КАТТАЛАР УЧУН ҚЎШИҚ
Отдим-ботдим, лойга ботдим,
Лойдан чиқиб, милтиқ отдим...
Болалар айтимидан
Лойдан чиқиб, сойга ботди,
сойдан чиқиб, лойга ботди,
қумга бошин тиқиб ётди,
қонга ботди – мойга ботди,
мойдан чиқиб, орни сотди,
буду шудни, борни сотди,
қиров-қишда қорни сотди...
бозорларга солиб уни
нафси сотди, қорни сотди,
лойдан чиқиб, мойга ботди,
мойда туриб, таъбни сотди,
ўнгни сотди, чапни сотди,
кейин гапда гапни сотди,
қондан бино чоғир тотди,
шон-шуҳратга олғир ботди...
бир ҳаводан нафас олиш
менга жуда оғир ботди.
Мансур Жумаев
20.03.2016й. Тошкент
P/s: avval e'lon qilinmagan she'rlaridan
Отдим-ботдим, лойга ботдим,
Лойдан чиқиб, милтиқ отдим...
Болалар айтимидан
Лойдан чиқиб, сойга ботди,
сойдан чиқиб, лойга ботди,
қумга бошин тиқиб ётди,
қонга ботди – мойга ботди,
мойдан чиқиб, орни сотди,
буду шудни, борни сотди,
қиров-қишда қорни сотди...
бозорларга солиб уни
нафси сотди, қорни сотди,
лойдан чиқиб, мойга ботди,
мойда туриб, таъбни сотди,
ўнгни сотди, чапни сотди,
кейин гапда гапни сотди,
қондан бино чоғир тотди,
шон-шуҳратга олғир ботди...
бир ҳаводан нафас олиш
менга жуда оғир ботди.
Мансур Жумаев
20.03.2016й. Тошкент
P/s: avval e'lon qilinmagan she'rlaridan