📊 Давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ошишига эришилдиАОКАда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев иштирокидаги
брифингда 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди:
🟡17 мингга яқин тадбиркорга божхона тўловларидан 49,6 трлн сўмлик имтиёз ва преференциялар қўлланилди, 6,6 трлн сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.
🟡9 мингга яқин ҳолатда 914 млрд сўмлик товарлар, 35 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 76 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 62 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.
🟡Жорий йилда божхона органлари томонидан 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари, , 554 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ашёвий далил сифатида олинди.
🟡 Божхона тартиботларини соддалаштириш орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг ортиқча сарф-харажати ва вақти тежалишига эришилди.
🟡 Хорижий инвестициялар билан ишлаш йўналишида 474 та лойиҳалар ижросида 8 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини мувофиқлаштирилди.
🟡2025 йилда божхона органлари томонидан божхона қонунчилигини янада такомиллаштириш, соҳани рақамлаштиришга қаратилган ахборот тизимларининг қамровини кенгайтириш, божхона назорати тартиботларини соддалаштиришга қаратилган устувор йўналишлар белгилаб олинган.
✍️
БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк