🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Мода и красота


❤️💃💐Гўзал аёл ва қизларимиз учун махсус канал❤🕺💞
🔥🔥Биздан йироқлашманг ва армонда қолманг!!!
Мурожаат учун: @Sanobaradminka_14
Реклама учун: @Sonia_14bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Мода и красота
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
polda turadigan konditsioner

Eng sifatli polda turadigan havo sovutgichimiz keldi, hozirda chegirmada

Afzalliklari:
✅ Havoni sovutadi, namlantiradi va tozalaydi
✅ Tejamkor, kam elektr energiya tortadi
✅ Mobil - har qanday xonada, ofisda hatto ochiq havoda ham foydalanish mumkin
✅ 5L suv idishi mavjud - 12 soatgacha salqinlantiradi
✅ Xavfsiz, freon ishlatmaydi

✅ To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz


💰 Mahsulot narxi: 397000 so'm

To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz

🚚 Yetqazib berish bepul faqat tumaningiz markazigacha

Buyurtma berish
👇👇👇👇👇
https://100k.uz/oqim/505732
https://100k.uz/oqim/505732


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 ИЧ ҚОТИШ ҚАБЗИЯТ ИБН СИНО АЙТГАН УЙ ШАРОИТИДА ТАБИИЙ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.

ДОКТОР_ИСЧАНОВ


💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
       
@farishtalar_14|#саломатлик


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Соч учун ажойиб ниқоб тайёрлаймиз.

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
          
@farishtalar_14|#гўзаллик


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЎКИНМА...


Ўкинма, ўткинчи бари барчаси
Арзимас бир томчи оқар ёшингга.
Аллоҳим бардошинг синабди суюн
Озгина ташвишин солиб бошингга.

Сен ўшал қўл етмас йироқда деган
Орзулар бир куни пойингда ётар.
Дунё дарвозаси йўқ мисли сарой
Сенга вафо қилмай кимларга боқар.

Беш қўл баробармас, куйинма бари
Туш каби бир зумда ўтиб кетади.
Биламан сенга ҳеч ёқмас насиҳат
Озгина кулиб қўй менга етади.

Ўкинма,бу дунё ташвиши бисёр
Адо қила олмай бир жонинг ҳалак.
Замона зўрники бўлган дунёни
Адолат жойини излама лак лак.

Ўкинма, Аллоҳим сени суйгувчи
Ҳар изтиробингни мукофоти бор.
Ойнинг ўн бешида ёруғдир кунлар
Бахтли кунлар келар такрор ва такрор.

Ўкинма...

✍️ИРОДАХОН ҚОСИМОВА.

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
       
@farishtalar_14|#шеьр


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹Ezel soundtrack

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
       
@farishtalar_14|#мусика


ФАРИШТАларнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:

1. Жаброил алайҳиссалом – набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.

2. Исрофил алайҳиссалом – қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.

3. Мийкоил алайҳиссалом – ёмғир иши топширилган.

4. Малакул мавт – Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.

5. Кироман котибийн – бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.

6. Мусаббиҳун – эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.

7. Сайёҳун – зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.

8. Ҳамалату Аршир Роҳман – Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.

9. Ризвон – жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.

10. Молик – дўзахнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.

11. Ҳафаза – бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
          
@farishtalar_14|#фойдали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум.
🌺🌺🌺
Хайрли тонг!
🌞🌞🌞
Умрингизни яна бир
янги тонги муборак булсин.
Жисмингизга соглик калбингизга хотиржамлик тилайман.
🕊🕊🕊
Кун давомида кутаринки кайфият хамрохингиз булсин.


💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
       
@farishtalar_14|#хайрли_тонг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙

🌙 Тунингиз осуда бўлсин
Қадрлигим, яқин инсонингизни кўнглини кўтаринг.
Арзимаган эътибор, ширин сўз ила бағрингизга босинг, сени яхши кураман денг.

Сизга кераклигини ҳис қилсин.
Сиз учун борини ҳадя қилишга тайёр бўлсин.

Дунё ғанимат 💕
Сиз ғанимат 💕
Биз ғанимат 💕
Борлигингиз💕
учун Рахмат💕

Хайрли тун Мехрибонларим, сизларни яхши кўраман 🤗

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
        @farishtalar_14|#хайрли_тун


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сокин мусика.

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
       
@farishtalar_14|#мусика


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Талиб Тале ва Зейнеб Хесен. Сабр ила

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
          
@farishtalar_14|#қўшиқ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❤️‍🩹 Аёлингиз ҳаётдан тўйиб кетмаслиги, синмаслиги учун доимо қўллаб-қувватлаб туринг.
❤️Аёлингизни севишингизни, сиз учун жуда қадрли инсон эканини билдириб туринг!

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
       
@farishtalar_14|#аёл


Унинг жасадини эртаси куни тонгда ўткинчилар кўриб қолиб милиция ходимларига элтиб беришди…

Самин шу куни милисаларни алдаб бирров уйга кириб чиқишга тилхат ёзиб берган экан… Уйга келгач эса, кузатиб келган милиция ходимини чалғитиб томорқа орқали кўчага қочган. Шу кўчадан Махфират ўтишини билгани учун панада пойлаб турган. Уёқда эса, милиционер Саминни қидириш билан овора бўлган…

Қилмиш-қидирмиш дейдилар…

Самин суд ҳукмига кўра, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
        @farishtalar_14|#ҳикоя


Ҳа, синглим, сизга нима бўлди? Мазангиз қочдими?
Милиционерлар бараварига ўринларидан туриб Махфиратни курсига ўтқазишди. Бири стаканга сув олиб қўлига тутди.
Мана буни ичиб олинг-чи!.. Яхши, қани, энди гапиринг, нима бўлди?!.
Биттаси менинг… Мени зўрлади… — аранг сўзларди Махфират. — Расво бўлдим мен!..

— Ким эди ўзи у? Танийсизми?..

— Танимайман. Биринчи марта кўриб туришим. Барваста эркак…

— Қайси жой экани эсингиздами ҳеч бўлмаса?

— Ҳ-ҳа.

— Юринг, кўрсатасиз!..

Махфират икки милиционер ҳамроҳлигида худди ўша кўчага келиб чинор остида тўхтади.

— Мана шу дарахт панасида турганди. Маст эди…

— Э, бўлди. — деди милиционерлардан бири шеригига маъноли боқиб. — Бу Самин пиён. Вой ифлос-эй, яқинда турмадан чиқувди ўзи… Сиз… Йиғламанг, синглим! Ҳозироқ оёғини ерга теккизмай кабинетга олиб борамиз. Сиз шеригимминан бориб тураверинг!.. Ҳозир…

* * *

— Э, камандир, бу нимаси?.. Қанақа аёл?.. Қизиқчимисизлар?.. Мен тушда ухлаганимча ҳозир уйғониб тургандим…

Махфират ташқарида ўзига таниш товушни эшитди-ю, ўпкаси тўлиб тескари қаради. Қаршисида нималарнидир ёза бошлаган милиционер йиғлаётганини кўриб қолишидан негадир чўчиди…

Бу орада Самин деганлари — ўша босқинчи эркак милиция ходими таъқиби остида кабинетга кириб келди. Кирди-ю, кўзи Махфиратга тушиб… Бирдан ранги ўзгарди…

Ҳамон жавраш билан банд эди. Тили гўёки танглайига ёпишди.

— Мана бу аёлни танийсанми? — сўради милиционер унга тик боқиб.

— Буними?.. Й-йў-ўқ…

— Сиз-чи опа? Танидингизми?

Махфират оҳиста бош ирғади.

— Ҳа, ўша.

— Ифлос!.. Кучинг аёлларга етдими? Хунаса!.. Буёққа юр, ҳозир сенга зўрлашни кўрсатиб қўяман!..

Милиционер пиёнистани турта-турта бошқа хонага олиб кириб кетди. Эшик ёпилиши билан…

Кетма-кет тушаётган тепки овози, босқинчининг ялиниб қичқиргани кабинетни тутиб кетди…

— Сиз сира қўрқманг! — дея Махфиратга юзланди Саминни тепкилай-тепкилай қайтиб чиққан милиционер. — Ҳозир ариза ёзиб берасиз. Буни шу кечадаёқ бўлимга обориб қамаб қўямиз… Мана, қоғоз, нима бўлган бўлса, ҳаммасини ёзинг!..

* * *

Махфират барибир жуда эзиларди. Умрида бегона эркакка ҳатто қўлини ушлатмаган аёл шу кўйга тушиб ўтирса… Қандай шармандалик?!. Худо кўрсатмасин, қишлоқдагилардан биронтасининг қулоғига етса борми?!.

— Энди бу шаҳарларини елкамнинг чуқури кўрсин! — деди иккинчи куни ишдан қайтаётиб. — Мана, пулим ҳам харажатларимга етадиган бўлди. Бир амаллаб тонг оттирволсам, кетаман…

У хаёл билан бўлиб чинорга яқинлашиб қолганини пайқамабди. Қоронғида кимнингдир қисқа-қисқа йўталганини эшитиб тўхтади. Не кўз билан кўрсинки, дарахт тагидан ўша… Самин пиён чиқиб келарди

​— Вой, ёлғон гапирмай ўлгурлар-эй! — шу тобда Махфиратнинг хаёлига милиционерлар келди. — Қамашмаган экан-да!..

Хаёлларини йиғиштириб улгурмай, қўлида пичоқ тутган Самин Махфиратга яқин келди.

— Ҳа, жонидан, қалайсан энди? — совуққонлик билан сўз қотди Самин. — Қаматдим, энди адабини ейди деб ўйловдингми?.. Вей, мени Самин пиён деб қўйибди. Сувга обориб суғормай қайтариб келаман ўша милисаларингниям…

— М-менга нима?.. — Махфиратнинг овози қалтираб чиқди. — Мендан нима истайсан яна?..

— Сенданми?.. — Самин ҳиринглаб кулиб Махфиратнинг оёқларига ишора қилди. — Анави еринг ўша куни жа ёқиб қолувди. Кел, тағин бир кўрай! Жуфт бўлсин!..

— Башаранг қурсин, беномус!.. — шивирлади Махфират ҳар эҳтимолга қарши атрофга кўз югуртириб. — Сендақаларни…

— Нима, ноз қиладиган бўп қолдингми? — Самин кутилмаганда пичоқни Махфиратнинг томоғига тиради. — Ўша куни сен қанжиқни деб ҳазилакам калтак емадим. Энди бўлса, қарзингни тўлаб қўясан. Қани, юр, мабодо қаршилик кўрсатсанг, сўйвораман! Юр дедим!..

Жон ширин. Пичоқнинг совуқдан-совуқ тиғи томоғига қадалиб турган Махфират итоат этишдан бўлак илож тополмади…

Индамайгина эркак кўрсатган тор кўчага қараб юрди…

Орадан нари борса, ўн беш дақиқалар ўтди, холос…

Кийимлари майдалаб ташланган, аъзойи баданига Саминнинг дағал қўллари ботиб кўкартириб ташлаган Махфират сўнгги сўзини айтишга ҳам улгурмади…

Бир-икки маротаба хир-хир қилди-ю, ёруғ дунёни тарк этди..

👇


📝МАРДИКОРНИНГ ЎЛИМИ…
(реал воқеаларга асосланган)


Тирикчилик қурсин. Одамни не кўйларга солмайди. Бир сўмимни икки сўм қиламан деб елиб югуравераркан одам…

Махфират ҳам қишлоқдан «бош олиб» чиққанига уч ойдан ошди. Шу ерда бировларнинг кирини ювади, овқатини пиширади. Керак бўлганда, уйини супур-сидир қилади. Пул берса бўлди дейди.

Бошқа нимаям қилсин? Эрининг Россияга иш қидириб кетганига икки йил бўлди ҳамки, бедарак. На бир хат ёзади, на бир белги беради…

Балки… Ўша ёқларда биронта яхшироғини топиб уйланиб олгандир?..

Хотин бўлиб унга гап қайтариб кўрмаганди. Бирор марта «пул топмаяпсиз» деган таъналарини қилмаганди…

Ахир, қишлоқда озмиди уларга ўхшаб аравасини базўр тортаётганлар?..

Икки бирдай боласи билан ҳайҳотдай ҳовлида ёлғиз қолдирди-ю, жўнади-кетди…

Ишқилиб, соғ-омон келсин!..

* * *

Махфират бозорни ёқалаб қоронғи, тор кўчада ўзи ижарада турадиган уй томон кетиб борар, тез-тез чўнтагини пайпаслаб бугун ишлаб топган пулларини ушлаб-ушлаб қўярди…

Ҳа, бугун ёмон ишламади. Тағин икки кун сабр қилса, пуллари болаларига егулик, кийим-кечакка етадиган бўлади…

— Вой Худойим, қўшни кампирни қийнаб юбормадимикан улар?.. Келганимгаям икки ҳафтадан ошиб қолди. «Мен кексаман, бўй етиб қолаёзган икки ўғлингга қандай қарайман?» демасдан олиб қолаверганди болаларимни Суйди хола. Уф-ф… Тезроқ ўта қолсайди шу икки кун ҳам…

Кўчанинг ичкарироғида бир туп чинор дарахти бор эди. Шу чинордан кейин яна икки юз метрлар юрса, таниш ҳовлига етади…

Шу пайт чинор тагида кимдир турганини кўрди. Кўринишидан эркак кишига ўхшади-ю, Махфират таққа тўхтади.

— Бирор безори бўлса-я?.. — ўзича шивирлади у юрагини ваҳм босиб. — Сира одам турмасди-ку бу ерда!..

Шарпа тез-тез йўталиб қўяр, баъзан ўқчигани ҳам эшитилиб қоларди…

«Мастга ўхшайди. — ўйлади Махфират. — Э, нима бўлса бўлар. Ерга қараганча индамай ўтиб кетавераман…»

Шуларни ўйлаб қадамини тезлатди…

Аксига олгандек, эркак у яқин келиб қолганда шартта дарахт остидан кўча ўртасига чиқди-да, икки оёғини керганча Махфиратга тикилиб тураверди…

«Барзангилигини, — кўнглидан ўтказди Махфират тиззалари қўрқувдан титраб. — Йўлимни тўсволса-я! Пулларимни олиб қўйса-я?..»

Кутганидек, эндигина эркакни четлаб ўтмоқчи бўлганди, йўлига кўндаланг бўлди.

— Ҳа, жонидан, мени ташлаб қаерга кетмоқчисан?

— С-сиз… Мен сизни танимайман! — қўрқа-писа жавоб қилди Махфират. — Қочинг, йўлимни тўсманг!..

Эркак ширакайф кўзларини қисганча Махфиратнинг озғингина билакларидан ушламоқчи бўлди. Аммо аёл шу заҳотиёқ ўзини олиб қочди.

Нима қилмоқчисиз? Уялмайсизми?..

Вей, қишлоқдан келиб жа овозингга эрк бераверма!  энди дўқлашга ўтди эркак.  Секинроқ гапир!.. Нима, ўлиб қоласанми бир ушлатсанг?..

Махфират эркакнинг кийим-бошларига разм солиб кўриб билдики, бу одам пиёниста. Бўш келса, ҳеч нарсадан қайтмайди.

Агар ҳозир йўлдан қочмасанг, бақираман!  деди сенлаб у.  Менминан ҳазиллашмагин!.. Мен сен ўйлаган аёлмасман. Қоч!..

Эркак ўғринча орқа-олдига қараб олди-да, яқин орада ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, кутилмаган ҳаракат билан Махфиратнинг иягидан тутди.

Қани, бақир!.. Нима деб бақирасан?.. Ўзинг шаҳарма-шаҳар дайдиб юрган бир дайди бўлсанг, яна бақирадиган чаманг борми?..

Ўшанда кўрасан!..

Бўпти, кўраверамиз. Ҳозир эса…

Эркак уни даст кўтарди-да…

Махфират бу кўчаларни барибир билмасди-да!.. Сал нарида яна бир оралиқ кўча бор экан.

Эркак уни кўтарганча ўша кўчага олиб кириб кетди.

Қўйвор, мараз! — типирчилаб босқинчининг қўлидан чиқишга уринар, аммо кучи етмасди…

* * *

Орадан ярим соатча вақт ўтиб номуси топталган Махфират қон йиғлаганча катта кўча томон юриб борарди.
Шаҳари қуриб кецин экан. Қанча бақириб йиғламасин, бирор кимса чиқмади…
У тўғри участка нозири кабинетини топиб борди. Ичкарида икки милиционер гаплашиб ўтиришган экан.
Кирди-ю, йиғлаб юборди.

Давоми бор

👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Chiroqli elektr pashsha oldirgich

GECKO MATAMOSCA — chivin va pashsha
lardan xalos bo'lish uchun eng yaxshi vosita!

🦟 Ushbu mahsulot raketka shaklida
ishlab chiqiligan bo'lib:👇
🔸Chivin va pashshalarni elektr toki
yordamida nobud qiladi (6-10v);
🔸 Tungi paytda chiroqlarsiz ishlatilishi
uchun maxsus fonari mavjud;
🔸 Sayohat, ziyofat va dam olish joylarida foydalanish uchun juda qulay;
🔸 Bir marotaba 110-220 V quvvat bilan zaryadlansa 3 oy davomida foydalanishga imkon beradi.


💰 Mahsulot narxi: 137000 so'm

To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz

🚚 Yetqazib berish bepul faqat tumaningiz markazigacha

Buyurtma berish
👇👇👇👇👇👇
https://100k.uz/oqim/503866
https://100k.uz/oqim/503866


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤰Хомиладорлик даврида ўқиладиган суралар

🍃 Юсуф сураси: фарзанд гўзал бўлиши учун

🍃 Мухаммад сураси: фарзанднинг иймони хулқи учун

🍃 Марям сураси: енгил туғриқ учун

🍃 Ихлос, Фалақ ва Нос: назардан асровчи суралар!!
!

💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
       
@farishtalar_14|#суралар


АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас — кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз.

• Бизни севганларга озор берамизу — севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...

• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу — эгри йўлга бошлаганнинг ортидан доим қолмаймиз...

• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин — халқни кўзига қозон-қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

• Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ — аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу — лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

• Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу — аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган  нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз.

Фикр қилинг!


💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
       
@farishtalar_14|#фойдали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ризқ фақат ҳаракатга боғлиқ эмас…

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий


💁‍♀Яқинларингизга улашинг


        🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
            каналимизга уланинг
           👇
       
@farishtalar_14|#фойдали


📝​​Қалбни ўртайдиган ҳаётий ҳикоя: қилмиш-қидирмиш.

Сизга ҳар бир қилган қилмишингиз жавоби, албатта, ўзингизга қайтажагини ҳаётим мисолида сўзлаб бермоқчиман. 80 ёшга киргунимча бирорта гуноҳим ва савобим Унинг эътиборидан четда қолмаганини ҳис қилдим. Исбот сифатида ваҳшиёна қотиллик қилганимни айтиб бераман. Олтмиш беш йил ўтса-да, у кунларни бир лаҳза ҳам эсдан чиқарганим йўқ. Бу ўй мени ҳануз таъқиб этади, жазосини 65 йилдан бери ўтайман.

Олийгоҳни битириб, 22 ёшимда турмушга чиқдим. Тез орада қиз фарзандли бўлдим. Аммо мен болага меҳр қўймадим. Унинг ҳаловатимни бузиши, йиғлаб асабимга тегишига тоқат қила олмас эдим, айниқса, уни эмизишни сира тасаввур қила олмас эдим. У менга талпинарди, мен эса...

Чақалоғим очиққанидан тинимсиз йиғларди, қайнонам ва турмуш ўртоғимнинг: “Болани эмиздингми, нега бунча йиғлаяпти?” дейишларига жавобан: “Ҳа эмиздим, ўзидан ўзи йиғлаяпти деб, овозини улар эшитмаслиги учун эшик, деразаларни ёпиб, ҳатто оғзини ҳам бир-бир қўлим билан беркитиб нафасини қайтарардим. Йиғлай-йиғлай ҳолдан тойган чақалоқ чарчоқнинг зўридан оч бўлса-да ухлаб қоларди. Бир парча гўшт бўлишига қарамай, очликдан қийналиб, изтироб чекишига эътиборсиз ва раҳмсиз бўлдим. Оч қолдирганим эвазига бола туғилганининг учинчи куни азобланиб жон таслим қилди. Бу гуноҳимни ҳеч ким билмади...

Йиллар ўтиб кетма-кет уч ўғиллик бўлдим. Турмуш ўртоғим 35 ёшида оламдан ўтди. Учала ўғлимга бор меҳримни бериб катта қилдим. Аммо фарзандларим бемеҳр ва шафқатсиз бўлиб улғайди. 50 ёшимда хотини ўлган бир қассобга иккинчи бор турмушга чиқдим. У яхши феълли одам эди. Беш йиллик турмушимиздан сўнг қазо қилди. Наиложликдан катта ўғлимнинг уйига бордим. Бир вақтлар жажжи қизалоғимни қандай оч қолдирган бўлсам, мени ҳам болаларим шундай оч қолдирди. Келинларимнинг муносабати эса ўғилларимдан ҳам ўтиб тушарди. 80 ёшдан ошган кампир бўлсам, бир ишни эвидан чиқмасдим. Ҳатто ўғлим аёвсиз калтакларди ҳам. Опам раҳматликнинг келини мени кўришга келиб: “Сизни ўзим билан олиб кетаман”, деб қолди. Чунки ўғлим мени молхонага кўчириб қўйган эди. У мени ювиб-тараб, иссиқ-иссиқ овқат билан танамни қувватга келтирди. “Уйимнинг тўри сизники, хижолат бўлманг”, деган сари кўзимдан ёш дув-дув тўкиларди. Опам ўлгунча мен ўлсам бўлмасми-ди, дердим. Келинпошшанинг менга раҳми келиб кўзига ҳатто ёш келганда: “Мен шу муносабатларга лойиқман, деб дилимнинг четида менга тинчлик бермаётган сиримни очдим. “Мен қотилман!. Агар ўша қизимни ўлдирмаганимда ҳозир сизни ёшингизда бўлиб, менга меҳр кўрсатган бўлармиди?”

Уни бир ҳўплам сутга, яъни ўзининг ҳақи бўлган ризқига зор қилиб ўлдирдим. Жавобига ўзим очлик азобини бошимдан ўтказдим. Буни бировга айтиб шикоят қилмадим. Негаки, бу менга Аллоҳнинг жазосидир...

Кўп нарсаларни кеч тушундим, эсиз...

Тақдирнинг илоҳий амрлари – савоб ишларга мукофот ва ажри, гуноҳларга эса жазоси муқаррарлигини билганимда умримни бу тарзда ўтказмаган бўлардим.

💁‍♀Яқинларингизга ибрат учун улашинг.


         🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺
              каналимизга уланинг
             👇
            
@farishtalar_14 |#ибрат


👀 Сизни севишадими ёки сиз севасизми?

Ушбу саволга жавоб бериш учун юқоридаги расмда биринчи бўлиб нимани кўрганингизни айтинг

1. Мушук
2. Аёл расми
3. Сичкон

Жавобларни билиш👇

Показано 20 последних публикаций.