Surxondaryo viloyati prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI.
Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali
admin tel:
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Хаёт Шамсутдинов dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бош прокуратура жамоаси юртдошларимизни Янги йил билан самимий муборакбод этади!

Янги 2025 йил барчамизга мустаҳкам соғлиқ, бахт, омад, тинчлик ва хотиржамлик олиб келсин!

*******************

Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех соотечественников с Новым годом!

В Новом 2025 году желаем всем крепкого здоровья, успехов, радости, счастья и благополучия!


Bosh prokuratura dan repost
Бугун, Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.12.2024 йилдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-210 сон Фармони билан қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган  муддатидан олдин афв этилиб, озод этилган шахслар билан учрашув ўтказилди.

Вилоят ҳудудидан жами 28 нафар, шундан 27 нафари яшаш манзилига қайтиб, 1 нафари пробация ҳисобидаги жазодан тўлиқ озод этилган.

Яшаш манзилига қайтган 28 нафар афв этилганларнинг оилавий шароити ва муаммолари тингланди. Уларни ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Йиғилишда, уларга қўшимча кўмак бериш юзасидан тегишли ташкилот ҳамда идора масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Шеробод тумани Прокурори ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Тумандаги 2-сектор ҳудудидаги оталиққа олинган ёшлар билан Ёшлар марказида "Прокурор ва ёшлар учрашуви" ўтказилди.

Учрашув давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида очиқ давра суҳбати ўтказилди.

Бундан ташқари 2024 йил якуни бўйича ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган ёшларга прокурор томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.

Бундан ташқари туман прокурори ёшлар маркази фаолияти билан танишиб, ёшлар марказида ташкил этилган кореец тили ўқув курси билан танишди.

Тадбир давомида "Ёшлар дафтари"да турган 10 нафар уюшмаган ёшларга субсидия асосида тикув машинаси ва пайвандлаш ускуналари тарқатилди.


Bosh prokuratura dan repost
​​Тадбиркорлик суъбектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида мазкур йўналишда амалга оширилган прокурор назорати тадбирлари натижасига кўра, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш борасида 108 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилиб, 1 356 та тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.

Хусусан, назорат тадбирлари давомида “Termiz Ziyo Matbuot” МЧЖ фойдасига вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан 986,4 млн. сўм қарздорлик тўлаб берилмасдан сансоларликка солиб келингани аниқланиб, вилоят прокуратураси томонидан жамият манфаатида бошқармадан ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида Термиз туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси суднинг ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилиб, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаати тикланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


⚡️ Бойсун туманида Оталиққа олинган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📌 Бойсун туман Прокуратураси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 22 та корхона ва ташкилотлар 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

⚡️Ишга жойлашмоқчи бўлган 15 нафар  ёшлар ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган 12 нафар ёшларга  Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишга жойлашиш тўғрисида йўлланмалар берилди.

✅ Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган банд бўлмаган 10 нафар махсус сертификатларни қўлга киритган хотин-қизларга замонавий тикув машинкалари ва тикув жиҳозлари берилиб, бандлиги таъминланди.



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.