«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Расмий саҳифа!
Ушбу тарихий журнал 1931 йилдан чиқа бошлаган. Журнал ОАК эътироф этган нашрларнинг 10.00.02 “Ўзбек адабиёти” ихтисослиги бўйича рўйхатига киритилган.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Тоғай Мурод — 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов туманига қарашли Хўжасоат қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1999). ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1972). Биринчи йирик қиссаси — «Юлдузлар мангу ёнади» (1976). «От кишнаган оқшом» (1979), «Ойдинда юрган одамлар» (1980), «Момо Ер қўшиғи» (1985) каби қиссалари нашр этилган. «Отамдан кюлган далалар» (1993, ушбу асар асосида бадиий филм яратилган, 2001), «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» (2001) романлари муаллифи. Жек Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси ва ҳикояларини, Э. Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган. Ёзувчи 2003 йил 27 майда Тошкент шаҳрида вафот этган. Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1994).

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Lirika dan repost
#Elon

Janr: She’riy Konsert
Nomi:Dili qani Bedilning?...
Shoir: Aziz Said

Chipta narxi:
75 000 so‘m
Talabalar uchun:
50 000 so‘m

Shoshiling, joylar soni cheklangan!

Harid uchun:
📮@lirika_chipta
☎️(91) 106-64-44

@lirika_loyihasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ижро

Икром Отамурод ижодидан "Канглум" шеъри


Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Мушоира

Жасур Исроил

Кундалик ёзади дарахтлар


Алп қўшиғи
Тундалик ёзади дарахтлар
кундалик ёзади дарахтлар
Шохида арғимчоқ
шохида сиртмоқ
Ҳурликни осади дарахтлар

Арғимчоқ учади хотирлар
Бағрида бойўғли потирлар
Шоирлар тушимда
хушрўй ҳушимда
Жаннатнинг майидан тотурлар

Фанодан бақога бир қадам
Ўзимдан ўзимга қирқ қадам
Олдимда рўзи мавт
тайёрман барвақт
Бўрилар йиғлагай – орқамдан


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Мушоира

Дилдора АБДИНАЗАРОВА

Тонгни уйғотади табассум билан


Қишлоқ боласи

Тонгни уйғотади табассум билан,
Қуёшдан аввалроқ уйғониб турар.
Қўлда таёқ – умид устуни билан,
Ҳайт-ҳайтлаб, сурувнинг ортидан жўнар.

Осмони поёнсиз, орзулари мўл,
Ортидан кучукдай эргашар шамол.
Қўшиқлар айтади, шеърлар айтади,
Юракни сурурга тўлдирар хаёл.

Белида белбоғи – ҳаёт камари,
Онаси тутқазган тугунчада нон.
Олис-олисларга, тоғлар ортига,
Кўкрагидан тошиб кетгудек исён.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Ҳамид_Бурҳон_таваллудининг_75_йиллигига

Йўлдош СОЛИЖОНОВ

ЭЗГУ МАҚСАД ЙЎЛИДА


Таниқли журналист Ҳамид Бурҳон ёзувчи сифатида ижодини кенгроқ
бошлаган бўлса-да, янги асрнинг сўнгги ўн беш йиллигида унинг ўттизга яқин
ҳикоялари, тўртта қиссаси, бешта романи нашр этилиб, адабий жамоатчиликка
танилди. Айниқса, ёзувчининг маънавий-маърифий мавзудаги “Сирот кўприги”
(ҳаммуаллиф Ҳ.Исҳоқов), очерклар, эсселар, хотира, сафарнома ва шеърлардан
иборат “Юрган дарё” қисса ва ҳикоялардан таркиб топган “Тоғлар орасидаги
қишлоқ”, “Искандарнинг сирли ўлими” (ҳикоялар), “Тақдир жазоси” (қиссалар),
“Шайдо” (роман), “Кўприк” (ҳужжатли роман), “Кўприк ёхуд Гитлерни чўчитган
ўзбек” (ҳужжатли роман), “Тушда кўрган оқ кунлар” (ҳужжатли роман), “Ажал
домидаги ҳаёт” (роман-эссе) каби асарлари китобхонларда катта қизиқиш уйғотди.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Таҳлил

Барчин ШУКУРОВА

ИККИ ОДАМНИНГ ИЧКИ ОЛАМИ


Биз таҳлил қилмоқчи бўлган асарлардаги (Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема”
ҳамда Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Мустафо” қиссалари) қария образлари идеал
қария концепти (оқил, доно, тажрибали, насиҳатгўй, мўйсафид) эмас, балки кўпроқ
бахтсиз, нотавон, давр қурбонига айланган “бечора” образида намоён бўлади.
Ҳар иккала қиссада бечора, тобе ва шахсий “мен”ига эга бўлмаган чоллар образи
бўртиб кўринади. Бу ХХ асрнинг 70 йиллари Совет Иттифоқи таркибида бўлган,
ўзбек-қирғиз халқлари оддий қишлоқ одамларининг “бечора”, “кичкина”, “фақир”,
зўравонларга сўзсиз бўйсуниши табиатига сингиб кетган қисмат эгаларининг
бадиий ифодасидир.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Ёшлар_ижоди

Жуманазар Йўлдош

Ажнабий


Бошқа ёқдан келгани боис ҳаммамиз уни “ажнабий” деб атардик. Дастлаб
кўпчиликка унинг деярли харобага айланган, тўкилай деб турган уйни ижарага
олиши шубҳали туюлди. Негаки бу уйга анчадан буён одам қадами тегмаган, йиллаб
қаровсизлигидан файзи қочган эди. Уй эгасини эса ҳеч ким кўрмаган, чамаси, у бу
атрофда яшамас ҳам эди.
Бу номаълум кимсада киши билмас қандайдир сир борлигини қишлоқдагилар
биринчи кўришдаёқ пайқашганди. У мудом бир хил кийим ‒ қоп-қора костюм
шимда юрар, қўлида ҳам қачон қараса, қора чарм портфель бўларди.
Кўзлари эса мунгли, нигоҳларини ердан узмас, ҳеч ким билан гаплашмасди
(унинг ҳатто овозини ҳам ҳеч кимса эшитмаганди).


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Барҳаёт_сиймолар

Назар Шукур

Най


Кириш
Осиғлиқ турибди деворда бир най,
Куйлари мум каби қолгандир қотиб.
Нуроний машшоғин ўн беш йил аввал
Шундоқ кўз ўнгида қўйган йўқотиб.

Сўнг… ҳеч ким чалмади, ҳатто ўғли ҳам,
Ушлаб ҳам кўрмаган набиралари.
Шундоқ кўз ўнгида кўммоқчи бўлиб,
Тинимсиз ёприлар чанглар най сари.

Аммо гард қўндими, сочиқни олиб
Уни артиб турар чолнинг кампири.
Ўн беш йил осилиб най қолди толиб,
Кампир ўлса қандай кечар тақдири?


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Luqmon_Boʻrixon_60

Uslubning doyasi xarakter, deydi bilgichlar. Luqmon Bo‘rixon ijodi buni tasdiqlaydi. Yasamalikni bilmagani uchun ham yasama yozmas edi bu odam... Ancha yillar oldin, bir safar ustozga yetim bolakay haqidagi hikoyamni ko‘rsatganimni eslayman. Hikoyani o‘qigach, chuqur “ux” tortgandi o‘shanda...
– Qiyin bo‘pti-da, a?..
Boshni egib, o‘zimcha kayfiyatiga moslashganman:
– Shundoq...
– Chatoq bo‘pti...
– Ha...
– Otasi yo‘q, onasi bee’tibor...
– Hm...
– Biyag‘i oshnalari o‘yinga qo‘shmaydi...
– Shu...
– Bechara...
Ustozning so‘z ohangida allaqanday kinoya borligini kechikibroq payqadim. Yalt etib qaradim yuzlariga.
– Nima kutuvding, yo, burunni tortib sho‘rqillaymi?! – dedi u kishi asabiylashib. – Ko‘zimni tupuklab, boplab arillasam qutilamanmi?!
Keyin qog‘ozni nari surib qo‘ydi. Hikoyaga boshqa qaytmadik. Ammo men ham soxta bo‘lish, ham soxta yozish borasida yaxshigina tanbeh olganimni anglab turardim...

Bayram ALI

(Rasmni Sevinch Jumanazarova chizgan)

@yoshlikjurnali


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Адабиётшунослик

Шозод НОРМУРОДОВ

“ИМОМ МОТУРИДИЙ” РОМАНИДА ТАРИХИЙ КОЛОРИТ


Ўзбек адиблари ХХ аср бошларида роман жанрига қўл уришган. Ҳамзанинг
“Ким айбдор?”, “Янги саодат”, “Учрашув” ва Мирмуҳсин Шермуҳамедовнинг
“Бефарзанд Очилдибой” асарлари “роман” деб аталган. Аммо бу асарлар том
маънодаги реалистик роман тушунчасига тўғри келмайди. Улар роман яратиш
йўлидаги илк изланишлардир. Ўзбек адабиётида чинакам реалистик роман жанри
1920-йилларда пайдо бўлди. Абдулла Қодирий “Ўтган кунлар” (1922–1926) ва
“Меҳробдан чаён” романлари билан ўзбек романчилигининг асосчисига айланди.
Қодирий ўзининг “Ўтган кунлар” романи билан бир вақтнинг ўзида ўзбек адабиёти
тарихида тарихий роман жанрига ҳам асос солди.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Назм

Насрулло ЭРГАШ

Юрагимни байроқ қилиб кўтардим!


Автопортрет

Менинг зоҳиримда телбалик йўқдир,
Тинч оққан уммонман, дайро ичимда.
Шоирман, мажнунлик этмасман даъво,
Ки Мажнун ичимда, Лайло ичимда.

Ўзимдан ичкари кетган бир йўлман,
Ошкор фарёд солмам, ғавғо ичимда.
Ўз руҳимга чўкиб ётган кажкулман,
Пир деб юкинганим мавло ичимда.

Руҳимда айланур чайир тасбеҳим,
Билмаслар, не улуғ тақво ичимда.
Менинг буюклардан йўқдир танишим,
Шоҳ ҳам ичимдадир, гадо ичимда.

Одамман, бегона эмасдир лойим,
Халқ ҳам ичимдадир, аркон ичимда.
Ичимда Халложга қурилган дорим,
Исёндан ўрилган арқон ичимда.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Наср

Ҳалим Карим

“ЭЛЬ-КЛАССИКО”


Декабрнинг охири бўлишига қарамай, Мадридда эрталабданоқ ҳаво очиқ эди.
Қуёш тарқатаётган илиқ ёруғлик шаҳарнинг қоқ марказидаги тўққиз қаватли
уйнинг еттинчи қаватидаги дид билан безатилган хонага ҳам сизиб кирди. Юзига
тушган офтоб нуридан безовталанган Антонио уйқудан кўзини очар экан, тура
солиб балкон эшиги томон юрди ва ҳарир пардаларни хиёл суриб, ташқарини
бемаъно кузатди. Дам олиш кунлари янада кечроқ уйғонадиган улкан шаҳарда
ҳаёт аллақачон қизғин тусга кирган, кун чарақлаб тургани учунми, одатда қиши
юмшоқ келадиган Мадрид кўчалари хона ичидан туриб қаралганда ёздагидан фарқ
қилмасди.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Марифат_гурунглари

Таниқли ёзувчи Сотим Аваз билан адабиётшунос Нодира Янгибоева суҳбати


Кунлардан бир куни юрак ютиб таҳририятга бордим. Ҳаяжон босди. Бир даста
қоғоз ушлаб бораётган қиздан, шеърларни кимга кўрсатсам бўлади, деб сўрадим. У
ҳам “бир сен қолувдинг шеър ёзмаган” дегандек анойи боқди-да, “Раҳим Бекниёзга”,
деди. Кейин қўли билан сал нарироқдаги хонани кўрсатди. “Балки, бирдан улли
шоирга учрамай, мундайроғи билан гаплашиб кетсам бўлар”, деб ўйлаб, қиздан
қайси бўлимда ишлашини суриштирдим. У, “Мен мусаҳҳиҳман”, деганча йўлида
давом этди.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Тадқиқот

Гулхумор ДЖАМАЛХОДЖАЕВА

ШЕЪР БАДИИЯТИ


Шоир тарих сўзига соқов кампир образини тасвирлагани унинг ижодий
маҳоратидан дарак беради. Айтиш жоизки, айни мисралардаги асар мазмуни реал
тарихий воқеликка, яъни ўша барчага маълум шўро даврига асосланади.
Шоир бежиз тарихни соқов кампир сиймосига қиёсламаган. Чунки ўша даврдаги
ватан озодлиги учун курашган жадидларнинг оналари жим, ҳеч кимга дардини
айта олмас, арз қила олмас эди. Агар кимдир мустабид сиёсатга қарши бирор сўз
айтиб қўйса қатл қилинган. Шоир ушбу ўхшатиш орқали воқеа-ҳодисага кинояли
ёндашиб унинг бадиий-эстетик салмоғини оширишга эришган.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Наср

Ўринбой Усмонов

Қоришқи


Бирдан гумбурлаган овоздан чўчиб кетди. Қорда ётган қушлар дув этиб осмонга
кўтарилишди. Лекин биттаси ўрнидан қўзғалмасдан ётаверди. Отаси уни кўтариб
олаётганда тагидаги нуқтадек қор қизғиш тусга кирганини кўрди.
“Мана, қара. Нега кўзингни юмволдинг? Оч! Буни кўргин ва ҳеч эсингдан
чиқармагин. Каптарни фақат бошидан отишни ўрган, гўшти титилиб кетмасин…”
Ўшанда отасини ёмон кўриб кетганди. Лекин бора-бора… қушларга милтиқ
ўқтала олмаган раҳмдил қиз каптарларнинг қоқ бошини мўлжалга оладиган бўлди.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (11/2024)
#Назм

Наргиза Одинаева

То сенгача соғинч бўламан


***

Бир дийдорга интиқман, Худо,
Ибтидомдан интиҳом қадар.
Ташқаримда алдайман, – дунё
Чап қўлимда ёзилган дафтар.

Кафтларимдан нафас оламан,
Сўз қадалиб қолган кўзимга.
То сенгача сўнгсиз ёғаман
Ўзим ёмғир бўлиб ўзимга.

Кўрганимга дохил қошида
Кулги, йиғи – бори йўқ қарзим.
Ҳар тирикнинг еган ошида
Баҳор билан куздаги базм.

Йиғлаб олсин, тошга қулоқ бер,
Сайраётган қушлар камайди.
Юрагимда айланади ер,
Қуёш эса қимирламайди.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Siz qaysi jurnalni o‘qiyapsiz?
So‘rovnoma
  •   “Sharq yulduzi”
  •   “Guliston”
  •   “Saodat”
  •   “Yoshlik”
  •   “Tafakkur”
  •   “Jahon adabiyoti”
  •   “Ma’naviy hayot”
  •   “Mushtum”
42 ta ovoz


#Таваллуд

26-январ – шоир ва таржимон Одил Икром таваллуд топган кун!


Одил Икром (Икромов Одилхон Қорихонович) – 1960-йил, 26-январда Тожикистоннинг Исфара туманидаги Кўлкент қишлоғида туғилган.

“Уфқ дарахти” (1991), “Таҳажжуд” (2007), “Узлат” (2011), “Таҳаммул”(2012), “Хаёл мақбараси” (2020) номли шеърий китоблари нашр этилган.
Муҳаммад Иқбол, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Нақибхон Тўғрал, Лойиқ Шерали, Озарахш, Фарзоналарнинг шеърий китобларини, шунингдек, Заҳирий Самарқандий, Муҳаммад Субҳоннинг насрий асарларини, Жалолиддин Румийнинг “Маънавий маснавий” китобини ўзбек тилига таржима қилган.

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Sirojiddin Rauf ijodi dan repost
#Матбуот_саҳифаларида

КЎНГИЛЛИ САФАР
ёхуд юрт кенгликлари бўйлаб кечган икки кун


Бундай ўйлаб қарасам, ижодий фаолиятим давомида жуда кўп маротаба юртимиз бўйлаб турли сафарларда бўлган эканман. Бирда қайси бир соҳа илғорлари ҳақида очерк ёзган бўлсам, бирда у ёки бу муаммолар ҳақида, журналистлар тили билан айтганда, “бонг уришимга” тўғри келган. Худога шукр, мени шоир, ижодкор сифатида чорлаган давраларнинг ҳам саноғи йўқ. Гуриллаб ёнган гулханлар атрофида гуриллаб ўқилган шеърлар билан умр ҳам гуриллаб ўтиб турибди. Баъзан ёшлар, баъзан ёши улуғлар даврасида сўз айтишга тўғри келди. Эндиликда болаларимдан ҳам анча ёш навқирон авлод вакиллари билан “тиллашишга” тўғри келаётганидан мамнун бўламан. Айни дамда ушбу мақолага ҳам аслида ана шу “қарашлари осмон” болалар туртки бўлди...
👓 Мақолани тўлиқ ўқиш

Сирожиддин РАУФ
"Ҳуррият" газетасининг 2025 йил, 22-январь, 3-сонидан олинди.

@SirojiddinRauf

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.