Ўлмадим, тақдирга чап бердим чоғи,
Азроил ёнимдан ўтиб кетди жим.
Ўттиз йил ҳайқирдим, ҳўнградим гоҳи,
Аммо менлигимни билмади ҳеч ким.
Кунлар ўтаверди оғир, бемажол,
Дарёга тўр ташлаб кутавердим мен.
Дунё ўтаверди менсиз бемалол,
Ҳар куни дунёдан ўтавердим мен.
Бирда ёмғир бўлиб, бирда шамолдай
Худо - борлигини эслатиб турди.
Коинот заррадан бунёд бўлди ва
Мени борлигимни бир одам кўрди.
Ҳеч ким рози эмас - арз этдим бирга,
Ҳар тонгда осмонга уравердим дўқ.
Ҳамма таъна қилар, аммо тақдирга
Савол берай десам саволим ҳам йўқ.
© Дадахон Муҳаммадиев
Азроил ёнимдан ўтиб кетди жим.
Ўттиз йил ҳайқирдим, ҳўнградим гоҳи,
Аммо менлигимни билмади ҳеч ким.
Кунлар ўтаверди оғир, бемажол,
Дарёга тўр ташлаб кутавердим мен.
Дунё ўтаверди менсиз бемалол,
Ҳар куни дунёдан ўтавердим мен.
Бирда ёмғир бўлиб, бирда шамолдай
Худо - борлигини эслатиб турди.
Коинот заррадан бунёд бўлди ва
Мени борлигимни бир одам кўрди.
Ҳеч ким рози эмас - арз этдим бирга,
Ҳар тонгда осмонга уравердим дўқ.
Ҳамма таъна қилар, аммо тақдирга
Савол берай десам саволим ҳам йўқ.
© Дадахон Муҳаммадиев