#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:
42-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Маҳмуд энди вақтини кўпроқ машғулот залларида ўтказарди. Уйга боришни истамас, ўша мудҳиш кунни унутолмасди.
Ўша кун ҳам Хамидага қўнғироқ қилиб бу ҳақида айтди.
-Маҳмуд тўғри қилгансан. Агар сен отмаганингда ойинг ҳозир тирик бўлмасмиди?
Хамида мен отмасдан ҳам дадамни тўхтатишим мумкин эди. Унда куч ишлатишга мажбур бўлардим. Шунчаки қўрқитиш учун ўқни дадамдан бир метр узоққа тўғрилаб отдим. Аммо... Аммо дадам онамни сочидан тортиб ортга қадам ташлади. Мен... Мен улгуролмай қолдим. Ҳечам дадамда қасдим бўлмаган.
-Мен сенга ишонаман. Доим ёнингда бўламан. Келажакда шундай чиройли оила қурайлик-ки, бизни фарзандларимиз, бизни кўриб афсус чекмасин. Азобланмасин.
-Илоҳим, илоҳим айтганинг келсин.
-Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
-Албатта, ҳар бир тундан кейин тонг отади.
Икковининг ҳам олийгоҳга топшириш вақти етиб келди. Маҳмуднинг чемпионлиги уни фойдасига ишлаган бўлса, Хамида контракт асосида ўқишга қабул қилинганди. Маликанинг талаба бўла олмагани икковини ҳам дилини хира қилган бўлса-да, унинг тадбиркорлик борасида ишлари ўнгидан келаётгани уларни қувонтирарди. Уччови йиғилишиб талаба бўлганликларини ювишди.
-Малика сафимизда эмаслигингдан хафаман. Аммо сен эплаётган ишлар ҳаммага ҳам эмас.
-Маҳмуд ўқишда ўқийсанми ўзи? Ёки юртма юрт кезасанми?
-Иккови ҳам. Икковиниям ташлаб қўйиб бўлмайди.
-Тўғри айтасан.
-Малика мен ҳам дўкон очмоқчиман, ёрдам берасанми?
-Албатта, сен нима сотасан, қаердан жой оласан аниқлаб ол. Шунга кўра маҳсулотларни қаердан олишни ва нархларни ўрганиб чиқамиз.
Уларнинг энг бахтиёр беташвиш кунлари эди бу.
Маҳмудни отаси уйига қайтгандан кейин буткул ҳаётлари издан чиқди. Ҳассада юришни ўрган куниёқ Иқболойни ҳасса билан урди. Сабр коса тўлиб борарди. Уйда тинчлик йўқ, ҳар куни уриш жанжал. Қилдан қийиқ ахтариш. Иқболой опа ҳам энди ҳолдан тойиб қолганди. Унинг уриш жанжаллар тинка мадорини қуритди. Асаблари таранглашиб беҳол бўлиб йиқилди. Бу воқеа сабр косасининг тўлишига сўнгги томчи бўлди.
-Ойи илтимос кетайлик шу уйдан.
Мақсуда онасини пешонасига нам латта босар экан ҳиққилаб йиғларди.
-Отангни бу аҳволида ташлаб қаерга борамиз?
-Ойи бу урушни охири йўқ. Дадам ўзини бемалол эплайди. Қўлтиқтаёқда ҳам сизни урса, ароққаям бемалол бориб келади. Мухтор ҳам акамни олдидан келолмай қолди. Мен сизни ҳимоя қилолмайман. Жон ойи кетайлик.
Мақсуда акасига ҳам қўнғироқ қилиб шу гапларни айтиб йиғлади. Иқболой опа кетишни ўйламаган бўлса ҳам, кейинги калтакланишида эри уни кўчага ҳайдади. Шу ҳайдалиш эр-хотиннинг ажрашишига олиб келди. Ажримни Мажид акани ўзи хоҳлади.
-Менга оилавий ҳаёт керак эмас. Уйимни бўшатиб қўйишсин.
-Яхшилаб ўйлаб кўринг. Тағин аҳволингиз...
-Мен ўзимни эплайман. Гап битта хотинимни талоғини бердим. Боши очиқ.
Иқболой опани юрагида липиллаб турган учқун ҳам шу сўздан сўнг ўчди.
Маҳмуд оила аъзоларини олиб шаҳарга кетди. У ерда танишлари ёрдамида ижарага уй топиб ҳаётини янгитдан бошлади.
Давоми бор.....