Andijon viloyati Prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Andijon viloyati Prokuraturasining rasmiy kanali

👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100091888294643&mibextid=ZbWKwL
👉 https://www.instagram.com/andijonprokuraturasi?igsh=MTB3ZWRyejgxdmJvMQ==

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида айни пайтда долзарб бўлиб турган қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, қуёш панеллари ўрнатиш, энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини фош этиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Унда, қиш мавсумида объектлар ва кўп қаватли уйларни барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларга кўмир ҳамда энергия ресурсларини самарали етказиб берилишини таъминлаш мақсадида вилоят ва туман (шаҳар) ИИБларнинг маъмурий биноларида ҳокимлар раҳбарлигида “куз-қиш иш штаби” ташкил этилганлиги қайд этилган.

Мазкур штабларга ҳокимият вакиллари, прокуратура ходимлари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгаз таъминот” АЖ, “Энергосавдо” АЖ, “Кўмир таъминот” АЖ, “Фавқулодда вазиятлар бўлими”, “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги” вилоят бошқармалари ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларидан иборат 14 нафардан масъуллар бириктирилди.

Шу кунга қадар штабнинг ишонч телефони ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали жами 232 та мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг 205 таси ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Йиғилиш якунида, масъулларга иқтисод қилиш борасида тасдиқланган тадбирлар ижросини таъминлаш, энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, энерготежамкорлик, реактив компенсация қилиш қурилмаларини ўрнатиш ҳамда қиш мавсумига тайёргарлик кўрилиши устидан кунлик назоратни кучайтириш борасида тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида спортнинг кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” Андижон вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Марҳамат туманида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, туман ҳудудида қурилаётган лойиҳа қиймати 8,8 млн. АҚШ доллар ва йиллик қуввати 19,4 миллион кВт. бўлган “Мингтепа гидро энергия” станциясининг қурилиш ишлари ва фаолияти билан танишилди.

Ушбу станциянинг қурилиши натижасида тумандаги "Роҳат", "Қорабоғич", "Чилон", "Шаҳристон", "Мингтепа" ва "Дукчи Эшон" маҳаллаларидаги 16 мингдан ортиқ хонадонларга узлуксиз электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.

Бундан ташқари, "Қорабоғич" маҳалласида жойлашган “Мингтепа” чегара постида аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда таълим муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш, жорий йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилишини муддатида  якунлаш ҳамда таълим муассасаларини қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Bosh prokuratura dan repost
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Андижон туманида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, туман ҳудудидаги Қорадарё устидан ўтган коммуникация кўпригини қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда таълим муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш, жорий йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилишини муддатида  якунлаш ҳамда таълим муассасаларини қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Хўжаобод туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 68 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатлардан 35 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 33 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижон вилояти Балиқчи туманида оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш масаласи

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Қўрғонтепа туманида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан Қўрғонтепа тумани "Соҳибқирон" маҳалласида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди.

Сўнгра, “Ёшлар маънавият ва маданият маскани” лойиҳаси ва амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳамда таълим муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Ўрганишда, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш, жорий йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилишини муддатида  якунлаш ҳамда таълим муассасаларини қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Facebook | Veb-sayt


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида энергия сарфини камайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Facebook | Veb-sayt


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 1-ноябрь куни соат 14-00 да  Хўжаобод туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Хўжаобод тумани, Мастаҳкам маҳалласи ҳудудида жойлашган “Файз-М” текстил корхонаси биносида.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.