритиш, она табиатни эъзозлаш, ҳайвонларни асраш, уларни ноўрин сўймаслик, уларга зуғум қилмаслик, тупроқ шароитини яхшилаш масалалари ёритилган.


🔝 Ўзбек халқ достонларида хўжалик фаолияти тасвири

“Алпомиш” достони халқимизнинг узоқ мозийдаги иқтисодий ҳаёти, ўзаро иқтисодий муносабатлари, давлат ва молия тизими, бошқа хусусиятлари орқали Марказий Осиёнинг тарихини ўрганишга ёрдам беради. Минг йил олдин иқтисодий асарлар яратилмаганлиги туфайли иқтисодий фикрлар фольклор асарларда ўз ифодасини топган.


Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/fce

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


💸 Замонавий институтларнинг иқтисодиёт тараққиётидаги аҳамияти

Иқтисодиёт тарихининг энг муҳим сабоқларидан бири – барқарор ва самарали ижтимоий институтлар ҳамда бошқарув тузилмалари узоқ муддатли ўсиш ва фаровонликка хизмат қилади. Институционал иқтисодиёт ижтимоий институтлар ва бошқарув тузилмаларини ўрганувчи фаннинг муҳим йўналиши сифатида XIX аср охири ва XX аср бошларида таниқли америкалик иқтисодчилар Торстейн Веблен ва Жон Р.Коммонс фаолияти давомида юзага келди.

💬 ХХ аср охирида Дуглас Норт, Рональд Коуз ва Оливер Уильямсон каби иқтисодчиларнинг ғоялари асосида иқтисодий фанда “Янги институционал иқтисодиёт” (ЯИИ) деб номланган йўналиш пайдо бўлди.

💬 ЯИИнинг марказий концепцияларидан бири транзакция харажатлари тушунчаси иқтисодий алмашинувни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, яъни, масалан, музокаралар олиб бориш, шартномалар бажарилишини таъминлаш ёки ахборот асимметрияси муаммосини ҳал қилиш билан боғлиқ харажатлар концепцияси ҳисобланади.

🇺🇿 Замонавий Ўзбекистон жадал ривожланаётган мамлакат сифатида ўзининг иқтисодий ривожланиши, бошқаруви ва умумий институционал тузилмасини яхшилаш учун институционал иқтисодиётдан қимматли сабоқларни олиш ва ўзлаштиришда давом этмоқда.

Мамлакатда / Иқтисодий сиёсат

Улуғбек Сайдиев,
иқтисодиёт фанлари доктори

"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/fpw

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🔸Қандай қилиб дунёдаги энг йирик онлайн-дискаунтчи Теmu Трампнинг савдо урушига аралашиб қолди
[лонгрид]

Bloomberg нашрига кўра, Теmu'ни фақат арзон товарларни сотиш учун платформа сифатида кўриш дисконтлаш фалсафасини паст баҳолашдир.

📊Атиги 2 йил ичида Temu дунёдаги энг йирик онлайн дисконтерга айланди. Хитой узоқ вақтдан бери дунё учун маҳсулот ишлаб чиқаради, аммо Temu уларни тўғридан-тўғри истеъмолчиларга сотиш усулига айланди. Temu ҳар ой 50 миллион АҚШдан харидорга эга ва бу Амазондан кейин иккинчи энг машҳур электрон тижорат иловасига айланади.

📝Аммо Temu - стартап эмас. Унинг бош компанияси PDD Holdings Inc. 2015 йилдан бери у Хитойда онлайн бозорни бошқаради ва сўнгги йилларда вақти-вақти билан қиймати бўйича Алибабадан ўзиб кетди. Temu - америкалик истеъмолчиларнинг одатларини батафсил ўрганиш ва CИни гипер-шахсийлаштирилган маҳсулот тавсияларига қўллаш натижасидир.

📄Temu'даги товарларнинг аксарияти 1930 йилги АҚШ тарифи тўғрисидаги қонунисиз бунчалик арзонга сотилмайди, бу эса de minimis қоидасини яратди. Ўша пайтда чекловлар шахсий харидлар учун 1 доллар ва чет элдан АҚШга юборилган совғалар учун 5 доллар эди. Кейинчалик улар аста-секин кўпайтирилди. Барак Обама бу чекловни 2016 йилда 800 долларгача оширган охирги президент эди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/q22
рус
review.uz/q22
инг
review.uz/en/q22

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇸 Bloomberg АҚШнинг кутилаётган тарифлари ҳақида

Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Bloomberg Economics нашри Шон Доннан ва Анна Вонгнинг “Трампнинг кейинги савдо уруши қандай кўринишда бўлиши мумкин?” мақоласини чоп этган бўлиб, у Президент Трамп маъмурияти ҳокимиятга келганидан сўнг АҚШ тариф сиёсати оқибатларининг прогнозига бағишланади.

📊 Bloomberg Economics сценарийсига кўра, 2025 йилнинг ёзидан бошлаб тарифларни оширишнинг учта тўлқини кутилмоқда. Хитой импортига тарифлар 2026 йил охирига келиб, уч баравар ошиши, лекин дунёнинг қолган қисми учун тарифларнинг ўсиши камроқ бўлиши мумкин.

📈 Америка товарларининг халқаро бозорларда рақобатбардошлиги заифлашиши кутилмоқда. Компаниялар ишлаб чиқаришни қайта йўналтиришни бошлайдилар, бу эса харажатлар ошишига ва товарлар нархи кўтарилишига олиб келади.

🇺🇸 Трампнинг тариф сиёсати, айниқса, протекционистик чораларни кучайтириш ва савдо тўсиқларининг эҳтимолий кўпайиши дунёнинг қолган қисмига ҳам тўғридан-тўғри (Хитой, Мексика, Канада, Жанубий Корея ва Вьетнамга), ҳам билвосита таъсир кўрсатиши мумкин.

👔Савдо урушлари мамлакатнинг экспорт салоҳиятини пасайтириши мумкин. Ўзбекистон глобал етказиб бериш занжирларига интеграциялашган мамлакатларга маҳсулот экспорт қилади. Ўсиб борувчи тарифлар АҚШ бозорларига кириш имкониятини камайтириши мумкин, бу эса экспорт даромадларининг қисқаришига олиб келади.👔

🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘Тарифларнинг кутилаётган оширилиши
🔘АҚШда тарифларни тартибга солиш
🔘Тарифлар жорий этилганидан сўнг кутилаётган кўрсаткичлар
🔘Глобал хатарлар
🔘Ўзбекистон учун эҳтимолий оқибатлар
🔘Хатарлар янги имкониятлар сифатида

Мамлакатда Хатарлар ва имкониятлар

Эдвард
Романов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/fce

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🧮 Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими

Ўзбекистонда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш иккита асосий элементга асосланади. Биринчиси, узлуксиз уч йиллик режалаштириш ва иккинчиси, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда дастурий мақсадли ёндашув.

📌Халқаро амалиётда давлат харажатлари самарадорлигини баҳолаш давлат бюджетини ўрта муддатли режалаштириш доирасида амалга оширилиб, “Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш” (НЙБ) номини олган.

Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш жаҳон амалиётида кенг тарқалган бюджет маблағларини тақсимлаш усули бўлиб, бунда маблағлар аниқ мақсадларга эришиш, муайян вазифаларни ҳал этиш ва уларнинг натижадорлигини аниқлашга йўналтирилади.


🌍 Узоқ йиллик бюджетни режалаштириш бўйича Ғарбий Европа мамлакатлари – Франция, Германия, Англия, Австрия, Буюк Британия, Австрия, шунингдек, АҚШ, Австралия ва Янги Зеландияда бой тажриба тўпланган.

🌍 Сўнгги пайтларда кўпгина ривожланаётган мамлакатлар, шу жумладан, Шарқий Европа давлатлари, хусусан, Венгрия, Чехия, Словакия, Латвия, Польша, Россия, шунингдек, Австралия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар ҳам НЙБни жорий этишга эътибор қаратишган.

🫥 НЙБ инсон ресурсларини ривожлантиришга салмоқли инвестицияларни, инфратузилмани ҳамда бюджет харажатлари самарадорлигини баҳолаш ва қўллаб-қувватлаш учун маълумотлар базаларини тайёрлашни талаб қилади.

🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘Ўзбекистонда қўлланилиши ҳақида
🔘Хориж тажрибаси
🔘Ўзбекистонда жорий этилиши
🔘Хулоса

Мамлакатда / Бюджет сиёсати

Ядгар Файзуллаев

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/ndf

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🗺 Ўзбекистон глобал миграция шароитида: Тенденциялар ва энг яхши амалиётлар

Ўзбекистонлик мигрантларнинг кўпчилиги чет тилини билмагани боис Россия ва Қозоғистонга ишлаш учун кетмоқда. Тил билмаслик яхши яшаш ва катта даромад олиш имконияти кўпроқ бўлган Европа ва Ғарб мамлакатларига чиқиш географиясини чеклайди.

📈 2023 йил декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондан чет элга кетган меҳнат мигрантлари сони икки млн киши: 1 452 300 нафар эркак (72,4 фоиз) ва 547 700 нафар (27,6 фоиз) хотин-қизни ташкил этди.

📈 2023 йилда Ўзбекистонга қайтган мигрантлар сони 218,8 минг кишига (2022 йилда 214,8 минг киши), чиқиб кетган мигрантлар сони эса 233,2 минг кишига (2022 йилда 221,5 минг киши) етди.

🗺 Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг аксарият қисми Россия Федерациясида (1,2 млн киши ёки мигрантлар умумий сонининг 60 фоизи), сўнгра Қозоғистонда (191,8 минг киши ёки 10 фоиз), Туркия Республикасида (113,8 минг киши ёки 6 фоиз), Корея Республикасида (68,1 минг киши ёки 3 фоиз) ва бошқа мамлакатларда (424,4 минг киши ёки 21 фоиз) қайд этилди.

Хориж мамлакатларида Ўзбекистондан борган меҳнат мигрантлари қурилиш (52,7 фоиз), саноат (12,8 фоиз), хизматлар соҳаси (9,7 фоиз), умумий овқатланиш (6,9 фоиз), савдо (6,7 фоиз), транспорт (4,3 фоиз), қишлоқ хўжалиги (4,1 фоиз) ва бошқа тармоқларда (2,8 фоиз) меҳнат қилади.

🌍 БМТ маълумотларига кўра, дунёда қарийб 281 млн нафар халқаро мигрант бор, бу бутун сайёра аҳолисининг 3,6 фоизини ташкил қилади.

🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘Ўзбекистон меҳнат миграцияси портрети
🔘Меҳнат миграцияси муаммолари ва хатарлари
🔘Халқаро амалиёт ва хориж тажрибаси (Филиппин, Индонезия, Ҳиндистон, Покистон)
🔘Самарадорликни ошириш бўйича тавсиялар

Ўзбекистон жаҳонда / Миграция жараёнлари

Жамшид Шарипов, Рамзидин Нуридинов
“Тараққиёт стратегияси” маркази

"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/kkw

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📊 Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги иқтисодий трендлари

Юқори инвестициявий фаоллик ва тадбиркорликни ривожлантириш билан таъминланган ҳамда камбағалликни қисқартириш билан бирга давом этган жадал иқтисодий ўсиш, шунингдек, халқаро иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва уларда янги ташаббусларни илгари суриш Ўзбекистоннинг 2024 йилги тараққиётида энг муҳим трендлар бўлди.

📈 2024 йил арафасида ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 6 фоизга ошириш ва уни 100 млрд долларга етказиш режалаштирилган эди. Бироқ йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти бу кўрсаткичдан баланд бўлди.

📊 Мамлакатимизда амалга оширилаётган очиқлик ва капитални фаол жалб қилиш сиёсати натижасида 2024 йилда асосий капиталга инвестициялар ҳажми 27,6 фоизга ошди.

2024 йил якунига кўра, ташқи савдо айланмаси 3,8 фоизга ўсиб, 66 млрд долларни ташкил этди, экспорт 8,4 фоизга, импорт эса 0,8 фоизга ошди.

🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘Иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси
🔘Хорижий инвесторларни жалб қилиш
🔘Тадбиркорликни ривожлантиришда бизнес билан мулоқот
🔘Камбағалликни қисқартиришга содиқлик
🔘Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари

"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/0sl

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


#Дунёда
🇷🇺 Россия энергетика экспортига зарба

АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг нефть-газ ва энергетика соҳаларига қарши кенг қамровли санкциялар жорий этди.

🛢 Янги чекловлар энергетика секторига боғлиқ 200 та компания ва 180 дан ортиқ танкерга қаратилган бўлиб, Россиянинг нефть ва газ экспортидан даромадларини қисқартиришни кўзлаган.

⛽️ "Газпром нефть" ва "Сургутнефтегаз" учун санкциялар таъсири "сезиларли, аммо ҳалокатли эмас" деб баҳолансада, ушбу компаниялар ускуна ва эҳтиёт қисмларни импорт қилишда қийинчиликларга учраши мумкин.

📊 2025 йил бошида Россия иқтисодиётига нисбатан санкциялар босими сезиларли даражада кучайди, бу эса Россия реал сектори корхоналари учун вазиятни янада ёмонлаштиришга олиб келади.

📶 Халқ хўжалигини прогнозлаш институти (ИНП) томонидан ўтказилган сўровларга кўра, ўзини санкциялардан зарар кўрган деб ҳисобловчи корхоналарнинг улуши 2024 йил охирига келиб 69,3%гача ўсди, санкциялардан зарар кўрмаган корхоналарнинг улуши эса 23,3%гача камайди.

Улуғбек Хўжақулов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/062

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿🇰🇼 Инфографика: Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

1️⃣Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17-18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилувчи инфографика тайёрлади.


📶 2017-2024 йилларда савдо ҳажми 23 бараварга ошиб, 289 минг доллардан 6,8 млн долларга етди.
◾️экспорт — $6,6 млн
◾️импорт — $158 минг

🔝 2024 йилда Қувайтга экспорт қилинадиган товарлар номенклатураси озиқ–овқат маҳсулотлари (сабзавот ва мевалар)0,2 млн доллар, авиадвигателлари учун ёқилғи2 млн доллар, шунингдек, хизматлар (ҳаво транспорти ва туризм) - 4,4 млн доллар.

🔝Қувайтдан импорт 157,7 минг долларни ташкил этди ва кимёвий маҳсулотлар (пигментлар, бўёқлар)1 минг доллар, қоғоз маҳсулотлари10 минг доллар, шунингдек, хизматлар (почта ва суғурта) 147,6 минг доллар.

📊 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда Кувайт инвестициялари иштирокидаги 7 та корхона рўйхатга олинган.

🪧2017-2024 йиллар давомида Қувайтдан Ўзбекистонга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 12,6 млн долларни ташкил этди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/a6q
рус review.uz/a6q
инг
review.uz/en/a6q

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿🇲🇾Ўзбекистон-Малайзия: Мақсад – стратегик шериклик даражасига чиқиш

1️⃣“Янги Ўзбекистон” газетасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи якунларига бағишланган таҳлилий мақоласи эълон қилинди.

🪧Малайзия ўз иқтисодиёти ривожланишининг кўпгина йўналишларида, жумладан, Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатда устувор эътибор қаратилаётган тармоқларда ҳам сезиларли муваффақиятларга эришиб, етакчи ўринларни эгаллаб турибди, бу ҳам Малайзияга ташрифнинг аҳамиятини белгилаб беради.

📊Малайзия билан чарм-пойабзал ишлаб чиқариш соҳасида ҳам алоқаларни кенгайтириш имкониятлар мавжуд, чунки мамлакатнинг бу йўналишдаги экспорти 1,4 млрд долларни ташкил этади.

"Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади".


🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘 Муносабатлар ривожида янги саҳифа
🔘 Малайзия ислоҳотларининг траекторияси
🔘 Малайзиянинг иқтисодий салоҳияти
🔘 Ҳамкорликни кенгайтириш салоҳияти

Обид Хакимов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

"Янги Ўзбекистон" газетаси № 33 (1359), 2025 йил 15 февраль


Батафсил
:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/ph8
рус review.uz/ph8
инг review.uz/en/ph8

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.