Bahodir Ahmedov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент туманида блогер томонидан олинган ҳаёт учун хавфли ҳолат акс этган видео тарқалган. Экология вазирлиги ва ИИБ ҳолатни ўрганиб МЖТК 91¹-моддаси билан баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузар БҲМнинг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

👉@bahodirahmedoff👈


“Дежурний моддалар”

Ғайрат Дўстовга нисбатан чиқарилган маьмурий ҳуқуқбузарлик қарори муҳокамаларга сабаб бўляпти. Унинг учун ёрдамга бел боғлаганлар ҳам чиқмоқда. Албатта бу бир кейс доирасида фуқарога кўмак берилиши, ташлаб қўйилмаслиги яхши. Балки эьтирозлар ортидан Дўстов қўйиб ҳам юборилар, лекин бу муаммо ҳал бўлди дегани эмас. Субьектив ҳолат ҳақида бир фикр айтишга эҳтиёт бўлиш керак, ўрганмай тўлиқ картинани билмай берилган фикр сифатли бўлмайди. Дўстов кейсини биз тўлиқ билмаймиз, видеодан ташқари ҳолатлар ҳам бордир балки. “Дело”даги иш хужжатларини тўлиқ ўрганмай бир нарса дея олмаймиз. Гап бу ерда умумий муаммо ҳақида.

Гап шундаки, МЖТК 183 ва 194-моддалари “дежурний моддалар” сифатида ном чиқарган. Айниқса “183”. Бу ҳақида алоҳида пост ҳам ёзганман. Унинг бир илдизи қонунчиликдаги “майда безорилик” деган аниқ чегаралари йўқ моддага олиб борса, иккинчи илдизи ўз иродаси йўқ судьялар учраб турувчи номустақил суд тизимига етаклайди.

“Майда безорилик” таьрифидаги жамиятдаги юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик нимада акс этиши жуда мавҳум. Бақириб акса урганизниям қайсидир судья майда безорилик деб топиб бериши мумкин. Бу модда доирасида машҳур кейслар бор.

Сурхондарёдаги мактаб ўқитувчиси “милтиғингиз бўлса отиб ташланг” деган гаплари билан вилоят ҳокимига эьтироз қилгани ортидан МЖТК 183 ва 194-моддалар билан айбланган ҳамда 10 суткага қамалганди.

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳам айни шу моддалар билан айбланиб унга 15 сутка қамоқ жазоси берилганди. Кейинроқ апелляцияда жазо жаримага ўзгартирилган.

Қашқадарёда блогер Капитан Каримов жудаям тушунарсиз сабаб билан юқоридаги моддалар билан айбдор деб топилганди.

Бир кулгили кейсда ҳаттоки ўз дўстига “ишимга аралашма” дегани учун шахс МЖТК 183-модда билан айбли деб топилиб 7 суткага қамалиб кетган.

Бу модда тўғри юридик механизмга келтирилмас экан ҳали кўп олдимиздан чиқади.

👉@bahodirahmedoff👈


Йил давомидаги натижаларимиз чиқди. Фаоллик анча яхши. Ҳаммаси сиз азизлар сабабли. Сизлар учун 2025 йилда ҳам тўхтамай контент қилишга бел боғладим. Илойим янги йил сермаҳсул келсин!

👉@bahodirahmedoff👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Биз бирорта сериалнинг бир қисмини ўтказиб юборсак. Уни шу билан қайта кўролмасдик”, — Сарвар Каримов

Сигма Подкаст байрам сонига бир қатор режиссер, мутахассислар ва блогерларни таклиф қилиб ажойиб носталгик сон олганини ёзгандим.

Байрам кунларида томоша қилиш учун ажойиб подкаст:

https://youtu.be/pWme5zGeJKU?si=kxKVe6kk9tFKBtGe


Қарзни нотариус орқали ундириш

Нотариат тўғрисидаги қонуннинг 76-моддасига кўра, нотариуслар қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга, қарздордан пул суммасини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун ижро хатларини ёзади. Мазкур ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйҳати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилган.

Қонунга кўра ижро хатларини ёзиш учун қуйидаги 2 та асос бўлиши керак:
▶️ тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини ҳеч қандай шубҳасиз тасдиқласа;
▶️ даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келгандан бошлаб 3 йилдан ортиқ муддат ўтмаган бўлса (қонунчиликда бошқа муддат белҳиланган бўлса шу муддат ичида берилади)

Ижро хатида эса қуйидагилар бўлиши лозим:
- ижро хатини ёзган нотариус ФИШ ва лавозими;
- ундириб олувчининг номи ва манзили;
- қарздорнинг номи ва манзили ( жисмоний шахс бўлса ЖШШИР, юридик шахс бўлса СТИР кўрсатилади);
- ундириб олинадиган муддат, сумма ва нарсалар, пеня, фоизлар шунингдек, давлат божлари ёки тариф суммалари;
- ижро хати ёзилган сана, қайд этилган тартиб рақами, нотариуснинг имзоси ва муҳри.

✅ Ижро хатини у ёзилган кундан бошлаб 3 йил муддатда мажбурий ижро учун тақдим қилиш мумкин ва белгиланган тартибда ижро этилади.

👉@bahodirahmedoff👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги йил дастурхони атрофида ўтириб, оилавий кўрадиган подкаст бўлибди. Эски даврлар эсланибди, ҳозирги ҳаётимиз билан солиштирилибди.

Линк: https://youtu.be/pWme5zGeJKU


Эҳтиёт чораси сифатида қамоқдагилар

Адвокат Эсоналиев ёзмоқда:

Айрим журъатсиз, қатъиятсиз судьялар туфайли Янги йилни оиласи бағрида кутиши лозим бўлган, қанчадан-қанчадан беайб инсонлар бугун тергов ҳибсхоналарида қамоқда сақланмоқда.

Биз бундай одил судловдан одиллик топмаганларга чин дилдан ҳамдардлигимизни, улар билан эканимизни билдириб қоламиз. Адолат қарор топиши учун қонунчиликда кўрсатилган барча воситалардан фойдаланамиз.

Энг ачинарлиси, бундай адолатсиз ҳукм чиқарган судьялар қонунларни яхши биладиган, қўллай оладиган юристлардир. Бу кишини жиддий ўйга толдиради. Баъзида бу каби судьялар раислик қиладиган ишларда давлат айбловчиси бўлган прокурорлардан ташқари, шундай судьяларга қарши ҳам курашишга мажбур бўлмоқдамиз.

Шу ўринда судьяларимизга икки оғиз сўз: Пичоқни аввал ўзингизга уринг, кейин бошқаларга. Сиз ноҳақ ҳукм қилган, ноҳақ қамаган инсонларни ўрнида ўзингизнинг яқинларингизни қўйиб кўринг. Сиз Ўзбекистон номидан ҳукм қиласиз. Судьялик қасамёдига содиқ қолинг.

Ноҳақ ҳукм қилинган, ҳақсизликка учраган инсонларга, уларнинг яқинларига сабр тилаймиз. Унутманг! Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди”.


P.S. Аслида санкция учун илтимосномани киритган прокурор-у, “ташаббускори” бўлган терговчи, расмийлаштириб берган “нотариус-судья”ни ўзи ҳам билиб туради бу одам қамоқда ўтириш керак эмаслигини. Бу қилмишни ортидан қайсидир болакайга бу янги йилда қорбобо қизиқ эмас; қайсидир аёл байрамда мазали, гўштли бақувват овқатлар қилишга хоҳиши йўқ; қайсидир ота-она дастурхон атрофида қўлларини дуога қалтираб очади. “Тезроқ чиқсин”.

Бу ҳолатга “айбдор”лар эса уйида оливье емоқда. Бунда айнан юқорида санаганларимиз асосий “айбдор”. “Буюртмачилар” ҳам эмас. Чунки улар ҳам шароит борки “буюртма” қилишади. Шароит яратганлар эса бу ўпқонга айланиб бир кун ўзлари тушишини тасаввур қилмайди.

1 январдан тергов судьялари жорий этилади. Янги йил муборак!

👉@bahodirahmedoff👈


Барчангизни кириб келаётган Янги йил билан қутлайман! 2025 йил ҳаммага баракотли келсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мамлакат бирламчи эҳтиёжлари учун ташқи қарз олинди. Хўш, уни қандай тақсимланиши ва ишлатилишини ким назорат қилади? Ташқи қарз кимитларини ким белгилайди? Албатта Парламент. Олий мажлис депутатлари бу ерда асосий хал қилувчилардир.

Қўштирноқ подкастда ҳукумат ташқи қарзи ҳақида суҳбат.

🔗 https://youtu.be/-R1uTzWcQv4


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одесса, Салоҳиддин даврида, XII асрда муҳим стратегик ва савдо маркази сифатида танилган.

Аммо, 1187 йилда Салоҳиддиннинг қўшинлари шаҳарни забт этганида, Одесса сезиларли даражада заифлашди.

Шаҳар, уларнинг асирга олинганидан ва мулкига хиёнат қилганидан кейин иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қулади. Унга бўлган ҳурмат ва эътибор камайди, ва шаҳар узоқ вақт давомида муваффақиятли тикланишга муваффақ бўлмади. Салоҳиддиннинг ғалабаси, бу ҳудуддаги христианлар учун катта зарба бўлди ва шаҳарни узоқ муддатли инқирозга олиб келди.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/D-VXu2XApDw?si=fIQTrkHJ7zfZCizP


Оила муҳитини ҳис қилдирувчи кичик болалар уйи ишга тушди

Ота-она меҳридан маҳрум бўлган болалар учун муносиб муҳит яратиш йўлида янги ёндашувлар жорий этиляпти. Анъанавий катта болалар уйлари ўрнига кичик болалар уйлари модели амалда қўллана бошланди. Яқинда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалардан бирида шундай кичик уйлардан бири ишга туширилибди. Маҳалла ичида ташкил қилингани яхши ташаббус бўлибди. Бу уй болалар учун нафақат турар жой, балки оила муҳитини ҳис қилиш ва шундай меҳрга тўла муҳитда ўсиш имконини беради. Улар кейинчалик оддий боғча ва мактабга боришади.

Айни пайтда бу уйда 7 нафар бола яшаяпти, уларнинг кўпчилиги ногиронлиги бор болажонлар. Болалар орасида ҳам инклюзивлик таъминланяпти. Улар учун замонавий шароитлар яратилиб, мутахассислар томонидан алоҳида ғамхўрлик кўрсатиляпти. Болаларнинг ижтимоийлашуви ва келажакда мустақил ҳаётга тайёргарлигини таъминлаш асосий мақсадлардан бири эканлиги таъкидланяпти.

Шу борада дунё тажрибасини ўргандим, кичик болалар уйлари модели кўплаб ривожланган давлатларда муваффақиятли қўлланилар экан. Масалан, Скандинавия давлатларида болалар учун кичик гуруҳларда тарбия бериш тизими болажонларнинг эмоционал ривожланиши ва ижтимоий муҳитга мослашувига ижобий таъсир кўрсатган. Буюк Британияда ҳам оила муҳитини яратиш учун болаларни анъанавий муассасалардан олиб чиқиб, уларни кичик уйларга жойлаштириш амалиёти кенг тарқалган. Бундай ёндашув болаларнинг ўзини керакли ва қадрли ҳис қилиши, келажакдаги ҳаёти учун кўпроқ ишонч ҳосил қилишини таъминлайди.

Тошкентдаги бу болалар уйи айнан шу тажрибалардан келиб чиққан ҳолда яратилган бўлса ажабмас. Шундай ташаббуслар болаларнинг ёрқин келажаги учун мустаҳкам асос бўлишидан умидворман. Худо хоҳласа, бу иш нафақат болаларга, балки бутун жамиятга ҳам катта фойда келтиради.

👉@bahodirahmedoff👈


Боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани ҳолати ўрганилмоқда ва ҳуқуқбузарларга нисбатан чора кўрилади.

👉@bahodirahmedoff👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
20 секундлик видео ичида қанча меҳр...

Баъзида ҳар кунлик тугамас ишларимизга шўнғиб ота-онамиз ва яқинларимиздан ҳол-аҳвол сўрашни, дилдан суҳбатлашишни унутиб қўямиз. Юқоридаги видеони кўриб кўзимга беихтиёр ёш келди. Ота-онамни шу заҳотиёқ қучоқлагим келиб кетди. Меҳр инсонга берилган энг гўзал туйғу булса керак.

Инсоннинг қадр-қиммати унинг меҳр оқибати билан баҳоланади. Меҳр - бу маънавий озуқа. Бу туйғу бизни барча яқинларимиз билан боғлаб туради.

Яқинларингиз борида улардан вақтингизни аяманг ва энг яхши нарсалар улашинг!

👉@bahodirahmedoff👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кибербуллинг туфайли аёл-қизлар ўз аккаунтларини ўчиришлари мумкин.

Парда Подкастнинг навбатдаги сонида онлайн зўравонлик ҳақида қизиқ сон чиққан. Ўзбек тилида кўпроқ шунақа контентлар кўпайсин. Подкастни албатта кўриш керак.

https://youtu.be/iMokGfKUhCc?si=8x_yPAZgkWV5HPN5


16 ёшли чўкаётган қиз

Кеча, 27 декабр куни соат 17:10 ларда Бухоро вилоят ФВБга Ромитан тумани «Афросиёб» МФЙ Шифокорлар кўчасидан оқиб ўтувчи «Ҳайработ» каналида одам чўкаётгани тўғрисида хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб боргунга қадар ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ФВБ кичик инспектори оддий аскар Б.Қобилов 16 ёшли фуқарони (аёл) сувдан қутқариб олган.

Ҳозирда қизнинг аҳволи яхшикан. Қандай тушиб кетган каналга маълумот йўқ. Асосийси ҳозир соғ. Б.Қобиловга эса респект!

👉@bahodirahmedoff👈


"Давлат сирлари тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Давлат сирларини учта даражаси белгиланади:

🔹махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;

🔹махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;

🔹махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.

Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.

👉@bahodirahmedoff👈


Advokat Qosimov dan repost
Яқинда ЖИБ Риштон туман судида бир иш кўриб чиқилди. Ишнинг қисқача мазмуни қуйидагича: Мени ҳимоям остидаги фермер хўжалиги иш юритувчисига 2020 йилда “Микрокредитбанк” ва туман ҳокимлиги қуёнчилик комплекси қуриш ҳақида таклиф қилади. Дастлаб у бунга рози бўлмайди, “Мен мол-қўй боққанман, қуён боқишни билмайман, боқдим ҳам дейлик, бизда биров қуён гўшти емаса, уни нима қиламан, қурилишга пулим ҳам йўқ” деб рад жавобини беради.

Биз ўзимиз кредит берамиз, ёрдам берамиз, гўштини ҳам, терисини ҳам оладиган ташкилотлар тузиляпди, ўзимиз сотиб бермиз, сизни ерларингиз яхши жойда, Президент келганда олиб киришга ҳам яхши деб қизиқтиришгандан кейин қуёнчилик коплекси қуришга рози бўлади.

Кредит ажратилади, ҳоким қарори чиқарилади, барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фермер хўжалиги ерининг бир қисмига қуёнчилик комплекси қурилади. Қурилишни боришини туман ҳокими ва сектор бошлиқлари бошчилигида назорат қилиниб, кечасию кундузи ишлаб, икки ойга бормасдан қурилиш тугатилади. Вилоят ҳокими ўзи келиб комплексни очиб беради.

Орадан тўрт йил ўтиб, 2024 йилга келиб, давлат органлари қуёнчилик комплекси фермер хўжалигининг экин ерига қурилиб қолганлигини аниқлаб қолишади (Аслида бу жой экин ери бўлгани ҳам ўта баҳсли). Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилади.
2020 йилдаги тартиб қоидалар бўйича туман ҳокимининг қурилишга рухсат бериш ҳақидаги қарори чиқарилишидан аввал туман ҳокими ўринбосари бошчилигидаги ер танлаш ва ажратиш комиссияси аъзолари бўлган тумандаги 15 та идоралар раҳбарлари томонидан томонидан далолатнома тузилиб тасдиқланган.

Энг қизиғи, қурилиш амалга оширилиши керак бўлган жойни белгиловчи ҳужжатларда ҳам ҳозирда қурилиш амалга оширилган жой кўрсатилган. Фақатгина техник хато туфайли контур рақами нотўғри кўрсатилиб қолган.

Қисқа қилиб айтганда, фермер хўжалиги ҳужжатларда кўрсатилган жойда қуёнчилик комплекси қурган. Агар қурилиш нотўғри жойда амалга оширилган бўлса ва бунинг учун кимдир жавоб бериши керак бўлса, жойни кўрсатиб берганлар ва шу ерга қурилиш қилишга рухсат берганлар жавобгар бўлиши керак.

Шунинг учун мен бу ҳолатда оқлов ҳукми чиқарилса керак, деб умид қилгандим. Бироқ ЖИБ Риштон туман суди судьяси Н.Аюбжонов шундай ҳукм чиқардики, ҳукмни ўқиган одам ҳайратдан ёқа ушламай иложи йўқ.

Шу ҳолатдан ўзим учун бир ҳулоса чиқардим: Бизнинг давлатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқи шу даражада кучсиз ҳимояланганки, тепадан бирон бир топшириқ бўлса, давлатнинг ўзи (сектор раҳбарлари тимсолида) тадбиркорларга урро-ур, тўполон билан ихтиёрий мажбурий бир нарсаларни қилдиради. Шу ишлар учун бир икки йил ўтгандан кейин шу давлатнинг ўзи (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тимсолида) тадбиркорни жавобгарликка тортади.

Тушунишимиз керак, бунақада тадбиркорлик ривожланмайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Юқори инстанция судларига шикоят бериш

Сўнгги пайларда апелляция берсам қайси судга бераман, тафтиш шикоятини қайси судга топширишим керак мазмунидаги саволлар келиб тушмоқда. Агар электрон киритмасангиз, қўлда қоғоз шаклда ариза киритмоқчи бўлсангиз қуйидагиларга эътибор беришингиз керак.

Фуқаролик судлари

▶️ апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикояти (протести) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни қабул қилган судга берилади. Яъни, биринчи инстанция қабул қилган ҳал қилув қарорини устидан шикоят биринчи инстанция судини ўзига олиб борилади. Масалан, Жомбой туманлараро судининг ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти бермоқчисиз. Самарқанд вилояти суди кўрсин, норозиман деяпсиз. Сиз шикоятингизни Жомбой судига келиб беришингиз керак. Чунки "дело" шу ерда сақланади ва агар шикоят бўлмаса архивга топширилади. Шикоят берилса, келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида "дело" билан бирга Самарқанд вилояти судига юборади.
(ФПК 385, 405, 419-6-моддалар)

Иқтисодий судлар

Бу йўналишда ҳам қоидалар шундай.

▶️апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Суд келиб тушган апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикоят (протест)ни 5 кунлик муддатда, иш билан бирга тегишли инстансияга жўнатиши лозим. (ИПК 261,284, 309-моддалари)

Маъмурий судлар

Бу ерда ҳам шундай.

▶️ апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Суд келиб тушган апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикоят (протест)ни 5 кунлик муддатда, иш билан бирга тегишли инстансияга жўнатиши лозим. (МСИЮтК 202, 226, 251-моддалари).

Машнақа гаплар-да қисқаси, яшўрамизда...

Бизнинг каналлар👇
Telegram Instagram


Судьядаги инсонийлик

Судьялар ҳам робот эмас. Улар ҳам бошқалар билан бир хил ҳассос инсон. Тўғри улар қонундаги рамкадан чиқиб кета олмайди. Лекин айрим масалаларда уларда танлов бор. Бекорга қонунда айрим масалалар уларнинг ички ишончига қолдирилмаган.

Масалан, бир киши жиноят қилди. Бу жиноят учун кодекс моддасида 5 хил санкция келтирилмоқда дейлик: жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш... Жазодан бирини танлаш керак бўлганда судьядаги инсонийлик даражаси тилга киради. Балки жиноятни қилган шахс буни билмай қилгандур. Шунчун енгилроқ жазо бериш керакдур? Ёки жиноятчи буни ноинсоний тарзда қилган бўлса, унга қатьийроқ жазо бериш керакдур?

Маьмурий ҳуқуқбузарлик содир этилди. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс мошинини кредитга олганди. Ёлғиз аёл. МЖТК 21-моддаси кам аҳамиятли деб фақат огоҳлантириш билан чеклаш мақсадга мувофиқ бўлар? Ёки кимнингдир ёнидан оз миқдорда гиёҳвандлик моддаси чиқди. Судья жазо сифатида 10 сутка қамоқ берди. Тарбиялансин деди.

Фуқаролик судида муаллиф унинг асарини ўғирлаган шахсни товон пули ундириш учун даъво қилди. Товон пули миқдори 20 баравар БҲМдан 1000 баравар БҲМгача. Қайси критерия билан миқдор белгиланиши келтирилмаган. Бу ерда судьянинг инсонийлик даражаси юзага чиқади. Муаллифнинг олдига келиб бирор марта узр сўрамаганини билиб судья товон пулини баланд қилиб белгилади. Виждонига қулоқ солди...

Қонунларимиз ҳар бир муносабатда ипидан игнасигача тартибга солувчи бўлолмайди. Бунақа қонун яхши қонун ҳам бўлмайди. Маълум жойигача қоидалар ўрнатилади, қолгани судьянинг хоҳиш-иродасининг қамровида.

Шундай экан жамиятдаги энг инсоний, энг виждонли шахслар судьялар бўлиши керак

👉@bahodirahmedoff👈


Бензин-газ масаласида ўйланиб бир нарсани тушундимки соҳани тушуниш учун, кенгроқ масштабда англай олиш учун илм бўлиш керак. Тўғри, бу масалада ҳозирги кунда ҳаммамизнинг фикр юритишимизга, саволлар беришимизга ҳаққимиз бор. Лекин ҳолатга юзаки баҳо бериб кетмаслик керак. "Газ йўқ, ҳаммасини сотишяпти вой дооод" ёки "заправкаларга беришмаяпти жўмракни бураса очилиб кетади" деган гаплар ўта примитив туюлади ва асл ҳолат анча мураккаб деган хулосам бор.

Асановнинг ёзганларига қўшиламан. Тармоқлардаги бақир-чақирларни кўриб фикрни асослантириш етишмаслигини ҳис қиламан. Масалан "таълимда карупсаааа" деб бақириш осон, аммо коррупцияга қарши реал курашиш ўзига хос куч, сабр, ақл талаб қилади. Биз ҳам суд тизимида "адолатсизлик кўўўп" деб бақирмай камчилик кўрсак юридик асослантириб конструктив танқид қилишни афзал кўрамиз.

Бўлмаса, энергетика соҳаси аҳоли учун таъсирчан, триггер нуқта. Ҳайп қиламан деса жуда қулай. Қишни кунида далани ўртасига чиқиб нега бизда свет йўқ, газ йўқ деб видео қилса миллионлаб кўриш, минглаб лайк олади. Лекин бу мен учун залвори йўқ фикр бўлиб қолаверади. Бу масалани таг-томирига етиш эмас. Ҳаттоки Европа энергетик инқироздан азият чекаётганда, ўзи умуман дунёда энергетик ресурслар тақчиллиги кузатилаётганда бу бутун инсоният учун "элга келган тўй" сифатида кўраман. Ресурс чекланган, буёқда эса истеъмол истеъмол истеъмол... Бу жумбоқни ҳал қилиш ҳаммадан ҳам Ҳукуматлар манфаатдор деб ҳисоблайман. Зафарбекнинг фикрларига ҳамфикрман.

Сен бир истеъмолчи сифатида фикрингни билдир деса фикрим оптимистроқ эканлиги рост. Бензинни, дарвозасини олдига ғишт қўйиб "знак" қилиб олган бензинфурушдан олаётганимиз йўқ, хонадондаги газ-свет олдинги даврдек эмас. Қамров ошяпти. Боғча-мактабларда сезиларли ўсиш бор. Йилдан-йилга яна оптималлашиб боришига умидим бор. Вилоятдаги эшигимизга газ-свет йўлиги учун қишда бормаслик ҳозир йўқ. Яшасак кўраверамизда...

👉@bahodirahmedoff👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.