BANKLAR UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Bank va moliya sohasiga qiziquvchilar uchun....
Ixtiyoriy kanal 😏

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




🇺🇿Банкир кундалиги dan repost
⚡️⚡️⚡️БУГУН ОДАТДАГИ ИШ КУНИ

14 январь — Ватан ҳимоячилари
куни. Кимни қанча табрикласангиз табрикланг, лекин ишга боринг. Чунки бугун дам олиш куни эмас.

Бугун банклар ҳам бошқа ташкилотлар ҳам одатдагидек ишлайди.

👉 @bankirkundaligi 👈




Bank va Mijoz dan repost
💳 Humo хусусийлаштирилди – Paynet янги акциядор

Давакатив хабар беришича, Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилган.

Компанияни хусусийлаштириш жараёнларида 6 та номзод иштирок этган.

Тўлов тизимини сотиб олиш бўйича учта иштирокчидан Мажбурий таклифлар (ВО) келиб тушган ҳамда 65 млн АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ ким ошди савдосининг ғолиби, деб топилган.

Paynet томонидан таклиф этилган мазкур нарх «KPMG» халқаро мустақил нархловчи томонидан қўйилган баҳодан юқори ҳисобланади.

Шунингдек, Paynet жамиятга тегишли бўлган «Humo» тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади.

@bankmijoz


Девонайи Ҳақгўй dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айниқса шу нарса йил бошида роса керак бўлади-да. Кўпчилик даромад солиғини қайтариш учун сарғайиб солиқ идораларида сарсон бўлар эди. Энди уйдан чиқмаган ҳолда "Солиқ" мобиль иловаси билан буни қилса бўлар экан.

Хуллас, бу видеони олиб қўйинглар. Керак бўлиб қолиши мумкин.

@adolat_kuychisi


Мижозлар учун! dan repost
Шундай қилиб бошлаб ҳам олдик!


Мижозлар учун! dan repost
Ома лекин ўхшатишга қойилман!

Шахсий ривожланиш деб шуни айтишса керак.


🇺🇿Bankxabar dan repost
❗️Нотаниш қўнғироқлар орқали банк карталаридан пул ечилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатми?

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда нотаниш қўнғироқлар орқали банк карталаридан пул ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Марказий банк бу маълумотлар ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилади ва фуқароларга хавфсизлик чораларини тушунтиради:

☑️ Банклар ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларини фойдаланувчи рўйхатдан ўтишда қўшимча биометрик идентификация ҳамда тасдиқлаш кодлари орқали ҳимоялайди.

☑️ Мобиль иловада карта бириктириш учун SMS орқали келган тасдиқлаш коди фақат тўғри киритилганда карта бириктирилади. Агар киритилган телефон рақами ва банк картаси уланган рақам турли бўлса, бириктириш рад этилади.

☑️ Янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.

❗Агар сиз логин, пароль ёки SMS коди (OTP) ни бошқа шахсларга бериб қўйсангиз ёки зарарли APK файлларини қурилмангизга ўрнатсангиз, картангиздан пул ноқонуний ечиб олиниши мумкин.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🇺🇿Bankxabar dan repost
❗️Банклар сизга фақат улар танлаган ташкилотларни қабул қилдириши мумкин эмас!

Кредит расмийлаштиришда банклардан шундай талаблар келиб чиқиши мумкин:

☑️ Суғурта компанияси масаласида: Тасаввур қилинг, сиз кредит оляпсиз, банк эса: “Фақат фалон суғурта компанияси орқали суғурта қилинг,” дейди.
▪️Бу нотўғри! “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомнинг 3-боб 36-бандига мувофиқ, сиз истаган суғурта компаниясини танлашингиз мумкин. Масалан, агар "А" компаниясида суғурта нархи арзон бўлса, сиз айнан ўша компанияни танлайсиз, банк эса бу танловингизни қабул қилиши шарт.

☑️ Баҳоловчи ташкилот масаласида: Банк айтиши мумкин: “Мулкни баҳолаш учун фақат бизнинг рўйхатдаги ташкилотга мурожаат қилинг.”
▪️Бу ҳам қонунга зид. Низомнинг 36-бандига мувофиқ, агар “Б” ташкилоти сизга қулайроқ ва тезроқ хизмат кўрсатса, сиз уларни танлайсиз ва банк бунга қаршилик қила олмайди.

☝️Агар улар сизга мажбурий бир компанияни тавсия қилишса, Мен истаган компанияни танлаш ҳуқуқига эгаман ва бу қонун билан ҳимояланган десангиз бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Bank va Mijoz dan repost
Пул массаси 2024 йил давомида қандай ўзгарди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига пул массаси умумий миқдори қарийб 277,06 трлн сўмга етган.

Декабрь ойида пул массасининг ўсиши 14,4 трлн сўмни ташкил қилган. Бунда, миллий валютадаги пул массаси 13,0 трлн сўмга, чет эл валютасидаги депозитлар миқдори 1,4 трлн сўмга ошган.

Хусусан, ой давомида муомаладаги нақд пуллар ҳажми ҳам 1,9 трлн сўмга кўпайиб, 53,3 трлн сўм етган.

Жами пул массаси 2024 йил давомида йил бошига нисбатан 65 трлн сўмга кўпайган. Хусусан:

➖ миллий валютадаги
пул массаси миқдори 55,68 тлрн сўмга;
шундан,
● муомаладаги
нақд пуллар 7,72 трлн сўмга;
● талаб қилиб олингунча депозитлар 14,18 трлн сўмга;
● бошқа депозитлар қолдиғи 33,78 трлн сўмга;
➖ чет эл валютасидаги депозитлар (миллий валюта эквивалентида) 9,29 трлн сўмга ошган.

@bankmijoz


Bank va Mijoz dan repost
Банкларда очиладиган ҳисобварақлардаги 20 та рақамлар қандай маъно англатишини биласизми?

Бунда дастлабки 5 та рақам бирлашмаси ҳисобварақ рақамини, кейинги 3 та рақам эса валюта кодини, ундан кейинги 1 та рақам назорат калитини, навбатдаги 8 та рақам бирлашмаси банк ёки мижоз кодини ва сўнгги 3 та рақам мижознинг ҳисобварақлар тартиб рақамини англатади.

@bankmijoz




Bu valyuta kartadagi pullarni yechib olish imkoni bor banklar

@banklar_uzb




Yangi dollar temadami hammada😅

@banklar_uzb


Valyuta, oltin va boshqalar dan repost
to'liqroq ma'lumot

@xbankir


Банкирлар учун dan repost
Марказий банкдан банк карталари бўйича янги тартиб

2025 йилдан бошлаб, бир жисмоний шахсга бир банкда 5 тагача, барча банкларда эса 20 тагача банк картасини очиши мумкин. Ундан кўпига чеклов қўйилди.

Бу чеклов виртуал ва кобейджинг карталарини ҳам ўз ичига олади, аммо чет эл валютасидаги карталарга тааллуқли эмас.

Агар картада 12 ой давомида ҳеч қандай операция қилинмаса, банк уни блоклаб, карта эгасига хабар бериши талаб этилади. Бу чора фирибгарлик ҳолатларини камайтириш учун жорий қилинган.

Айни вақтда шахс ўз номига нечта карта очилгани ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд эмас.

Манба

@bankirlaruchun


1$=13 005 so'mga 😳

@banklar_uzb


🇺🇿Bankxabar dan repost
Ўзбекистон_республикаси_Президентининг_455_сонли_қарори.pdf
13.6Mb
❗️ЭНДИЛИКДА МАГИСТРАТУРАГА ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ УЧУН ТАЪЛИМ КРЕДИТИ БЕРИЛМАЙДИ

Ҳукуматнинг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарорига ўзгартириш киритилди. Унга мувофиқ:

☑️ Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга таълим кредити ажратиш бекор қилинди.

☑️ Бу қарор қуйидагиларга тегишли:
▪️Қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган магистратура талабалари.

▪️Табақалаштирилган тўлов-контракт ёки унинг минимал миқдорига тенг бўлган бошқа тўловлар учун таълим кредити ажратилмайди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🇺🇿Bankxabar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️"МАҲАЛЛА БАНКИРЛАРИ" — БУ ҚАНДАЙ ТИЗИМ?

Ушбу кўрсатувда "Маҳалла банкирлари" тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.

Марказий банк раиси ўринбосари Аюбхон Камалов ва Марказий банкнинг "Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори Актам Сайфуллаев ушбу янги механизмнинг мақсад ва имкониятлари ҳақида гапириб беришди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.