“Дежурний моддалар”
Ғайрат Дўстовга нисбатан чиқарилган маьмурий ҳуқуқбузарлик қарори муҳокамаларга сабаб бўляпти. Унинг учун ёрдамга бел боғлаганлар ҳам чиқмоқда. Албатта бу бир кейс доирасида фуқарога кўмак берилиши, ташлаб қўйилмаслиги яхши. Балки эьтирозлар ортидан Дўстов қўйиб ҳам юборилар, лекин бу муаммо ҳал бўлди дегани эмас. Субъектив ҳолат ҳақида бир фикр айтишга эҳтиёт бўлиш керак, ўрганмай тўлиқ картинани билмай берилган фикр сифатли бўлмайди. Дўстов кейсини биз тўлиқ билмаймиз, видеодан ташқари ҳолатлар ҳам бордир балки. “Дело”даги иш хужжатларини тўлиқ ўрганмай бир нарса дея олмаймиз. Гап бу ерда умумий муаммо ҳақида.
Гап шундаки, МЖТК 183 ва 194-моддалари “дежурний моддалар” сифатида ном чиқарган. Айниқса “183”. Бу ҳақида алоҳида пост ҳам ёзганман. Унинг бир илдизи қонунчиликдаги “майда безорилик” деган аниқ чегаралари йўқ моддага олиб борса, иккинчи илдизи ўз иродаси йўқ судьялар учраб турувчи номустақил суд тизимига етаклайди.
“Майда безорилик” таьрифидаги жамиятдаги юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик нимада акс этиши жуда мавҳум. Бақириб акса урганизниям қайсидир судья майда безорилик деб топиб бериши мумкин. Бу модда доирасида машҳур кейслар бор.
Сурхондарёдаги мактаб ўқитувчиси “милтиғингиз бўлса отиб ташланг” деган гаплари билан вилоят ҳокимига эьтироз қилгани ортидан МЖТК 183 ва 194-моддалар билан айбланган ҳамда 10 суткага қамалганди.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳам айни шу моддалар билан айбланиб унга 15 сутка қамоқ жазоси берилганди. Кейинроқ апелляцияда жазо жаримага ўзгартирилган.
Қашқадарёда блогер Капитан Каримов жудаям тушунарсиз сабаб билан юқоридаги моддалар билан айбдор деб топилганди.
Бир кулгили кейсда ҳаттоки ўз дўстига “ишимга аралашма” дегани учун шахс МЖТК 183-модда билан айбли деб топилиб 7 суткага қамалиб кетган.
Бу модда тўғри юридик механизмга келтирилмас экан ҳали кўп олдимиздан чиқади.
👉@bahodirahmedoff👈