🏦
"Туронбанк" Матбуот Хизмати РАСМИЙ МУНОСАБАТИСўнгги вақтларда айрим оммавий ахборот воситаларида Сирдарё вилоятида банк ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан "Туронбанк" АТБ расмий муносабат билдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Жиноят аломатлари аниқланган заҳоти, биринчи бўлиб айнан банкнинг ўзи ички текширув ўтказиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Натижада, тергов органлари томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноий ҳаракатларга алоқадор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.
"Туронбанк" АТБ ўз мижозлари ва ҳамкорларининг маблағларини ҳимоя қилиш мақсадида хавфсизлик чораларини янада кучайтирди. Банк тизимидаги ички назорат механизмлари такомиллаштирилди ҳамда барча операциялар шаффоф ва хавфсиз бажарилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилди.
Шу билан бирга, банк ўз фаолиятида қонунчиликка тўлиқ амал қилишни таъминлашини ва ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасиз ёндашишини таъкидлайди. Биз мижозларимизга ва жамоатчиликка банк фаолиятининг барқарорлигига ишонч билдиришни ва тасдиқланмаган хабарларга асосланмасликни сўраймиз.
"Туронбанк" АТБ Матбуот хизмати@bankirlaruchun