Май Ван Фан, Вьетнам
НАВОИЙ НОМИНИ ОЛГАН ШАМОЛЛАР
Очиқ кенгликлардан, қумлоқ чўллардан
Навоий навоси билан музайян
Салқин шамол келиб, Вьетнам еридан
Ўт олиб, денгизу дарёга борди.
Алишер Навоий! Бу исмни, бас,
Бунда болари ҳам, қуш ҳам унутмас.
Оғоч, мева, одам ёдидаги сас
Ҳар кўнгил, ҳар дили барнога борди.
Севгию хотирга тўйган, расида
Булутлар остида, кўл ноласида,
Гуруч даласида, пахта шонасида
Сен билан кенгиш уфқ арога борди.
О, юрак қўрингдан бергил, Навоий!
Шууринг, нурингдан бергил, Навоий!
Вьетнамим қалбида қалбинг давомий
Қолсин деб қўлларим дуога борди.
Рус тилидан Мансур Жумаев таржимаси
"Китоб дунёси" газетасининг
2021 йил 14 март сонидан олинди.