2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 сонли қарори ижроси юзасидан Наманган вилоятида амалга оширилган ишлар бўйича тахлилий йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова ҳамда маҳаллий ҳокимият ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Президент қарори ижроси бўйича вилоятдаги аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий фаоллигини ошириш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар таҳлил қилиниб, Шунингдек, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг таълим олиш ва касб танлашдаги имкониятларини кенгайтириш, тиббиёт ва ижтимоий хизматлар соҳасидаги ишлар кўриб чиқилди.
Мукаррам Нурматова ўз чиқишида ушбу йўналишларда амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
У Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг асосий мақсади аёлларга нисбатан инқилобий ўзгаришларни амалга ошириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожига ҳисса қўшишдан иборат эканлигини таъкидлади.
Йиғилишда давомида, ҳар бир туман ва шаҳарда оила ва хотин-қизлар билан ишлашдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинди. Маҳаллий органларга аёллар учун ихтисослашган марказлар, хизматлар ва кўмак дастурларини ташкил этиш, уларга тез ва самарали ёрдам кўрсатиш муҳимлигини қайд этди.
Шунингдек, аёлларнинг жамиятдаги роли ва ўрнини яхшилаш учун биргаликда ишлашга масъул раҳбарларнинг янги ташаббусларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
✅Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube
💻Murojaat uchun