К С dan repost
Ўзбекистон миллий энциклопедиясининг 2001 йилда нашр этилган 2- жилдида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг қатл этилиши ҳақида берилган мақолада “1919 йилнинг эрта баҳорида мамлакатдан чиқиб кетаётганида Инқилобий фавқулодда комиссия айғоқчилари томонидан Шаҳрисабзда қўлга олиниб, икки ойдан кейин сирли тусда Қаршида зиндонга ташланади ва қатл этилади. Унинг қатли ҳақидаги хабар ўша пайтдаги пойтахт Самарқандга роса бир йилдан кейин маълум бўлади” дея маълумот берилган.
Адиба Шарофат Ашурова ХХ асрнинг 20 йилларида Қаршидаги ҳибсхонада ишлаган қўшниси Мусахон бува исмли қариянинг маълумотларига таяниб, Беҳбудий Хўжа Абдулазизхон мадрасаси яқинидаги беклик чорбоғида қатл этилиб, шу ернинг ўзида кўмиб, қабри текислаб ташланганини таъкидлайди.
Қашқадарёлик зиёлилардан яна бири Пўлат Хидиров 1967 йилда кексалардан Беҳбудийни қатл қилган жаллод, Қарши беги Тоғайбекнинг миршаби умрининг сўнгги йилларида савдойи бўлиб қолгани, Беҳбудийни ўз қўли билан ўлдиргани, кейин у ва дўстларининг қабрларини текислаб, устига беда уруғи сепгани ҳақида гапириб юрганини эшитган.
Умуман, мамлакатимизда жадидчилик ҳаракати намояндалари қолдириб кетган бой маънавий меросни ўрганиш, тадқиқ этиш ишлари сира ҳам тўхтаб қолгани йўқ. Жумладан, Маҳмудхўжа Беҳбудий меросини ҳам.
Тўйчи Эшбўриев,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоли,
вилоят “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи илмий ходими.