🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


☪️"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди
@abubakrsiddiqjomemasjidi
"Андижон вилояти"
✓"Пахтаобод тумани"
✓ Савол ва жавоблар учун
Масжид имом хатиби:
Юнусов Дилшодбек домла
@savollaruchun111
http://www.instagram.com/dilshodbek_domla

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


қоладими ѐки хотамтойлигимиз шу қадар кучайиб кетганми? Аслида бунинг ортида риѐ туради:
“Одамлар менинг кимлигимни кўриб қўйсин!”, “Тўйимнинг довриғи етти маҳаллага достон бўлсин!”
қабиладаги орзу-ҳаваслар шундай исрофгарчиликка сабаб бўлмоқда.
Энг ѐмони, қўли калта одамлар ҳам “Бировдан кам жойим борми?!” деб, қарз-қавола қилиб
бўлсаям тўйини дабдаба билан ўтказишга уринмоқда. Бунинг отини хўжакўрсинлик дейдилар. Мана
шунақа риѐкорлик натижасида тўйдан кейин жуда кўп одамлар ҳоли танг бўлиб, бўйнигача қарзга
ботиб қолмоқда. Оқибатда ҳаѐти заҳарга айланмоқда. Бир кунлик орзу-ҳавасни деб шунча
оворагарчилик, асаббузарлик, етмаганига гуноҳга ботиш кимга керак?!
Айрим одамлар бева-бечораларга уч-тўрт сўм садақа беради-да, масжид имоми олдига бориб:
“Қорака, шуни одамлага маълим қип қўйин!” дейди. Агар унинг бажарган ишини кўпчиликка
айтмасангиз, хафаям бўлади...
Эҳсон бобида ҳам кўп риѐкорлик қилинади. Масалан, онаси тириклигида битта рўмол ѐки кўйлак
олиб бермаган “ўғил”, онаси ўлганидан кейин қабри устига фалон пулли мармар тош қўйдиради.
Отасига маҳси олиб бермаган “фарзанд”, унинг вафотидан кейин дошқозонда юз килолаб ош дамлатиб
халққа ош беради. Бу ҳам риѐкорликнинг бир кўриниши. Чунки шунча яхшилик ота-она ҳаѐтлигида
қилинмаяпти, ўтганларидан кейин одамлар кўрсин-билсин учун қилиняпти. Агар тириклик чоғларида
иккита иссиқ нон билан тансиқроқ таом олиб келиб, “Ота (ѐки она), мана буни еб олинглар!” деб
кўнгилларини олса-ку, уларнинг дуоси билан икки дунѐ саодатига эришарди...
Яхшилик қилган одамдан камдан-кам яхшилик қайтади. Аллоҳ бу яхшиликларни бошқалар
орқали қайтаради ѐки мукофотини охиратда беради. Бир кишига яхшилик қилганингизни одамлар
билса билар, билмаса йўқ. Муҳими Аллоҳ кўриб турибди. Аллоҳ мана шу эзгу ишингизни ўн баравар
қилиб қайтаради. Шунинг учун “Мен фисабилиллоҳ яхшилик қилувдим, ажр-савобини Ўзинг бер,
Парвардигорим”, десангиз, Аллоҳ таоло савобларини сиз ўйламаган жойдан етказади.
Ҳадиси шарифда айтилишича, эзгу ишларни холис ниятда қилган мўминлар қиѐмат куни
мукофот олганларида, Аллоҳ риѐкорларга: “Дунѐда ким учун риѐ қилган бўлсангиз, ана ўшаларнинг
олдига боринг. Қаранг-чи, улар сизга мукофот берармиканлар?!” деб айтар экан 298 .
Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай деган: “Риѐкорнинг учта аломати бор: ѐлғиз
қолганда дангасалик қилади, одамлар орасида серғайрат бўлади, одамлар мақтаган ишни кўпайтиради,
қоралаган ишни камайтиради 299 ”.
Биз яхшиликни ким учун қиляпмиз? Одамлар кўриши, эшитиши учунми ѐки Аллоҳ розилиги
учун? Аллоҳ учун қилаѐтган бўлсак, одамлар билиши шартмас. Аллоҳ ким нима қилаѐтганини кўриб
турибди. Охиратда бизга ажр-мукофотни одамлар эмас, Аллоҳ беради. Шундай экан, бирон эзгу иш
бажараѐтганда ниятни холис қилсак, охиратда юзимиз ѐруғ бўлади. Сирлар очиладиган кунда ким
аслида кимлиги маълум бўлади. 294 Ҳоким, Байҳақий, Ибн Абу Дунѐ, Ибн Мардавайҳ ривоят қилган.


ҚУРЪОН – РИЁНИНГ ДАВОСИ

Қуръон бизни холисликка ундайди, Ёлғиз Аллоҳ розилиги учун амал қилишга чақиради, риѐдан
қайтаради. Каҳф сурасининг сўнгги оятида шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Ҳеч
шак-шубҳасиз, мен ҳам сизлар каби бир одамман. Менга Тангрингиз Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи
экани ваҳий этилмоқда. Шундай экан, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у
ҳолда яхши амал қилсин, Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (Унга) шерик
қилмасин!” (Каҳф сураси, 110-оят).
Яъни: Эй Муҳаммад! Сизнинг пайғамбарлигингизни тан олмаѐтган анави мушрикларга айтинг:
– Мен сизларга ўхшаган одамман, Аллоҳ ваҳий қилган нарсаларнигина биламан, ғайбни
билмайман. Сизларни даъват этаѐтганим Парвардигорингиз Аллоҳ Ёлғиздир. Унинг шериги йўқ.
Шундай экан, ким савоб умидида бўлса, ибодатни Ёлғиз Аллоҳ розилиги учун қилсин!
Ҳар қандай амал Аллоҳ ризоси учун қилинса, шариат талабига мувофиқ бўлса, мақбулдир. Риѐ,
бидъат-хурофот аралашган амални Аллоҳ рад этади.
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу айтади: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
даврларида риѐни кичик ширк деб билардик 294 ”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кимда-ким риѐ учун
(хўжакўрсинга) намоз ўқиса, аниқ ширк келтирибди! Кимда-ким риѐ учун рўза тутса, аниқ ширк
келтирибди! Ким риѐ қилиб садақа берса, аниқ ширк келтирибди 295 ”.
Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Мендан кейин умматим учун ширкдан, махфий шаҳватдан қўрқаман, – дедилар. Шунда
сўралди:
– Ё Расулуллоҳ! Сиздан кейин умматингиз ширк келтирадими?
– Йўқ, улар қуѐшга, ойга ѐки тошга сиғинишмайди, амалларини одамларга кўз-кўз қилишади.
– Ё Расулуллоҳ, махфий шаҳват нима?
– Рўзадор киши нафси тусаган нарсани кўриб қолганда рўзасини бузиб, ҳирсини қондириши 296 .
Шундай одамлар бор, ибодати билан – ҳажга бориб келгани, намоз ўқиши, Қуръон хатм қилиши
билан мақтанади, “Мен зўрман, ҳаммадан тақволиман”, деб ўйлайди. Тили билан айтмаса ҳам, ўзини
тутишидан шундоқ билиниб туради...
Инсон танаси тетик бўлиши учун таом ейди, ичимлик ичади. Ибодат ҳам шундай. Ибодат қилсак,
руҳимиз тетик бўлади, қалбимиз озуқа олади. Ибодатни бировга кўрсатиш учун бажарилмайди. Шу
билан “Мартабам сеникидан юқори” деб юбориш бўлмайди. Ҳеч қайсимиз билмаймиз: ибодатларимиз
қабул бўляптими-йўқми? Аллоҳ билади. Аллоҳ қалби пок, нияти холис бандасининг ибодатини қабул
қилади. Хўжакўрсинга бажарилган амал рад этилади.
Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга,
охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб берган садақаларингизни миннат ва озор билан
йўққа чиқарманг! Зеро, (риѐкорнинг) мисоли худди устини чанг-тўзон қоплаб олган силлиқ
тошга ўхшайди. Унга шаррос ѐмғир текканда, (устидаги ғуборни ювиб тушириб) силлиқ
тошлигича қолдирган. Улар топган дунѐларида ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Аллоҳ
кофирларни ҳидоят қилмайди” (Бақара сураси, 264-оят).
Хўжакўрсинга амал қилаѐтганларнинг асл қиѐфасини одамлар билмаслиги, амалини холис ибодат
деб ўйлаши ҳам мумкин. Одамларни алдаб, сохта обрў орттириш мумкиндир. Лекин Аллоҳ ҳаммасини
кўриб-билиб туради.
Агар тошнинг устини чанг қоплаб олса, одамлар кўзига серҳосил тупроқдек кўринади. Бироқ
ѐмғир ѐғиши билан унинг асл қиѐфаси маълум бўлади. Силлиқ тош устида гиѐҳ ўсмаслиги ҳаммага
аѐн. Худди шунга ўхшаб риѐкорнинг бир қарашда чиройли кўринган амали (холисаллиллоҳ бўлмагани
учун) қиѐмат куни ҳеч қандай самара бермайди. У қилган амалига ажр-савоб олмайди 297 .
Шу ўринда тўй-ҳашамлардаги исрофгарчилик, кимўзарга ўйнаш ҳақида ҳам икки оғиз тўхталиб
ўтсак. Бугунги кунда тўйларда риѐкорлик жуда авжига чиққан. Борлар борича қиляпти. Кўр-кўрона
ўзга миллат вакилларига тақлидан турли бидъат-хурофотлар ўйлаб топилмоқда. Бундай олиб қарасак,
шу қадар дабдабали тўйлар қилишдан мақсад нима: моддий ҳашамат билан ѐшлар бахтли бўлиб


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёшларимизга миллатпарварлик ва ватанпарварликни ўргатайлик!

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬ҲЕЧ БИР НАРСА БЕКОРГА ЯРАТИЛМАГАН

🎙Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   20. 02.2025-й (Февраль ойи )
.20.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 16:10
🕌 Шом       - 18:00
🕌 Хуфтон   - 19:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:20
⏰ Шом       -- 18:00
⏰ Хуфтон   -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

Умр – беқиѐс фурсат. Унинг ҳар соатида олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ана шу
яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб,
ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам
бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга
эришишимиз мумкин. Масалан, ҳар куни Қуръондан бир оят ѐдлаган киши 17 йилу 7 ойу 9 кунда
ҳофизи Калом бўлади. Агар оятлар сони кўпайса, ѐдлаш муддати қисқариб боради. Жумладан:
Ҳар куни икки оятдан ѐдланса, 8 йилу 9 ойу 17 кунда;
Уч оятда ѐдланса, 5 йилу 10 ойу 13 кунда;
Тўрт оятда ѐдланса, 4 йилу 4 ойу 24 кунда;
Беш оятдан ѐдланса, 3 йилу 6 ойу 7 кунда;
Олти оятдан ѐдланса, 2 йилу 11 ойу 4 кунда;
Етти оятдан ѐдланса, 2 йилу 6 ойу 3 кунда;
Саккиз оятдан ѐдланса, 2 йилу 2 ойу 12 кунда;
Тўққиз оятдан ѐдланса, 1 йилу 11 ойу 12 кунда;
Ўн оятдан ѐдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.
Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан:
Ҳар куни ярим бетдан ѐдланса, 3 йилу 4 ойу 24 кунда;
Бир бетдан ѐдланса, 1 йилу 8 ойу 12 кунда;
Икки бетдан ѐдланса, 10 ойу 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ѐдлаш мумкин.
Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун турки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга
барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин


Muslimun.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ПЕШҚАДАМЛАР
🌙 УММАТ ФАҚИҲИ

🎙Нўъмонхон Яҳёхон,
Тошкент ислом институти талабаси


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   19. 02.2025-й (Февраль ойи )
.19.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 16:10
🕌 Шом       - 18:00
🕌 Хуфтон   - 19:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:20
⏰ Шом       -- 18:00
⏰ Хуфтон   -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Қалб поклиги


Таҳорати баданнинг учинчи қисми- қалб таҳоратига оид ҳадислар:
Қалбда хасад, кибр, риё, гина, ужуб (ўз қилган яхдш амалларидан ғурурланиб унга суяниб қолиш), узун орзу муҳаббати, ҳирс, миннат каби касалликларнинг 20дан ортиқ хилини уламоларимиз ўз китобларида баён қилганлар. Булар қалбда пайдо бўлса, уни амалда қилишдан ўзини тия олган ва ўрнига яхшилик қилган инсон савоб топади. Аввало, Аллоҳ сақласин, лекин баъзиларини амалда қилиб қўйса, барча аввалги қилган солиҳ амалларини йўқ қилиб, азобга қолади.
Бу касалликларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида баён қилган.
Ҳасад:
1. Муҳаммад . соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Душманлик ва ҳасад яхшиликларни ёнғин ўтинни егандек ейди”.
2. Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқдур. Ҳасад ҳасад қилувчи кишига 5та нарсани олиб келади. Бу 5 азоб ҳасад қилинган кишига етмасдан ҳасад қилувчи кишига етади.1. Ғами узилмайди.2.Мусибат олади,унга ажр келмайди.З. Ёмонликни олиб келади. У билан мақганилмайди.4. Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади.5. Унга тавфиқ эшиги ёпилади.
3. Уч кшшшинг: ҳаром еювчи,кўп ғийбат қилувчи қалбида мусулмонларга адовати ва ҳасади бўлган кишининг дуоси қабул бўлмайди.
4. Кибр (ўзини катта олиш):1. Қиёмат кунида мутакаббирлар одам суратидаги майда чумоли ҳолатида келтирилади. Уларни хорлик ҳар томонлама ўраб олади. Оловлардан бўлган дўзахга йўналтирилади, ҳамда дўзах ахлидан сиқилган сув билан суғорилади.
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кимсага қиёмат кунида Аллоҳ таоло гапирмайди ва уларга қарамайди, уларга қаттиқ аламли азоб бўлади: 1. Зино қилувчи кекса киши. 2. Ёлғончи подшоқ.3. Кибрли фақир”.
Яна шу кишидан ҳадиси қудсий Аллоҳ таоло айтади: “Улуғлик изоримдур, кибрлик ридоимдур. Ким бу иккисининг устида мен билан тортишса, уни ёниб турган жаҳаннамга киритаман”.
5. Гина : Анас ибн Моликдан: 5 кишининг намози қабул бўлмайди. 1. Эрини ғазабини олган хотиннинг. 2. Хўжайинидан қочган қулнинг. 3. Биродарига 3 кундан ортиқ гапирмай аразлашиб гапирмай юрганнинг (гина). 4. Давомли ароқ ичувчи. 5. Қавми ёқтирмаган имом.
6. Риё : “Маъун” сураси 4-5-6 оятлар. “Намоз ўқувчи намозхонларга вайл бўлсин. Улар риёкорлардур” (Риё - бу эл кўрсин).
“Бас кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парварднгорига ибодат қилишда хеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Кахф 110)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ таборака ва таоло айтди:“Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Ким бир амал қилсаю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман”, дедилар”.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллохдан Жуббул Ҳазандан сақланишликни сўранглар”, дедилар. Одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?” дейишди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жуббул Ҳазан, жаханнамдаги бир водий бўлиб, унда жаханнам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта панох сўрайдилар”, дедилар. Одамлар “Эй Аллоҳни Расули, унга кимлар кирадилар”, дейишди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амаллари ила риё қилувчи қорилар” — дедилар”.
Қуръонни Аллоҳ таоло учун эмас, одамлар мақтови учун, фалончи яхши қори, Қуръонни яхши ўқийди, ундоқ қилади, бундоқ қилади дейишлари учун ўқийдиган қорилар илми риёкорлик хисобланиб, оқибати оғир бўлар экан. Нафақат илмда бошқа ишларимизда, ибодатларимизда ихлос, ният, илм бўлмаса, яъни Аллоҳ таолони ризолиги учун бўлмаса, охир-оқибат охиратда биз учун яхшилик йўқдир! Кишининг қилаётган амаллари бериё бўлиши учун қўрқувчи қалб, бақувват иймон ва иймони қувват оладиган нафли илм зарурдир. Нафли илм эса Қуръон ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тутган йўлларидир.


Сизлардан бирингиз Раббисидан бирор нарса сўраса ва ўша сўраган нарсаси ижобат бўлганини билса, «Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус соли­ҳат», яъни, «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, У берган неъматлар сабабли солиҳ нарсалар мукаммал бўлади», деб айтсин. Агар сўраган нарсаси кечиктирилса, «Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳол», яъни, «Аллоҳга барча ҳолатларда ҳамд бўлсин», деб айтсин. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.




🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   18. 02.2025-й (Февраль ойи )
.18.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 16:10
🕌 Шом       - 18:00
🕌 Хуфтон   - 19:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:20
⏰ Шом       -- 18:00
⏰ Хуфтон   -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Субханаллоҳ! субханаллоҳ!
Сувинг билан ювдим юзимни,
Лаа илаҳа иллаллоҳ, иллаллоҳ,
Паноҳингда асрагин бизни.

УлМуҳаммад Мустафога
Кўрсат юзимни.
Лаа илаҳа илаллоҳга
Келтир сўзимни.

Нур йймон нури бирла
Нурли қилгин қалбимни.
Ҳамд,зикр, шукрингга
Мойил қилгин талимни.

Нурли ислом йўлида
Собит қйл қадамимни.
Ақийда ва суннатга
Мувофиқ қил ўмримни

Яхшиларга ёндоштир,
Ёмонлардан адаштир.
Севгинг билан завқлантир,
Назаргоҳинг қалбимни

Ўзингга йўлиқишлик
Шавқини бергин Роббим.
Жамолингга боқишлик
Лаззатин бергин Роббим.

Оиша қулинг қалбини
Ўтган умри доғлайди.
Қолган қисқа умрига
Раҳм айла ,ё Роббим.

Доим яхши ишларга
Кўшгин Сен насибамни.
Бу яхши иш ортидан
Авф қилгин гуноҳимни.

Охирги нафасгача
Қоим қил намозимни,
Ҳар намознинг сўнггидан
Қабул қилгин розимни.

Нутқимни зикр айла,
Сукутимни -ибодат,
Назаримни -тафаккур,
Хулқимни Қуръон айла.

Эртамни бу кунимдан
Зиёда айла, Роббим.
Сабрдек неъматингни
Ҳамроҳ айла ,ё Роббим.

Ўттувчи бу дунёдан
Хазар қилдир ,ё Роббим.
Ҳар дақиқа соатим
Ғанимат билдир ,ё Роббим.

Лаа илааҳа иллаллохда
Ўтгаз қолган умримни
Лаа илаақа иллаллоҳда
Қабиз қилгин жонимни

Лаа илаҳал ъаламийн
Ва йаа ҳойрон насирин,
Таваффани муслиман
Ва алҳиқни биссолиҳин
@abubakrsiddiqjomemasjidi


Гўдакнинг осмондан келган сутдан озуқа олиши

Муҳаммад ибн Собит ибн Қайс ибн Шаммос Ансорий ривоят қилишича, унинг отаси Собит ибн Қайс аёли Жамила бинти Абдуллоҳ ибн Убай билан Муҳаммадга ҳомиладорлиги вақтида ажралиб кетишган экан.
Онаси уни туғгач, эмизмайман, деб қасам ичибди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни чақиртириб, янги дунёга келган фарзанд оғзига туфладилар ва Ажва хурмоси билан танглайини кўтариб, Муҳаммад деб исм қўйдилар ва “Аллоҳ таоло унинг ризқини берувчидир”, дедилар.
(Собит ибн Қайс айтади:) «Биринчи, иккинчи ва учинчи кунлари ҳам келдим. Бир араб аёл Собит ибн Қайс ҳақида сўраётган экан.
Унга “Ундан нима истайсан? Мана мен Собитман”, дедим.
У аёл: “Мен бу кеча тушимда Собитнинг Муҳаммад исмли боласини эмизаётган эканман”, деди.
Мен Собитман, мана бу эса ўғлим Муҳаммад.
Аёлнинг камзулидан сутнинг сизиб чиққани билиниб турарди». (Байҳақий ривояти).


Бешта муҳим хислат

Мужоҳид айтади: «Ибн Аббоснинг шундай деганини эшитдим: Бешта хислат борки, улар мен учун кўп нарсаларни вақф этишдан ҳам суюклироқ:
1. сенга аҳамиятсиз бўлган, бекорчи гапдан тийил, чунки у ортиқча. Боз устига, унинг устингга тушадиган ёмонлигидан сақлангувчи ҳам эмассан;
2. то ўрни эмас экан, аҳамияти бор гапни ҳам гапирма. Зеро, қанча гапирувчилар борки, айтаётгани муҳим бўлса ҳам ўрнида айтилмаётгани учун қийин аҳволда қолишган;
3. ҳалим одам билан ва аҳмоқ билан тортишма. Чунки ҳалим киши сени ёмон кўриб қолади, аҳмоқ эса озор етказади;
4. биродаринг сени қайси сўзлар билан ёдга олишини ёқтирсанг, сен ҳам уни ўзи йўқлигида шундай сўзлар билан эсга ол. У сенга нисбатан кечиримли бўлишини хоҳлаганингдек, унга нисбатан кечиримли бўл. Биродаринг сенга қандай муомала қилишини хуш кўрсанг, сен ҳам унга шундай муомалада бўл;
5. эҳсон билан мукофотланишини, эҳтиром билан қабул қилинишини билган кишининг амалини қил».


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 ОҒИР СИНОВ (2-қисм)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   17. 02.2025-й (Февраль ойи )
.17.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 16:10
🕌 Шом       - 18:00
🕌 Хуфтон   - 19:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:20
⏰ Шом       -- 18:00
⏰ Хуфтон   -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Кейин мактабга бориб, олти-етти ѐшимда Қуръонни ѐд олдим. Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган
бўлдим. Ейдиган таомим арпа нони бўлди. Ундан кейин кечалари бедор бўлиб, ибодат билан
ўтказишга одатландим.
Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса боланинг руҳий тарбиясига ѐшликдан аҳамият
бериш қанчалик муҳим эканини кўрсатади 143 .
Қуръонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай хитоб қилинган: “(Аллоҳ)
Сизни ўзингиз (намоз учун) тураѐтган вақтингизда ҳам, сажда қилувчилар орасида (имом
бўлганингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаѐтганингизда ҳам кўриб туради.
Шак-шубҳасиз, У Эшитувчи, Билувчи Зотдир” (Шуаро сураси, 218-220-оятлар).
Аллоҳ кўриб турганини ҳис этган инсон солиҳ амални ожиз бандалар учун эмас, одамларнинг
қудратли Парвардигори Аллоҳ учун қилади. Банда Аллоҳ кўриб турганини унутмаса, ҳеч ким
бўлмаса ҳам гуноҳ қилмайди, “Одамлар кўрмаяпти-ку”, деган фикр хаѐлига келмайди.
Ҳар бир инсон шуни доим ѐдида тутсин: одамлар кўрмаса ҳам Аллоҳ кўриб туради. Одамлар
билмаса ҳам Аллоҳ билади. Охиратда сизу бизни ожиз банда эмас, ҳар бир ишимизни кузатиб
турувчи қудратли Аллоҳ ҳисоб-китоб қилади.


АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАНИ КЎРИБ ТУРАДИ!

Қуръонда таъкидланишича, бандалар қилаѐтган ҳар битта ишни Аллоҳ кўриб-билиб туради.
Жумладан, Бақара сурасида шундай дейилган: “Аллоҳдан қўрқинг! Билингки, Аллоҳ қилаѐтган
амалларингизни Кўрувчидир” (Бақара сураси, 233-оят).
Аллоҳ ҳамма нарсадан Хабардор. Тириклик чоғимизда қилган ҳамма ишларимизга қиѐмат куни
жавоб берамиз. Бизнинг ақидамиз шундай. Қуръон бизни – Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиб яшашга
– ундайди.
Аллоҳни эслаш инсонни гуноҳдан қайтаради. Бировга зулм қилмоқчи бўлган одам
Парвардигорини эсласа, “Эй, тўхта! Аллоҳ кўриб турибди-ку. Эртага ўзимга бундан оғир жазо
бермасин тағин”, деб ниятидан қайтади, Аллоҳдан қўрқади. Бировнинг ҳақига хиѐнат қилаѐтганда,
“Буни норози қилсам, ўзгалар ҳақини есам, Аллоҳга хуш келмайди-ку!” деб қолади. Аллоҳни эслаган
одам бировни ғийбат қилаѐтганда ўйлаб қолади, катта гапираѐтганда сал пастроқ тушади, бировнинг
устидан кулмайди, бошига мусибат тушганларни масхара қилмайди. Банда Аллоҳни эсласа, “Раббим
кўриб турибди”, деб ишонса, қалби покланиб боради, хулқи сайқалланади.
Каломуллоҳнинг бошқа оятида: “Албатта Аллоҳ осмонлар ва ердаги ғайб сирларни билади.
Аллоҳ қилаѐтган амалларингизни кўриб турувчидир”, дейилган (Ҳужурот сураси, 18-оят).
Осмонлару ерда қанчадан-қанча сир-синоатлар яширинган. Биз ожиз бандалар уларни
билмаймиз. Кўз билан кўриш мумкин бўлганларини ҳам тўлиқ идрок этолмаймиз. Ҳали бизга
номаълум не-не махфий нарсалар бор. Аллоҳ таоло мана шуларнинг барчасини билади.
Ривоят қилинишича, машойихлардан бирининг ѐш шогирди бор эди. Шайх уни ҳурмат қилар,
бошқалардан устун қўярди. Шогирдларидан бири:
– Бу ѐш болани шунчалар ҳурмат қиласизми?.. – дебди. Шайх уларни тўплаб, қўлларига
биттадан қуш билан пичоқ бериб, ҳеч ким кўрмайдиган жойда сўйиб келишни буюрибди.
Бироздан сўнг ҳамма ўзига берилган қушни сўйиб келибди. Фақат ѐш шогирд қўлида тирик
қуш билан қайтиб келибди. Шайх ундан сўрабди:
– Нега қушни сўймадинг?
– Мен ҳеч ким кўрмайдиган жойни тополмадим. Қаерга борсам, Аллоҳ кўриб турганини ҳис
қилдим. Шунинг учун қушни сўя олмадим.
Шунда катта ѐшли шогирдлар бу бола ҳақиқатан ҳурматга сазовор эканини тан олишибди 142 .
Каломи мажидда айтилади: “(Аллоҳ) осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга
истиво қилган Зотдир. У ерга кирадиган (уруғ, ѐмғир-қор суви, хазинаю дафиналар, жасадлар
каби) нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган (ўт-ўлан, булоқ сувлари каби) нарсаларни ҳам, осмондан
тушадиган (фаришталар, тақдир, ризқ-рўз, хайр-барака каби) нарсаларни ҳам, унга (яъни, осмонга)
кўтариладиган (фаришталар, руҳлар, амаллар, дуо-илтижолар каби) нарсаларни ҳам билади.
Сизлар қаерда бўлсангиз, У Зот сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаѐтган амалларингизни
кўриб турувчидир” (Ҳадид сураси, 4-оят).
Инсон “Аллоҳдан беркитиб бирон ишни қила оламан”, деб ўйламасин. Ҳеч ким йўқ жойда
бўладими, қоп-қоронғи зулмат ичидами, фарқи йўқ, бандаси кўрмаса ҳам Аллоҳ кўриб туради.
Саҳл ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: Чамаси уч ѐшли бола эдим. Кечаси уйғониб, тоғам
Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз ўқишига назар солардим. Бир куни тоғам мендан сўради:
– Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми?
– Уни қандай зикр қиламан?
– Тилингни қимирлатмасдан қалбингда уч марта, “Аллоҳ мен билан, Аллоҳ мени кўриб
турибди”, деб айт.
Мен ўша сўзларни кечалари айтдим. Тоғамга бунинг хабарини етказдим. У менга:
– Энди уларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт, – деди.
Мен тоғам айтган ишни қилдим. Кейин қалбимда унинг ҳаловатини сездим. Бир муддат
ўтганидан сўнг тоғам менга:
– Сенга ўргатилган нарсаларни ѐдлаб олгин-да, умрингнинг охиригача уларни айтиб юр, ҳечам
канда қилма, – деди.
Тоғам айтган ишни йиллар давомида узлуксиз қилиб юрдим. Унинг ҳаловатини ҳис этдим.
Тоғам менга:
– Эй Саҳл, Аллоҳ кўриб турганини билган одам қандай қилиб У Зотга осий бўлади?
Маъсиятдан ҳазир бўл! – деб тайинлади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.