Ижодий учрашув Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Тошкент вилояти Педагогик маҳорат маркази ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми ижроси доирасида Маҳорат маркази тингловчилари — она тили ва адабиёт ўқитувчилари — Ёзувчилар уюшмасида меҳмон бўлдилар.
Учрашувда “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири, Шуҳрат медали соҳиби, атоқли шоир Сирожиддин Рауф, бош муҳаррир ўринбосари, таниқли шоир Азиз Саид, адабиётшунослик бўлими мудири, машҳур шоир Муҳаммад Исмоил ва журнал жамоаси иштирок этди.
Адабиёт усталари тингловчиларга соҳадаги янгиликлар, ўзгаришлар ҳақида сўзлаб, шахсий ижоди ва режалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, она, она тили, муҳаббат ва ҳаёт фалсафаси ҳақидаги сўнгги шеърларини ўқиб беришди. Тингловчиларнинг саволларига жавоб берган ижодкорлар билан учрашув самимий ва ижодий руҳда ўтди. Мулоқот сўнгида учрашув ҳақиқий адабий мушоирага айланди.
Бизни кузатиб боринг: Telegram|
Facebook |
web-sayt