Andijon viloyati Prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Andijon viloyati Prokuraturasining rasmiy kanali

👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100091888294643&mibextid=ZbWKwL
👉 https://www.instagram.com/andijonprokuraturasi?igsh=MTB3ZWRyejgxdmJvMQ==

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бўстон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Андижон туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 126 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 67 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 59 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Андижон вилояти Миллий гвардия бошқармасида ва Андижон шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлимида ўрганишлар олиб борилди.

Жараён Миллий гвардиянинг Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисмларидан бирида давом этди.

Ўрганишлар давомида ҳарбий хизматни ўташ учун яратилган шароитлар, навбатчи ва тезкор гуруҳлар, техникалар шайлиги ҳамда фаолиятга доир масалаларга эътибор қаратилди.

Ўрганиш якунлари бўйича, шунингдек, энергия тежамкорлиги, “Яшил макон” лойиҳаси, ҳарбийлар ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимояси, ёшларни ватанпарварлик ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Аснода ҳарбий хизматчилар билан мулоқотлар ўтказилиб, 2024 йил 29 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти етказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижон шаҳрида атроф-муҳитни муҳофазасига оид қонунбузарликларни аниқлаш ва уларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижон вилоятида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида истеъмолчиларга энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш, ресурсларни иқтисод қилиш, талон-торож қилиш ҳолатларини фош этиш, тежамкор қурилмалар ўрнатиш, ҳисобланган моддий зарарларни ундириш ҳамда қурилиш соҳасига оид давлат дастурларини ижро этилиши аҳволига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, ИИБ, Департамент, Солиқ, Божхона, “Энергоинспекция”, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Энергосавдо” АЖ ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ҳамда қурилиш соҳасидаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 

Йиғилишда, йирик ҳолатларни фош этиш етарли даражада ташкил этилмаётганлиги, таъминот корхоналарига эса қуёш панель, реактив, гелиоколлектор ва бошқа тежамкор қурилмалар ўрнатиш ишлари талаб ўрнатилмаётганлиги танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, қурилишга оид давлат дастурларини ижроси бўйича 2024 йилда объектларда амалага оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларида йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, буюртмачи ва пудратчилар ўртасидаги муаммоллар бартараф этилиши таъминланди.  
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 7-февраль куни соат 14-00 да Андижон туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Андижон тумани, Жевачи МФЙ, Жасорат кўчасида жойлашган Қўқон университети филиали биноси.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Андижон вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорлари қонунийлиги ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, Бош прокуратура томонидан Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 10.12.2024 йилдаги ва Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг 23.12.2024 йилдаги қарорларига нисбатан тафтиш тартибида протест келтирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 60 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолиятига қонуний тус берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари Нурбек Халимов маълум қилди.

✅Тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ 190 та жиноятга барҳам берилди.

✅Солиқ ҳуқуқбузарлиги тўғрисида тадбиркорларни хабардор қилиш ҳамда профилактика чоралари орқали жиноят ишлари қўзғатмасдан 15,3 млрд сўм солиқларнинг ихтиёрий равишда давлат бюджетига тўланиши таъминланди.

✅Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш борасида кўрилган чоралар натижасида тамакининг ноқонуний айланмаси 22 фоиздан 9 фоизга, алкоголнинг яширин айланмаси 35 фоиздан 18 фоизга қисқарди.

✅Натижада, биргина тамакининг акциз солиғи тушуми 31 фоизга ошди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Bosh prokuratura dan repost
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Олтинкўл туманининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди.

Дастлаб, масъуллар туманнинг "Далварзин" маҳалласидаги Гулчилик марказига бориб, олиб борилаётган қурилиш ишлари, қуёш панеллар ўрнатиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишишди.

Сўнгра, "Садда" маҳалласидаги чарм пояфзал ишлаб чиқариш ва "Уйғур" маҳалласидаги мебель ишлаб чиқариш саноат зоналарига борилиб, ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларининг масканлари, уларнинг фаолияти, ҳудуднинг инфратузилмаси ва ободонлаштириш ишлари билан танишилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, яшил иқтисодиётга ўтиш мақсадида қуёш панеллари ўрнатиш ишларини жадаллаштириш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.