Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши 🇺🇿l Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши сайтининг расмий Telegram каналига хуш келибсиз!
📡Сиёсий канал /Таҳлилий мақолалар
⚖️Адолат очиқликдан бошланади!
🤝Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!
☎️Таклиф ва Мурожаатлар учун: +998554016543

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фракция_йиғилиши
#Ўзбекистон_24

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида ўндан ортиқ қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, мухокама қилиш ва таклифларни олиш учун Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлари ўртасида давра сухбати ташкил этилди. Давлат дастури лойиҳаси юзасидан таклифлар олинди ва кенг жамоатчиликка етказиш кераклиги тушунтириб ўтилди.


К С dan repost
Муносабат
“Сояли сайр кўчалари” ташкил этилади
Кейинги йилларда иқлимнинг кескин ўзгариши, об-ҳавонинг исиб кетиши, айниқса, атроф муҳит ифлосланиши,маиший ва саноат чиқиндиларининг тобора ортиб бориши, об-ҳаёт танқислиги, ачинарлиси биохилмахилликнинг йўқолиши натижасида экологик вазият тобора кескинлашиб бормоқда. Шу туфайли ҳам мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида экологик барқарорликни таъминлашга,табиий ресурсларни тежаш ва она табиатни асрашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
2025 йил “Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” давлат дастури лойиҳасига асосан жорий йил 32 та шаҳардаги аҳоли пунктларида пиёда ва велосипедда сайр қиладиган “ Сояли сайр кўчалари” яратилади.Бунинг учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ёмғир ва оқова сувлардан унумли фойдаланиш, МФЙлардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғоришни йўлга қўйиш учун 64 та маҳаллада 130 миллиард сўм маблағ ажратилади. Бу ғоя жуда тўғри деб ўйлайман. Негаки, ҳар йили жуда кўп миқдорда қор, ёмғир ёғади. Агар биз ушбу сувлардан унумли фойдалансак, сувга бўлган талаб анча қондирилади.
Умуман, дастур доирасида “Бир миллион яшил оила” ҳаракати ҳам йўлга қўйилиб, фуқароларнинг ўз соғлиги учун юриш ва югуриши, яшил транспортдан фойдаланиши ортади.
Энди Янги Ўзбекистонда яшил воситалар барпо этилади. Кунига 10 минг қадам юрганларни рағбатлантириш таклифи ҳам илгари сурилмоқда.
Шунингдек, дастурда аҳоли соғлигини муҳофаза қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.Шу мақсадда 30-65 ёшдаги аёллар онкоскрининг кўригидан ўтказилади.
Шу кеча-кундузда вилоят партия фаоллари томонидан жойларда давлат Дастури кенг тарғиб этилмоқда. Бундан ташқари, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш,кундалик озиқ-овқат исрофгарчилигига йўл қўймаслик ҳақида ҳам тушунчалар бериляпти.
Гулноза Раджабова,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят
Кенгаши раиси ўринбосари.


Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши dan repost


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2024»

"2024 йилнинг энг фаол сиёсий партия етакчиси"

Жорий йил Ўзбекистонда сиёсий йил бўлди. Бешта партия сиёсат майдонида курашди. Бу жараёнда қайси партия раиси ўз лидерлигини кўрсатди?
2024 йилда жамиятда ўзини етакчи куч сифатида кўрсата олган, партия позициясини муносиб ҳимоя қилган Ўзбекистоннинг энг фаол сиёсий партияси ва етакчисини аниқланг?!

(Танлов ҳақида батафсил)

Мурожаат учун — @uzdiplomatbot

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️


Obid Hamzayevich dan repost
Сафимиз салохиятли кадрлар билан кенгаймоқда

Ўзбекистон "Адолат"СДП Қашқадарё вилоят Кўкдала туман Кенгаши томонидан ёшлар билан ишлаш, қўллаб-қувватлаш ва уларни сафимизга қўшишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Каримов Даврон Рустамович,
Ёшлар ишлари агентлиги махаллалардаги ёшлар етакчилари иш фаолиятини муофиқлаштирувчи бош мутахассис:

- “Адолат” СДПнинг ғоялари менга жуда ёқди. Бугун партия аъзолигига қабул қилиндим. Энди мен ҳам “адолатчилар” сафида эканимдан хурсандман.
Д.Р.Каримов


Abbos Maxmudov dan repost
“Adolat” SDP Qashqadaryo viloyati Qarshi tumani Kengashi va Qarshi tumani hokimligi bilan birgalikda O‘zbekiston Respublikasi Qurolli kuchlar tashkil etilganligining 33 yilligi hamda “14 - yanvar – Vatan himoyachilari kuni” munosabati bilan tuman Madaniyat markazida bayram tadbiri o‘tkazildi.


Robaxon Maxmudova dan repost
#ТАБРИК

Қадрли Ватан ҳимоячилари!


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Ўз ҳаётини юрт тинчлиги ва фаровонлиги, осойишталигини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга бағишлаган барча ҳарбийларимизга шарафли ва масъулиятли фаолиятларида улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин!

Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файзу барака аримаслигини тилаймиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, тараққиётимиз бардавом бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube


Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши dan repost
Ассалому алайкум, қадрли партиядошлар, юртдошлар.Сиз, азизларни, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.
Кейинги вақтларда дунё миқёсидаги ўта мураккаб вазиятда мамлакатимиз хавфсизлиги ва манфаатларини ишончли таъминлаш янада долзарб вазифага айланмоқда. Улуғ саркарда Амир Темур бобомиз айтганларидек, ғалаба тақдирини аввало қўшиннинг жанговар руҳи ва тайёргарлиги, маънавий қудрати ва мустаҳкам иродаси ҳал қилади.
Миллий армиямизнинг куч-қудратини белгилаб берадиган қўрқмас ва довюрак ҳарбийларимиз қалбида жанговар руҳни ошириш, уларни ҳар қандай қийинчилик ва синовга чидамли ва матонатли, довюрак этиб тарбиялаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидандир.
Азиз Ватан ҳимоячилари!
Сиз азизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, омонлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Довюрак Ўзбекистон ҳарбийлари – Ватанимиз посбонларига шон-шарафлар бўлсин!
Халқимиз сизлар каби мард ва жасур, мустаҳкам иродали ҳарбийларимиз тимсолида Ватанни ҳимоя қилишдек дунёдаги энг улуғ ишни шараф билан адо этиб, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Бобур Мирзо сингари буюк аждодларимизнинг шонли анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган она юртимизнинг чинакам қалқонларини кўради.
Мана шу қутлуғ байрамда сизларнинг метин иродангиз, жанговар руҳингиз ва шиддатингизга қараб, Ватанимиз мустақилиги, истиқболи халқимизнинг тинч ва осойишта, фаровон ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлиги мустаҳкам ишончли қўлларда эканини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.
Бугунги кунда серқуёш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда, қолаверса, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизда Қуролли Кучларимиз ва уларнинг сафларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган минг-минглаб ҳарбийларимизнинг муносиб ҳиссаси бор, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Ҳурматли ватанимиз ҳимоячилари, сизларни яна бир бор байрам муносабати билан қизғин муборакбод этамиз.Юртимиз ҳамиша фаровон, осмонимиз мусаффо, ватанимиз сарҳадлари эса тинч бўлсин.
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши


Дилрабо Чориева dan repost


Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши dan repost
Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри
Бугун «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда “14 - январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Қаҳрамонлар юртида – ватан муқаддас, бурч шарафли!” шиори остида ИИВ Қашқадарё академик лицейида байрам тадбири ўтказилди. Унда партия фаоллари билан биргаликда депутатлар, ота-оналар ва ҳарбийлар қатнашди.
Дастлаб бўлажак ҳарбийлар билан учрашувда партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева сўзга чиқиб, Қуролли кучларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва қудратини ошириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди. Барча ҳарбийлар ва лицей ўқувчиларини байрам билан самимий муборакбод этди. Шундан сўнг бўлажак ҳарбий аскарлар иштирокида байрам чиқишлари намойиш этилди. Айниқса, байрам тадбирида лицей ўқувчилари томонидан балли йигитлар номинацияси, АКМ автоматини сочиш ва йиғиш, тош кўтариш ва арқон тортиш спорт мусобақалари ўтказилгани йиғилганларда ўзгача кўтаринкилик бахш этди. Энг муҳими, мусобақага барча гуруҳ ўқувчилар катта қизиқиш билан қатнашишди. Ўтказилган байрам тадбири барча ўқувчиларнинг кайфиятини кўтариб уларда катта таассурот қолдирди.
Зумрад Бозорова,
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қашқадарё академик лицейи ўқитувчиси.


Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши dan repost


Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши dan repost

13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.