Robaxon Maxmudova


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Махмудова Робахон Анваровна
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари
🌎 adolat.uz
✅ instagram.com/robaxon_maxmudova
✅ fb.com/61555879323215

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


#Муносабат

Туризмни локомотивга айлантириш, инвестиция жозибадорлигини ошириш истиқболлари белгиланди


Бугун дунёда кўплаб мамлакатлар, хусусан, Франция, Туркия, Япония каби давлатлар ички ва ташқи туризмни миллий иқтисодиётларининг таянч устуни сифатида ривожлантирмоқда. Мазкур давлатлар тажрибасида фақат инфратузилмани яратиш эмас, балки ҳар бир тарихий, маданий ва табиий ресурсни инвестициявий лойиҳага айлантириш муҳим ўрин тутмоқда.

Юртимизда ҳам туризм соҳаси нафақат иқтисодий ўсиш, балки мамлакат имижи, маданий дипломатия ва минтақавий ривожланишнинг муҳим локомотивларидан бирига айланиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудлар туризм салоҳиятини ошириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш зарурати атрофлича таҳлил қилинди.

Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Бугун, 9 апрель — буюк давлат ва жамоат арбоби, марказлашган давлат асосчиси, Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 689 йил тўлди.

Буюк бобомиз Амир Темур ўз фаолиятида адолат устуворлиги, қонун ва тартибни ҳар қандай жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчи сифатида намоён этди. Унинг “Куч — адолатда!” деган қимматли фикри деярли ҳар биримизга таниш, ўз навбатида, нафақат даври, балки бутун тарих учун олий қадрият вазифасини ўтаган, ҳанузгача ўз долзарблигини йўқотмаган ҳаётий ҳақиқатдир.

Бугунги кунда “Адолат” СДП ҳам айнан мана шу қимматли ҳикматни фаолият мезонига айлантириб, замонавий демократик жараёнлар билан уйғунлаштирган ҳолда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, ижтимоий тенгликни таъминлаш, таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида барча учун тенг шароит яратиш каби устувор вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Амир Темурнинг мероси ва “Темур тузуклари”дек — муҳим тарихий-ҳуқуқий манбада акс этган тамойиллар бугунги кунда ҳам давлат бошқаруви, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда улкан аҳамият касб этади. Айни кунларда "Адолат" социал-демократик партияси томонидан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ана шундай мерос ва адолатпарварлик руҳига ҳамоҳанг, биз учун фаолият дастуримизнинг муҳим йўналишларидан бирига айланган.

Ҳақиқатан, коррупция — бу фақат иқтисодий ёки ҳуқуқий муаммо эмас, балки жамиятда ишонч, тенглик ва адолат тамойилларига путур етказувчи хавфдир. Амир Темур давлатида давлат мулки ва бойликларига хиёнат қилган амалдорлар қаттиқ жазоланган, чунки Амир Темур билар эдики, адолатсизлик, таъмагирлик ҳолатлари кучайса, юртдан фаровонлик кўтарилади.


Биз мана шундай тарихий сабоқлардан хулоса чиқариб, коррупцияга қарши курашни мустаҳкам ҳуқуқий, маънавий ва фуқаролик асосларига таянадиган кенг қамровли ҳаракат сифатида ташкил этмоқдамиз. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органларида шаффофликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва бошқа соҳаларда коррупцияни йўқ қилиш — партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий Ассамблеяси Раиси жаноб Чан Тхан Ман ҳамда юқори мартабали меҳмон бошчилигидаги делегация Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюрди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани, айниқса, Тошкент шаҳрида ўтказилаётган 150-юбилей Ассамблея парламентлараро ҳамкорлик ва инсоният тақдирига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим майдон бўлаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида икки давлат қонун чиқарувчи органлари ўртасида парламентлараро алоқаларнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, жаноб Чан Тхан Ман Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқ ва самарали сиёсатни юқори баҳолаш баробарида, икки томонлама алоқалар ривожида парламентлараро ҳамкорликнинг аҳамиятли ўрин тутишини таъкидлади.

Вьетнамлик ҳамкасбларимизга Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, қонун ижодкорлиги йўналишида олиб бораётган ишларимиз ҳамда палатанинг қўмита ва комиссиялари фаолияти ҳақида батафсил маълумот бердик.

Жаноб Чан Тхан Маннинг сўзларига кўра, “Ўзбекистон – Вьетнам учун жуда муҳим давлат. Олий даражадаги доимий мулоқотлар келажакда ҳар томонлама кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Тошкентда бўлиб ўтаётган нуфузли халқаро анжуманда делегациямиз билан иштирок этишимиз ҳам Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурматимиздан далолатдир.”


Мулоқот якунида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида мунтазам учрашув ва суҳбатларни кўпайтириш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлиги таъкидланди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Қадрли Ватандошлар! Ҳалоллик ва адолат доим ҳамроҳингиз бўлсин!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Муносабат

Халқаро парламентаризм: ҳамкорликнинг янги истиқболлари


Бугунги глобаллашув даврида дунё парламентаризмига нисбатан бўлган талаб ҳам, масъулият ҳам ошиб бораяпти. Долзарб муаммоларга ечим топиш, глобал ҳамжиҳатлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш, инсон қадрини юксалтиришга доир сиёсий ёндашувларни қайта кўриб чиқиш парламентлараро мулоқотнинг асосий вазифасига айланди. Шунингдек, мазкур тамойилларни ҳаётга татбиқ этишнинг янги механизмлари ҳақида фикр алмашиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


#Қутлов

Самарқанд давлат тиббиёт университети халқаро институционал аккредитациядан ўтди!


Маълумки, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси миллий тараққиётнинг стратегик устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Бу йўлда малакали мутахассислар тайёрлаш, таълимни амалиёт ва замонавий технологиялар билан уйғунлаштириш, энг муҳими, инсон ҳаётини, саломатлигини қадрлаш ғоясини амалиётга жорий этиш — ана шундай юксак халқаро эътирофларга сабаб бўлмоқда.

Шу маънода, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг халқаро “ECAQA” агентлиги томонидан институционал аккредитациядан муваффақиятли ўтишини нафақат ушбу олий ўқув юрти, балки бутун миллий таълим тизимимиз учун муҳим воқелик сифатида баҳолаш лозим.

Бу натижа, ўз навбатида, ушбу олий ўқув юртидаги таълим жараёни халқаро мезонларга тўлақонли жавоб беришига, илмий ва академик муҳитни янада очиқ ва рақобатбардош қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самара бераётганига яққол исботдир.

Айни пайтда университетда 13 минг нафардан ортиқ маҳаллий талабалар билан бир қаторда, ўнлаб хорижий мамлакатлардан келган уч минг нафардан зиёд ёшлар ҳам таҳсил олмоқда. Бу эса Самарқанд давлат тиббиёт университетининг фақат маҳаллий эмас, балки минтақавий ва глобал миқёсдаги нуфузи ошиб бораётганидан далолат беради.

Бошқа томондан, халқаро аккредитациядан ўтиш университет битирувчилари учун ҳам янги имкониятлар эшикларини очади: уларнинг дипломлари хорижий давлатлар ва иш берувчилар томонидан расман тан олинади, таълим жараёнида олинаётган билим ва кўникмалар эса халқаро стандартларга тўлиқ мос деб баҳоланади.


Биз, "Адолат"чилар таълим соҳасида амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотни жамият тараққиётининг ҳал қилувчи омили, инсон капиталини ривожлантиришнинг пойдевори сифатида қўллаб-қувватлаймиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, “Адолат" социал-демократик партияси номидан университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчи ва мутахассислари, шунингдек, мамлакат тиббиётининг эртанги келажагини белгиловчи билимли, тиришқоқ талабаларини халқаро эътироф билан қутлаймиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Вьетнам Миллий Кенгаши раиси жаноб Чан Тхан Ман ҳамда юқори мартабали меҳмон бошчилигидаги делегация аъзолари билан Тошкент давлат шарқшунослик университетига ташрифимиз талаба-ёшлар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Дастлаб, университет раҳбарияти ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Долиев иштирокида ўтган мулоқотимизда икки мамлакат ўртасида талабалар алмашинуви дастурларини кенгайтириш, ёшларимиз учун янада қулай имкониятлар яратиш, шунингдек таълим, илм-фан ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, жаноб Чан Тхан Ман томонидан Тошкент давлат шарқшунослик университетида вьетнам тилини ўрганаётган талабалар учун “Ўзбекистон – Вьетнам муносабатлари” мавзусида маъруза қилиниши жараёнга ўзгача руҳ бағишлади.

Мазкур маърузада мамлакатларимизнинг тарихий, сиёсий ва маданий соҳалардаги алоқалари, бугунги кунда икки давлат ўртасида шаклланаётган дўстлик ришталари ҳақида амалий мисоллар асосида сиёсий-таҳлилий фикрлар билдирилди.


Қолаверса, учрашув якунида жаноб Чан Тхан Ман университет ахборот-ресурс марказига вьетнам тилини ўрганиш бўйича ўқув-қўлланмалар жамланмасини тақдим этиб, талаба-ёшларга ўз соҳаларида чуқур билим ва кўникмага эга, етук мутахассис бўлишлари, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозимлигини таъкидлади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида иштирок этаётган Вьетнам Миллий Кенгаши раиси Чан Тхан Ман ҳамда юқори мартабали меҳмон бошчилигидаги делегация аъзолари "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Ташриф давомида меҳмонларга мажмуанинг ўзига хос меъморий ечимлари, бадиий-эстетик жиҳатлари ҳамда композициянинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берарканмиз, Вьетнамлик ҳамкасбларимиз ўз навбатида ушбу муҳташам мажмуадан чуқур таассурот олганини алоҳида таъкидлашди.


Қайд этиш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган юқори мартабали меҳмонларнинг мазкур кўркам масканга келиши анъанага айланиб бормоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Ўсмир футболчиларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди!

Футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирларимиздан таркиб топган терма жамоамизни Осиё кубогининг 2-турида Хитой устидан қозонилган муҳим ғалаба билан қизғин табриклайман!

Мазкур баҳс йигитларимизнинг ғайрати, матонати ва жипслигининг ёрқин намунасига айланди. Ушбу 2:1 ҳисобидаги ғалаба орқали терма жамоамиз нафақат мухлисларимизга байрамона кайфият улашди, балки юртимиз спорт салоҳияти, ёшларимизнинг иродаси юксак даражада эканини яна бир бор исботлади.


Бу муваффақият ўз навбатида, халқимиз орзу қилган улкан марралар сари дадил қадам бўлиб, ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилиш имкониятини яратди.

Сиз азиз йигитларга — фидокор спортчиларимизга, мураббийлар жамоасига ва бутун футбол ихлосмандларига энг эзгу тилакларимни билдираман. Олдинда турган ҳал қилувчи ўйинларда ҳам омад, соғлик ва куч-ғайрат доимо ҳамроҳингиз бўлсин!


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Тадбир олдидан Ветнамлик ҳамкасбларимиз билан мамлакатларимиз ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари хусусида ўзаро суҳбатлашдик.

Мен ҳамроҳлик қилаётган Ветнам Миллий кенгаши раиси Чан Тхан Ман бошчилигидаги делегация аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Долиев иштирокидаги ўзаро суҳбатимизда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликда таълим соҳаси алоҳида аҳамият касб этиши, қолаверса, бу борада Ўзбекистонда амалга оширилган сўнгги йиллардаги ислоҳотлар, таълим сифатини юксалтириш йўлидаги тенденциялар, эришилган тажрибалар меҳмонларимизда катта қизиқиш уйғотаётганини сездим.


Айниқса, олий таълимда илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари ҳақида фикр алмашдик. Зотан, илм-фан соҳасидаги самарали ҳамкорлик келажакда икки мамлакат ёшларининг дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга масаладир.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Пойтахтимиз – азим Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси парламентлараро глобал ҳамкорлик, инсоният тақдирига дахлдор масалалар муҳокамаси учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.

Унда турли мамлакат парламентлари вакиллари тинчлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ўзаро тажриба алмашмоқдалар.

Шубҳасиз, мазкур тадбир дунё парламент дипломатиясининг замонавий, халқаро муносабатлардаги ўрнини янада мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшади.

Ушбу муҳим анжуманнинг очилиш маросимида Ветнам Миллий кенгаши раиси Чан Тхан Ман бошчилигидаги делегацияга ҳамроҳлик қилар эканман, меҳмонларимиз тадбирнинг аҳамияти ва юқори савиядаги ташкилий жиҳатларини алоҳида мамнуният билан эътироф этаётганига бевосита гувоҳ бўлдим.


Робахон Махмудова


Ўзбекистон ва Ветнам ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Ветнам Миллий кенгаши раиси Чан Тхан Ман ўртасида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этдик.

Ушбу муҳим мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ветнам парламентлараро ҳамкорлигининг айни даврдаги ҳолати ва истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашилди.

Жумладан, икки мамлакат Ёшлар парламентлари фаолиятини ривожлантириш ва бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув натижасида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.


Ишончим комилки, мазкур учрашув ва унда эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириб, халқларимиз фаровонлиги ва давлатларимиз равнақига, хусусан, ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади.


Робахон Махмудова

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.