Муқобил энергия билан келажагимиз яхши бўладими?
Яқинда ижтимоий тармоқларда хонадонларда овқат пиширишда табиий газдан электр энергиясига ўтиш зарурлиги ҳақидаги гаплар тарқалганди. Бу эса жамиятда турли мунозараларга сабаб бўлди. Экологик партия аъзоси Ойбек Раҳимов ҳам бу масалага муносабат билдирар экан, газ ва бошқа табиий ресурсларнинг чекланганини инобатга олиб, қайта тикланувчи энергияга ўтиш зарурлигини айтибди.
Раҳимовнинг фикрича, муқобил энергия экологик муаммоларни ҳал қилиш ва энергия таъминотида барқарорликка эришишда муҳим. Унга кўра, Ўзбекистонда 2030 йилгача “яшил” энергия улушини 50 фоизга ошириш режалаштирилган, бу эса нафақат атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, балки иқтисодиётга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Масалан, БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида кўплаб давлатлар муқобил энергия манбаларига ўтяпти. Ўзбекистон ҳам бу йўналишда фаол ҳаракат қилиб, шамол, қуёш ва сувдан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши анча фойдали бўлади.
👉@bahodirahmedoff👈