Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Наманган шаҳар ҳокимлигининг
Расмий телеграм канали:
Мурожаатлар учун: t.me/namangancitygov_bot
Web-sayt: www.namangancity.uz
Facebook: www.facebook.com/namangangov.uz
Instagram: https://www.instagram.com/namanganshaharhokimligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Наманганда гуллар сеҳри бошланади!

25-майдан 29-июнгача — 64-Халқаро Гуллар Фестивали!

Концертлар, модалар ҳафталиги, гастротурлар ва кўргазмалар!

Баҳор нафаси ва қувончли дамлар сизни кутмоқда!

Наманганда учрашгунча!

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun


🌤 ⛅️☀️Наманганда 20 апрель куни 21 даражагача илиқ бўлади.

Ўзгидромет 20 апрель, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.   

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.


2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 сонли қарори ижроси юзасидан Наманган вилоятида амалга оширилган ишлар бўйича тахлилий йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова ҳамда маҳаллий ҳокимият ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Президент қарори ижроси бўйича вилоятдаги аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий фаоллигини ошириш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар таҳлил қилиниб, Шунингдек, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг таълим олиш ва касб танлашдаги имкониятларини кенгайтириш, тиббиёт ва ижтимоий хизматлар соҳасидаги ишлар кўриб чиқилди.

Мукаррам Нурматова ўз чиқишида ушбу йўналишларда амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
У Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг асосий мақсади аёлларга нисбатан инқилобий ўзгаришларни амалга ошириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожига ҳисса қўшишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Йиғилишда давомида, ҳар бир туман ва шаҳарда оила ва хотин-қизлар билан ишлашдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинди. Маҳаллий органларга аёллар учун ихтисослашган марказлар, хизматлар ва кўмак дастурларини ташкил этиш, уларга тез ва самарали ёрдам кўрсатиш муҳимлигини қайд этди.

Шунингдек, аёлларнинг жамиятдаги роли ва ўрнини яхшилаш учун биргаликда ишлашга масъул раҳбарларнинг янги ташаббусларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президентнинг Андижон вилоятига амалга оширган сафари тафсилотлари, ташрифнинг энг самимий ва ҳаяжонли дамлари;
- Ўзбекистон етакчисининг буюк аждодимиз Бобурнинг хотирасини абадийлаштиришга хизмат қиладиган улкан ташаббуси.


Кўрсатувни бугун, 19 апрель куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 20 апрель куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X


Тадбиркор ва касаначи аёллар билан учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–103-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида навбатдаги амалий учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари М.Нурматова раҳбарлигида ўтказилган учрашувда вилоятдаги етакчи тадбиркор ва касаначи аёллар иштирок этди. Тадбир давомида тадбиркор ва касаначи аёлларнинг мавжуд муаммолари тингланди, уларнинг ечими юзасидан масъул идора ва ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.

Учрашувда 12 нафар лидер тадбиркор аёлнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва назоратга олинди. Шу билан бирга, тадбирда иштирок этган ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди ҳамда уларга амалий тушунтиришлар берилди.

Мазкур учрашув хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этишда муҳим қадам бўлди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Namangan shahrida probatsiya hisobida bo‘lgan shaxslar bilan uchrashuv o‘tkazildi

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati

Websayt| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube


🔰 Айрим тадбиркорларга солиқ маъмурчилигида
енгилликлар берилади

“Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) қабул қилинди.


📃 Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

✅ Шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.

Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:

◾️I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;

◾️II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.

💸 2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.


#Online

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит ва сифатли хизмат — асосий мақсад


Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш ва фуқароларга сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Шу мақсадда маҳалла еттиликлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда улар учун муносиб иш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ҳудудларни ўрганиш жараёнида “Илғор” маҳалласида бўлди. Ушбу маҳалладаги бўш турган бинолар ҳолати кўздан кечирилди ва уларни мақсадли фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳар ҳокими, айниқса, фаолияти тўхтатган ва узоқ йиллар давомида бўш турган масжид биносини қайта обод этиш орқали уни маҳалла фуқароларига хизмат қилувчи марказга айлантириш мумкинлигини таъкидлади. Бу бинода маҳалла еттилиги ходимлари учун замонавий ва қулай иш жойлари ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, ҳоким маҳалладаги қўшимча бўш турган майдонлардан самарали фойдаланиш, хусусан, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятлари ҳақида ҳам фикр билдирди. Бу эса маҳаллада иш ўринлари яратиш ва аҳолининг даромадини оширишга хизмат қилади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.