NDVKM


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Navoiy viloyati Dermatovenerologiya va kosmetologiya markazi matbuot xizmati
Murojaat uchun: @gaybullayeff_sh
Ishonch telefoni: 79-220-64-32

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


❗️Азиз ва дилбар опа-сингиллар!

❗️Тиббиёт соҳасининг мунис ва муҳтарама аёллари!

💐 Диёримизга кириб келган фасли навбаҳорнинг шукуҳли айёми — Халқаро хотин-қизлар байрами билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.


Аёл зоти азал-азалдан меҳр-шафқат, нафосат, садоқат тимсоли бўлиб келган. Шу маънода, ҳаётимизни эзгулик нури билан мунаввар этаётган, оилаларимиз файзу фариштаси бўлган мўътабар аёлларимизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак, оз.

📌 Зотан, Ватанимиз тараққиётида, жамиятимиз ҳаётида, айниқса, халқимиз саломатлигини асрашда уларнинг ўрни беқиёс.


👩🏻‍⚕️Хусусан, бугун тиббиёт тизимида қўли енгил шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар нафақат дори-дармон, балки ширин сўзи билан минглаб беморлар қалбига умид ва ишонч, хаста кўнгилларга ҳаёт қувончини ҳадя этмоқда.

🟣 Оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, халқимиз саломатлиги йўлида фидокорна хизмат қилаётган бу опа-сингилларимизнинг меҳнати доимо давлатимиз диққат-эътиборида.

✍️ Жумладан, куни кеча муҳтарам Президентимиз фармонига мувофиқ юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар сафида оқ халат соҳибаларининг ҳам борлиги бунинг яққол тасдиғидир.


❗️Ҳурматли тиббиёт ходималари!

🌹Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни гўзал ва дилбар айём билан чин дилдан табриклайман.

🌺 Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, кўтаринки кайфият тилайман.

🪷 Доимо оилангиз ва фарзандларингиз ардоғида бўлинг! Ҳаётингиз ҳамиша бахт ва қувончга тўлсин!

Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


8️⃣➖🔤🔤🌹🌷

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

💐 АЁЛ - ГЎЗАЛЛИК ВА НАЗОКАТ, МЕҲР ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИ!

🎆Навоий вилояти Дерматовенерология ва косметология маркази бошлиғи  Ҳошимов Жамшид Райимовичнингнинг
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан
Т А Б Р И Г И

🌷Мунис ва муҳтарама онахонлар!
Қадрли опа-сингиллар!

💐Аввало, гўзал ва бетакрор юртимизга фасллар келинчаги бўлмиш фусункор баҳор ташриф буюрган шундай қувончли кунларда ҳаётимиз ва умримиз мазмуни бўлган сиз, азиз аёлларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Навоий вилояти Дерматовенерология ва косметология маркази матбуот хизмати

📱Telegram |👍 Instagram


🔴 ✏️✏️✏️✏️

❗️ССВ: Соҳада коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтган эди.


📌 Унда барча соҳалар қатори тиббиёт тизимидаги коррупциявий ҳолатлар ҳам танқид остига олинди.

🟣 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида шу куни Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вазир Асилбек Худаяров бошчилигида ўтказилган тадбирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ғ.Отамуратов, бошқарма катта прокурори П.Нарзиев ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими А.Эргашев қатнашди.

🔴 Шунингдек, муҳокамада вазир ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари иштирок этди.

🖥 Танқидий руҳда ўтган йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, мавжуд хато ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилди.

📝 Қайд этилганидек, бугунги кунда тизимда коррупциянинг олдини олиш, бюджет қонунчилиги бузилиши ва молиявий камчиликларга чек қўйиш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, бу борадаги ишлар талаб даражасида эмас.

— Айни пайтда тиббиёт тизимида бўлаётган ижобий ўзгаришларга қарамай, соҳада қонун бузилиши, таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда, — деди вазир. — Бу эса давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам алоҳида айтиб ўтилди. Хусусан, ишга қабул қилиш, беморларни даволаш, тиббий хизмат кўрсатиш, дори ва бошқа тиббий жиҳозларни сотиб олишда коррупцион ҳаракатлар кўп кузатиляпти. Шу боис тизимда бунга қарши кескин курашиш учун асосий йўналишларни белгилаб олдик.


📲 Йиғилишда, энг аввало, соҳада рақамлаштириш ишларини тўлиқ йўлга қўймай туриб, бу иллатни бартараф этиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.

💻 Масалан, биргина имтиёзли контингентнинг шифохонага ётиши (“ордер” тизими) ёки касаллик варақаси беришни рақамлаштириш ва малака тоифаларини олиш бўйича ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилиниши ҳамда имтиҳонлар онлайн ўтказилиши бу йўналишда коррупциявий ҳолатларга чек қўйди.

👩‍⚕️ Қолаверса, электрон тизим йўлга қўйилиши натижасида ўтган йили илк бор Бухоро вилоятида сўнгги икки ойда 168 нафар ходим шаффоф танловлар асосида ишга қабул қилинди.

📎 Вазирлик қошида Ситуацион марказнинг ташкил этилиши эса тизимдаги молиявий операцияларни масофадан туриб кузатиб бориш ва назорат қилиш ҳамда молиявий рискларнинг олдини олиш имкони яратилди.

💰 Йиғилишда шу ҳақда сўз юритилар экан, соҳадаги молиявий ишлар бўйича қарорлар ҳамда имзоланган шартномаларни олдиндан таҳлил қилиш орқали келиб чиқиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф этиш, шифокор ва ҳамшираларнинг ҳалол меҳнатини рағбатлантиришни давом эттириш, бу борада кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича ишларни янада жадаллаштириш кераклиги айтиб ўтилди.

‼️ Тадбир сўнгида бу йўналишда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ижросига қаратилган кенг қамровли, аниқ манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, тизимда бу иллатга қарши курашни сифат, қамров ва мазмун жиҳатдан мутлақо янги даражага олиб чиқиш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🏆🏆🏆

♟O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 18-dekabrdagi PQ-443 buyrug'i asosida  sog'lom turmush tarzini targ'ib qilish va 8-mart Xalqaro Xotin-qizlar bayrami munosabati bilan, filialimizda sportning shashka turi bo'yicha musobaqa tashkil etildi.

Navoiy viloyati Dermatovenerologiya va kosmetologiya markazi matbuot xizmati

Telegram | ✅Instagram


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Aziz va muhtarama ayollarimiz, onaxonlarimiz, opa-singillarimiz!

Barchangizni Bahorning ilk bayrami, 8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni bilan chin qalbdan muborakbod etamiz.


🌷 Har bir kuningiz bayram, har bir oningiz bahor boʻlsin! Doimo bahor gullariday chiroyli, nafis, goʻzal va betakror boʻlishingizni tilakdoshimiz!

🇺🇿 Mamlakatimiz ijtimoiy himoya sohasini yangi, yanada yuksak bosqichga koʻtarish yoʻlidagi samarali mehnatingiz va ezgu fazilatlaringiz bilan hammaga oʻrnak boʻlib kelayotganingiz uchun sizlarga oʻz nomimdan chuqur minnatdorlik bildiramiz.

💐 Barchangizni bugungi bahor va nafosat, goʻzallik bayrami bilan yana bir bor samimiy tabriklaymiz.

Iqbolingiz baland, umringiz uzoq, rizqu-nasibangiz ziyoda boʻlsin!
Hamisha sogʻ-omon boʻlinglar!


Hurmat bilan,
Navoiy viloyati Dermatovenerologiya va kosmetologiya markazi


🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🪷🪷🪷🪷🪷🪷

💐8-mart — Xalqaro xotin-qizlar bayramidan foto lavha


Navoiy viloyati Dermatovenerologiya va kosmetologiya markazi matbuot xizmati


✈️Telegram | 🌐Instagram



8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.