КИТОБСЕВАР ҚИЗГА
Севиб қолдим не учун?
Балки
дилни шундоқ қийнагим келди.
Сизнинг билан,
о тенгсиз пари,
севги-севги ўйнагим келди.
Сиз бағримда бўлсангиз дейман,
кўкда юлдуз,
пойимда тупроқ...
Сизни жондан ортиқ севаман,
сиз китобни севасиз кўпроқ.
Мен дейманки:
– Қўймасам ёмон,
безайверсам гар хобингизни!
Сиз дейсизки:
– Шоирим, қачон
чиқарасиз китобингизни?..
Бугун эса таваллуд айём,
сиз туғилган бу кун ҳам оний.
Талпинаман сизга бу оқшом,
қўлларимда –
Ҳазрат Навоий!
2012 йил, Тошкент
Мансур Жумаев
🎤Нилуфар Ҳасанова
Севиб қолдим не учун?
Балки
дилни шундоқ қийнагим келди.
Сизнинг билан,
о тенгсиз пари,
севги-севги ўйнагим келди.
Сиз бағримда бўлсангиз дейман,
кўкда юлдуз,
пойимда тупроқ...
Сизни жондан ортиқ севаман,
сиз китобни севасиз кўпроқ.
Мен дейманки:
– Қўймасам ёмон,
безайверсам гар хобингизни!
Сиз дейсизки:
– Шоирим, қачон
чиқарасиз китобингизни?..
Бугун эса таваллуд айём,
сиз туғилган бу кун ҳам оний.
Талпинаман сизга бу оқшом,
қўлларимда –
Ҳазрат Навоий!
2012 йил, Тошкент
Мансур Жумаев
🎤Нилуфар Ҳасанова