🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


☪️"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди
@abubakrsiddiqjomemasjidi
"Андижон вилояти"
✓"Пахтаобод тумани"
✓ Савол ва жавоблар учун
Масжид имом хатиби:
Юнусов Дилшодбек домла
@savollaruchun111
http://www.instagram.com/dilshodbek_domla

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


🌱 Aссалому алайкум. Шаввло ойи. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   24. 04.2025-й (Апрел ойи )
.25.1446-й (Шаввол ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 4: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:20
🕌 Шом       - 19:15
🕌 Хуфтон   - 8:30


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:50
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:30
⏰ Шом       -- 19:15
⏰ Хуфтон   -- 8:40
18-Апрелдан 25-Апрелгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


НАЙСОН ЁМҒИРИ ҲАҚИДА ҲАДИС БОРМИ?
#ҳадис

❓1635-САВОЛ: Телеграм ижтимоий тармоғида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким найсон (апрель) ойида ёмғир ёққанда сувидан олиб, 70 мартадан фотиҳа, оятал курси, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, мазмунли хабар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шу маънодаги ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ривоятни ҳадис деб айтиш катта гуноҳ ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш ҳисобланади. Бирорта ҳам эътиборли ва ишончли ҳадис китобларида бундай мазмундаги ҳадис келган эмас. Айрим уламолар уни ҳадис тўқиш билан шуғулланадиганларнинг тўқимаси эканлигини таъкидлаб ўтишган. Шунинг учун ҳар қандай маълумотларни, хусусан, динга оид маълумотларни тўғри ёки нотўғрилигини аниқламасдан туриб тарқатишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ишлар ёлғонга хизмат қилиш ва бошқаларни алдаш ҳисобланади.
   Қолаверса, бу ёлғон оддий ёлғонлар каби шунчаки ҳаром бўлиб қолмай, жаҳаннам билан таҳдид қилинган гуноҳлар сирасига киритилгани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)
   “Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).
   Ўрни келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, шу мавсумда, яъни, апрель ойида ёғадиган ёмғирнинг фойдалари тиббий жиҳатдан исботланган бўлса, соҳа мутахассисларининг кўрсатмаси бўйича истеъмол қилиш хато ёки гуноҳ ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Қачон роҳат бўлади.

"Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик". Аҳмад ибн Ҳанбалдан “Қачон роҳат бўлади?" деб сўрашганида у киши: "Қадамингни жаннатга қўйсанг, роҳатланасан", деб жавоб бердилар.

Шеър:
Кўрмоқчи бўлсанг-да кирлардан холи,
Барибир лойқадир дунёнинг ҳоли.

Нигериялик омонатдор бир дўстим менга ўз ҳолатини айтиб берди. Онаси кечанинг учдан бири бўлганида уни уйғотар экан. "Эй онажон, озгина дам олай деса", у: "Сен роҳатлан, дам ол деб уйғотяпман-да, болам, жаннатга кирсанг роҳатланасан", дер экан. Салаф уламоларидан Масрук исмли киши сажда қилиб ухларди. Шериклари унга: "Нафсингизни дам олдиринг", дейишса, у "Нафсимнинг роҳатини хоҳлаяпман-да", дер эди. Вожибни тарк этиб, роҳатни роҳатга улашга интилганлар ўзларига ҳақиқий азобни шошилтириб оладилар. Роҳат фойдали, солиҳ амалларни бажариш ва Аллоҳга яқин қиладиган ишларга енг шимаришдадир. Имонсиз кимса бу дунёдаги насибасини ва роҳатини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам "Улар (Макка мушриклари масхара қилишиб): "Парвардигоро, бизларга (ваъда қилинган азобдан) насибамизни Ҳисоб кунидан илгари тезроқ келтира қолгин!" дедилар". Айрим олимлар бу оятни: "Қиёматдан олдин ризқимизни ва яхшиликдан иборат насибамизни бизга тезроқ бергин", дедилар, деб тафсир қилишган."Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар". Улар эртанги кун ва келажак ҳақида мутлақо ўйламайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бугуни ва эртаси, ишларининг боши ва охири-барчаси зарардадир. Ҳаёт шундай яратилган, унинг хотимаси йўқ бўлиш. У соф бўлмаган ичимлик. На неъмату азобга, на қийинчилигу енгилликка, на бойлигу камбағалликка ўрнашадиган ўзгарувчан мижоздир.

Дунёда шунча йил қилгувчи сафар,
Охир бир кун қабр ичига тушар.

"Сўнгра (улар) ҳақиқий эгалари - Аллоҳ (ҳузури)га қайтарилурлар. Ҳукм эса Уникидир. У ҳисобловчиларнинг тезкоридир.(Анъом сураси 62-оят)

«Ўкинма» китобидан.


Дўст қандай бўлади?

Айтинг: "Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан" (Оли Имрон сураси, 26-оят).

– Бишр ибн Ҳорис: «Инсонлардан гўзал хулқлиси билан ҳамсуҳбат бўлинг, чунки у сизга фақат яхшилик келтиради. Ёмон хулқлиси билан суҳбатдош бўлманг, чунки у сизга фақат ёмонлик келтиради», деган.

– Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар бир киши билан дўстлашмоқчи бўлсанг, унинг ғазабини чиқар, сўнгра унга одам юбор, ундан сен ҳақингда сўрасин. Агар у яхши деса, сўнг у билан дўстлашгин», деган.

– Улуғ зотлардан бири: «Токи синамагунингча бирор киши билан дўстлашмагин. Унга бир сирни очгинда, кейин унга қўполлик қилиб ғазабини чиқариб кўр. Агар сирингни ёйса, ундан узоқлашгин», деган.

– Абу Язиддан: «Қандай инсон билан дўстлашиш керак?» деб сўрашибди. У: «Аллоҳ таолодан бошқалар билмайдиган сирингизни билса ҳам, лекин Аллоҳ таоло яширган сирни у ҳам яширадиган киши билан дўстлашгин», деб жавоб берган экан.


🌱 Aссалому алайкум. Шаввло ойи. Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   23. 04.2025-й (Апрел ойи )
.24.1446-й (Шаввол ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 4: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:20
🕌 Шом       - 19:15
🕌 Хуфтон   - 8:30


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:50
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:30
⏰ Шом       -- 19:15
⏰ Хуфтон   -- 8:40
18-Апрелдан 25-Апрелгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


“Ижтимоий тармоқ — гуноҳ ёки савоб майдони?”

Эй азиз ёш!
Сен бугунги замоннинг фарзандисан. Қўлингда телефон, олдингда дунё. Ижтимоий тармоқлар сен учун фойда манбаи ҳам бўлиши мумкин, ҳалокат эшиги ҳам. Шунинг учун бу майдондаги қадамларинг ҳисоби бор. Ҳар бир лайк, ҳар бир пост, ҳар бир изоҳ — ё ёзилади, ё ҳисоб-китоб қилинади.

1. Сизни Аллоҳ кўриб турибди
Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ айтган:
“Танҳоликда Аллоҳдан ҳаё қилган киши ҳақиқий ҳаё соҳибидир.”
Ижтимоий тармоқда ёлғиз ўтирган пайтда нима қилаётганингизни фақатгина Аллоҳ билади. Инсонлар кўрмайди, аммо Роббингиз кўриб турибди. Шуни унутманг!

2. Имом Ғаззолий айтган эдилар:
“Қалбингизни қора қилувчи нарсалардан сақланинг. Зеро, гуноҳлар қалбни ҳалок қилади.”
Бирорта номаҳрамга ёзган хабаринг, қўйган расминг, эшитган беҳаё видеоинг — булар қалбни заҳарлайди. Бу заҳар кун келиб иймонни нобуд қилади.

3. Сўзларингиз учун ҳам жавоб берилади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гапирсин ёки сукут сақласин.” (Бухорий ва Муслим)
Изоҳ ёзишдан олдин ўйлан: Бу сўз билан кимни хафа қиляпман? Бу сўз менга савоб ёки гуноҳ олиб келяптими?

4. Ижтимоий тармоқдаги “риё” — яширин иллат
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтган:
“Амалнинг Аллоҳ учун бўлмаган қисми — унинг жойига етмайди.”
Фақат одамлар кўрсин деб қўйилган расмлар, қилган ибодатларни намойиш этиш — булар риёдир. Савоб ўрнига гуноҳ олиш эҳтимоли бор.

5. Сиз қандай из қолдиряпсиз?
Бугун қўйган видеоинг, постинг, лайкинг — эртага сен дунёдан ўтганингдан кейин ҳам қолади. Одамлар сени шулар орқали эслашади. Савобми ё гуноҳми — қарор сендан.
---

Хулоса:
Эй азиз ёш! Ижтимоий тармоқ — савоб ҳам, гуноҳ ҳам жойи. Шунинг учун ундаги ҳар бир қадамига масъулсан. Ўзингни иймон нури билан ҳимоя қил. Тилни, кўзни, қўлни Аллоҳнинг розилиги учун ишлат.

Қалбинг соф бўлса, постинг ҳам соф бўлади. Ниятинг тўғри бўлса, ижтимоий тармоқ сенга нарса эмас, восита бўлади.

“Иймонингни интернетда ҳам сақла!”


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АГАР ЭНГ БАХТЛИ ИНСОН БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

#video #baxtli #inson
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Бир мазҳабга эргашиш вожиб

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

🌙 ОЗОР БЕРИШДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


🌱 Aссалому алайкум. Шаввло ойи. Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   22. 04.2025-й (Апрел ойи )
.23.1446-й (Шаввол ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 4: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:20
🕌 Шом       - 19:15
🕌 Хуфтон   - 8:30


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:50
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:30
⏰ Шом       -- 19:15
⏰ Хуфтон   -- 8:40
18-Апрелдан 25-Апрелгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Тўрт фазилат борки, кимда ана шу тўрталаси бўлса: рағбат қилиб турганда, қўрқиб турганда, иштаҳаси очилиб турганда ва ғазаби келиб турганда ўзини тутиб олса, Аллоҳ таоло ўша кишига дўзахни ҳаром қилиб, уни шайтондан сақлайди. Ва яна тўрт фазилат борки, кимда ана шу тўрталаси бўлса: мискинга жой берса, заиф кишига раҳм қилса, қулларга мулойим бўлса, ота-онага (мол-мулкидан) инфоқ қилса, Аллоҳ таоло унга ўз раҳматини таратиб, жаннатга киритади. Ҳоким ривояти


Водий бозор dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат #Тарқатинг

Ҳаж ва Умра фирибгарларидан огоҳ бўлинг!

Муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари халқимизга мурожаат билан чиқдилар.

Видеони группаларга тарқатинг.

Канал:👉
@VODIYBOZOR


#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.


🌱 Aссалому алайкум. Шаввло ойи. Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   21. 04.2025-й (Апрел ойи )
.22.1446-й (Шаввол ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 4: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:20
🕌 Шом       - 19:15
🕌 Хуфтон   - 8:30


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:50
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:30
⏰ Шом       -- 19:15
⏰ Хуфтон   -- 8:40
18-Апрелдан 25-Апрелгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ - ОХИРАТ ЭКИНЗОРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Инсон орзулари чексиз, лекин уларга берилгани сари қалб ғамга, тан умидсизликка, ва ҳаёт йўлида саргардонликка тушиб қолиши мумкин.


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebookd


КАМБАҒАЛЛИКНИ ДАФ ҚИЛИШ ВА ОСОН РИЗҚ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ОЯТЛАР

Абу Мусо Мадиний "Жалаул афҳом" номли китобида шундай ривоят қилган: Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васалламнинг келиб камбағаллиги олдиларига ва аҳволи оғирлигидан шикоят қилди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам унга: "Манзилингга кирган вақтинг у ерда бирор киши бор бўлса ҳам, ҳеч ким бўлмаса ҳам салом бер. Сўнг менга салавот ва салом айт хамда бир марта "Ихлос" сурасини ўки" дедилар. (Суютий "Ад дуррул мансур"да зикр қилган)

Бояги одам бир муддат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганларидек иш тутди. Шундан сўнг Аллох таоло унга ризқни мўл-кўл қилиб берди. Ҳатто қўшнилари ва қариндошларига ҳам улашди".

Ибн Мардавайҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят килади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Воқеа" сураси бойлик келтирадиган сурадир. Бас, уни ўқинг ва болаларингизга ҳам ўргатинг" дедилар".

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ҳар кеча "Воқеа" сурасини ўқиган одамга камбағаллик етмайди", деди.




🌱 Aссалому алайкум. Шаввло ойи. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   20. 04.2025-й (Апрел ойи )
.21.1446-й (Шаввол ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 4: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:20
🕌 Шом       - 19:15
🕌 Хуфтон   - 8:30


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:50
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:30
⏰ Шом       -- 19:15
⏰ Хуфтон   -- 8:40
18-Апрелдан 25-Апрелгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


«Бидъат» нима?

Бидъатнинг луғавий маъноси «янги нарса»дир. У хоҳ яхши нарса бўлсин, хоҳ ёмон нарса бўлсин, бидъатдир. Шаръий истилоҳда эса, уни дин деб ҳамда савобли деб ихтиёр қилинган ҳар бир янги пайдо қилинган нарса бидъатдир. Унинг асли аввалги уч табақада ва умматнинг ижмосида учрамайди.

Бидъат бир эътибордан икки қисмга тақсимланади: луғавий бидъат ва шаръий бидъат.

Шаръий бидъат мутлақо мазаммат қилинган ва қайтарилган. Бунга бир нечта далиллар келтирилади:

Биринчи:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло ҳар бир бидъатчидан тавбани тўсиб қўйган» (Имом Табароний ва Байҳақий ривоят қилишган).

Бунга сабаб, бидъатчи ўзи қилаётган нарсани тўғри деб билади ва шу сабабли унга тавба қилмайди.

Иккинчи: Мужаддиди «Алфис-соний»: «Бирорта бидъат ҳасана бидъат бўлмайди», деганлар. У кишининг бу сўзидан истилоҳий бидъат ирода қилинган.

Учинчи: Бидъатда бир эътибордан нубувватни даъво қилиш бор.
Чунки бидъатчи гарчи ўзи даъво қилмаса-да, лекин у гўё пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тўлдиролмаган нарсани тўлдиргандек бўлади.

Тўртинчи: Бидъатчи суннатга эргашишдан маҳрум бўлади.

Мана шу эътиборлардан бидъат мазаммат қилинган иш саналади.

Луғавий бидъат беш қисмга тақсимланади: вожиб, ҳаром, мустаҳаб, макруҳ ва мубоҳ.
Уларнинг тафсилоти қуйидагича:

1. Вожиб. Динни муҳофаза қилиш вожиб. Шу сабабли, унинг муҳофазаси учун васила бўладиган нарсаларни ўрганиш ҳам вожибдир. Ботил фирқаларга раддия бериш, наҳв илмини ўрганиш бунга мисол бўлади.

2. Ҳаром. Жабария ва мўътазила каби фирқаларнинг эътиқодлари бунга мисол бўлади.

3. Мустаҳаб. Бунга мадраса, мусофирхона ва хонақоҳлар қуриш мисол бўлади. Шунингдек, таровеҳ намозларини жамоат бўлиб ўқиш. Бу борада ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу «Бу қандай ҳам яхши бидъат», деганлар. Бундан луғавий бидъат ирода қилинган. Булар «суннати ҳасана» деб ҳам аталади.

4. Макруҳ. Бомдод ва аср намозларидан кейин одатга айланган қўл бериб кўришиш бунга мисол бўлади. Бу қавл ҳанафий мазҳабининг қавлидир. Шофеъийлар наздида эса мубоҳдир.

5. Мубоҳ. Бунга ейиш-ичиш яшаш учун кенг макон қуриш ва масжидларга нақш қилиш мисол бўлади. Бу иш ҳанафийлар наздида мубоҳ бўлиб, шофеъийлар наздида эса макруҳдир.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.


🌱 Aссалому алайкум. Шаввло ойи. Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   19. 04.2025-й (Апрел ойи )
.20.1446-й (Шаввол ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 4: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 17:20
🕌 Шом       - 19:15
🕌 Хуфтон   - 8:30


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 4:50
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 17:30
⏰ Шом       -- 19:15
⏰ Хуфтон   -- 8:40
18-Апрелдан 25-Апрелгача.
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.