Кампир оғир хўрсинди.
– Онажон, уйга юринг, – деди Содиқ жавдираб. – Болалар жуда соғинишган.
– Хўп, болам, – кампир кўзларини юмган кўйи бош ирғади.
– Тараддудингизни кўринг, ҳозир олиб кетай!
– Сен боравер, болам, аканг келсин, машинаси билан элтиб қўяди.
Кечқурун Одилбек олдида она ўзини тутиб тура олмади:
– Ўғлим, бу ерда ҳам иззатимиз битди шекилли.
– Тинчликми?
– Бугун уканг келган эди, хотининг иккита тухумга арзитмади!..
– Сиз айтдингизу қовуриб бермадими?
– Э-э! Айтишим шартми? Кўриб турибди-ку, ишдан очқаб келаяпти.
Одилбек жаҳли чиқиб сайради:
– Э-э, она, шунингизни тўқ куни борми? Сизнинг кўнглингизни деб ҳамиша қарашиб келаман. Лекин тўймайди, доим оч. Бир умр шуни ғамини едингиз, нафақангизни шунга берасиз, уйида яшаб, чўрилигини қиласиз. Энди, ҳеч бўлмаса меникида яшаётганда шуни ўйламанг. Лапашанглиги учун биз айбдорми? Ҳадеб хафа бўласиз? Яна нима қилай? Уйимнинг тўридан жой бериб қўйибман, еб-ичиб ўтирибсиз.
– Уйингнинг тўри ўзингга насиб қилсин, болам, – кампирнинг ранги оқариб кетди. – Майли, ҳозир ишдан чарчаб қайтгансан чоғи, лекин эртага эрталаб ола кетасан.
– Э-э, она!..
Кампир шу оқшом тугувли турган тугунини қайта тугди. Самандарникига боришни истамади. Бир ота-она ўн ўғилни боқади, ўн ўғил бир ота-онани боқолмайди деганлари шумикин? Эсиз, беш ўғил туққан, беш ўғилни ўқитган бойбичча-я, “Кўнглингизда нима гап бор?” деган меҳрга йўғрилган саволни эшитмаганига неча-неча йиллар бўлиб кетди-я. Эсиз, аллоҳ ундан бир қиз фарзандни аяган экан-а. Ўғиллар ҳам ўз кунига ўлмасин, қиз ич куйлак бўларди-да. Ай, дунё-я!..
Кенжа ўғил уйда экан. Одилбек машинаси дарвозага рўпара бўлиши билан югуриб пешвоз чиқди. Ўзича хижолат чекиб, бир қўли билан онасининг тирсагидан олди, бири билан тугунини кўтарди. Қадрдон, саришта хонага киргач, кечадан буён кампирнинг юрагини сиқимлаб турган нарса ғойиб бўлди ва юмшоқ каравот сари юрди.
– Кечирасан болам, бир оз чўзилай.
– Майли, бемалол.
– Ай, болам-а! – Кампир кўзларини юмиб олди, шу ётишида ўйлаяптими, ухлаяптими англаш қийин эди. Анчадан сўнг ҳорғин пичирлади. – Майли, шунисигаям шукур.
Кампир бошқа гапирмади. Кечки овқатга ҳам турмади.
Содиқ акаларига бир-бир қўнғироқ қилди.
– Онамизнинг тоби йўқ, ҳеч нарса емаяптилар!
– Кеча Одилникида соппа-соғ ўтирган эди-ку.
– Одилнинг хотини бир нарса дегандир-да.
Ҳар қайсиси ҳар нарсани рўкач қилди. Бири ишдан чарчаб келган, бирининг меҳмони бор, яна бири чойхонага чиқиши керак экан... Ҳаммаси эртага эрталаб ишга кетишда бир йўла хабарлашиб ўтишини айтди.
Тонгга яқин кампир узилди. Дунё бирдан ҳувуллаб қолгандай бўлди.
Аввал оқшом бир оғиз гап билан етиб келган ёлғиз сингил фарёди оламни тутди.
– Беш ўғилли бойбиччам,
Суюнганим опам-ов,
Тополмайин бир дардкаш,
Куюнганим опам-ов.
Шундай кунда юрагим
Тилинди-ку, опам-ов,
Бир қизингни йўқлиги,
Билинди-ку, опам-ов...
Салдан кейин бойбичча ётган хонада беш ўғил баравар “Онам-эй!..” – дея ув торта бошлади...
Тамом
🚀Яқинларингизга юбориб қўйинг. 💞💞💞💞💞
🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺
каналимизга уланинг
👇
@farishtalar_14|#ҳикоя